imon.uz
4.7K subscribers
9.95K photos
1.67K videos
22 files
20.1K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Оятни_қалбга_муҳрла

«Аллоҳ шундай Зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан кейин куч-қувват (пайдо) қилди,
сўнгра куч-қувватдан кейин яна ночорлик ва қариликни
пайдо қилди. У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Зот билим ва қудрат эгасидир»

(Рум сураси, 54-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Огоҳлик

НАМОЗНИ ТАРК ЭТИШ

Бир аёл Мусо алайхиссалам хузурларига келиб:
- Эй Аллохнинг элчиси мен улкан гунох килиб кўйдимда, бу гунохимдан Аллоҳ таолога тавба қилдим.

Аллоҳдан субханаҳу ва таоло тавбамни қабул қилиб гуноҳимни мағфират этишини сўраб дуо қилинг деди.

Мусо алайҳиссалом ундан:
- Нима гуноҳ қилдинг деб сўраган эди.
- Мен зино қилиб бола туғдимда сўнг уни ўлдирдим деди.

Шунда Мусо унга
- Чиқ бу ердан эй фожира яна касофатинг туфайли осмондан олов тушиб бизни ёндириб юбормасин дедилар.

Аёл Мусо алайхиссалом хузуридан қалби ўксинганча чиқиб кетди.

Жаброил алайҳиссалам тушиб эй Мусо Роббий таоло:
- Нима учун тавба қилган аёлни қайтариб юбординг?

Ундан кўра ёмонроқ кимса борлигини билмайсанми демоқда дедилар.

Мусо алайҳиссалам:
- Эй Жаброил ундан ҳам ёмонроқ кимса ким?
деб сўраган эди.

- Қастдан била туриб Намозни тарк етган киши
деган деб жавоб берди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖИЗЗАХ вилояти БАХМАЛ тумани "МАРКАЗИЙ" МАСЖИДИНИ БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ:

Мухаммадназар домла:
97 784 17 78
78 150 64 14
99 111 14 00


Масжид қурилиши учун:

PAYNET орқали тўлов учун (UZMOBILE):
99 111 00 19

CLICK, PAYME:
8600 0604 6083 6753
RAXIMOV DILMUROD НОМИДА (UZ CARD)
КРИПТАВАЛЬЮТАЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛЛАР ҲАЛОЛМИ?
#савдо

523-CАВОЛ: Криптавальюта, Биткоин, Ватсмайнер, Майнер ортидан топилган пуллар ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сўнгги пайтларда "биткоин" деб аталадиган электрон пуллар, яъни, криптовальюталар пайдо бўлди. Уларни доллар, евро каби бошқа вальюталар билан таққослаш мумкин бўлсада, улар ўртасида айрим фарқлар бор. Энг асосийси ушбу пуллар электрон пуллар бўлиб, фақат интернет тармоғидагина айланади ва ҳақиқий вужудга эга эмас.
Биткоинлар орқали тармоқ фойдаланувчилари ўртасида молиявий муомалалар, электрон имзолар юритилиб, унда шахслар орасида ҳеч қандай ушбу муомалаларни тартибга солувчиларсиз, тўғридан-тўғри шифрлаш орқали амалга оширилади. Бунда валюта бир фойдаланувчининг ҳисобидан бошқа фойдаланувчининг ҳисобига бирданига, ҳеч қандай тўлов хизматларисиз, ҳатто банк ва унга ўхшаш воситачиларсиз ўтади.
Бу хизматлар бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлиб, ҳар хил шарт ва талаблардан холи ҳамда ҳеч қандай тўсиқларга йўлиқмайди. Қачон пулга эга бўлинса, уни электрон ҳамёнда сақлаб қўйилади. Кейин уларни турли интернет харидларига ишлатиш мумкин. Доллар, евро каби валюталарга айирбошлаш ҳам мумкин. Бунда биткоинларга эга бўлган фойдаланувчи уларни сотиб олмоқчи бўлган ҳақиқий валютаси бор бошқа биткоин олишни истовчи фойдаланувчи билан битим тузади. Битим ўзаро келишув асосида тузилади. Демак, келишув нархини фойдаланувчилар белгилашади. Шунинг учун биткоинларнинг нархи худди ҳақиқий валюта каби бозорга боғлиқ равишда ўзгариб туради.
Биткоинлар анъанавий валюталардан фарқли равишда олтин ёки кумуш каби қимматбаҳо металлардан таянчи бўлмайди. Балки уларни фойдаланувчиларнинг ўзлари ишлаб чиқаришади. “Фойдаланувчи” деганда интернет тармоғига уланган компьютерга эга бўлиб, биткоин билан муомала қилиш истагида бўлган шахс тушунилади. Бу иш компьютерга махсус иловани юклаб олингандан сўнг секин-аста криптовальюталар чиқаришни (mining) бошлаш орқали йўлга қўйилади. Ушбу жараённи ишлатиш воситасида фойдаланувчи маълум миқдордаги биткоин электрон пулларга эга бўлади. Бу пуллар унга компьютерига ўрнатилган илованинг ҳисоб имкониятларини янги валюта ишлаб чиқаришда фойдалана олиши натижасида келади.
Шундай қилиб ҳар бир фойдаланувчи қошида муайян миқдордаги криптовальюталар туғилади. Уларни фойдаланувчилар ўртасида маълум алгоритм асосида тақсимланадики, бунда бозорда мавжуд биткоин валюталарининг умумий қиймати 21 миллион биткоиндан ортиб кетмаслиги керак. Шунингдек, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган компьютер эгаларига валюталардан жиҳозларининг ишлаб чиқариш лимитига мос равишда кўпроқ тегади.
Бу йўл билан мол орттириш, яъни, майнерлик ортидан пул топиш масаласига келсак, “васила (яъни, бир мақсадга олиб борувчи нарса)га мақсаднинг ҳукми берилади”, деган фиқҳий қоидага биноан, унинг ҳукми биткоинларни ишлатиш ҳукмидан келиб чиқади. Биткоинлар борасидаги ҳозирги замон уламоларининг фикрларига қаралса, Миср Араб Республикасидаги "Дорул-ифто" (фатво уйи)нинг фикрига кўра Биткоин ҳаромдир. Чунки мазкур пуллар ҳақиқий асосга эга бўлмаган виртуал пуллар бўлишлиги билан бирга шахслар ва ҳаттоки давлатлар миқёсидаги хатарлардан холи эмасдир.
Саудия Арабистонидаги "Ҳайъати киборил-уламо" (Катта уламолар ҳайъати)га кўра ҳам мазкур валюталар билан муомала қилиш ҳаром. Чунки Исломда ҳаром қилинган қимор ва турли хатарга асосланган ўйинлардаги алданиш даражаси биткоинлар билан муомала қилишдаги хатардан кам.
Юқоридагилардан бугунги кунда олимларимиз томонидан биткоинлар билан муомала борасида рухсат йўқлиги маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз

524-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:
1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;
Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)
яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:
ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.
Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.
“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:
لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية
“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир”дейилган. (2-жуз, 246-бет).
2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;
Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:
ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)
яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).
Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мўмин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бўлмаса, кейингисига улгураман”, деган нотўғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бўлиниш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🔸Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 13 апрель, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#Ҳадислар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир кунда мингта ҳасанотга эриша оласизларми?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш
мумкин?»
деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким юзта тасбеҳ айтса, унга мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КЎРПАНГГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТ

Ҳар кимнинг ўз юзланадиган, интиладиган тарафи бор. "Бас, яхши ишларга шошилингиз!"

(Бақара сураси, 148-оят).

"У сизларни ерда халифалар қилиб қўйган ва ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган зотдир".
(Аъном сураси, 165-оят).

"Ҳар бир гуруҳ сувини билиб (тақсимлаб) олди"
(Бақара сураси, 60-оят).

Барча одамнинг ўзига яраша қобилияти, тоқати, қизиқиши ва иқтидори бор. Расулимиз Муҳаммад алайҳиссаломни буюк шахс эканликлари шундан ҳам аён бўдадики, у зот саҳобаларини уларнинг иқтидори ва тайёргарлигига қараб вазифага тайин этардилар. Масалан, Али розияллоҳу анҳудан қозиликка, Муозни илмга, Убайни Қуръонга, Зайдни мерос илмига, Ҳассонни шеърга, Қайс ибн Собитни хутба айтиш учун тайин этардилар.
Бошқаларга ўхшашга уриниш ўзини ўлдиришдир. Бошқаларнинг сифатини ўзлаштириш қотилликдир.
Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири одамларнинг феъл-атвори, қизиқиши, тақдири иқтидори, тиллари ва ранглари ҳар хил қилиб қўйилганидир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу раҳмдилликлари ва мулойимликлари билан бутун уммат ва миллатга фойда келтирдилар. Ҳазрат Умар эса қаттиққўлликлари ва салобатлари билан Ислом динига ва унинг аҳлига ғалаба келтирдилар.
Аллоҳ ўзингга берган иқтидорга рози бўлиб, уни ишга солиб, ўстириб, наф олгин.
"Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди"
(Бақара сураси, 286-оят).

Кўр-кўрона тақлид ва бошқаларга ўхшаш мақсадида зўриқиб уриниш ўз иқтидори ва иродасини синдириб, эришиши мумкин бўлган нарсасини йўққа чиқаришдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҒАМГИН БЎЛМАНГ ВА АЛЛОҲҲНИНГ
РАҲМАТИДАН УМИДСИЗЛАНМАНГ

Эй ўғилларим! Борингларда, Юсуф ва унинг укасини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина умидсиз
бўладилар" 168. "Ҳар қачон ( ўша) пайғамбарлар умидсизланиб: “ Бизлар ёлғончи бўлдик” деб гумон қила бошлаганларида, уларга Бизнинг нусратимиз

(ёрдамимиз) келиб, Биз хоҳлаган кишиларга на-
жот берилар зди. (Аммо) жиноятчилар қавмидан
Бизнинг азобимиз Қайтарилмас!" 169
"Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва Уни ғамидан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз” 170
" ...ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдингиз. Ана ўша жойда мўминлар имтиҳон қилиндилар ва (даҳшат ва хавф-хатардан) қаттиқ ларзага тушдилар”.171

168 (Юсуф сураси 87-оят)
169 (Юсуф сураси 110-оят)
170 (Анбиё сураси 88-оят)
171 (Анбиё сураси 10-11-оят)


Доктор Оиз Қараний “УКИНМА” китобидан.
Абдулҳодий ҒИЁС таржимаси
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ_ONLINE

"РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ"

Жиззах вилояти бош имом-хатиби:
Меҳмонали Жабборов
Live👉
https://www.facebook.com/imonuz/videos/288009746106461/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
​​"БУГУН УЙ ЭШИГИНИ ҲЕЧ КИМГА ОЧМАЙМИЗ...!"

Бир кун, эр ва хотин келишиб олишибди....

"БУГУН УЙ ЭШИГИНИ ҲЕЧ КИМГА ОЧМАЙМИЗ...!"

Бир оздан сўнг...эшик қўнғироғи чалинибди....
Қарашса...эрнинг ота-онаси экан.... -Келишилганидек, эшикни очмабдилар....
Яна бироздан сўнг...эшик қўнғироғи чалинибди....
Бу сафар аёлнинг ота-онаси экан....
Келишилганидек эшикни очишмабди-ю, аммо аёл йиғлашни бошлабди....
Ноилож эр эшикни очиб...меҳмонларни уйга киритибди....
Орадан йиллар ўтиб....улар, тўрт ўғилдан сўнг...қиз фарзандли бўлибдилар....
Эр жуда хурсанд бўлибди.... -Буни кўрган танишлари ундан сўрабдилар....
Тўрт ўғил кўрганингда бунча хурсанд бўлмаган эдинг...қиз фарзандга нега бунчалар шодсан...?
Эр жавоб берибди....

"ЧУНКИ ЭНДИ МЕНГА ЭШИК ОЧАДИГАН ФАРЗАНД ДУНЁГА КЕЛДИ.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ШАРОБ ҚАЙҒУ КЕЛТИРАР

Ғам-аламни ичкилик билан кетказишни ўйлаб шаробхўрлик дардига мубтало бўлаётганларга Абдуллоҳ Исфаҳонийнинг ушбу сўзларини айтиш билан кифояланамиз:
"Ҳар ким шароб ва ароқ ичишни одат қилса, Худои таоло уни бир оғриққа гирифтор қилгайки, унинг дилу давоси бўлмагай. Шаробхўрда ўнта иллат бўлади:
1) Кўзининг нури кетар;
2) Жигари касал бўлади;
3) Қўрқоқ бўлади;
4) Бемазагўй бўлади;
5) Юраги оғриқ бўлади;
6) Халқ орасида беъэтибор бўлади;
7) Ҳаргиз тўймас;
8) Халққа душман кўриниб, халқ орасида беобрў бўлади;
9) Умри қисқа бўлади;
10) Пули-молида барака бўлмас.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
❗️"Саҳобалар ким?" деган саволни бот-бот эшитамиз.

Сахобаларни кимлигига қизиқябсизми?

Унда диққат қилинг, гапим якунида ушбу саволни яна такрор бераман.

Сиз дунё хаётини қанчалар севган бўлсангиз, улар охират хаётини шунчалар севган инсонлардир.

Сиз молингизни қанчалар махкам тутсангиз, улар тавхидни шунчалар махкам тутган инсонлардир.

Сиз қанчалар телефонга кўп термулсангиз, улар Аллохнинг Китобига шунчалар кўп термулган инсонлардир.

Сиз қилган оз амалингизга хотиржам суянсангиз, улар қилган амалларига суяниб қолишдан қўрқадиган инсонлардир.

Сиз Аллохдан сўрашга қанчалар ошиқсангиз, улар Аллох йўлида эхсон қилишга шунчалар ошиққан инсонлардир.

Сиз ёш, муаммосиз, ва хуснли аёлни никохлашга уринсангиз, улар тул аёлларни бева қолиб кетмаслиги, болаларни Ислом таълимотисиз ўсмаслиги учун никохлашга уринган инсонлардир.

Сиз Суннатларга танлаб амал қилсангиз, улар хеч бир Суннат амал қилинмай қолиб кетишидан чўчиган инсонлардир.

Сиз тоғутнинг зулмидан қўрқиб яшасангиз, улар Аллохнинг йўлида минг маротаба ўлишга хам шай бўлган инсонлардир.

Сизнинг намозингиз касбингиз вақтида бўлса, улар намозни касб қилган инсонлардир.

Сиз бутун бошли Қуръонни ёд билиб, унинг мазмунини англамаган бўлсангиз, улар биргина билган оятларига оғишмай амал қилган инсонлардир.

Сиз ўзингизни кўз-кўз қилишни қанчалар севган бўлсангиз, сахобиялар авратларини тўсишни шунчалар севган инсонлардир.

Сиз инсонлар орасида ажралиб туриш учун илм олсангиз, улар олган илмларини ўзгаларга етказишга уринган инсонлардир.

Сиз бир-бирингизни турли хил фирқа ва табақаларда айбласангиз, улар бир-бириларини севиб, бирликни махкам тутган инсонлардир.

Сиз тўйган қорнингиздан шод бўлсангиз, улар оч холида хурмони бахам кўрган инсонлардир.

Сиз танангизни зебу-зийнат ва либослар билан безаган бўлсангиз, улар очликдан таналарига тош боғлаб юрган инсонлардир.

Сиз озиш учун рўза тутсангиз, улар очликдан ифторни сахарга улаган инсонлардир.

Сиз Аллохга рўбарў келишдан қўрқиб яшасангиз, улар Аллохни хузурига ошуфта яшаб, ўлимдан шодланган инсонлардир.

Сизнинг мажлисингиз мол, аёллар ва мутойиба мавзулари билан ўтса, улар мажлисни Аллох эслатиш билан ўтказган инсонлардир.

Сиз мусибатдан чўчиб яшасангиз, улар Аллохга кучли таваккул қилган инсонлардир.

Сиз аёлингизни ота-онангиздан хам кўпроқ севсангиз, улар Аллохнинг пайғамбари Мухаммад
саллоллоху алайхи ва салламни ота-онаси, аҳли ва молидан ҳам кўпроқ севган инсонлардир.

Сиз гунохларни тўплаб, бир тавбани кўзласангиз, улар гунохидан тавбаси бисёр бўлган инсонлардир...

Сахобаларни кимлини билдингизми?
Энди ўзингизни ким эканлигингизни билдингизми?
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
БИРОВНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТИШ

Ривоят қилишларича Мусо алайҳис салом даврида Бани Исроил қавмига қаҳатчилик етибди. Одамлар тўпланиб, Мусо алайҳис салом ҳузурларига келиб: - Эй, Аллоҳнинг пайғамбари, Раббингга дуо қил, бизга ёмғир ёғдирсин, - дейишди.

Мусо алайҳис салом улар билан бирга бир саҳрога чиқдилар, улар етмиш минг ёки ундан зиёда эдилар. Мусо алайҳис салом дуо қилиб:
Илоҳим, бизга ёмғирингни ёғдир ва раҳматингни тушир, эмадиган гўдаклар, ўтлайдиган ҳайвонлар ва қарияларнинг сабабидан бизга раҳм қил” - дедилар.
Дуодан сўнг осмон янада очилиб, қуёшнинг ҳарорати зиёдалашди. Мусо алайҳис салом таажжубга тушиб, Аллоҳ таолодан бунинг сабабини сўраган эди, Аллоҳ таоло ваҳий қилиб:
Ичингизда қирқ йилдан бери гуноҳ қилиб, Менга осий бўлиб келаётган банда бор. Айт, шу банда орангиздан чиқсин, мен унинг сабабидан ёмғирни тўхтатиб турибман” - деди.

Мусо алайҳис салом:
“Илоҳим, мен бир заиф банда бўлсам, овозим ҳам кучсиз бўлса, қаерга ҳам етарди, ахир, улар етмиш мингдан зиёддир” - деди. Аллоҳ таоло:
Сендан нидо, етказиш эса биздан”, - деб ваҳий қилди. Шунда Мусо алайҳис салом туриб:
“Эй қирқ йилдан бери гуноҳ қилиб, Аллоҳга осий бўлиб келаётган банда, ичимиздан чиқ, сенинг сабабингдан ёмғир тўхтаб турибди” - деб нидо қилди.

Гуноҳкор банда ўнг ва чап ёнларига қаради, лекин ҳеч кимнинг чиққанини кўрмади, билдики, талаб қилинаётган киши ўзи экан.
Ночор қолган гуноҳкор киши, агар жамоатдан чиқсам, шарманда бўламан, чиқмасам, менинг сабабимдан ёмғир ёғмайди, деб ўйлади ва гуноҳларига қаттиқ пушаймон бўлиб, Аллоҳга илтижо қила бошлади:
Парвардигоро, қирқ йил гуноҳ қилдим, муҳлат бердинг. Энди эса сенга итоат қилиб сўрайман, тавбамни қабул қилгин”, - деди.

Ҳали гапини тугатмасидан осмонга булут келиб, мешнинг оғзидан сув тўкилгандай ёмғир ёға бошлади. Мусо алайҳис салом:
Илоҳо, гуноҳкор банданг ичимиздан чиқмади-ку, нима учун ёмғир ёғдиряпсан?”, - деди. Аллоҳ таоло:
“Эй, Мусо, мен ана шу банда сабабидан ёмғир ёғдиряпман”, - деди. Мусо алайҳис салом:
“Илоҳо, менга ўша бандангни кўрса
т”, - деди. Аллоҳ таоло:

Мен уни гуноҳ қилиб юрган вақтида шарманда қилмадим, энди итоатгўй бўлганида шарманда қиламанми?” - деди.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
2021 (ҳижрий 1442) йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди

➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#РАМАЗОН2021

https://t.iss.one/imonuz
АЁЛ КИШИ НОМАҲРАМ ЭРКАК КИШИГА ҚАРАШИ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ҳаром

525-CАВОЛ: Аёл киши номаҳрам эркак кишининг танасининг қаерига қараши мумкин эмас?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Балоғатга етган эркак кишининг аврати киндигининг остидан тиззасигача, тизза ҳам аврат ҳисобланади. Бу жойларини зарурат бўлмаган ўринларда, никоҳидаги хотинидан бошқа инсонларнинг олдида очиб юриши ва бошқалар ҳам шу жойларга қараши ҳаромдир.
Бир шахс бошқа шахснинг аврат аъзоларига қараши масаласи тўрт қисмга бўлинади.
1. Эркак киши эркак кишига қараши.
Яъни, эркак киши бошқа эркак кишининг авратига яъни киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин.
2. Аёл киши аёл кишига қараши.
Яъни, аёл киши ҳам бошқа аёл кишининг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо солиҳа аёллар фожира (бузуқи, беҳаё) аёлларга бу аврат аъзоларидан бошқа жойларин ҳам кўрсатмасликлар ва уларнинг олдида кийимларини ечмасликлари лозим, чунки бундай диёнатсиз аёллар бошқа аёлларнинг баданларини эркаклар олдида васф қилиб бериши мумкин.
3. Аёл киши эркак кишига қараши.
Яъни, аёл киши эридан бошқа эркак кишиларнинг киндигидан тиззасигача бўлган аъзоларидан бошқа жойларига қараши мумкин. Аммо аёл киши бегона эркакнинг аврат аъзоларидан бошқа жойларига қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан, фитнага тушиб қолишидан қўрқса, қарамаслиги лозим бўлади.
4. Эркак киши аёл кишига қараши.
Эркак киши никоҳидаги аёлнинг барча аъзоларига қараши ҳалол. Маҳрам аёлларнинг юзига, бошига, сочига, бўйнига, билагига, кафтига, болдирига, оёғига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин.
Эркак киши бегона аёлларнинг юзига ва кафтига шаҳватдан ҳоли бўлиш шарти билан қараши мумкин. Агар бегона аёлларга қараганда қалбида шаҳват пайдо бўлишидан қўрқса, қараши ҳаром бўлади. (“Фатовои Ҳиндия” китоби асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАНДАЙ СУВЛАР БИЛАН ТАҲОРАТ ҚИЛИНАДИ?
#таҳорат

526-CАВОЛ: Таъми, ҳиди ва ранги ўз табиийлигини йўқотмаган ҳар қандай сувни таҳорат ва ғуслга ишлатиш жоизми?

💬 ЖАВОБ
: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Машҳур фиқҳий китобимиз “Мухтасарул Виқоя”да қуйидаги сувлар таҳорат ва ғуслга яроқсизлиги келтириб ўтилган.
ولا يتوضاء بماء اعتصر من شجر او ثمر ولا بماء استعمل لقربة او رفع حدث
Қуйидаги уч хил сув билан таҳорат ва ғусл қилинмайди:
1. Ўсимликлар ва мевалардан сиқиб олинган сув. Чунки, бу нарсанинг тўлақонли сув эмаслиги ҳаммага маълум.
2. Қурбат учун ишлатилган сув. Бунда таҳорати бўла туриб савоб учун яна таҳорат қилиш кўзда тутилган бўлади.
3. Бетаҳоратликни кетказиш учун ишлатилган сув. Яъни, таҳорат ва ғуслга ишлатилган сув.
Бундан ташқари оз сувга нажосат тушса ва у сувнинг ранги, ҳиди ва таъмини ўзгартирмаса ҳам, бундай сув таҳорат қилишга ярамайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

«(Қасамки,) Биз (Одам алайҳиссаломни)инсонни лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни (барча инсонларни аввало) мустаҳкам қароргоҳдаги
(бачадондаги) нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан бир
тишлам гўштни яратиб, бир тишлам гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт «кийдирдик», сўнгра
(унга жон киргизиб, аввалги томчи сув нутфадан бутунлай)
бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Энг Гўзал Яратгувчи
(яъни йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш)
Аллоҳ Баракотли, Буюкдир».


(Муъминун сураси, 12-14-оятлар).

Изоҳ: Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача
кечган жараён Яратганнинг Ўз Илоҳий қалами ила
аниқ-равшан қилиб чизиб берилди. Дарвоқеъ, Буюк
Яратгувчи — Аллоҳдан ўзга ҳеч ким мазкур жараённи
бу қадар ойдин ва муфассал баён қилишга қодир эмас.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар:

Агар намозга иқомат айтилса, югуриб келманглар. Балки юриб (оҳиста) келинглар. Ўзингизга хотиржамликни лозим тутинг. Имомга етиб келсангиз, у билан ўқинглар. Ўтиб кетган бўлса, охирига етказиб, ўзингиз (қолиб кетганини) мукаммал қилинглар”.

Риёзус-солиҳийн (703/1)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz