imon.uz
4.7K subscribers
9.95K photos
1.67K videos
22 files
20.1K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

وَلِيَعْلَمَ ٱلَّذِينَ أُوتُوا۟ ٱلْعِلْمَ أَنَّهُ ٱلْحَقُّ مِن رَّبِّكَ فَيُؤْمِنُوا۟ بِهِۦ فَتُخْبِتَ لَهُۥ قُلُوبُهُمْ وَإِنَّ ٱللَّهَ لَهَادِ ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِلَىٰ صِرَٰطٍ مُّسْتَقِيمٍ
(Ҳаж сураси, 54-оят).

Илм берилганлар у (Қуръон) Роббингдан келган ҳақ эканини билишлари, унга иймон келтиришлари ва қалблари унга боғланиб, таскин топиши учундир. Албатта, Аллоҳ иймон келтирганларни тўғри йўлга ҳидоят қилгувчидир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КАТТА ВА КИЧИК ГУНОҲЛАР

Шаръий истилоҳда катта гуноҳлар “кабийра”, кичик гуноҳлар “сағийра” дейилади.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

إِن تَجْتَنِبُوا۟ كَبَآئِرَ مَا تُنْهَوْنَ عَنْهُ نُكَفِّرْ عَنكُمْ سَيِّـَٔاتِكُمْ وَنُدْخِلْكُم مُّدْخَلًا كَرِيمًا

Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, ёмонликларингизни ўчирурмиз ва сизни карамли манзилга киритурмиз
(Нисо сураси, 31-оят).
Бу ояти кариманинг маъноси “Катта гуноҳлардан четда бўлсангиз, кичик гуноҳларингизни кечириб, охиратда сизни жаннатга киритамиз”, деганидир.
Кабийра гуноҳлар қайси гуноҳлар экани ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Етти ҳалоқ қилувчи нарсалардан четда бўлинглар!” дедилар.
Эй Аллоҳнинг Расули, улар қайсилар?” дейишди.
Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақдан ўлдириш, рибохўрлик қилиш, етимнинг молини ейиш, уруш куни ортга қараб қочиш, мўмина, ғофила, афийфа аёлларга бўхтон тоши отиш”, дедилар.
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Гуноҳи кабийраларнинг каттаси бир одамнинг мусулмон кишининг обрўсига ноҳақдан тил теккизишидир. Бир сўкишга икки сўкиш ҳам гуноҳи кабийралардандир”, дедилар”.
Абу Довуд ривоят қилган.

“Руҳий тарбия” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Сўрасангиз, Аллоҳдан сўранг!

Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади: Бир кеча тушимда бир кимсанинг: “кулфатга учраган кимсага ёрдам бер”, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва “қаранглар, қўни-қўшнилардан муҳтож кимса борми?”, дедим. Улар: “билмаймиз”, дейишди. Яна уйқуга кетгандим, тушимга кирган кимса яна келиб: “кулфатга учраган кишига ёрдам қилмай ухлайверасанми?!”, деди. Яна уйғониб кетдим, сўнг яна ухладим. У тушимда яна келганди, мен ўрнимдан турдим ва хизматчига “ҳачирни эгарла”, дедим. Ўзим билан бирга уч юз дирҳам олдим ва ҳачирга миниб, унинг жиловини қўйиб юбордим. У жомеъ масжидга қараб йўл олди. Туялар турар жойининг кўчасидан ўтиб, тоғ йўли бўйлаб қабристон томон юриб борди. Сўнг ўнг тарафга, масжиднинг жаноза ўқиладиган томонига бурилди ва шу ерда тўхтади. Қарасам, бир киши намоз ўқиб турган экан. У менинг келганимни сезган эди, мен унга яқин бориб, “Эй Аллоҳнинг бандаси, сизни бу вақтда бу жойга чиқишга нима мажбур қилди?”, дедим. У: “Мен бир камбағал бандаман, юз дирҳам сармоям бор эди, қўлимдан кетди, зиммамда эса икки юз дирҳам қарзим бор”, деди. Мен уйимдан олволган уч юз дирҳамни чиқариб: “мана бу уч юз дирҳам, буни олинг”, деб бердим ва “мени танийсизми?”, дедим. У: “Йўқ”, деди. Мен: “Мен Исҳоқ ибн бўламан, агар сизга яна бирор мусибат етса, меним олдимга боринг, манзилим фалон жойда”, дедим. У эса: “Аллоҳ сизни раҳматига олсин!, агар менга яна бирор мусибат етса, сизни бу вақтда чиқарган Зотга илтижо қиламан, Ундан ёрдам сўрайман, шунда У Зотнинг Ўзи яна сизни бизнинг олдимизга олиб келади”, деб жавоб берди.

Субҳаналлоҳ, Ўзинг хоҳлаган кишига ҳикматни берасан!
Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар!”
(Тавба; 51)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЎЗИНГНИ БИЛМАСЛИККА ОЛ!

• Ҳар‑бир жумлани синчиклаб ўрганаверсанг,
• сен ҳақингда айтилган ҳар қандай сўзни муҳокама қилаверсанг,
• сенга ёмонлик қилган ҳар-бир киши билан тафтиш ўтказаверсанг,
• ҳақоратлаган ҳар-бир кишига жавоб қайтараверсанг ва
• сенга душманлик қилган ҳар‑бир кишидан қасос олаверсанг,

соғлигинг, роҳатинг, уйқунг, дининг, хотиржамлигинг ва сукунатингга таъзия изҳор қиламиз.
Энди сен таҳқирланган, безовталанган, асабийлашаган, фикри тарқоқ, танг ҳаёт, хунук манзара ва ёмон аҳволда яшайсан.

Ўзини билмасликка солиш шундай бир МАҲОРАТКИ, уни фақат бахтиёр яшашни билганлар уддасидан чиқа олишади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла!

Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар. Кимки уни топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин», деб айтдилар.
Муттафақун алайҳ.

Фойда: Озгина нарса бўлса ҳам садақа беришнинг маҳбублиги. Агар бирор нарса топа олмаганда эса чиройли сўзини аямаслиги.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАЛБ ҲИМОЯЧИСИ

Ривоят қилинишича, Одам алайҳиссалом яратилаётган замонларда Азозил (Иблис) барча фаришталарга устоз бўлган экан. Бир куни у ўз қавми билан ҳали жон ато этилмаган Одам алайҳиссаломнинг жасади олдига келибди. У жасад ичига кириш учун Парвардигордан ижозат сўрабди ва бунга рухсат ҳам олибди. У Одам жисмининг ҳамма жойини оралаб-айланиб чиқибди. Жасаддан чиқар экан, уни яратган Холиқнинг қудратига, санъатига қойил қолибди.

У Яратганга: «Ажойиб хилқат яратибсан, мен унинг ҳамма жойини айланиб-кўриб чиқдим», дебди. Шунда Ҳақ таоло унга: «Сен унинг ҳамма жойига кира олганинг йўқ», дебди. Азозил: «Ўша жойини ҳам бир кириб кўрай», деб ёлворибди. Аллоҳ таоло бунга рухсат бермабди. Шу сабабли ўшандан буён шайтон инсон қалбидан ташқари ҳамма томир-ҳужайраларини кезиб, Одам болаларининг ўзи билмаган тарафида туриб, уларни йўлдан оздирар экан. Аллоҳ паноҳида бўлган қалбга киришга ҳамиша пайт пойлар, қалб Парвардигордан узилиб, ғафлатда қолган заҳоти уни эгаллаш пайида бўлар экан.

"Кўҳна дунё ривоятлари"
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
🤲 ОРЗИҚИБ КУТИЛГАН #ХУШХАБАР:
🕋 УМРА САФАРИ БОШЛАНМОҚДА!

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

🔸Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

🔸Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

❗️Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.

Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

🔸Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Эй, одамлар! Сизларни бир жон (Одам) дан яратган ва ундан жуфти (Ҳавво)ни яратган ҳамда иккисидан кўп эркак ва аёлларни таратган Раббингиздан қўрқингиз! Шунингдек, ўрталарингиздаги ўзаро муомалада номи келтирилувчи Аллоҳдан ва қариндошлар (алоқасини узиш) дан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ сизларни кузатиб турувчидир.

(Нисо сураси 1-оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у зот:
«Игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчини,
Соч улайдиганни ва улатадиганни,
ҳусн учун тишларининг орасини очувчини ва Аллоҳ халқ қилган нарсани ўзгартирувчини лаънатлаган»,
деб айтдилар»
(Имом Бухорий ривоят қилган).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда келтирилишича,
соч уловчи аёл ва соч улатувчи аёл,
игна билан баданига сурат чизувчи аёл ва чиздирувчи,
оғриқсиз баданига сурат чизувчи лаънатланган.
(Абу Довуд ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тақводор йигит ва аёл

Бир фожир аёл мусулмон, тақводор, солиҳ ва гўзал бир йигитга ошиқ бўлиб қолди. Йигит шу атрофдаги бир масжидга қатнар, лекин доим Аллоҳдан хавфда бўлар эди. Фожир аёл эса бадавлат ва гўзал эди. У йигитни бир неча марта ўз уйига чақирди, аммо йигит бош тортди. Аёл йигитни оғдириш учун кўп чоралар қўллади, аммо барчаси беҳуда кетди. Аёлнинг қалбидан йигит мустаҳкам ўрин олган бўлса, йигитнинг қалбидан Аллоҳ жой олган эди. Ниятига етиша олмаган аёл ниҳоят сеҳр-жодуга қўл уриб, йигитни кечаси келадиган қилиб сеҳрлади. Ярим тунда йигит ўзида нимадир ҳис қила бошлади. Нимадир уни қаергадир тортар эди. Йигитнинг кўнглида ўша аёлни кўришга иштиёқ пайдо бўлиб, кучая бошлади. Йигит бунга қарши чиқишга ҳаракат қилар, лекин уддасидан чиқа олмас эди. Ниҳоят, оёқлари уни ташқарига бошлади. Шунда йигит отасининг олдига бориб, «Отажон, мени боғлаб қўйинг» дейишга мажбур бўлди. Ота аввалига бундан бош тортди, лекин ўғли гапида туриб олгач, ноилож уни уйнинг устунига боғлаб қўйди.
Йигит: «Отажон, дод деб йиғласам ҳам арқонни ечманг», деб тайинлади. Вақт ўтган сари йигитнинг дод-фарёди ортиб борар, йиғлаб, оғриқдан бақирар эди. Тонг отгач, йигитни овози чиқмай қолди. Отаси яқинига борганда эса у ҳаёт билан видолашиб бўлган эди.
Офарин! Қалби пок йигит ўлим азобида ҳам Роббига хиёнат қилмади. Шунинг учун Аллоҳ ҳам уни ҳимоя қилиб, гуноҳдан сақлади ва гўзал хотима билан тақдирлади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

ҚУРЪОНМИ ЁКИ ПУЛ?!

Бола - чақасиз бадавлат киши ўз хизматкорларини кечки овқат - зиёфатга таклиф қилди. Дастурхонга - ҳар бирининг олдига биттадан Қуръон китоби ва маълум миқдорда пул қўйди.
Таомланиб бўлганларидан сўнг:
-Олдингизга қўйилган Қуръон ва пулдан бирини танланг! – деди. Биринчи бўлиб соқчи деди:
-Мен, албатта, шундай... ҳалиги, Қуръонни танлаган бўлардим-у... аммо лекин... мен уни ўқишни билмайман. Пулни ола қоламан. Менга уни кўпроқ фойдаси тегади, - деди.
Кейин бой ошпазга қараб:
-Марҳамат, танланг! - деди. Ошпаз:
-Мен ҳам... табиий, Қуръонни танлаган бўлардим... Ўзингизга маълум. Ишчи одам бўлсам. Қуръон ўқишга вақтим қаерда дейсиз. Шунга, мен ҳам пулни оламан, - деди.
Бой боғбонга қараб:
-Танланг! - деди. У ҳам ўзидан аввалгилар каби:
-Мен, албатта, Қуръонни олган бўлардим... бироқ аёлим бетоб. Менга пул жуда зарур! Унга дори-дармонлар олишим керак. Агар шу сабаб бўлмаганда эди.. албатта Қуръонни олардим! - деди.
Охирги бўлиб, уйидаги ҳайвонларни боқиб юрувчи ёш йигитга юзланди. Бой бу боланинг ўта фақир оиладан эканлигини биларди. Шу учун ҳам унга:
-Сен ҳам пулни танлайсан, деган фикрдаман. Озиқ-овқат, эски пойабзалинг ўрнига янгисини, яхши кийим-кечаклар олишингга, албатта, пул керак! - деди. Йигит:
-Ҳақиқатда, мен янги устбошга эришишим жуда қийин. Пишириб онам билан бирга ўтириб ейишга ҳатто бир дона товуқ ҳам ололмайман. Бироқ мен Қуръонни танлайман! Чунки менга онам, Аллоҳ таолонинг каломини қиймати тиллодан ҳам қиммат, асалдан ҳам тотлироқ, деб ўргатганлар, - деди.
Сўнг Мусҳафни қўлларига олиб ўпиб ичини очди. Ичида икки зарф (конверт) бор эди. Бирида дастурхон устидаги пулнинг ўн баробари. Иккинчисида, бой ўзига яқинда меросхўр тайинлаши ҳақида васийқа бор эди. Бой киши деди:
-Ким Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, Аллоҳ уни асло ноумид қолдирмайди! - деди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АЛЛОҲДАН ҲАЁ ҚИЛИШ НИМАНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ?

Аллоҳ таоло ҳаё қилган банда нима қилиши лозимлигини қўйидаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё ила ҳаё қилинглар" дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, алҳамдулиллаҳ, биз ҳаё қиламиз", дедик.
"Ундай эмас. Аммо Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бошни ва у ичига олган нарсани, қоринни ва у ичига олган нарсани муҳофаза қилмоғинг, ўлимни ва чиришни эсламоғингдир. Ким охиратни ирода қилса, дунё зийнатини тарк қилади. Ким ўшани қилса, ҳақиқатда Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади", дедилар"
.
Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий ҳаё шунчаки баъзи бир ишларни қилишдан уялишдангина иборат эмаслигини, балки улкан бир маънони ўз ичига олишни баён қилмоқдалар.
Демак, Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш фақат ҳаёлдан ўтказиб қўйиладиган нарса эмас. Бировнинг ҳузурида қисилиб-қимтиниб ўтириш ҳам эмас. Яна шунга ўхшаш қуруқ гап ва ҳатти-ҳаракатлардан ҳам иборат эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳнинг муҳаббатига лойиқ зотларда ўн икки хислат сақланмоғи лозим:
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1.На ёлғон, на рост гапга қасам ичмаслик.
2.Ёлғондан сақланмоқлик.
3.Ваъдасидан қайтмаслик.
4.Махлуққа лаънат айтмаслик.
5.Ҳеч кимни дуойи бад қилмаслик. (Қарғамаслик).
6.Зулм кўрса таҳаммул (сабр ) қилмоқлик.
7.Ҳаромликдан сақланмоқлик.
8.Ўзини ҳеч кимдан улуғ кўрмаслик.
9.Ҳеч кимни хотирини синдирмаслик. (ранжитмаслик)
10. Муридни (шогирдни ) инжитмаслик
11. Қазо келса сабр ва шукр қилмоқлик.
12. Аллоҳ фарзларини бажо келтирмоқлик.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
imon.uz 👉 | @imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
| «Умра-2022» мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди
ЯХШИЛИК АЛОМАТЛАРИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «... Аллоҳ наздида ҳақиқий гўзаллик - ботин гўзаллиги ва хизмат гўзаллигидир».
Эй Али! Мўминнинг уч аломати бор:
1. Мол-дунёга муккасидан кетмайди.
2. Хотинга ўч бўлмайди.
3. Инсонлар шаънида гапиришни ёқтирмайди.

Ақлли инсоннинг учта аломати бор:
1. Охиратни қўлга киритиш учун дунёни ишлатади.
2. Жафога бардош беради.
3. Қийинчиликларга сабр қилади.

Олимнинг учта аломати бор:
1. Тўғри сўз бўлади.
2. Ҳаромдан тийилади.
3. Камтар бўлади.

Муттақийнинг учта аломати бор:
1. Ёлғондан ва ёмонликдан сақланади.
2. Ёмон дўстдан сақланади.
3. Ҳаромга яқинлашишдан қўрқиб, мубоҳдан ҳам сақланади.

Сиддиқнинг уч аломати бор:
1. Нафл ибодатини яширади.
2. Садақани яширинча беради.
3. Мусибатни яширади.

Обиднинг учта аломати бор.
1. Нафсига жаҳл қилади.
2. Нафсини тергайди.
3. Узоқ намоз ўқийди.

Солиҳнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳ учун солиҳ амал қилади.
2. Динини амал билан ислоҳ қилади.
3. Ўзига раво кўрганини бошқаларга ҳам раво кўради.

Саъид (бахтли ва жаннат аҳли) кишининг уч аломати бор:
1. Ҳалол ейди.
2. Олимлар билан ҳамсуҳбат бўлади.
3. Беш вақт намозини жамоат билан (имом билан бирга) ўқийди.

Мўминнинг уч аломати бор:
1. Аллоҳга итоат этади.
2. Ҳаромлардан узоқ туради.
3. Ёмонлик қилганга яхшилик қилади.

Сахийнинг уч аломати бор:
1. (Ўч олишга) қурби етгани ҳолда афв этади.
2. Закотини беради.
3. Садақа беришни яхши кўради.

Ҳалим инсоннинг уч аломати бор:
1. Алоқани узган билан алоқа ўрнатади.
2. Бермаганга беради.
3. Зулм қилганни кечиради.

Сабрли кишининг уч аломати бор:
1. Аллоҳ таоло тоатига,
2. Мусибатга,
3. Қазо ва қадарга сабр қилади.

Тавба қилганнинг уч аломати бор:
1. Ҳаромдан сақланади.
2. Илм талаб қилишга интилади.
3. Сут кўкракка қайтмагани каби гуноҳга қайтмайди.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЕРНИНГ НИДОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: "Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:

• Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;

• Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;

• Устимда кулмоқдасан, қорнимда ҳали йиғлайсан;

• Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;

• Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;

• Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;

• Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;

• Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;

• Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;

• Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Ҳар бир жон ўзи қилган яхши ва ёмон амаллари (номаи аъмолида) ҳозир қилинган Кунда (қиёматда) улар (ёмон амаллари) билан унинг ўртаси узоқ масофа бўлишини орзу қилади. Аллоҳ сизларни «Ўзидан» огоҳлантиради. Аллоҳ бандаларга меҳрибондир.

(Оли Имрон сураси 30-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.iss.one/imonuz