#КУН_ОЯТИ
Ҳар бир жон ўзи қилган яхши ва ёмон амаллари (номаи аъмолида) ҳозир қилинган Кунда (қиёматда) улар (ёмон амаллари) билан унинг ўртаси узоқ масофа бўлишини орзу қилади. Аллоҳ сизларни «Ўзидан» огоҳлантиради. Аллоҳ бандаларга меҳрибондир.
(Оли Имрон сураси 30-оят)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

ИЙМОН ХАБАРЛАРИ ҲАҚИДА
Ҳазрати набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Мўъмин мўминнинг кўзгусидир”.
“Мўъмин яшаш тарзи енгил шахсдир”.
“Мўъмин зийрак, ҳушёр ва эҳтиёткордир”.
“Мўъмин дўст-улфат бўлади ва дўст-улфат тутилади, дўст-улфат бўлмаган ва улфат тутилмаган кишида яхшилик йўқдир”.
“Мўъмин шундай кишики, инсонларнинг моллари ва жонлари ундан омонда бўлади”.
“Мўъмин-қўли ва тилидан инсонлар омонда бўлган зотдир”.
“Мўъмин олижаноб, карамли-марҳаматли ва саховатли шахсдир. Мунофиқ эса алдовчи ва пасткашдир”.
“Мўъмин севимли ва мулойимдир”.
Иймон Нуҳ алайҳиссаломнинг кемаларига ўхшайди, кемага минганлар нажот топдилар, кемага минмаганлар ғарқ бўлди.
Иймон инсон танасидаги бош кабидир.
Иймон бамисоли Арш кабидир, у ҳамма нарсадан юқоридир.
Иймон фалак кабидир, унда нур айланиб туради.💫
Иймон қуёш кабидир, у порлаган замон ер юзида зулмат қолмайди.☀️
Иймон юлдуз кабидир, у одамларга тўғри йўлни кўрсатиб туради.✨
Иймон бамисоли тупроқ кабидир, унда ҳамма нарса ўсади.🌱
Иймон олтин кабидир, у билан ҳамма нарсани сотиб олинади.
Иймон кумуш кабидир, агар унинг ичида ўндан бир қисм мис бўлса ҳам, топилади.
Иймон денгиз кабидир, у нажосатни қабул қилмайди.
Иймон қип-қизил лола кабидир, ер ундан зийнат олади.🌹
Иймон бамисоли мушк кабидир, унинг ҳидини узоқдагилар ҳам, яқиндагилар ҳам ҳидлайди.
Иймон бамисоли (жаннатдаги) кофур чашмаси кабидир, у осий ва қотган қалбларни поклайди.
Иймон Мусо алайҳиссаломнинг асоларига ўхшайди, кўп асолар (Фиръавн сеҳргарларининг асолари) унинг олдида йўқ бўлди. Шунингдек, гуноҳ ва куфр ҳам иймоннинг олдида йўқ бўлиб кетади.
Иймон бамисоли Сулаймон алайҳиссаломнинг узукларига ўхшайди, у зот ўша узук билан (иззат ва ғолиблик топиб) салтанатга эга бўлдилар, узукни йўқотиш билан салтанатни йўқотдилар.
👉Шунингдек, иймонни қабул қилса, подшоҳ бўлади, ким ундан бош торса, ҳалок бўлади.👈
“Баҳрул-маҳабба” китобидан.
☪ imonuz 👉@imonuz

#КУН_ҲАДИСИ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса, Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Дўстларингизни каналимизга таклиф қилинг

ЎҒИЛ ҲЕЧ НАРСАНИ БИЛМАСА...
Самарқанд уламоларидан Ҳифс Искандаронийдан шундай ҳикоя қилинади:
''У кишининг олдига бир одам келиб:
- Ўғлим мени уриб, жонимни қийнайди, - деди.
- Субҳаналлоҳ! Ўғил ҳам отани урадими?
- Ҳа, мени уриб, жисму жонимни оғритадии.
- Сен унга таълим-тарбия, одоб-ахлоқ берганмидинг?
- Йўқ.
- Сен унга Қуръонни ўргатдингми?
- Йўқ.
- Ўғлинг ўзи нима иш қилади?
- Зироат ишида.
- Сени уришига сабаб бўладиган бирон нарса деганмидинг?
- Йўқ.
Шунда ҳамма нарсани тушуниб етган олим унга шундай деди:
- Балки ўғлинг тонгда эшакка миниб, ҳўкизларини олдига солиб, итини эргаштириб даласига бораётганда Қуръон ўқишни билмагани учун қўшиқ айтиб кетаётган бўлса шу пайт сен ўғлингга рўпара келиб қолган бўлсанг, сени ҳам бир мол деб ўйлагандир-да! Бошингни ёрмагани учун Аллоҳга ҳамд айтгин!''.
''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.

#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ_ONLINE
"ЮСУФ АЛАЙҲИССАЛОМ ҚИССАСИДАН ИБРАТЛАР"
Жиззах вилояти бош имом-хатиби:
Меҳмонали Жабборов
Live👉 https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=334316644818386&id=398653410561826
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪️ imon.uz 👉 | @imonuz

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Ўзингга ўзинг фатво чиқариб олувчи бўлма!
Имом Абу Ҳанифа йўлда кетаётиб, олма ўғирлаётган кишини кўриб қолдилар. Унинг ортидан кузатиб, бориб қарасалар, у олмаларни садақа қилиб улашар эди. Имом: "Нима учун ўғирлик қилдинг, мен сени оч деб ўйлабман", десалар, у киши: "Йўқ, мен (савоб умидида) роббим билан тижорат қилмоқдаман", деди. Имом: "Бу қанаси бўлди?" дедилар. У киши: "Мен ўғирлик қилганим учун Аллоҳ битта ёмонлик ёзади. Уни садақа қилиб улашсам менга ўнта яхшилик ёзади. Демак менга тўққизта яхшилик ёзилди. Мен Роббим билан мана шундай тижорат қилмоқдаман", деди. Шунда имом: "Ўғирлик қилганингда Сен учун битта ёмонлик ёзилди. Уни садақа қилиб улашганингда садақанг қабул қилинмади. Чунки, Аллоҳ ҳалол ва покизалик билан топилган пулдаги садақани қабул қилади. Сенга ундаги бир гуноҳ ва ўғрига белгиланган жазо лозим бўлади", дедилар.
Изоҳ: Бизнинг замонимизда ҳам бу кишига ўхшаб далил исботсиз ўзига ўзи йўл топиб оладиганлар бор. Ноҳақ бўлсада, ўзини ҳақ узра эканини даъво қилиб тортишади. Илм аҳлларидан сўраб билмасдан, ўзича топган далилга биноан иш кўради.
Аллоҳим! Манфаат берадиган нарсани бизларга ўргат ва ўргатган нарсангни манфаатли қил.

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/

КАСАЛЛИК БИЛАН БАЛОЛАНГАН КИШИНИ КЎРГАНДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки (ногиронлик ва беморлик ила) балоланган кишини кўриб,
الْحَمْدُ للهِ الَّذِي عَافَانِي مِمَّا ابْتَلاَكَ بِهِ وَفَضَّلَنِي عَلَى كَثِيْرٍ مِمَّنْ خَلَقَ تَفْضِيْلاً
«Алҳамду лиллаҳиллазий ъафаний мимма ибталака биҳи ва фаззаланий ъала касирин мимман холақо тафзийла», деса, унга ана шу бало етмайди», дедилар.
(Маъноси: «У касаллик билан балолаган нарсангда мени офиятда қилганинг учун ва одамлар орасида мени кўпроқ фазилатли қилганинг учун Сенга ҳамд бўлсин».)
Имом Термизий ҳасан иснод ила ривоят қилганлар.

Аллоҳ таъоло дунёнинг ўзидаёқ жазолаб қўйган зинокорнинг қиссаси.
Бу араб диёриларидаги газеталарда тарқалган қисса, исмини зикр қилмайман, қисса газета чиқариш бўлимидан исмини зикр қилмаслигини талаб қилган ҳолатда қисса соҳибининг ўзидан тарқатилган ва унинг мақсади фақатгина инсонлар унга эътибор бериб ва у қиссадан ибрат олишлигини хоҳлади.
Қисса соҳиби ҳикоя қилади: Мен университетда ўқир эдим ва у ерда жуда кўп талабалар ношаръий ишларни қилашади ва мен ҳам бир қиз билан танишдим ва у билан но шаръий ишларни қилишликда давом этдим ҳатто у мендан ҳомила бўлиб қолди ва буни қизни оиласи билганидан сўнг акалари келиб менга ҳужум қилишди, шунда мен уларга: «Мен синглингни танимайман кет ҳомила қаердан бўлганини бошқа ердан текшир» деб қутулдим. Улар мени зиддимга бирор нарса қилолмаганлиги учун мени қўйиб юборишди. Йиллар ўтди мен бу ишни ҳатто унутиб юбордим. Кунлардан бир куни уйга кирдим, кирсам онам ҳушидан кетиб ётган экан, уйғотишга ҳаракат қилдим аммо уйғонардию бақириб-бақириб сўнг яна ҳушидан кетарди шу ҳолат уч маротаба такрорланди сўнг мен:
-«Онажон нима бўлди?» Дедим.
- Онам: «Синглинг» деб бақирар эди.
- Синглимга нима қилди? дедим.
- Онам: «Синглинг қўшнининг боласидан ҳомила бўлиб қолибди» деди. Қўшнининг боласини олдига бориб ёқасидан олиб унга ҳужум қилишни бошлаган эдим шундай калима айтдики ҳудди юрагимнинг ўртасига найза санчилгандай бўлди. У Мен сени синглингни танимайман кет ҳомила қаердан бўлганини бошқаердан текшир деди. Мен зино қилган қизнинг акаларига айтган ибораларни ҳудди ўзини айтди. «Жазо амалининг ўзидан бўлди». Қисса тугамади: Жуда қаттиқ аламларни ўз ичимга ютдим. Йиллар ўтганидан кегин уйланишга қарор қилдим, тўйга тайёргарлик кўриб, никоҳ қилиб, биринчи куни билдим аёлим олдиндан зинокор аёл экан ва у менга: «Айбимни беркит Аллоҳ айибларингни беркитади» деди. Ўзимга-ўзим ҳайқирдим Эй Роббим! Етар... Етар... Эй Роббим! Шунча жазо етар... дедим. Иккинчи маротаба қаттиқ зарба едим ва қийинчилик билан бу қиссани ҳам ўз ичимга ютдим. У билан йиллар ўткиздим ва у менга ойдек бир қиз туғиб берди, воя ёшига тўлгач кўчадан йиғлаб келди. Яна нима бўлди? Бинони қўриқчиси қизимни зўрлабти.......
Лаа ҳавла вала қуввата иллаа биллааҳ!
Аллоҳ таъоло айтади:
«Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир.»
Каналга уланиш👇

РАҲМАТ ЮЗ БЎЛАКДИР
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:
«Аллоҳ азза ва жалла раҳматни юз бўлакка бўлди. Шундан тўқсон тўққиз бўлагини Ўз ҳузурида ушлаб қолди ва биргина бўлагини ер юзига нозил қилди. Ана шу бир бўлак раҳмат туфайли барча махлуқот бир-бирига раҳм қилади. Ҳатто от ўз боласини босиб олишдан қўрқиб, туёғини кўтариб қолиши ҳам ўша раҳматдандир».
Шарҳ: Демак, ҳар қандай ваҳший ҳайвон ҳам раҳмли бўлади.
Масалан, от ҳатто чопиб кетаётганида ҳам боласи оёғининг тагидан чиқиб қолса, ҳар қандай қийин ҳолатда ҳам уни босиб олмасликка ҳаракат қилади. Бошқа ҳайвонлар ҳам шундай.
Демак, бутун халойиқ - инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам Аллоҳ таоло нозил қилган юздан бир бўлак раҳмат туфайли бир-бирларига раҳм қилар экан.
Албатта, одам болалари бир-бирларига раҳм қилишда ўрнак бўлишлари лозим. Айниқса ота-оналар фарзандларига раҳмли бўлишлари керак. Ҳайвонлар болаларига раҳмли бўлганда, инсонлар фарзандларига раҳмсиз бўлиши ақл бовар қилмайдиган ҳолдир.
Бу ердаги нозик бир нуқта шуки, раҳматнинг тўқсон тўққиз бўлаги Аллоҳ таолонинг ҳузурида қолган. Аллоҳ таолонинг раҳматининг чеки йўқ. Бандаларнинг умидвор бўлиши ҳам шундандир.
Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлмаса, ҳозирги кунда содир бўлаётган гуноҳларимиз, нобакорликларимиз учун, Аллоҳ азза ва жаллага нисбатан бўлаётган беодобликлар учун муносиб жазо берилса, аллақачон ҳаммани ер ютиб кетган бўлиши керак эди.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ таоло раҳматни юз бўлакка бўлгани.
2. Раҳматнинг тўқсон тўққиз бўлаги Аллоҳ таолода экани.
3. Раҳматнинг бир бўлаги махлуқотларда экани.
4. Ҳайвонларнинг боласига раҳм кўрсатиши ҳам Аллоҳ таоло берган раҳматдан экани.
«Одоблар хазинаси» китобидан.

#Билиш_керак
– Дин нима?
– Аллоҳ таоло наздида ислом ҳақ диндир. Аллоҳнинг ва унинг расулининг буйруқларига амал қилмоқдир.
– Мўъминларга иймон келтириб юрмоқ фарзми ёки суннатми?
– Иймон мўъминларга суннат, кофирларга эса фарз.
– Иймоннинг ўзи фарзми ёки суннатми?
– Банда илк бор Аллоҳ таолонинг якка-ю ягоналигига иймон келтириши фарздир. Уни такрор қилиб юриш эса суннат.
– Худони танийсанми?
– Ҳа, танийман. У якка-ю ягона, ўхшаши йўқ, куч-қудратли ва оламларни яратган зотдир.
– Сен мусулмонмисан?
– Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!
– “Алҳамдўлиллаҳ”нинг маъноси нима?
– “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!” деган маънода.
– Қачондан бери мусулмонсан?
– “ал-Мийсоқ” кунидан бери мусулмонман.
– “ал-Мийсоқ”нинг маъноси нима?
– Аллоҳ таоло руҳларни яратганидан сўнг, уларга: “Мен Сизларнинг Парвардигорингиз эмасманми?!” деб хитоб қилган. Жами руҳлар: “Оре, Сен бизнинг раббимизсан!”, дейишган. Ана шу аҳднома олинган вақт “ал-мийсоқ” деб аталади.
– Мусулмонлик биноси нечта?
– Мусулмонлик беш нарсанинг устига бино қилинган: калимаи шаҳодат – “Ашҳаду ан-ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммад абдуҳу ва росулуҳу!” калимасини айтмоқ; беш вақт намоз ўқимоқ; рамазон ойида рўза тутмоқ; мол-дунёдан закот бермоқ; Байтуллоҳга ҳаж қилмоқ.
– Исломнинг вожиблари қайси?
– Ислом вожиботлари еттитадир: намоз ўқимоқ; фитр садақасини бермоқ; қурбонлик қилмоқ; ҳажга бормоқ; умра қилмоқ; ота-онанинг хизматини қилмоқ; қариндошларга силаи раҳим қилмоқ.
– Шариат ҳукмлари нечта?
– Шариат аҳкомлари саккизтадир: фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб, ҳалол, ҳаром мубоҳ, макруҳ.
– Тавҳид нима?
– Бир демоқлик, бир билмоқлик ва бир деб эътиқод қилмоқликдир.
– Иймондан олдинги нарса нима?
– Аллоҳ таолонинг инояти ва ҳидояти.
– Иймондан ҳам яхшироқ нарса нима?
– Иймонни асраб-авайламоқ.
(“Бидон” ва “Муҳиммот ал-муслимин”).
Дўстларингизга ҳам улашинг!

ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ МИЯНИ АЛДАБ ОЗИШ МУМКИН?
Мия — дунёдаги энг худбин аъзо. У дангаса, ноқулайликдан қўрқади ва фақат ўзи ҳақида ўйлайди. Айнан унинг ўжарлиги туфайли оқшомларимизни диванда сериал кўриб, ширинликлар еб ўтказамиз. Бироқ «Лайфхакер»да таъкидланишича, мияни алдаш осон.
1. Кичик идишдан фойдаланинг!
Катта ва кичик ликопчадаги бир хил таом порцияси мия томонидан турлича қабул қилинади. Унча катта бўлмаган идиш тоам кўпдек тасаввур уйғотади ва мия буни хурсандчилик билан қабул қилади. Ошқозонингиз эса фарқни сезмайди. Шундай экан, кичик ликопчалардан фойдаланишни одат қилинг.
2.Санчқини столга қўйинг!
Таомда энг асосийси — онглилик. Биз сокинликда, таом билан бирга-бир ўтириб овқатланишни ёддан чиқардик. Миямиз эса ўз вақтида «тўхта» демайди. Таомни секин ва онгли равишда истеъмол қилишни ўрганинг. Бир порция таомни оғзингизга солиб, санчқини четга олиб қўйинг ва секин чайнанг. Овқатнинг ҳиди ва таъмини, таркибини ҳис қилишга ҳаракат қилинг.
Таомни яхшилаб чайнаб бўлгач, яна санчқини қўлга олишга шошилманг. Ошқозондан мияга сигнал боришини кутинг. Шу тариқа таом истеъмолини нафақат онгли равишда амалга оширасиз, балки ўзингизни ортиқча ейишдан сақлайсиз.
3. Чалғиманг!
Кўпчилик унутиб юборган муҳим қоида: компьютер ёки телевизор қаршисида овқатланманг. Таомдан чалғиганингизда жараён онгсиз равишда кечади ва мия тўқлик ҳиссини назорат қила олмайди. Бундан ташқари, сокин муҳитда таомдан завқланиш ёқимлироқ.
4. Тамадди қилишни режалаштиринг!
Онгли равишда тамадди қилиш нонуштадан кам аҳамиятга эга бўлмаган муҳим жараён. Биз одатда йўл-йўлакай ёки қандайдир ишни бажариш давомида тамадди қиламиз. Бундай одат нимага олиб келишини яхши билсангиз керак — ортиқча вазнга! Таом қабул қилишга доир режа тузинг ва унга тамадди қилиш жараёнларини ҳам қўшинг. Очлик ҳисси пайдо бўлиши билан ўзингизга «Мен албатта тамадди қиламан, фақат белгиланган вақтда», деб айтинг.
5.Кўпроқ сув ичинг!
Биз сувсиз юраверишга ўрганиб қолган эканмиз, организм уни еган таомимиздан ажратиб олишни ўрганган. Бу нимага олиб келишини англаётгандирсиз? Биз кўпинча очлик ҳиссини ташналик билан адаштирамиз. Кейинги сафар енгил очликни ҳис қилганингизда бир пиёла сув ичинг. Шунда ҳам очлик ҳисси тарк этмаса, унда тамадди қилиб олишингиз мумкин.
6. Таомнинг ярмини ўзингиз билан олиб кетинг!
Ресторан ёки кафеда буюртма қилган овқатингизни иккига ажратиб, ярмини ўзингиз билан бирга олиб кетишга одатланинг. Фақат бу ишни овқатга қўл уришдан олдин амалга оширинг, акс ҳолда, ўзингизни тиёлмай қолишингиз мумкин. Официантдан контейнер олиб келишни сўранг ва дарҳол таомингизни ярмини унга солиб қўйинг. Шунда овқатни охиригача емаганингиз учун виждонингиз қийнамайди, организмингиз эса ўзи учун етарли таом билан қаноатланади.
7.Баъзан айёрлик қилиш керак!
Севимли егуликлар ёки ширинликлардан тийилиш жуда қийин. Боз устига, парҳез вақтида организмингиз шусиз ҳам кучли стрессга йўлиқади. Ўзингизга бироз ширинлик ейишга изн беринг, лекин уйда эмас. «Уй-егулик-роҳат» занжирини узиш керак.
Агар музқаймоқ егингиз келса, энг яқин орадаги кафега боринг ва кичик порцияда музқаймоқ олинг. Шунда миянгиз егуликни уй билан боғламайди, сиз эса қай даражада ширинлик егингиз келаётганини бунинг учун кўчага чиқишга тайёр ёки тайёр эмаслигингизга қараб текширишингиз мумкин бўлади.
8. Реал мақсадлар қўйинг!
Соғлиғингизга зиён етказмай, уч ойда 30 кг вазн ташлай олмайсиз. Муваффақиятни кийим ўлчами билан баҳоламанг. Яхшиси зарарли одатлардан қутулиш ва тўғри овқатлана бошлашни, организмингиз учун қайғуришни мақсад қилинг. Бу узоқ ва машаққатли усул. Кенг кўламли мақсадлар ярим йўлда ундан воз кечишга мажбур қилиши мумкин. Шошилманг, кичик қадамлар билан ҳаракат қилинг, орқага қараганингизда эса қанчалик кўп ютуққа эришганингизни англайсиз.
Дўстларингизга ҳам улашинг.

БОМДОД НАМОЗИГА УХЛАБ ҚОЛАЯБСИЗМИ?
Саҳобалар Росулуллоҳ ﷺ га келиб: Биз Бомдоднинг қазо бўлишлигини жуда ёмон кўрамиз. Аммо намоздан ухлаб қолябмиз, уйқу бизга ғолиб бўлябди бомдод намозига туролмаябмиз деб шиқоят қилишди.
Росулуллоҳ ﷺ: Ҳаддидан ошишлик уйқуда эмас уйғоқликдадур дедилар.
(Термизий ривояти)
Шарҳ: Ҳадис қисқа ва маъноли. Ҳеч ким кўп ухлаганлиги учун бомдодга ухлаб қолмайди. Бир инсон ярим кечагача ўтиради ва кеч ётади. Инсон бўлганлиги учун чарчайди ва бомдодга устидан сув қуйилса ҳам туролмайди. Ухлаганлигида эмас уйғоқлигда ҳаддидан ошади.
Вақтлироқ ётиб дам олинг. Бомдодга ухлаб қолмайсиз...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Саҳобалар Росулуллоҳ ﷺ га келиб: Биз Бомдоднинг қазо бўлишлигини жуда ёмон кўрамиз. Аммо намоздан ухлаб қолябмиз, уйқу бизга ғолиб бўлябди бомдод намозига туролмаябмиз деб шиқоят қилишди.
Росулуллоҳ ﷺ: Ҳаддидан ошишлик уйқуда эмас уйғоқликдадур дедилар.
(Термизий ривояти)
Шарҳ: Ҳадис қисқа ва маъноли. Ҳеч ким кўп ухлаганлиги учун бомдодга ухлаб қолмайди. Бир инсон ярим кечагача ўтиради ва кеч ётади. Инсон бўлганлиги учун чарчайди ва бомдодга устидан сув қуйилса ҳам туролмайди. Ухлаганлигида эмас уйғоқлигда ҳаддидан ошади.
Вақтлироқ ётиб дам олинг. Бомдодга ухлаб қолмайсиз...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ
Эй, Одам авлоди! Шайтон ота-оналарингиз (Одам ва Ҳавво) нинг авратларини ўзларига кўрсатиб (уялтириб) жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Зеро, у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни кўрадилар. Биз шайтонларни имон келтирмайдиганларга дўст қилиб қўйдик.
(Аъроф сураси, 27-оят.)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Эй, Одам авлоди! Шайтон ота-оналарингиз (Одам ва Ҳавво) нинг авратларини ўзларига кўрсатиб (уялтириб) жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин! Зеро, у ва унинг тўдаси сизлар уларни кўра олмайдиган тарафдан сизларни кўрадилар. Биз шайтонларни имон келтирмайдиганларга дўст қилиб қўйдик.
(Аъроф сураси, 27-оят.)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ДАВОЛАНИШ ЖОИЗЛИГИ ҲАҚИДА
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ қайси бир дардни нозил қилган бўлса, албатта, унинг шифосини ҳам туширгандир», дедилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Муслимнинг лафзи:
«Ҳар бир дарднинг давоси бордир. Қачон даво дардни топса, Аллоҳ азза ва жалланинг изни ила тузаладир».
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари бутун жаҳон тиббиётининг чексиз равишда ривожланишининг асосидир. Бунда табибларга ҳеч тиним билмай турли дардларга даво излаш даъвати мужассам бўлган.
Бу ҳадиси шариф нафақат табибларга, балки беморларга ҳам катта умид бахш этадиган манба бўлган. Беморлар ҳам Аллоҳ Расулининг гапларидан руҳланиб дардларига даво излашда тиним билмаганлар. Дунё тарихида биринчи марта мусулмонлар дардларни тузаладиган, тузалмайдиган турларга ажратишдан воз кечиб, ҳамма дардларни тузаладиган деб эълон қилганлар.
Уламоларимиз барча табиблар давоси йўқ деб қарор қилган дардга ҳам даво излаш кераклигига ушбу ҳадиси шарифни далил қилиб келтирганлар. Шундоқ қилиб Ислом соясида дунё тарихида мисли кўрилмаган кенг ва жиддий равишда тиббий изланишлар бошланди. Мусулмонлар ичидан дунё тиббиётининг бобокалонлари етишиб чиқди. Ҳаттоки янги дунё тибни ўз тилида мусулмон уламоларнинг энг кўзга кўринганларидан бири «Ибн Сино»нинг номидан олиб «Медицина» деб атайдиган бўлди.
Усома ибн Шарик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, у зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан. Салом бериб, ўтирдим. У ёқдан, бу ёқдан аъробийлар келишди ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, даволанайликми?» дейишди. «Даволанинглар, Аллоҳ қайси бир дардни қўйган бўлса, албатта, унинг давосини ҳам қўйган. Фақат биттадан, қариликдан бошқасини», дедилар».
Сунан соҳиблари ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдаги «У зотнинг саҳобалари худди бошларида қуш учиб юргандек ўтиришган экан», деган жумланинг маъноси устида йиртқич қуш учиб юрганда жим бўлиб қолган баъзи паррандалар каби қимир этмай жим ҳолда ўтиришган экан, деганидир. Бу ҳадиси шарифда ҳам аввалги маъно таъкидланмоқда, фақат қариликнинг давоси йўқлиги қўшиб қўйилмоқда.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Аёл киши депиляция қилдириши
САВОЛ: Ассалому алайкум! ДЕПИЛЯЦИЯ ҚИЛДИРИШ. Бир китобда ёзилишича эрига ёқиш мақсадида қўли, оёғи, бадани, юзи, ипдек қилмаслик шарти билан қошларини теришда аёлга гуноҳ йўқ. Шуни турмуш ўртоғимга кўрсатсам “йўқ қош териш гуноҳ, гуноҳи менга ёзилади” дедилар. Уларнинг фикрларича Исломда тозалаб юришимиз шарт бўлган жойлардан бошқа тукларга тегиш гуноҳ. Савол 1. Қошларим жуда бетартиб ипдек қилиб эмас тартибга солиш учунгина терсам гуноҳ бўладими?
2. Хозирги кунда кўпгина аёллар (хатто намозхонлар хам) депилятсия қилдириш учун гўзаллик салонларига боришади. Ўзларини оқлаш учун геникологга борасизку дейишади. Аёл кишининг фаржига бошқа аёлнинг қараши уятликку уят, гуноҳ эмасми, бунга динимизда қандай қаралади?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Қош териш гуноҳ. Бошқа жойларнинг тукини олиш жоиз. Аслида генекологга бориш ҳам жоиз эмас. Ўта зарурат ўриндагина касаллик учун рухсат берилган. Депиляция касалликка кирмайди, зарурат ҳам ҳисобланмайди. авратларини очиб беришлари ҳаром амал. Буни арзимас нарса деб билиш ўта хатарли бўлиб, куфргача олиб боради. Чунки ҳаром қатъий далил билан собит бўлса уни ҳалол дейиш куфр бўлади. Бу халқимиз ичидаги “Буғдой ўғриси кофир эмас, сомон ўғриси кофир” дейилган гапга ўхшайди. Чунки буғдой ўғриси ўғирлик қилаётганида “Аллоҳим мен ўғирлик қилаяпман Ўзинг кечир” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғриси эса “Бу арзимас нарса ўғирликка кирмайди” деб ўзига ўша ўғирликни ҳалол санаб қилади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
savollar.islom.uz
Дўстларингизга ҳам улашинг:

#солиҳлар_гулшани
Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди
Салом ибн Абу Мутиъдан ривоят қилинади: «Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ифтор қилиш учун бир идишда сув олиб келди. У сувни оғзига яқинлаштирди-ю, бирдан йиғлаб юборди ва шундай деди: «Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди: «Дўзах аҳли жаннат аҳлига: «Устимизга сувдан ёки Аллоҳ сизларни ризқлантирган нарсадан тўкинглар», деб нидо қилади. Улар эса: «Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган», дейдилар». Шу гапларни эслаб, йиғлаб юбордим»

Қиёмат куниниинг даҳшатлари
Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини ҳам баён қилган.
Ўша кунда бутун дунёда тубдан ўзгариш рўй беради.
Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади.
Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга сочилиб кетади.
Улкан тоғлар эса титилиб, ҳавода учиб юради.
Вахший ҳайвонлар ҳам қўрққанларидан бир ерга ғуж бўлиб оладилар.
Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади.
Руҳлар жисмларга қайтиб киради.
Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади.
Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолади.
Дўзахга ўт ёқиб, қаттиқ қиздирилади.
Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирлаб қўйилган.
Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади.
Яхши ишлар қилган бўлса, жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса, дўзахга йўл олади.
“Иймон” китобидан.
Каналга уланиш учун

АЁЛ КЎНГЛИГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЙЎЛ ТОПИШ МУМКИН?
– Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;
– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;
– Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.
– Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;
– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;
– Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;
– Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;
– Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;
– Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;
– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;
– Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;
– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг;
– Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;
– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;
– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;
– Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;
– Дoим тoзa-пoк бўлинг;
– Аёлингиз учун xушбўйлaнинг;
– Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;
– Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;
– Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;
– Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;
– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;
– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;
– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;
– Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;
– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;
– Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;
– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;
– Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;
– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.