#Хушхабар: 🌙 “Сунани Термизий” ҳадислар тўплами шарҳи илк бор ўзбек тилида нашр этилди
🔸Буюк муҳаддис Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ат-Термизийнинг “Сунани Термизий” ҳадислар тўплами ва унинг шарҳи илк бор ✅ ўзбек тилида китобхонлар эътиборига ҳавола қилинмоқда.
📚Китобда ҳадислар ўқувчиларга тушунарли тарзда шарҳ қилиш билан бирга мавзуга оид кўплаб ихтилофли масалалар ва уларнинг ечими батафсил баён қилинган. Зеро, бугунги замонда Ислом динининг забардаст олимларидан бўлган Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари айтганларидек: “Сунани Термизий асари Пайғамбаримизнинг ҳадислари жамланган ва уларнинг фиқҳий ҳукмларига катта эътибор қаратилган тўплам сифатида ўрганилиши керак”.
✅ Бугунга қадар китобнинг уч жилди нашр қилинди. Қолган қисмлари ҳам тез фурсатда азиз ўқувчиларга тақдим қилинади, иншоаллоҳ.
🤲 Аллоҳ таолодан ушбу китобни халқимиз диний билимини ошириш йўлидаги хизматлар қаторида қабул қилсин!
📞 Мурожаат учун:
+998991013003,
+998946434060,
+998903256414

ХАТО билан ГУНОҲни адаштириб қўйманг!
▪️Бировни қалбини оғритиш хато эмас... ОЗОР..!
▪️Бир инсон хақида аниқ билмай туриб , бошқаларга гапириш хато эмас... ҒИЙБАТ..!
▪️Бировни ҳаёти билан ўйнашиш хато эмас... НОМАРДЛИК..!
▪️Тинимсиз ёлғон гапириш хато эмас... ИШОНЧНИ СИНДИРИШ..!
▪️Ота-Онага бақириш хато эмас... НОНКЎРЛИК..!
▪️Асл туйғулар устидан кулиш хато эмас... ТУБАНЛИК..!
▪️Кўнглимда биттаси, қўйнимда биттаси... дейишлик хато эмас... ХИЁНАТ..!
Дунё яралибдики туйғулар ЭГИЗАК юришади:
МУХАББАТ ~ ХИЁНАТ
САДОҚАТ ~ НАФРАТ
ЯХШИ ~ ЁМОН
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

ИМОМ КИСАИЙ
Имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ қирқ ёшларигача чўпонлик қилиб, қўй боққанлар.
Кунларнинг бирида айланиб юрсалар, бир она фарзандини Қуръон ҳалақасига бориб, у ерда таълим олишга қизиқтирар, фарзанди эса бундан бош тортар эди. Шунда она ўғилчасига қараб: "Эй болажоним, Қуръон ҳалақасига бориб таълим олгин, улғайганингда мана бу чўпонга ўхшаб қўй боқиб юрмайсан!" деди.
Буни эшитган Кисоий "Мен ҳали жоҳилликда зарбулмасал қилинадиган бўлдимми?!" деди-да, бориб қўйларини сотди ва таълим олишга киришди. Натижада араб тили ҳамда Қуръони каримнинг қироат илмларида имом мақомига етди ва илм олиш ҳамда ҳиммати олийликда зарбулмасал қилинадиган бўлди.
Ёшнинг катталиги ўлчов эмас, Саҳобаларнинг кўплари ёши ўтгандан кейин исломни қабул қилганлар ва дунёни ёритадиган чироқларга айландилар.
Ибн Ҳажарнинг "Дур ва жавоҳирлар" китобидан

ҲАЛОВАТ
Ҳасан Басрий (раҳимаҳуллоҳ) айтибдилар:
"Ҳаловатни уч нарсадан қидиринг: намоздан, зикрдан ва Қуръон қироатидан. Агар шу учаласидан ҳаловат топмасангиз, билингки, эшик ёпилибди. Аллоҳни кўп зикр қилиш нифоқдан холилик, ҳавойи нафс асирлигидан озодлик, бандани Раббисининг розилигига, унга тайёрлаб қўйилган неъматларга элтувчи кўприкдир".
Ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: " Мени зикр этган кишининг суҳбатдоши бўламан", деб марҳамат қилган.
"Зикрнинг афзали - ла илаҳа иллаллоҳ" (Термизий ривояти).

Қалбни қотишдан ва мухрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб
1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.
2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.
3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.
4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.
5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.
6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.
7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.
8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.
9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.
10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.
11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.
12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.
13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.
14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.

#Мулохаза
Абу Ҳанифа кунлардан бирида оғайниларидан бирининг эски кийимда юрганига кўзи тушиб қолди. Одамлар тарқаб иккисидан бошқа ҳеч ким қолмагач, унга:
- Анови жойнамозни кутариб, тагидагини ол, - деди.
У киши жойнамозни кутариб қаpaca, унинг тагида минг динор турган экан.
Абу Ҳанифа унга:
- Шуни олиб ишларингни ёки уст-бошингни янгилаб ол, - деди.
Шунда у киши:
- Мени ким деб ўйлаяпсан? Мен ҳам ўзимга тўқ бойман. Аллоҳ менга ўз хазинасини инъом этган, сенинг пулингга куним қолган эмас.
Шунда Абу Ҳанифа унга:
- Агар Аллоҳ сендан ўз неъматларини аямаган бўлса, унинг асари - аломати қани? Сенга Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг: "Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ўзи берган неъматлар асарини бандасидан кўришни ҳоҳлайди", деган сўзлари етиб келмаганми? Сен дўстингни ташвишга қуймаслик учун уст-бошингнга қаpaб юришинг керак, - деди.

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/

Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор.
1. Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
2. Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
3. Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60).
4. Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33).

#ҲАДИС
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Икки хислат борки ундан афзал амал йўқ:
Аллоҳ таолога иймон келтириш ва мусулмонларга манфаат келтириш.
Икки хислат борки ундан ёмон амал йўқ:
Аллоҳ таолога ширк келтириш ва мусулмонларга зарар келтириш" - деганлар.
"Мунаббиҳот" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг

Ҳаром луқма ейишнинг икки ҳолати
Бугунги кунда ҳаром луқма икки кўринишда кўзга ташланяпти. Биринчиси, даромади ҳалол йўл билан бўлмайди. Яъни, алдаб-авраб, ёлғон гапириб, қаллоблик қилиб даромад топади. Иккинчиси, тўғриликча даромад қилади, лекин пулини банкга қўйиб, қайтариб олишда рибо аралашган ҳаром пулни олади. Ана шу тарзда ҳалол молини ҳаромга айлантириб қўяди.
Ҳозирги кунда турли миллатларга мансуб ресторанлар очилди. У ерда кишилар зўр иштаҳа билан овқатланяптилар. Улар казо-казо ресторан ва ошхоналарда овқат еганларини мақтаниб гапирмоқдалар. Фалон жойда чипс едик, фалон жойда ажойиб таом тайёрлашар экан ва ҳоказо.
Эй биродар! Сен у ошхонанинг эгасини танийсанми? У одам ҳалол ва ҳаромнинг фарқига борадими? Унга етарлича эътибор қаратадими? Агар ошхона соҳиби бу нарсаларга парво қилмаса, унда биз ҳалол пулимизни бериб ҳаром нарса сотиб олиб тановул қилаётган бўламиз.
"Шарм ва ҳаё” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:

#Солиҳлар_гулшани
ЙИРИНГ ИЧИШДАН ЕНГИЛРОҚ
Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинади: «Ато Хуросоний билан сафарда эдик. У туни билан намоз ўқиб чиқарди. Туннинг учдан бири ёки ярми ўтганда чодиридан туриб, баланд овоз билан бизни чақирар эди: «Эй Абдурраҳмон ибн Язид, эй Язид ибн Язид, Ҳишом ибн Ғоз, эй фалончи ва фалончи! Туринглар, таҳорат қилиб, намоз ўқинглар. Кечалари қоим, кундузлари соим бўлиш йиринг ичишдан, темир парчаларини ейишдан енгилроқ. Шошилинглар, тезроқ бўлинглар, нажот мана шунда!». У шундай деб, яна намозини ўқигани киришар эди.
«Солиҳлар гулшани»

#Савол_жавоб
БИЗНИНГ УЙГА АЗОН ЭШИТИЛМАЙДИ
CАВОЛ:
Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
БИЗНИНГ УЙГА АЗОН ЭШИТИЛМАЙДИ
CАВОЛ:
Бизнинг уйга азон эшитилмайди. Шунга намоздан олдин азон айтишим керакми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, сиз намоздан олдин азон айтишингиз керак. Фарз намозларига азон айтиш суннат ҳисобланади. Агар сиз яшаб турган жойга масжид азони эшитилса азон айтмасдан ҳам такбирни ўзи билан намоз ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ
يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدْ جَآءَكُمُ ٱلرَّسُولُ بِٱلْحَقِّ مِن رَّبِّكُمْ فَـَٔامِنُوا۟ خَيْرًا لَّكُمْ وَإِن تَكْفُرُوا۟ فَإِنَّ لِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ وَكَانَ ٱللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا
(Нисо сураси, 170-оят.)
Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизларга Роббингиздан ҳақ ила Расул келди. Бас, иймон келтиринг, ўзингизга яхши бўладир. Агар куфр келтирсангиз, Албатта осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи, ҳикматли Зотдир.
(Пайғамбарлик ҳақида, хусусан, охирги Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида насоролар ўзларича нима десалар, деяверсинлар. Яҳудийлар нима десалар, деяверсинлар. Аммо сизлар, эй одамлар – дунёдаги барча одамлар, ҳамма-ҳаммангиз Роббингиздан ҳақ ила келган Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтиринглар.
«Эй одамлар! Батаҳқиқ, сизларга Роббингиздан ҳақ ила Расул келди. Бас, иймон келтиринг, ўзингизга яхши бўладир».
Бу Пайғамбар сизларга икки дунёнинг саодатини таъмин этувчи мукаммал ва охирги динни келтирди. Агар унга иймон келтирсангиз, у келтирган динга амал қилсангиз, ўзингизга яхши бўлади, эй одамлар! Агар ўзингизга яхшиликни истасангиз, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиринг.
«Агар куфр келтирсангиз, Албатта осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ билувчи, ҳикматли Зотдир».
Агар унга куфр келтирадиган бўлсангиз, ўзингизга зарар қиласиз. Аллоҳга ҳеч нарса бўлмас. Албатта, осмонлару ердаги ҳамма нарсалар унинг мулкидир. У ўз мулкида истаган тасарруфини қилур.)

«ҲАММОМ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС»
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, ҳаммомга иштонсиз кирмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, жуфти ҳалолини ҳаммомга киритмасин. Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, хамр айлантириб турилган дастурхон атрофида ўтирмасин», дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.
Шарҳ: Умумий ҳаммомларга кирадиган эркаклар риоя қилиши лозим бўлган энг муҳим ишлардан бири авратини беркитиб турадиган изори ёки иштони бўлишидир.
Мусулмон киши ўз аёлини умумий ҳаммомларга боришига йўл қўймай, ўз уйига ҳаммом қуриб бериши керак. Чунки умумий ҳаммомга боришда ўзини билган аёлларга катта қийинчилик бор ва у ерда турли фитналар содир бўлиши эҳтимоли кучли.
Маст қилувчи ичимликлар тортиладиган дастурхон атрофида ўтиришнинг ўзи катта гуноҳ эканлигини ҳамма яхши билади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.

Энг жирканч иллат
Дунё тарихига теран назар ташласак, ҳар қандай кўнгилсиз воқеа-ҳодиса замирида, албатта, фитналар уюштирилганига гувоҳ бўламиз. Одам алайҳиссалом давридан то Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам замонларигача, саодат асридан бугунги кунгача кузатилган ҳар қандай уруш, қирғинбарот жанглар, қонли тўқнашувларга фитналар сабаб бўлганини ҳеч ким инкор эта олмайди.Ҳазрати Умар ва ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳумонинг шаҳид этилиши, ҳазрати Али ва Муовия розияллоҳу анҳумо ўртасидаги келишмовчиликлар ва ундан кейинги асрларда содир бўлган машъум ҳодисаларда ҳалок бўлганларни ҳеч иккиланмай фитналар қурбони бўлишган, дейиш мумкин.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

#Ҳадисни_қалбга_муҳрла!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Инсонларни жаннатга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Аллоҳга қилинган тақво ва ҳусну хулқ», дедилар. Ва яна у зотдан: «Инсонларни дўзахга кўп киргизадиган амал қайси?» деб сўралганида, у зот: «Оғиз ва жинсий аъзолар (орқали қилинган гуноҳ)», деб айтдилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар.
Фойда: Тақволи ва чиройли хулқли бўлишга тарғиб. Ҳамда куфр, ёлғон ва зинодан огоҳлантириш. Бу ҳадисда тақво билан чиройли хулқни орасини жамланди. Чунки тақво, инсон билан Раббиси орасини ислоҳ қилади. Чиройли хулқ эса, инсон билан бошқа инсонлар орасини ислоҳ қилади. Ва яна оғиз билан жинсий аъзоларини орасини жамланди. Чунки, оғиздан куфр калимаси, ғийбат ва чақимчилик каби фаҳш сўзлар содир бўлади. Жинсий аъзодан эса, зино содир бўлади. Бу икки аъзо сақланмаса, ҳар турлик балоларга сабаб бўлиб, дўзах томон олиб бориши мумкин.

«...АЛЛОҲ ҚИЁМАТ КУНИ ЎША ИККОВИНИНГ ЎРНИГА ОЛОВДАН БЎЛГАН ИККИ БИЛАГУЗУК ТАҚИБ ҚЎЙИШИ...»
Амр ибн Шуайбдан, отаси ва бобосидан ривоят қилинади:
«Бир аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди, у билан бирга қизи ҳам бор эди. Қизининг қўлида иккита йўғон-йўғон тилло билагузук бор эди.
У зот унга:
«Мана бунинг закотини берасизларми?» дедилар.
«Йўқ», деди аёл.
«Аллоҳ қиёмат куни ўша икковининг ўрнига оловдан бўлган икки билагузук тақиб қўйиши сени хурсанд қиладими?» дедилар.
Шунда у (қиз) икковини ечиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига ташлади ва:
«Иккови Аллоҳ учун ва Унинг Расули учун», деди.
«Сунан» эгалари ривоят қилишган.
Шарҳ:
Бу ривоятдан аёл кишиларнинг тилло тақинчоқларидан ҳам закот фарз бўлиши келиб чиқади. Бу масаланинг фиқҳий томони.
Лекин масаланинг яна бир муҳим томонига ҳам эътибор беришимиз керак. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ сифатида саҳобияларга уларнинг диний бурчларини баён этишлари билан улар ўзларини ҳақиқий муслима-мўмина аёллардек тутиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саволларига аниқ ва лўнда жавоб қилдилар.
Қиз эса ҳукмни эшитиши билан дарҳол икки йўғон тилла билагузукни чиқариб Сарвари Оламнинг олдига қўйди ва «бу иккови Аллоҳ учун ва Унинг Расули учун», деди. Жасоратни қаранг!
Қиз буларнинг закоти қанча бўлади, деб закотини чиқариб берса ҳам бўларди. Лекин икки билагузукни ҳам Аллоҳ ва Унинг Расулига атади. Бу иш саҳобия аёлнинг тақвосини, фидокорлигини, сахийлигини, савоб умидида бу дунёнинг тақинчоқларидан кўра у дунёнинг тақинчоқларини устун қўйишини кўрсатади.
«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

#Ҳадисни_қалбга_муҳрла
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга муҳтожлик етса, у ўша муҳтожлигини одамларга арз қилса, у кишидан муҳтожлик аримайди. Кимки ўша муҳтожлигини Аллоҳга арз қилса, тезда ёки бироздан кейин унга Аллоҳ ризқни тезлатади», дедилар.
Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.
«imon.uz» каналига уланиш

Қуръонни фақат таъзия маросимларида ўқишга, эшитишга одатланиб қолганмиз. Шунинг учун зеҳнимизда Қуръон қайғу-аламга, ғам ғуссага боғлиқ нарса экан, деган тушунча жойлашиб олган. Ушбу Қуръон ўликлар эмас, тирикларнинг китоби эканини қачон англаб етамиз, билмадим…
☪https://t.iss.one/imonuz