imon.uz
4.03K subscribers
10.6K photos
1.82K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

"Ва Унинг оятларидан сизга қўрқув ва умид учун чақмоқни кўрсатади ва осмондан сувни нозил қилади-да, у билан ерни ўлгандан кейин тирилтиради. Албатта, бунда ақл юратадиган қавм учун оят-белгилар бордир".
Рум сураси, 24-оят.

Тафсир:
Олимлар кашф қилишларича, чақмоқ чаққанда ҳавони куйдириб ўсимликлар учун ўта фойдали ўғит–азот пайдо бўлар экан. Ана ўша модда ёмғир ила ерга тушиб ўсимликларнинг ўсишига, ҳосил беришига омил бўлар экан. Демак, хавф ва умид чақмоққа боғлиқ экан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
👍1
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар: “Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади", дедилар".

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

Ҳасан ибн Солиҳ жориясини сотди. Жория янги хонадонга боргач ярим тунда уйғонди. Хонадон аҳлига қарата:

"Эй уй эгалари, намоз.. намоз..", дея нидо қилди. Улар уйғониб: "Бомдодга азон айтилдими?", дея сўрашди.

У: "Нима, сизларда фақат бомдод ўқиладими?", дея сўраганда: "Ҳа", дея жавоб қилишди.

Тонг отгач жория Ҳасаннинг олдиларига бориб шундай деди: "Мени қайтариб олинг. Тун намози ўқимайдиган ёмон кишиларга сотибсиз!".
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​#ИНСОННИ_АНГЛАШ

РУҲИЯТ

• Агар киши оддий ва маъносиз нарсаларга ҳам кулаверса демак у чуқур ёлғизлик туйғуси ичида;
• Агар киши кўп ухлаётган бўлса демак у тушкунликда;
• Агар киши қисқа ва тез гапираётган бўлса демак у ниманидир беркитяпти;
• Агар киши йиғлай олмаса демак у кучсиздир;
• Агар киши ноодатий шаклда овқат еяётган бўлса демак унинг асаби таранглашган;
• Агар киши арзимас сабаб билан ҳам йиғлайверса демак унинг қалби пок ва ўта юмшоқ;
• Агар киши бўлмағур ва арзимас нарсаларга ҳам жаҳл қилаверса демак унинг муҳаббатга эҳтиёжи бор.

Аброр Муҳтор Али саҳифасидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КУЧИНГ ЕТГУНЧА УЙҚУНИ ОЗАЙТИР!

Эҳтиёжсиз уйқуда дунёвий ва ухровий ҳеч фойда йўқ. Уйқу ўлимнинг укасидир. Кечани иҳё этишни (илм, зикр ила бедор ўтказишни) уйқуга алмаштириш ва уйқуни афзал кўришни ҳавойи нафсга тобеъ бўлиш, дея ҳисоблашган.

Саҳл ибн Абдуллоҳ ал-Тустарий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейдилар:

Доимий уйғоқлик тўрт унсурни битиради ва чақиради: сув, тупроқ, ҳаво ва олов. Бу ердан малакут оламига қарайди ва Аллоҳнинг хушнудлигини орзу қилади”.

Шайх Абул Ҳасан ал-Аззоз раҳматуллоҳи алайҳ бундай деганлар:

Бу қуйидаги уч нарса устига бино бўлган:
а) Фақат эҳтиёж сезганда ейиш;
б) фақат уйқу ғолиб келганда ухлаш;
с) зарурат туғилгандагина сўзлаш”.

Ибнул Ҳаворий раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки:

а) “молнинг эҳтиёжидан ортиқчасини тарк этиш,
б) эҳтиёждан ортиқча уйқуни тарк қилиш”.

Инчунин, ҳар биридан фақат зарурини олгин. Ана ўшанда Ҳақ таоло зикрида бўласан. Буни ҳам бил, эй биродар!

“Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Фақат икки нарсадан бошқада ҳасад йўқ. (Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берсаю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса, (иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берсаю, у ўша илми ила ҳукм чиқарса ва таълим берса", дедилар".

Икки Шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОГОҲЛАНТИРИШ

Нарсани егач, ҳаромлиги сезилса, иложи бўлса, қусиш керак.
Имкони бўлмаса, дарҳол тавба ва истиғфор этиш лозим.

Ҳаром аломатларидан баъзилари:

а) Шариат ман қилган йўллар билан топилган таомлар.

б) Егач қалбда қорайиш ва ибодатда оғирлик сезилади.
Ҳаромни еган киши меъдасида худди қўрғошин ютган каби оғирлик пайдо бўлади.

в) Овқатлангач уйқудан уйғонганида, фоиз еганлар каби бир зум карахт
бўлиб туради.

г) Кўнгил айниб, бесабаб қусиши.

Эй биродар, буни бил ва луқманг қандайлигини суриштиришдан ғафлатда қолма. Чунки бу сергаклик тариқат меҳваридир. Гарчи емаганинг учун сендан хафа бўлса ҳам, топар-тутарида эҳтиёт бўлмаган кишининг овқатини ема!

Унинг хафа бўлиши, жаҳли чиқиши-ю, "бизни ҳурмат қилмаяпсан" деган сўзига ҳам алданма, бундан таъсирланма!

Асримиз "машойихлари" бунга оз диққат қилади.

Уларни айблаганларида: "Уни хафа қилиб қўяман, деб қўрқдим. Кўнгил кўтаришдан-да устун бир нарса ила Ҳақ таолога бандалик қилинмас..", дейишади.

Бу шаръий мезонларга кўра, жаҳолат туфайли айтилган сўздир.

Бирга ичкилик ичишга таклиф этган шахс билан у таклифни қабул қилиб ичган одам ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.

Гарчи: "Мен уни хафа қилмаслик, унинг юз-хотири учун ичдим", деса ҳамки, унинг учун ҳад тадбиқ этилади ва фосиқлигига ҳукм чиқарилади.
Эй биродар, буни ҳам бил!

"Ибодат ва зикр аҳлига тавсиялар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Мўминлар нажот топдилар.
Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар.
Улар беҳуда (сўз ва ишлар) дан юз ўгирувчидирлар.
Улар закотни адо этувчидирлар.
Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар.


(Муъминун сураси 1-5-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бошини имомдан олдин кўтарадиган одам Аллоҳ бошини эшакнинг бошига айлантириб қўйишидан қўрқмайдими?» дедилар».

Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тўрт мазҳабга тақлид қилиш сабаблари

Имом Суютий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Билгин, ушбу Ислом миллатининг мазҳаблар орасида ихтилоф қилиши улкан неъмат ва буюк фазилатдир. Унинг шу даражада нозик сири борки, у сирни фақат олимлар идрок қилиб, жоҳиллар ҳис қила олмаслар. Ҳатто баъзи жоҳиллардан эшитдимки, «Пайғамбар алайҳиссалом битта шариат билан келганлар, бу тўрт мазҳабга нима бор», дея нотўғри талқин қилишар экан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Инсон танасидаги энг улкан илоҳий мўъжизалардан бири, бу ДНК

(дезоксирибонуклеин кислота) ҳамда бетакрор бармоқ изларидир. Ер юзида яшайдиган жамики инсонларда бирининг бармоқ изи бошқасиникида топилмайди, ҳатто ўхшаши учрамайди ҳам.
Агар бир рассомни фараз қилиб кўрсак, у йигирмата кишининг бармоқ изини чизишга киришса, у ўта жумбоқ бўлгани сабаб уни аниқлик билан чизишга қурби етмайди.

Эй инсон! Сен (бошқа ҳар бир инсон каби ўзингга хос бўлиб) ажралиб турасан. Роббимиз инсон жисмида шундай содда нарсани яратиб, мўъжиза бўлишини ирода қилди. Лекин бу яшириб, шифрлаб қўйилган мўъжиза сен ўйлаганингданда мураккаброқдир.
Аллоҳ таоло Зарият сурасининг 21-оятида:
«(Эй инсонлар) ўзларингизда (ушбу ҳаётга келиб-кетишингиздан тортиб, вужудларингиздаги ҳар бир аъзойингизда, балки ҳар бир ҳужайрангизнинг нақадар нозик тартиб-интизом билан яратилиб, ўз ўрнига жойлаштирилганида ва ўз зиммасидаги Яратган буюрган вазифани қулоқ қоқмасдан адо этиб боришида) ишонгувчи зотлар учун (Аллоҳнинг кудратига далолат қиладиган) оят-аломатлар бордир. Ахир кўрмайсизларми?!» деб айтган.
Қиёмат сурасининг 4-оятида: «Йўқ, Биз унинг бармоқларини (ҳам) тиклаб-жойига келтиришга Қодир бўлган Зотдирмиз!» деб айтган.

Изоҳ: Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида ҳар бир инсоннинг бармоқларигача тиклаб, асл ҳолига келтириши ҳақида хабар берилмоқда. Шундай кичик нозик бармоқларни тиклашга Қодир бўлган Зот бошқа суяк-сўнгакларни ҳам тиклай олиши шубҳасиздир. Чунки дунёдаги ҳеч бир кишининг бармоқ изи иккинчи кишининг бармоқ изига ўхшамайди. (Бу ҳақиқатни илм-фан ўрганиб, исботлашидан неча аср илгари Қуръони Карим бир оғиз сўз билан айтиб қўйганининг ўзи барча инсонни ҳар бир бармоғигача яратган ҳам, ушбу азиз Китобни юборган ҳам Ёлғиз Аллоҳ эканига очиқ далолатдир)!

Холиқ (мутлақ вужудга келтирувчи) ва Мубдиъ (асос солувчи) Зот покдир!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲАДИС

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй савдогарлар жамоаси! Шайтон ва гуноҳ олди-сотдида ҳозир бўладилар. Шунинг учун савдоларингизга садақа бериш билан аралаштириб туринглар», деб айтдилар.

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг Бишр исмли савдода шериклари бор эди. Бишр савдо қилиш мақсадида Мисрга қараб йўл олди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ унга ипак матодан етмишта кийим юбордилар. Шерикларига юборган молнинг маълум қисми айбли экани, уларни сотаётган вақтда олувчига айбини айтиб сотиши лозимлигини тайинлаб хат ёздилар. Бишр молларни ҳаммасини сотиб Куфага қайтди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ундан: “Ипак матоли кийимларни айбини айтиб сотдингми”? – деб сўрадилар. Бишр хижолат бўлиб: “Уларни айтиш ёдимдан кўтарилибди” – деди. Шунда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ савдодан тушган фойда катта бўлишига қарамасдан уни ҳаммасини садақа қилиб юборган эканлар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
👍1
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, унга ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.
Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.
Огоҳ бўлинг! Аллоҳнинг ердаги қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.
Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».


Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Изоҳ: Ушбу ҳадиси шариф энг улуғ ҳадислардан ҳисобланади. Уламоларимиз бу ҳадис Исломга мадор бўлган учта ҳадиснинг биридир, шунинг учун бу ҳадисни Исломнинг учдан бири, десак бўлади, де­йишган.
Бу ҳадиси шарифнинг улуғлиги шундаки, Пай­ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унда емоқ, ичмоқ, киймоқ, никоҳдаги ва бошқа ҳамма соҳалардаги нарсаларнинг ҳалол бўлиши қоидасини баён қилиб берганлар.
Шунингдек, у Зот бу ҳадисда ҳаром нарсаларни ҳам баён қилиб, ҳалолга уриниш, ҳаромдан ҳазар қилишга чақирадилар. Шу билан бирга, ҳалол билан ҳаромнинг ўртасида шубҳали нарсалар борлигини, ким дини ва обрўсини пок сақлай деса, шубҳали нарсалардан эҳтиёт бўлиши зарурлигини таъкидладилар. Шубҳали нарсаларга яқинлашиш, худди подшоҳ ўзи учун хос қилган қўриқхона ёнида ҳайвон боқишдек хатарли эканини баён қиладилар.
Сўнгида эса бу жабҳада энг муҳим масала — қалб масаласи эканини, ҳалол-ҳаромда қалб солиҳ бўлиши лозимлигини тушунтирадилар.
Имом Қуртубий: «Бу ҳадис ҳалол ва бошқа нарсаларни батафсил равишда ҳамда барча амаллар қалбга боғлиқ эканини ўз ичига олгандир. Шунинг учун ҳам барча аҳкомларни унга қайтариб солиштириб кўриш мумкин», деганлар.
Ҳар доим бўлганидек, ҳозирда ҳам ушбу буюк ҳадиси шарифни яхшилаб тушунишга, унга яхши амал қилишга жуда ҳам муҳтожмиз.
Ҳалол нима эканини билиб олиб, доимо ҳалолга етишиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаром нима эканини яхшилаб билиб олиб, доимо ундан ҳазар қилишимиз лозим.
Шубҳали нарсалардан узоқда бўлиш жуда ҳам зарур. Уламолардан сўраб-суруштириб, ҳалоллиги аниқ бўлган нарсани ўзимизга раво кўришимиз зарур. Агар уламолар шубҳали нарсаларнинг ҳалоллигига фатво бермасалар, унга мутлақо яқин йўламаслигимиз керак.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кичиклар билан ҳазиллашишлари ва уларни хурсанд қилишга уринишлари

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг хушхулқи эдилар. Абу Умайр деган укам бор эди – (Ровий айтади) «Менимча, «у сутдан чиқарилган эди» – Расулуллоҳ бизникига келиб, уни кўрсалар: «Ҳой Абу Умайр, нима қилди нуғайр?» деб, у билан ҳазиллашар эдилар».

Имом Муслим ривояти.

Нуғайр – чумчуққа ўхшаш қизил тумшуқли қуш.

Шарҳ: Ёш болалигидан ўн йил давомида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлган Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз – болалар билан аралашиб юрар эдилар. Ҳатто бир куни укамга «Я Абу Умайр, Маа фаъалан нуғайр?» деганлар.
Абу Умайр ҳазрати Анаснинг укалари бўлиб, чумчуққа ўхшаш бир қуши бўлган экан. Бола ўйнаб юрган қуш ўлиб қолган. У йиғлаб ўтирганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, ана шундай ҳазил қилиб, болани овутганлар ва унинг кўнглини кўтариш учун хурсанд бўладиган гапларни айтишга ҳаракат қилганлар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Аллоҳ севадиган ва севмайдиган кишилар

­­– Аллоҳ севадиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:
1. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).
2. «Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади». (Бақара сураси, 222-оят).
3. «Зеро, Аллоҳ тақво қилгувчи кишиларни севади» (Оли имрон сураси, 76-оят).
4. «Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли Имрон, 134-оят).
5. «Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади», (Оли Имрон, 146-оят).
6. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 148-оят).
7. «Албатта ўзига таваккал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 159-оят).
8. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади», (Моида сураси, 13-оят).
9. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 42-оят).
10. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 93-оят).
11. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба сураси, 4-оят).
12. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 7-оят).
13. «Аллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 108-оят).
14. «Зеро, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», (Ҳужурот сураси, 9-оят).
15. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», Мумтаҳана сураси, 8-оят).
16. «Албатта Аллоҳ Ўзининг Йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар», (Саф сураси, 4-оят).

– Аллоҳ севмайдиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:

1. «Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди». (Бақара сураси, 190-оят).
2. «Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди». (Бақара сураси, 205-оят).
3. “Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди”. (Бақара сураси, 276-оят).
4. «Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ кофирларни севмас». (Оли Имрон сураси, 32-оят).
5. «Аллоҳ зулм қилгувчиларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 57-оят).
6. «Аллоҳ золим кимсаларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 140 –оят).
7. «Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди”. (Нисо сураси, 36-оят).
8. «Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди». (Нисо сураси, 107-оят).
9. «Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас» (Моида сураси, 64-оят).
10. «Албатта Аллоҳ тажовузкор кимсаларни севмас!» (Моида сураси, 87-оят).
11. «Албатта Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас». (Анфол сураси, 58-оят).
12. “Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас». (Ҳаж сураси, 38-уй).
13. «Чунки Аллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 76-оят).
14. «Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 77-оят).
15. «Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Луқмон сураси, 18-оят).
16. «Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Ҳадид сураси, 23-оят).

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲАДИС

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр­(ароқ)да ўн(киши)ни лаънатладилар:
Уни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, ҳаммолини, кўтартириб юрувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, баҳосини еювчисини, сотиб олувчисини ва сотдирувчисини».

Имом Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида маст қилувчи нарса хамр, деб аталиб, асосан, узум ва хурмони сиқиб олинадиган ичимликдан иборат эди. Ундан бошқа яна учта нарса ҳам бор эди, лекин улардан хамр олиш озроқ эди. Кейинчалик, маст қилувчи нарсаларнинг тури ҳам, исми ҳам кўпайиб кетди. Аммо барибир уларнинг ҳаммаси тури ва исмидан қатъи назар хамр ҳукмини олаверади. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва у ҳаромдир, деганлар.
Ҳаммаси учун ўн тоифа одам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан лаънатга учрайди.
Кўриниб турибдики, хамр ва унинг ҳукмидаги барча маст қилувчи ичимлик ва моддаларнинг яқинига бориш ҳам мўмин-мусулмон одам учун умуман тўғри келмайди.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Сиёсатчи бўлгани ҳолда вафодорлик ҳақида гапирмоқда.

– Йўлбошчи бўлгани ҳолда ватанпарварлик ҳақида гапирмоқда.
– Илмоний бўлгани ҳолда инсонпарварлик ҳақида гапирмоқда.
– Матбуот соҳасида бўлгани ҳолда ростгўйлик ҳақида гапирмоқда.
– Тарих соҳасида бўлгани ҳолда нохолислик ҳақида гапирмоқда.
– Шаҳват ва лаззатларга ғарқ бўлгани ҳолда очлик ва зоҳидлик ҳақида гапирмоқда.
– Кескин йўналиш (радикал кайфият)да бўлгани ҳолда васатийлик, мўътадиллик ҳақида гапирмоқда.
– Ўғри ва талончи бўлгани ҳолда омонатдорлик ҳақида гапирмоқда.
– Босқинчиликка қўл ургани ҳолда тинчлик ҳақида бонг урмоқда.
– Ташқи кўриниш, чиройга ружу қўйгани ҳолда муҳаббат ҳақида гапиради.
– Ахлоқан тубан бўлгани ҳолда маданият ҳақида бонг урмоқда.
– Ўзи бузуқ бўлгани ҳолда шарм-ҳаё ва иффат ҳақида гапирмоқда.

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг ҳаёти дунё ҳақида гапирган гапи сизга қизиқ туюлади. Ва ўзи (исломга) ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги «иймонига» Аллоҳни гувоҳ келтиради. (Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб елиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди. Қачон унга: «Аллоҳдан қўрққин», дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади – етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!».

(Бақара сураси, 204-206-оятлар)

Изоҳ: Юқоридаги уч оят Анас ибн Шарийқ исмли бир мунофиқ ҳақида нозил бўлгандир. У пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб, ўзининг ҳақиқий мўмин эканлиги ҳақида ёлғон қасамлар ичиш билан пайғамбар алайҳиссаломнинг кўнгилларини ўзига хайрихоҳ қилишга уринганида, мазкур оятлар билан Аллоҳ таоло ўз пайғамбарини огоҳлантиради ва у мунофиқнинг мўминларга етказаётган зиёнларини элга ошкор қилади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Туркиядаги (черепица ишлаб чиқарадиган) корхоналардан бири уйнинг томига жойлаштириладиган қуш уясини ишлаб чиқаришни бошлади.
Зеро, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Раҳмлиларга Аллоҳ таоло раҳм қилади. Ердагиларга раҳм қилинг. Сизга осмондаги Зот раҳм қилади», деганлар.

(Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz