imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ОЯТНИ_ҚАЛБИНГА_МУҲУРЛА

Нега айнан оила?

— Чунки оила қўрғонимиздир. Ундаги кишилар эса энг яқинларимиздир. Мусулмон одам ўзини ҳам, яқинларини ҳам азобга йўлиқишини истамайди;

"Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар."
(Таҳрим 6)

— Оила сакинат — хотиржамлик, меҳ-муҳаббат ва фароғат масканидир.
Унинг ғурбатга айланишини истамаймиз;

"Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир". (Рум 21)

— Оила оъзоларимиздан фақат яхшиликларни кўришни истаймиз;

"Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир." (Фурқон 74)

— Оила биз учун неъмат. Неъматнинг давомийлиги ва баракаси шукрга, заволи эса нонкўрликка боғлиқ. Шукр неъматнинг ҳаққини адо қилиш демакдир;

"Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг." (Иброҳим 7)

— Оила — биз ундан масъул бўлган гўша;

"Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан сўралади. ..Эр киши раҳбар ва у оиласидан сўралади."
(Муттафақун алайҳ)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz | Telegram | Facebook | Youtube | Jizzaxhanafiy
Солиҳлардан бирлари ғамга ботиб қолган кишини кўриб қолди. Ундан: “Сенга нима бўлди?” деб сўради. У киши: “Ғаму ташвишларим қийнаб юборди” дея жавоб берди. Шунда солиҳ киши: “Жаннатдан маҳрум бўлганинг ёки қабул бўлмаслиги хабари келдими? Ундай эмасми, унда эй киши, бу ташвишларни юрагингга яқин олиб, кўпам куйинаверма. Чунки жаннатдан қуйи бўлган барча нарса қуйидир, арзимасдир”.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусий.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ГЎЗАЛ АХЛОҚҚА ЎРГАТИШ УЧУН 11 ЙЎЛ

- Вафони ўрганиши учун, ҳеч қачон берган ваъдангизни бузманг.

- Бошқаларни ўзидан афзал кўришга машқ қилдиринг, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!

- Ҳила-найранг, ёлғон, ўғирликни ёмон кўришга ўргатинг!

- Инсонлар ранги ёки насаби билан афзалроқ эмасликларини билдиринг!

- Сахийликка ўргатиб, ўзингиз бу ишда намуна бўлинг!

- Ака-укалари орасида адолат қилинг!

- Қаттиқ қўл бўлманг унга, акс ҳолда қўрқоқлик ва ёлғонга муккадан кетиб қолади.

- Уни нафсониятида қўрқув уруғини экманг. Акс ҳолда каззобликка одат қилиб олади.

- Сабрли бўлиш ва шошқолоқлик қилмасликни машқ қилдиринг!

- Унга тавозуъ, мулойимлик, кибрни тарк этиш каби ишларни яхши кўрсатинг!

- Баъзи ўринларда шижоъат кўрсата олса, мукофотлаб туринг!

Каналга уланиш ⤵️
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Аллоҳ Қиёмат куни мўминни ўзига яқинлаштириб, бир томонини қўйиб тўсади-да, гуноҳларига иқрор қилади ва уларни биласанми?- дейди. У мўмин: “Ҳа, эй Раббим! деб гуноҳларига иқрор бўлади. Шунда Аллоҳ таоло унга қарата: “Дунёда ўша гуноҳингни яширган эдим. Бу кунда ўша гуноҳларингни кечираман”, дейди ва унга яхшиликлар китобини берилади...”.

Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ

1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.

2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.

3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.

4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .

5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ибратли_ҳикоялар

Сарий Сақотий роҳимаҳуллоҳ шундай ҳикоя қиладилар:

"Қул бозорига кирдим, у ерда бир жорияни мақтаб "айблардан холи" деб жар солиб туришганини кўриб, уни ўн дийнорга сотиб олдим. Уйга қайтганимизда
унга таом таклиф қилсам: "Мен рўзадорман", деди.

Кеч бўлгач, унга егулик келтирдим. У таомдан озгина еди. Хуфтон намозини ўқиганимиздан сўнг у олдимга келиб:
- Эй Хожам, менга бирор юмушингиз борми? - деди.
- Йўқ, - дедим.
- Унда Улуғ Хожам билан ёлғиз қолишим учун менга ижозат берсангиз! - деди.
-
Майли боравер, - дедим. У ўзининг намоз ўқийдиган хонасига йўл олди, мен эса ухлашга ётдим. Кечанинг учдан бир қисми ўтганида, у келиб
эшигимни тақиллатди.
- Ҳа тинчликми, нима хоҳлайсан? - дедим.
- Эй Хожам, тундан оладиган улушингиз йўқми? - деди.
- Йўқ! - дедим.

У кетди, кечанинг ярми бўлгач, келиб яна эшигимни қоқди-да:
- Эй Хожам, таҳажжуд аҳли тунги вазифаларини адо қилгани турдилар, солиҳ зотлар тундан олажак ўз улушлари учун енг шимардилар, - деди.
- Эй Жория, кечаси мен қотиб ухлайман, чунки кундузи қул каби ишлаб чарчайман, - дедим.

Кечанинг учдан бир қисми қолганида, жория эшигимни янада қаттиқроқ таққиллатиб:
- (Жаннат) шавқи сизни Аллоҳ билан сирли суҳбат қуришга ундамаяптими, қани туринг, ўз жойингизни эгалланг, ахир хизматкор сиздан ўзиб
кетди-ку? - деди.
Унинг сўзларидан таъсирланиб, туриб таҳорат олдим-да, намоз ўқишга киришдим. Қарасам, тун оғушида жория сажда қилиб:
"Аллоҳим, мени яхши кўришинг ила овунурман, акс ҳолда кечиришингни ўзи менга кифоя қилур", деб дуо қилаётган экан. Шунда мен унга:
- Аллоҳ сени яхши кўришини қаердан билдинг? - дедим.
- Агар Аллоҳ мени яхши кўрмаганида, мени (тунги муножот учун) турғизмаган бўларди, - деди. Шунда мен:
- Бор кетавер, Буюк Аллоҳнинг розилиги учун сен озодсан, - дедим. У эса:
- Буниси кичик озодликдир, энди катта озодлик - жаҳаннамдан озод бўлиш қолди, - деганича чиқиб кетди.....

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадис

ЕТИМ-ЕСИРЛАР ЭҲТИЁЖИНИ КЕТҚИЗМОҚҚА ШОШИШ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этдилар:"Етим-есирлар эҳтиёжини кеткизмоққа шошган кишилар — Аллоҳ йўлида жиҳод қилганлар, кундузи рўза тутиб, кечани ибодат билан кечирганлар кабидир”

Бухорий ва Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#мақола

ИЙМОН ЗАИФЛИГИНИНГ АЛОМАТЛАРИ

1. Гуноҳ амаллар қилиш ва гуноҳкорликни ҳис қилмаслик.

2. Қалбнинг қотиши ва Қуръони Каримни ўқиш хоҳиши бўлмаслиги.

3. Солиҳ амаллар қилишда дангасалик қилиш, масалан намозни кечиктириб ўқиш.

4. Суннатдан узоқлашиш.

5. Қуръони Каримни эшитганида ҳеч нарса ҳис қилмаслик, масалан киши Аллоҳнинг азоб оятларини эшитганда унда қўрқув хисси ва мукофот оятларини эшитганда умидворлик хисси бўлмаслиги.

6. Аллоҳни эслаш ва зикр қилишнинг оғир келиши.

7. Шариатга зид бирор иш қилинганида хафа бўлмаслик.

8. Қалбда обрў ва бойлик муҳаббати бўлиши.

9. Бошқаларга солиҳ амаллар ҳақида ўргатиб, ўзи уларни қилмаслиги.

10. Бошқаларнинг муаммоларига хурсанд бўлиш.

11. Фақатгина ҳаром ёки ҳалолга эътибор бериб, макруҳ амалларга бефарқ бўлиш.

12. Мусулмон биродарлари ҳақида қайғурмаслик.

13. Исломни ҳимоялаш учун маъсулият ҳис қилмаслик.

14. Ғолиб бўлиш учунгина бахс-мунозара қилиш.

15. Дунёга хирс қўйиш ва фақатгина мол-дунё учун қайғуриш.

16. Ўзига маҳлиё бўлиш, фақат ўзини ўйлаш…

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#Жума
Саййид-ул айём (кунлар саййиди), Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Аллоҳ таоло бугунги Жума кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини насиб қилсин!

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

https://telegram.me/imonuz
#Ҳикмат

Луқмони ҳакимдан сўрадилар :

- Одамларнинг доноси ким ?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.
- Баланд ҳимматлик кимдир ?
- У неъматларини бу дунё неъматларидан усун қўйган киши.
- Одамларнинг қудратлиси ким ?
- Ақли комил бўлгани.
- Ул қандай шаробки, ичувчисини ялонғочлайди ?
- Шаҳват.
- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради ?
- Ҳасад.
- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас ?
- Адолат.
- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур ?
- Сабр.
- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур ?
- Тезлик.
- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур ?
- Аҳмоқлик.

"Ғам - қайғусиз яшай десангиз " китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#мақола

ОБРЎ НИМА?

Мусулмоннинг обрўсини тўкиш ҳаромдир. Инсоннинг обрўсига тажовуз этмоқ унинг ҳаётига, жонига тажовуз этмоқ билан баробар ҳисобланади.

Аслида, обрў нима? У инсон ҳаётида нақадар муҳим?

Киши жамиятда яшаши давомида йиллар ўтиб ўз ўрнини топади. Сўзи ва ўзи ўтадиган мақомга чиқади. Ана шу мақомнинг номи обрўдир.

Обрў мансаб ортидан эмас, балки илм, иш ва хайр ортидан келади.

Обрў Аллоҳнинг синов учун берилган неъматларидан биридир. Обрў ва шон-шуҳрат ёнма-ён ҳисобланади. Обрўнинг шуҳратдан фарқи шуки, обрўнинг моҳияти ҳурмат ва эҳтиромдан иборат. Аммо машҳурлик ёмон ном, хунук қилиқлар билан юзага чиқиши мумкин.

Инсон обрўга эришмоқни мақсад қилиши дурустми?

Обрў учун интилиш риёдир. Мусулмон Аллоҳга мақбул келмоқ учун талпинади. У ортидан эргашган обрў ва шон-шуҳрат билан машғул бўлмайди. Чунки обрў инсонлар тилидаги мақтов билан ўзини кўрсатади. Мусулмон бу мақтовга мутлақо қарамайди. Уни хаёлига келтирмайди. Ўзига айтилган мақтовдан қочади ва мақтовни кўнглининг ичида инкор қилади.

Обрў ортидан қувган инсоннинг гадойдан фарқи йўқ. Гадой тиланчилик билан бўйнига қандай хорликни олса, обрўпараст ана шу зиллатга рози бўлган шахсдир.

Аллоҳ ўзи истаган бандасига обрў беради. Бошқалар бир мусулмоннинг обрўсига путур етказиши мумкин эмас.

Обрўга қилинган ҳужум инсоннинг яширин айбларини очиш, туҳмат ҳамда ҳақоратдан иборат бўлади. Бу ишларни қиладиган инсон пасткаш ва разилдир.

Интернет олами шахсиятларни обрўсизлантириш учун катта воситага айланди. Аммо Аллоҳ азиз қилганни банда хор қила олмайди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

«Ким бир мусулмонни шарманда қилса, Аллоҳ уни уйининг ичида бўлса ҳам шарманда қилмагунча жонини олмайди».

Одамлар бир-бирларининг шаънларини сақлашга эътиборли бўлишларини бу масалада тўғри йўл деб айтиш мумкин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_лойиҳа #Илмий_суҳбат
Мавзу:
Намоздан кейинги зикр ва дуолар фазилати
Меҳмонимиз: "Қалия" жоме
масжиди имом-хатиби
Фаҳриддин домла Шайзоқов

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️
imon.uz|Telegram|Facebook | Instagram |Youtube
🕋 УМРА ИБОДАТИ ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
Умр давомида энг камида бир марта умра ибодатини адо этиш суннати муаккада ҳисобланади.
Умра ибодатини йилнинг хоҳлаган вақтида адо этиш мумкин. Яъни умра қилиш учун айнан бирор вақт тайин қилинмаган. Аммо беш кунда – арафа куни, ийду қурбон ва ундан кейинги уч кунда умра қилиш макруҳи таҳримий бўлади. Чунки бу кунлар ҳаж арконлари адо этиладиган кунлардир.

Умра ибодати учун энг афзал вақт Рамазон ойи ҳисобланади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.

Умра ибодати Қуръони каримда ҳаж ибодати билан бирга зикр қилинган:

وَأَتِمُّوا الْحَجَّ وَالْعُمْرَةَ لِلَّهِ
“Аллоҳ учун ҳаж ва умрани тугал адо этинг”.

🔸 Умранинг Ҳаждан фарқлари
🔸 Умра ибодатида қуйдаги амаллар бажарилади
🔸 Эҳромга киришда қуйидаги амаллар қилинади
🔸 Каъбани тавоф қилиш ҳақида
🔸 Тавофнинг вожиблари
🔸 Сафо ва Марва орасида саъй қилиш ҳақида
🔸 Саъйнинг вожиблари
🔸 Саъйнинг суннатлари

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

☪️imon.uz|Telegram|Facebook | Youtube
ИСТИҒФОР АЙТ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадис

ЖАННАТ ХАЗИНАЛАРИДАН БИРИ

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?» дедилар.
Мен: «Ҳа, айтинг, эй Расулуллоҳ», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

«Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни айт, у жаннат хазиналаридандир», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЁШ БОЛАНИ ОСМОНГА ОТСАНГИЗ...

Бир куни қишлоқ аҳли ёмғир сўраб ибодат қилмоқчи бўлишди. Ибодатга белгиланган куни барча аҳоли йиғилди. Фақат биргина бола ўзи билан соябон олиб келди.
Бу ~ ИЙМОН.

Ёш болани осмонга отсангиз, у кулади. Чунки у отаси уни ушлаб қолишини, йиқилмаслигини билади.
Бу ~ ИШОНЧ.

Фарзандингизни уришсангиз, у кўзларида ёши билан келиб сизни қучади. Унга ачиниб, юпатишингизни хоҳлайди.
БУ ~ МЕҲР.

Оғир вазиятда қолсангиз-у, ақлингиз эмас, қалбингиз буюрганидек иш тутсангиз,
Бу ~ ОҚИЛЛИК.

Ҳар кеча ухламоқчи бўлганимизда, эртанги тонгда ҳаёт бўлиш ёки ўлишга кафолат йўқ. Лекин биз, одатимизга кўра қўнғироқли соат (будильник)ни созлаб сўнг ухлаймиз.
Бу ~ УМИД!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Аллоҳнинг Китобини тиловат қиладиган, намозни баркамол адо этадиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар сира касод бўлмайдиган тижоратдан (ажру савоб бўлишидан) умидвордир. Зеро, (Аллоҳ) уларнинг ажрларини комил қилиб берур ва Ўз фазлини уларга янада зиёда қилур. Албатта, У мағфиратли ва ўта шукр қилувчидир»
(Фотир сураси 29,30-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#мақола

РИЁ: "ОДАМЛАР НИМА ДЕР ЭКАН?"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таборака ва таоло: «Мен шерикка энг беҳожат зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман», деди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Ҳазрати Абу Ҳурайра ривоят этган бу ҳадиси қудсийда риёкорлик ҳақида сўз кетмоқда. Бу ҳадисда ўз амали билан Аллоҳни ҳам, Аллоҳдан бошқани ҳам рози қилишга уриниш риёкорлик эканлиги билдирилмоқда. Аллоҳ таоло:

«Мен шерикка энг беҳожат зотман»,
демоқда.

Яъни, Аллоҳ таоло учун адо этиладиган ишга ҳеч бир кимса ёки нарсани шерик қилиб бўлмайди. Нима амал бўлса ҳам, ёлғиз Аллоҳнинг Ўзи учун қилиниши керак. Бу ҳадиси қудсийдан ҳар бир амал холис Аллоҳ таоло учун бўлиши лозимлиги келиб чиқади.

«Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этурман».

Бу ерда амалга риёкорлик аралашиши ширкка тенглаштирилмоқда. Шунинг ўзидан риёкорлик қанчалар ёмон нарса эканлигини билиб олсак бўлади.

Яна ҳадисни ҳаётий воқелигимизга солиштирсак, афсус-надоматга тўламиз. Ҳаётимизда Аллоҳ таоло учун холис қилаётган ишимиз борми ўзи, деб ўйланиб қоламиз. Нима учундир ҳар бир иш олдидан Аллоҳнинг ҳукми эмас, «Одамлар нима дер экан?» деган савол хаёлдан ўтаверади. Қилаётган амалларимизда Аллоҳдан бошқани рози қилишга уриниш одат тусига кириб қолганлиги жуда-жуда ачинарлидир.

Ушбу ҳадиси шарифга ҳаётимизда ниҳоятда муҳтожмиз! Амалларимиз Аллоҳ томонидан тарк этилмаслиги учун ҳам бу ҳадисга амал қилишимиз даркор. Биз томонимиздан махфий ширк содир бўлиб қолмаслиги учун ҳам ушбу ҳадиси шарифга бўйсуниб яшамоғимиз лозим. Ўшандагина амалларимиз Аллоҳ таоло томонидан тўлиқ қабул бўлади. Ана ўшандагина махфий ширк келтирмаган бўламиз, амалларимиз самарасидан у дунёю бу дунёда баҳра оламиз. Аллоҳ таолонинг Ўзи барчамизни риёкорликдан асрасин!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz