imon.uz
4.28K subscribers
10.2K photos
1.72K videos
22 files
20.2K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ОТА ҲАҚИДАГИ ҲАҚИҚИЙ ТУШУНЧАЛАР

Отанг сенга босим қилганида, у сенинг ўсишингни истайди.

Отангнинг жим турганини курганингда, у сенинг келажагинг ҳақида бош қотираётган бўлади.

Отанг иқтисод қилган пайтда, билиб қўй, у ўз нафсини бутунлай маҳрум қилган бўлади.

Отанг ҳансираб қолганини кўрсанг, билиб қўй, у сен сабабли шундай бўлган.

Отанг кулган пайтда, билиб қўй, бунинг ҳам сабабчиси сенсан.

Отанг қаттиққўл бўлиб қолса, билиб қўй, сен унинг кўрсатмаларига юрмаган бўласан.

Отанг эшик хонасини қулфлаб олган пайтда, билиб қўй, у йиғлаётган бўлади.

Отангга нисбатан овозингни баландлатсанг, уни тириклайин гўрга тиққанингни билиб қўй.

Сен ўзингни дарбадар ва саргардон ҳолда кўрсанг, билиб қўй, отанг сендан ғазабланган бўлади.

Отанг тўшакка чўзилиб олиб, гапирмаётганини кўрсанг, билиб қўй, сен улкан суянчиқ тоғни йўқотиб, бўшлиққа юз тутган бўласан. Бу бўшлиқни ҳеч қандай хотира тўлдира олмайди.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳазрат Али уйдан олти дирҳам олиб бозорга бордилар. Энди савдо қилаётган пайтда икки кишининг келишмай турганини кўрдилар. Бири қарзини қистар, иккинчиси бироз муҳлат беришини сўраб ялинарди. Олти дирҳамини уларга бериб тинчитган ҳазрат Али уйга бўш қайтишга мажбур бўлдилар:
– Ота, мева олиб келдингизми? Ейдиган ҳеч нарса олмадингизми, ота? Ота, очман!
Ҳазрат Алининг юраги парча-парча бўлди. Кўзлари ёшга тўлди. «Ҳозир олиб келаман», деб уйдан чиқдилар. Нима қилишни, қаерга боришни билмасдилар. Шу пайт олдиларидан туя етаклаган киши чиқди.
– Али, туя оласанми?
– Ҳозир пулим йўқ.
– Кейин берарсан, сенга ишонаман.
– Ундай бўлса, оламан. Қанча?
– Юз дирҳам.
– Майли, олдим. Туяни етаклаб тўғри бозорга бордилар. У ерда туяга дарҳол харидор чиқди.
– Туя сотасанми, Али?
– Ҳа, сотаман.
– Уч юз дирҳамга сотасанми?
– Ҳа, олинг.
Пулга дарҳол бозор-ўчар қилдилар, болаларига егулик, мевалар харид қилиб уйга кайтдилар. Ўша куни уйларида байрам бўлди. Бир томондан юз берган воқеа муҳокама қилинар, иккинчи ёндан таом ҳозирланарди. Шу куни Пайғамбар алайҳиссалом уларникига келдилар.
– Сенга туя сотган одам кимлигини биласанми, Али?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– Ҳазрат Жаброил эди. Туянгни ким олганини биласанми?
– Йўқ, Аллоҳнинг расули.
– У зот ҳазрат Исрофил эди. Туя эса жаннат туяларидандир. Бир мусулмонни эҳтиёждан қутқарганинг учун буюк Аллоҳ сени мукофотлади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир киши Қуръонни ёдлай олмаса-да, такрор ўқийверар экан. Кунларнинг бирида кичик ўғли унга: "Отажон, ёдлай олмаганингиздан кейин ўқийверганингиздан нима фойда?!" - дея саволга тутди.
Отаси: "Ўғлим, агар мана бу кўмир ташиш учун, хосланган бўш саватга, сув тўлдириб олиб келсанг, айтиб бераман" -деди.
Ўғли: "Тўлдириш мумкин эмас-ку?!" -деди.
Отаси: "Сен ҳаракат қилиб кўр" -деди.
Ўғли саватни анҳорга ботириб сув олди-да, отасини олдига тез олиб боришга ҳаракат қилди. Лекин, етиб келгунича бўшаб қолди.
Ўғли: "Фойдаси йўқ" -деди.
Отаси: "Сен яна ҳаракат қилиб кўргин" -деди.

Ўғли: Иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи бор ҳаракат қилди. Лекин, сувни етказиб кела олмасдан ҳориқиб: "Тўлдириб келишлик умуман мумкин эмас" -деди.

Отаси: "Саватда бирон ўзгариш сездингми?" -деб сўради.

Ўғли шунда пайқаб:
"Ҳа, отажон. Сават кўмирнинг таъсиридан қоп-қора эди, ҳозир эса сув сабабли топ-тоза бўлиб қолди" -деб жавоб қилди.

Ма шунда ота: "Ҳа, ўғлим. Худди шундай... Ҳаёти-дунё ишлари ҳам қалбимизни кўмир каби қорайтириб юборади. Қуръон эса анҳор сувидек -ёдлай олмасанг-да, ўқийверишлик - уни тозалаб, ювиб туради" -деди.

Шунинг учун ҳар бир мусулмон имкон қадар Қуръони каримни кўпроқ ўқишга, ёдлашга ҳаракат қилавериши, ҳар бир дақиқадан унумли фойдаланиши керак.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари:
Оятал курси ўқилган уйдан жину шайтонлар қочади ва ўқигувчини Аллоҳ таоло Ўз ҳифзу ҳимоясида сақлайди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
НАФС ТАРБИЯСИ

Ашраф Алий Таҳонавий бир куни суҳбат асносида айтдилар: “Бир воқеа ёдимга келди. Блигром шаҳрида бир улуғ олим бор эди. Бир куни у кишининг уйида егани овқати қолмади. Одатига кўра, ўша куни ҳам дарс бергани ўтирганида шогирди юзи ва овозидан у кишининг қорни қаттиқ оч қолганини сезди. Шогирд уч-тўрт қатор ўқиб, китобни ёпди ва устозига: “Бугун бироз мазам йўқ эди, сабоқни шу ерда тўхтатсак бўладими?” деди. Устозга ҳам бу гап маъқул келди.

Шогирд уйига кетди. Бироздан кейин катта товоққа ширин-ширин таомлардан солиб келди ва устозига: “Бу ҳадямни қабул қилинг”, деди. Солиҳ устоз шундай деди: “Бу ҳадя заруратим борлигида келди, лекин бир узр буни қабул қилиш учун менга монеълик қилади. У шуки, сен туриб кетганингда, менинг қалбимга сен таом олиб келгани кетган бўлсанг керак, деган хаёл келди. Ҳадисда шундай дейилади: “Нафсинг интилмасдан туриб келган нарсани қабул қил. Интизор бўлганингдан кейин келган нарсага эса нафсингни эргаштирма”. Бу ҳадя ҳам нафсим унга интилганидан кейин келди. Шунинг учун буни қабул қилиш суннатга хилоф бўлади”.

Шогирд ҳам улуғ устоз суҳбати баракотидан жуда фаҳму фаросатли эди. Ҳадяни қабул қилишга устозини мажбур қилмади. Аксинча келтирган таомини қайтариб олиб кетди. Бироздан кейин яна келди ва устозига товоқни узатди. Устоз ҳайрон бўлиб: “Бу нима қилганинг?” деди. Шогирд шундай деди: “Мен таомни қайтариб олиб кетганимда нафсингизнинг бундан умиди узилди. Мана энди нафсингиз интилмай турганида олиб келдим. Шунинг учун буни қабул қилинг”.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАЗИ ҲАҚИДАГИ “ФАТВО”ГА МУНОСАБАТ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда хориждан келтириладиган от ҳайвони ичакларининг барчаси “ҳаром” экани ҳақида хабар тарқалди. Мана шундай гап-сўзлар кўпчилик юртдошларимизни қаттиқ ташвишга солди. Ушбу масалага аниқлик киритиш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида кўп йиллардан буён қази маҳсулотларини тайёрлаш билан шуғулланадиган, катта тажрибага эга бўлган соҳа мутахассислари билан учрашув ўтказилди.

Мулоқот давомида ҳар йили юртимизга хориждан бир неча тонна атрофида қази тайёрлаш учун ишлатиладиган ичаклар олиб келиниши ва улар асосан Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Монголия, Испания, Польша каби мамлакатлардан экани аниқланди. Охирги йилларда мазкур юртлардан пандемия сабабли ичаклар деярли импорт қилинмаган экан. Монголия ва Польша давлатларидан олиб келинадиган ичаклар “ҳалол” ёки “ҳаром” экани ҳозирча аниқ тасдиғини топмади. Аммо Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон ва Испания давлатларидан олиб келинадиган ичакларни ҳалол экани таъкидланди.

Шунингдек, юртимизда отлар ҳалол йўл билан сўйилгани учун унинг ичакларидан тайёрланадиган қази маҳсулотлари ёки турли таомлар ёхуд қазининг ичаги қайнатилган сувларнинг барчаси ҳалол-покдир.

Шундай экан, кўпчилик истеъмол қиладиган маҳсулотни чуқур ўрганмасдан, унинг ҳаммасини ҳаромга чиқариш асло тўғри бўлмайди. Бундай фатво беришга фақатгина юртнинг Муфтийсидан бошқа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Чунки нотўғри берилган фатво оқибатида жуда кўплаб тушунмовчилик ва одамларнинг тинчини бузиш ҳамда турли кўнгилсиз ишларга сабаб бўлинади.

Таъкидлаш жоизки,
ҳадиси шарифларда фатво бериш вазифаси ўта масъулияти ва катта жавобгарлик мавжудлиги ҳақида кўп ваъидлар келган. Яъни, воқеликни тўлиқ ўрганмай, етарли билим ва тажриба орттирмай туриб, қўрқмасдан фатво беришдан қайтарилган.

Демак, кўп изланмай ва мулоҳазасиз қилинган чиқишлар жамиятда турли тушунмовчиликларни келтириб чиқаради. Шундай экан, долзарб масалада етарли илмга эга бўлмай, уни чуқур таҳлил этмай, соҳа мутахассисларининг фикрларига қулоқ тутмай ва ҳақиқий ҳолатни инобатга олмай айтилган ҳар қандай гап, ҳатто уни аҳли илм айтган бўлса ҳам, фатво ҳисобланмайди ҳамда шаръий кучга эга бўлмайди.

Мазкур мулоқотда соҳа мутахассисларига диёримизга олиб келинадиган ичаклар динимиз талаби асосида сўйилган от ҳайвонига тегишли эканига эътибор қаратиш ва барча зарур чора-тарбирларини кўриш тушунтирилди.

Ўз навбатида таъкидлаймизки, диний масалаларни баён этишда ваколати ва салоҳияти бўлмаган, турли шахсларнинг фикр билдиришлари шаръан жоиз эмас. Юқорида баён этилганидек, Фатво мақомидаги масалаларда ўлкамизда фақатгина Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ва у киши раҳбарлигидаги Уламолар Кенгаши ёки Фатво ҳайъати қарор чиқаришга ҳақлидир.

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда бардавом қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
@Imonuz
РИЗҚ ҲАЛОЛ БЎЛСА...
(ривоят)

Бир киши саҳродаги ёлғиз дарахт остига минг мисқол зарни кўмиб, сафарга кетди. Қайтиб келгач, дарахт тагини кавлаб, зарни топа олмади. Кимдир олган...
Бетоқат бўлиб, қозининг ҳузурига борди. Ўткир ақл-идрокли, заковатли, адолати билан машҳур қози бир оз ўйланиб тургач, шундай деди:
- Ҳозир уйингга бориб, хотиржам ором ол. Уч кундан кейин менинг олдимга кел. Бирор чорасини топамиз, иншооллоҳ...
Қози ушбу вилоятнинг энг машҳур табибини ҳузурига чорлади. Табиб келгач, ундан сўради:
- Фалон дарахтнинг ҳеч бир хосияти борми? У бирон дардга даво бўлиши мумкинми?
Табиб деди:
- Унинг хосиятлари ва манфаатлари кўпдир. Бир қанча дардларга унинг томиридан ҳам яхши даво бўлган гиёҳ йўқдир.
Қози табибдан сўради:
- Яқин орада бирон беморни шу дарахт томири билан муолажа қилдингми?
- Ҳа, бир ойча бўлди. Фалон даҳада яшовчи бир беморни муолажа қилдим. Ҳозир тан-сиҳати дуруст, шифо топган.
Қози табибга раҳмат айтиб, кузатиб қўйди. Кейин у айтган беморни чақиртирди. Унга хилватда кўп ваъз-насиҳатлар қилиб, ҳикмат билан аҳволни баён этди. Кўнглини юмшатди. Ақл билан қилинган тадбир натижасини берди: у киши зарни эгасига қайтарди.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚИРҚ БЕШИНЧИ ГУНОҲ

Аёл ойна олдига келди. Ўзига ҳафсала билан оро берди. «Чиройлиман, манаман деганни ақлдан оздираман,» ўйлади ўзича ва қип-қизил лабларини чўччайтириб ўзини ўзи расмга олди. Кейин сап-сариқ сочларига зеб бериб, уларни ҳудди тийиқсиз туйғуларидек елкаси узра ёйиб юборди. Энди бемалол учрашувга борса бўлаверади.

У уч жуфт мўлтираб турган нигоҳларга эътибор бермай, уларнинг устидан қулфлади. Эри мусофирликда, узоқ элларда тирикчилик деб юргани ҳам унинг виждонини уйғотолмади. Аёл соллана юриб катта кўчага чиқиб, ноз билан улов тўхтатмоққа чоғланди.

Қоп-қора зулукдай машина ёнига чийиллаб тўхтаганида қошини чимириб қўйди. Манзилни айтди. Аммо ярим йўлга борганда, машина умуман бошқа томонга кета бошлади. Аёл: «Мени қаерга олиб кетяпсиз, тўхтатинг машинани,»- деб бақирди. Аммо ҳайдовчи ишшайганча унга бир қараб қўйди-ю, машинани қушдек учирди.

Машина йўл четидаги тўсиққа урилганида йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам жонсиз ётар, қандайдир йўл билан ишлаб кетган радиодан эса: «Қирқ бешинчи гуноҳи кабиралардан бири ўзини кўз-кўз қилиб юрадиган аёллардир,» деган сўзлар эшитилди...


Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#Оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
(Иброҳим сураси 7-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Савол_жавоб
ЖОЙНАМОЗ БЎЛМАГАНДА

CАВОЛ:
Ёнимда жойнамозим йўқ лекин кийимим бор эди. Ояқни тагига соламанми ёки бошни саждага қўядиган жойгами? Оёқни остига солсам сажда қиладиган жойга етмиди, сажда қиладиган жойга солсам оёқни остига етмайди.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Оёқ тагига солинади. Чунки қиёмда туриб кўп фарзлар адо этилади. Масалан қиём, қироъат, рукуъ кабилар. Фақат сажда қиладиган жойда нажосат бўлмаслигига диққат қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​Ишдан қайтдим. Уйга етиб келиб, эшик қоқдим. Тўққиз ёшли қизим эшикни очиб салом берди. Алик олиб, остонадан кирдим. Оёқ кийимимни ечар эканман, қизим шошиб, шундай деди: «Дадажон, залга (катта хонага) кирманг-а, дугоналарим келган, бошяланг ўйнаяпмиз!»

Бола буни ўз тилида, оддий қилиб айтди. Лекин бу гап менга бошқача таъсир қилди. Шу ёшдан бошяланг дугонларини рашк қиладиган ҳаё ва ибо берган Аллоҳ таолога ҳамд айтдим.

Қизим ҳижоб ўраб юради, Дугоналари ҳам ўзи тенги, ҳижобда. Қизимни мақтаб ёзмаяпман. Зотан мақтанадиган нарса ҳам эмас бу. Айтмоқчиманки, ёш гўдаклардаги бу каби хислатлар аслида уларнинг соф фитратидир. Мен ва аёлим ота-она сифатида қизимизнинг шу фитратини сақлаб, сайқаллашга ҳаракат қиламиз холос.

Ҳадиси шарифга кўра, аслида ҳар бир гўдак фитратда туғилади. Кейин уни ота-онаси ўз динига кўра тарбиялайди. Бола улғайгани сари атроф-муҳитдан таъсирлана бошлайди. Тарбия ва муҳит ёмонлашгани сари бола ҳам ўз фитратидан узоқлашиб бораверади.
Болам ҳали ёш, ёшлигида болага ҳамма нарса ярашаверади, каттароқ бўлса, эси кириб қолади деб, болани ўз ҳолига ташлаб қўйган одам қаттиқ адашади!

Хоссатан қиз болани ёшлигидан иффатини сақлашга ҳаракат қилиш керак. Калта-култа, ярим-яланғоч кийимлар кийишга ўргатмаслик лозим. Негaки, қиз бола табиатан уялчанг ва ҳаёли бўлади. Бу туғма сифат. Агар шу сифат бузилса ёки йўқолса, болада андиша, иффат деган тўсиқлар ҳам йўқолади. Кейин уни қайтадан касб қилиш, шакллантириш жуда қийин. Фақат Аллоҳ таоло насиб қилсагина бўлади.

Икром Шариф

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​Қуръони каримни хатм қилишда ҳар ким ўз даражаси, вақти каби имкониятларини ҳисобга олиб, қуйидагиларга тақсимлаш мумкин.

1) 30 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни 1 порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 4 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 4 саҳифа
Асрдан кейин: 4 саҳифа
Шомдан кейин: 4 саҳифа
Хуфтондан кейин: 4 саҳифа

2) 15 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни икки порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 8 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 8 саҳифа
Асрдан кейин: 8 саҳифа
Шомдан кейин: 8 саҳифа
Хуфтондан кейин: 8 саҳифа

3) 12 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни икки ярим пора (25 вароқ) дан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 10 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 10 саҳифа
Асрдан кейин: 10 саҳифа
Шомдан кейин: 10 саҳифа
Хуфтондан кейин: 10 саҳифа

4) 10 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни уч порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 12 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 12 саҳифа
Асрдан кейин: 12 саҳифа
Шомдан кейин: 12 саҳифа
Хуфтондан кейин: 12 саҳифа

5) Олий ҳимматлилар режаси — 6 кунда хатм қилиш йўли:

Ҳар куни беш порадан ўқилади.

Бомдоддан кейин (ёки олдин): 20 саҳифа (бет)
Пешиндан кейин: 20 саҳифа
Асрдан кейин: 20 саҳифа
Шомдан кейин: 20 саҳифа
Хуфтондан кейин: 20 саҳифа

6) Аксар саҳобалар хатм услуби:

Ҳафтада бир хатм қилиш. Сураларга кўра тақсимланади.

1-кун: Фотиҳадан Нисогача
2-кун: Моидадан Тавбагача
3-кун: Юнусдан Наҳлгача
4-кун: Исродан Фурқонгача
5-кун: Шуъародан Ясингача
6-кун: Соффатдан Ҳужуротгача
7-кун: Қофдан Насгача

Хатмга ёрдамчи ишлар:

1. Қуръон фазилатлари ҳақида китоб ўқиш, маърузалар эшитиш;
2. Қуръон ўқишдан олдин ўша оятлар тафсирини ўқиб қўйиш;
3. Чиройли тиловатлар эшитиш;
4. Мусобақа қилиш (дўст ёки оила билан);
5. Кўпроқ дуо қилиш;

Рамазон ойи хатм қилиш катта фазилат ва унга ўрганиш учун энг қулай имкониятдир.

Яхшиликка далолат қилган киши ўша яхшиликни бажарган кишидек ажр олади.
Бошқаларга ҳам улашинг ва уларнинг хатм савобига ҳам шерик бўлинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲАДИС

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунёдаги зоҳидлик ҳалолни ҳаром қилиш билан ҳам, молни зое қилиш билан ҳам эмасдир. Лекин дунёдаги зоҳидлик икки қўлингдаги нарсани Аллоҳнинг қўлидаги нарсадан кўра ишончлироқ деб билмаслигингдир, ўзингга етган мусибатнинг савобига етишни унинг сенга етмай қолишидан кўра кўпроқ исташингдир», дедилар».

Термизий ривояти
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Умра зиёрати: ҳафтада 2 та авиапарвоз, юртдошларимиз қувончи ва қулайликлар хусусида
🕋 Юртдошларимиз Умра ибодатини кўтаринки кайфиятда адо этмоқдалар

📝 Аввал хабар берганимиздек, ҳозирда 4000 дан ортиқ зиёратчиларимиз Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб турибдилар.

🕌 Мадина шаҳридаги "PullMan Zam Zam" меҳмонхонасида юртдошларимиз карантин талабларига мувофиқ ҳар бир хонага 2 кишидан қилиб жойлаштирилиб, тиббий ниқобда юришлари таъминланмоқда.

📍Айни пайтда Маккаи мукаррамада Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Хоразм, Андижон вилояти ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган зиёратчиларимиз 5 вақт намозларини Ҳарами шарифда адо этиш бахтига муяссар бўлмоқдалар. Бу ерда зиёратчиларимиз Савр ва Нур тоғлари, Арафот майдони, Мино, Муздалифа водийлари каби мўътабар қадамжоларга ташриф буюрмоқдалар.

Зиёратчиларимизнинг барчалари соғ-саломат.

Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати
​​#зикр

(2 дақиқада ўқиса бўлади)

Зикрнинг фазилатлари, Аллоҳнинг ҳузуридаги даражаси

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикрнинг фазилатини қуйидаги мазмунда таърифлаганлар:

«Аллоҳ таолонинг кўчаларни кезиб юрадиган фаришталари мавжуд. Улар зикр мажлисларини (яъни Аллоҳ зикр этилаётган ўринларни) излаб юрадилар. Мабодо Аллоҳни зикр этаётган одамларни учратсалар, бир-бирларига: «Қани қанотингизни очинглар», дейдиларда, уларнинг устларини ўраб оладилар. Кейин Ўзи билса-да, Аллоҳ таоло мазкур фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима деяптилар?
— Тасбеҳ айтмоқдалар (Сендан Ўзингга нолойиқ сифатларни рад этяптилар), такбир айтмоқдалар, Сенга ҳамд айтмоқдалар (яъни мақтамоқдалар) ва Сени улуғламоқдалар.
— Улар ўзи мени кўрганларми?
— Йўқ, Аллоҳга қасам, кўрмаганлар.
— Мабодо кўрсалар нима бўларди?
— Сени кўрганларида, бандаликлари кучаярди, Сени янада кўпроқ улуғлар, ҳамд айтар, янада кўп тасбеҳ айтардилар.
— Мендан нима сўрамоқдалар?
— Жаннатни сўраяптилар.
— Жаннатни кўрганмилар ўзи?
— Йўқ, Аллоҳга қасам, эй Раббимиз, кўрмаганлар.
— Мабодо кўрсалар нима бўларди?
— Кўрсалар борми, унга иштиёқлари ортарди, янада қаттиқ сўрар ва рағбат қилган бўлардилар.
— Нимадан паноҳ сўрамоқдалар?
— Дўзахдан.
— Дўзахни кўрганларми ўзи?
— Йўқ, Аллоҳга қасам, ё Раб, кўрмаганлар.
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида борми, ундан қутулишнинг ҳаракатини кучайтирардилар, қўрқувлари ортган бўларди.

Кейин Аллоҳ уларга айтади:
«Сизларни гувоҳ қилиб айтаманки, Мен уларни кечирдим». Шунда фаришталардан бири: «Уларнинг орасида фалончи ҳам бор эди, лекин бор йўғи ўз иши юзасидан келганди», дейди. Аллоҳ айтадики: «Улар шундай ҳаммажлисларки, ҳатто бирга ўтириб кетган киши ҳам бахтсизлик кўрмайди».


Зикр шу қадар аҳамиятли бўлгани учун, бандалар бефарқ бўлиб қолмасинлар деган мақсадда Аллоҳ таоло зикрга айнан буйруқ оҳанги билан тарғиб қилди: «Эй иймон келтирганлар, на мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан чалғитиб қўймасин. Кимки шундай қилса (чалғиса), ана ўшалар зиён кўрувчи кимсалардир».
(Мунофиқлар сураси, 9-оят).

Зикрдан чалғимай муттасил Аллоҳ билан боғланиб юрадиган мўминлар эса Қуръонда бундай таърифланган: «Кишилар бордирки, уларни на тижорат ва на савдо (ишлари) Аллоҳнинг зикридан, намозни баркамол адо этишдан ва закот беришдан чалғита олмас. Улар қалблар ва кўзлар изтиробга тушиб қоладиган кун (яъни қиёмат)дан қўрқадилар».
(Нур, 39)

Кейинги постларда зикрнинг турлари, вақтлари ҳақида маълумотлар ва қандай қилиб зикрга осон одатланиш бўйича тавсиялар берилади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ОНЛАЙН #УМРА

Аллоҳга шукрки, икки йил сабр ила кутилгандан сўнг умра зиёрати бошланмоқда! Бугун, 13 февраль куни Жиззахликлик зиёратчиларнинг илк гуруҳлари Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетадилар.

Умрачиларнинг кузатиш жараёнлари, қувончу шодликлари ва дил сўзларини ижтимоий тармоқларимиз орқали Он-лайн эфирда томоша қилинг!

Муборак сафарга отланган фуқароларимиз Тошкент халқаро аэропортида замонавий самолётлар орқали табаррук заминга йўл оладилар.

Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар, тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда икки Ҳарами шариф масжиди зиёратчиларимизга мунтазир бўлмоқда.

Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!

📌Кузатув жараёнларини каналимиз орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин.
Imon.uz матбуот хизмати

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️
imon.uz|Telegram|Facebook | Instagram |Youtube