imon.uz
4.03K subscribers
10.6K photos
1.82K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Илм ўрганиш ҳар бир мўмин ва муслимага фарздир. Чунки: "... Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилганларни (баланд) даража (мартаба)ларга кӯтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир"

("Мужодала" сураси, 11-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИМТИҲОН

Бир куни шайтон алайҳи лаъна Исо (а.с) ёнларига келиб:
- Эй, Исо! Модомики, сен Раббингга шунчалик ишонар экансан, шу баландликдан ўзингни ташлаб юбор. Кўрайликчи, У сени қутқариб қолармикан?! - дебди.
Исо (а.с) зукколик билан:
- Эй, Иблис! Қул Раббисини имтиҳон қилмайди!!! - дебдилар.

«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ОЯТ

Қуръондан қанча узоқлашсанг, шайтонга шунча яқинлашасан.
«Ким Роҳманнинг эслатмасидан ўзини кўрликка солиб, юз ўгирса, унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, у унга ҳамроҳ бўлур»

(Зухруф сураси, 36-оят)

https://t.iss.one/imonuz
​​ОРОМ ҚАЕРДА?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.

1)........Аёл зикр қилинган жойда:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا

Яъни: «Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...» дейди. (Рум сураси, 21-оят)

2).......Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَناً

Яъни: «Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”» дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

3)....... Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَجَعَلَ اللَّيْلَ سَكَناً

Яъни: «У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди» дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг аёли билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар. Шундай бўлсада, баъзи шундай уйлар бўлади, у ерда оилавий алоқалар бироз яхши бўлмайди. Қаердадир аёлнинг айби, қаердадир эрнинг айби, қаердадир иккисининг айби.

Абдулқаййум Комил таржимаси
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ТАФАККУР

Имом Шофиъий бир кун эрталаб бомдод намозидан кейин уйга қайтаётганларида, йўлда бир кишини учратдилар.

У киши салом бериб Имом Шофиъийдан ҳол-аҳвол сўраб:
- Қандай тонг оттирдингиз? -деди.
Имом Шофиъий қандай тонг оттирганларини қуйидагича тушунтирдилар:

- Мендан саккиз нарса сўралган ҳолда тонг оттирдим!
Киши ҳайрон бўлиб:
- Ҳазрат, сиздан ким бирор нарса сўраши мумкин?
Сизнинг бировга ишингиз тушмайдику? - деди.

Имом Шофиъий табассум қилиб, сўзларини изоҳладилар:
- Қарагин, мендан кимлар нима сўраябди:
1 - Роббим мендан фарзини сўраябди.
2 - Росулуллоҳ мендан суннатларини сўраябдилар.
3 - Оила, бола-чақам кунлик ризқларини сўраябдилар.
4 - Нафс унга эргашишимни сўраябди.
5 - Шайтон орқасидан боришимни сўраябди.
6 - Кироман котибийн малаклари (Елкадаги фаришталар) яхши нарсаларни ёздиришимни сўраябдилар.
7 - Ўтган кунлар қаришимни сўраябди.
8 - Охирида эса, ўлим фариштаси тайёр туришимни сўраябди.
Шундай қилиб мен мана шу сўровлар билан тонг оттираяпман.
Ҳар куни эрталаб бу саволлар жавобини кутябди.

Имом Шофиъийни эшитган киши ўйланиб туриб, бироздан кейин сўради:
- Эй имом, бу нарсалар фақат сиздан сўраляптими, ёки мендан ҳам сўраляптими?

- Буёғини билмадим, ўзинг ўйлаб кўр! - дедилар.

Киши бошини қуйи солиб, давом этди:
- Ҳар куни эрталаб мендан қанча нарсалар сўралаётган экан, билмас эканман.
Буларнинг жавобини ўйлаб кўриш керак.

Сиз нима деб ўйлайсиз, биздан ҳам бу саккизта нарса сўралаётганмикин?
Эрталаб ҳар куни ишимизга кетаётганимизда мана шу нарсаларни ўйлаб кўрамизми?

Кўнгил яқинлар ила баҳам кӯринг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ислом ва ғайридинлар наздида аёлнинг қадри:

Зингмунд Фрейд:👇
«Аёллар фақат эркакларнинг нафсини қондириш учунгина ярайдилар (шунга яратилганлар)».

Томассо Де Акуино:👇
«Аёл зоти табиатнинг хатоси. Жонзотларнинг бузилган сувидан яратилган».

Иоанн Дамашқй:👇
«Аёл – қайсар эшак».

Артур Шопенгауэр:👇
«Аёллар сочи узун, ақли калта жониворлардир».

Яҳудийларнинг бузилган Тавротларида:👇
«Тангрим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, мени аёл қилиб яратмадинг» дейилган.



Ислом аёллар ҳақида нима дейди?

«Ва яхшилик ила уларнинг бурчлари муқобилида ҳақлари ҳам бордир» (“Бақара” сураси, 228-оят).

«Улар ила яхшиликда яшанг» (“Нисо” сураси, 197-оят).

«Аёлларга доимо яхшилик қилинг! Улар сизнинг ҳузурингизда омонатдирлар!»

(Абу Довуд ривояти)

«Аёллар эркакларнинг (тўлдирувчи) парчасидир»

(Аҳмад ривояти).

Ислом аёлларни жуда улуғласада, ғайридинлар улар ҳақида юқоридагидек фикр юритиб туриб, яна «Ислом аёлларга зулм қилди. Ғарб уларга эркинлик берди» деб даъво қиладилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ

Абу Сулаймон Дороний айтадилар: Агар менга Фирдавс жаннатига кириш билан икки ракат намоз ўқиш ўртасида танлаш ихтиёри берилса, икки ракатни танлаган бўлардим. Чунки икки ракатда Роббимнинг ҳаққи бўлса, Фирдавсда нафсимнинг насибаси бордир.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
"Албатта, Биз ҳар нарсани қадар — ўлчов билан яратдик". (Қамар 49)

Хавотирларимиз, дардларимиз, ғамларимиз ва барча чарчоқларимиз — қадардан.
Шундай экан аниқ ишонч билан кўнглимиз хотиржам бўлсинки, Аллоҳ таоло биз учун фақат яхшиликни қадар қилади.


https://t.iss.one/imonuz
Бугун 1-май
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
шанба

Рамазон ойининг 19-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:25)

Жиззах вақти билан оғиз очиш вақти
(19:28)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

ФАТВО
Турли нав чорва моллари нисобга етган одам уларнинг бир-икки навидан закот берганидан кейин шу закоти берилган моллар ўлиб қолса, берган закоти қолган молларининг закотига ўтмайди.
📚«Оламгирия», «Муҳит»
 
ФАТВО
Йил тўлмай олдиндан берилган закотни қабул қилган фақир йил охирига етмай бойга айланса ё ўлиб қолса, ёки диндан қайтиб муртад бўлса, берилган закот ўз кучини йўқотмайди.
📚«Оламгирия», «ас- Сирожул-ваҳҳож».
 
 ФАТВО
Закот фарз бўлган одам уни адо этмай туриб вафот топса, закот соқит бўлади.
📚«Оламгирия», «Муҳит».
 
ФАТВО
Чорва молларининг эркагу урғочисидан нисобга етгач, закот берилади. Лекин шарти ярим йилдан ортиқ далада, ўтлоқда боқилган бўлиши ва мақсади сутидан фойдаланиш, наслини кўпайтириш, семиртириш, баҳосини ошириш бўлиши белгиланган. Ҳайвонларни боқишдан мақсади уларда юк ташиш, миниш бўлса, закот вожиб бўлмайди.
📚«Оламгирия», «Муҳит».
 
ФАТВО
Чорва молларини сотиб фойдаланиш, яъни тижорат нияти билан боқаётган бўлса, уларнинг неча бош эканига қараб эмас, қийматини пулга ҳисоблаб, закот чиқаради.
📚«Оламгирия», «Бадое».

ЎМИ фатво ҳайъати
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».

Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Live stream started
#ЖОНЛИ_ЭФИР
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллигининг интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг

«Таровеҳ 20-куни»

"ҚЎШЧИНОР" жоме масжидида таровеҳ намози бошланди АХРОРОВ ИСМОИЛХЎЖА қори хатмга ўтмоқдалар

#Жонли_эфир👇

↳ YouTUBE
Facebook
↳ Instagram
Овозли Эфир

https://t.iss.one/imonuz
Live stream finished (1 hour)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

2-май якшанба кунги
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:48 --- 19:26)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

فَلَمَّآ أَنجَىٰهُمْ إِذَا هُمْ يَبْغُونَ فِى ٱلْأَرْضِ بِغَيْرِ ٱلْحَقِّ يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ إِنَّمَا بَغْيُكُمْ عَلَىٰٓ أَنفُسِكُم مَّتَٰعَ ٱلْحَيَوٰةِ ٱلدُّنْيَا ثُمَّ إِلَيْنَا مَرْجِعُكُمْ فَنُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ

Бас, қачонки У зот уларга нажот берса, кўрибсизки, улар ер юзида ноҳақдан зулм қилурлар. Эй одамлар! Бу зулмингиз фақат ўз зиёнингизгадир. Бу ҳаёти дунё матоҳи, холос. Сўнгра Бизга қайтишингиз бор. Бас, Биз нима амал қилганингизнинг хабарини берурмиз.

(Юнус сураси, 23-оят.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Дўзах оловини бу дунёнинг оловига ўхшаган деб ўйламанг. Бу олов етмиш марта раҳмат суви билан ювилиб кейин бу дунёга юборилгандир.

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ


https://t.iss.one/imonuz
НОЛИМАНГ

Ҳеч қачон Аллоҳ таоло берган синовларга чидолмай “қайси гуноҳим учун жазолаяпсан?” деб нолиманг. Агар Аллоҳ бандаларнинг ҳар бир гуноҳи учун жазо берганида эди, Ер юзида одам зоти қолмас эди!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳикматли_дунё

​​Бир шайх минбарда хутба қилаётиб, «Биз ҳар куни
Аллоҳга боғланиб туришимиз лозим», деган эди, ўша
ердагилардан бири: «Аллоҳга қайси рақам орқали
боғланамиз?» деди. Шунда шайх: «Ёзиб ол: 2, 4, 4, 3, 4, 8, 3», деди.
Одамлар шайхнинг жавобидан гангиб қолишди, шайх бу одамни мазах қилдимикин, деб ҳам ўйлашди. Лекин сўраган одам шайхнинг мақсадини англаб, йиғлай бошлади.
Билсак, у айтган рақамлар кундалик намозларнинг ракъатлари экан.

2 – бомдод намозининг 2 ракъат фарзи.

4 – пешин намозининг 4 ракъат фарзи.

4 - аср намозининг 4 ракъат фарзи.

3 – шом намозининг 3 ракъат фарзи.

4 - хуфтон намозининг 4 ракъат фарзи.

8 – таҳажжуд намозининг 8 ракъати.

3 – витр намозининг 3 ракъати.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзи билан узилмас алоқа насиб
қилсин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz