imon.uz
4.64K subscribers
10K photos
1.68K videos
22 files
20.1K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ҚУРЪОН ҚИРОАТИ САМАРАЛАРИ

Қуръон қироати самаралари ва фойдаларини ҳисобламоқчи бўлсак, бунинг чеки-чегараси кўринмайди. Улар жуда ҳам кўп бўлиб, ҳадисларда ўз аксини топган, уламоларимиз уларни жамлашга ҳаракат қилганлар. Ижозатингиз ила баъзиларини эслаб ўтсак.
1. Қуръон қориси улуғлар сафида бўлиб, энг афзал одамлардан ва даражаси олийларидан ҳисобланади.
2. Қуръон қориси ҳар бир ҳарф учун бир савоб олади. Бир савоби ўн мартага кўпайтирилади.
3. Қуръон қориси бошида раҳмат сояси бўлади, уни фаришталар ўраб оладилар ва устидан сакина тушади.
4. Қуръон қироати сабабли Аллоҳ қорининг қалбига зиё ёғдиради, қиёмат куни зулматларидан асрайди ва ундан шиддатларни йироқ қилади.
5. Қуръон қорисини қиёмат қўрқинчи хавфга солмайди. Чунки у Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади ва Қуръон уни шафоат қилади.
6. Қуръон қориси ота-онасига раҳмат етишига, уларнинг неъматга ғарқ бўлишларига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло уларга фарзандларининг қироати туфайли ярқираган нурни ато қилади.
7. Қуръон қориси жаннатда энг юқори мартабалардан бирига ва неъматларнинг энг яхшисига эга бўлади.
8. Қуръон қориси ҳаққига мукаррам фаришталар раҳмат ва мағфират сўраб дуо қиладилар.
9. Қуръон қорисига солиҳлар ҳавас қилади ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида уларнинг даражасида бўлишни орзу қилади.
10. Қуръон қориси ишонч ҳалқасини маҳкам тутувчи, асл шифодан ҳузурланувчи, тойилишдан сақланувчи ва шиддатли балолардан нажот топувчи бўлади.
11. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг аҳли ва Унинг хос яқинларидан саналади.
12. Қуръон қориси Аллоҳ таолонинг ҳузурида "зокир ва обидлардан" деб ёзилади.
13. Қуръон қориси қиёмат куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гувоҳлик берадиган тоифалардандир.
14. Қуръон қорисидан шайтонлар узоқ бўлади ва унинг уйидан чиқиб кетади.
15. Қуръон қорисининг ақли мунаввар, қалби ҳикматга тўла бўлиб, ундан илм булоқлари отилиб чиқади.
16. Қуръон ила қалблар ва уйлар обод бўлади ҳамда уларни хайр-барака ўраб олади.
17. Қуръон қироати қалбга хушуъни, нафсга покизаликни етказади.
18. Қуръон Аллоҳ таолонинг метин арқонидир. Ким уни маҳкам тутса ва яхшилаб тиловат қилса, бу дунё ва охират неъматларига эришади.
19. Қуръон тиловати мўминни сироти мустақиймга ҳидоят қилади ва мўмин қавмларнинг кўксига шифо бўлади.
20. Ким Аллоҳ таолонинг розилиги учун Қуръон тиловат қилса, ҳар икки оламда нажот ташувчилардан бўлади.

"Руҳий тарбия" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МЕН АЛЛОҲНИНГ ЛАЪНАТИГА УЧРАДИММИ?
#ҳалол_ҳаром

520-CАВОЛ: Мен илмсизлигим ва ёшлигим сабаб аёлимнинг орқасига яқинлик қилдим бу борада динимиз ҳукми қандай? Мен Аллоҳнинг ланатига учрадимми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл кишининг орқасига жинсий яқинлик қилиш табиий жиҳатдан хунук ва разил иш бўлиб, салаф ва халаф уламолар, шунингдек, жумҳур имомлар мазҳабига кўра шаръан ҳаром амал ҳисобланади. Ҳадисларда Аллоҳ таоло қиёмат кунида ундайларга қиё боқмаслиги билан таҳдид қилинган. Ибн Аббос разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар:
عن ابن عباس قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "لا ينظر الله إلى رجل أتى امرأته من الدبر (أخرج ابن أبي شيبة والترمذي وحسنه، والنسائي، وابن حبان).
“Аллоҳ таоло аёлининг орқасидан келган кишига (яъни орқасига жимоъ қилган киши)га қарамайди”. (Ибн Абу Шайба, Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилганлар)
Яна бир ҳадисда хотинининг орқасига яқинлик қилувчилар лаънатга дучор бўлишлари ҳақида ҳам огоҳлантирилган. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом айтадилар:
"ملعون من أتى امرأته في دبرها ) كما في مسند الإمام أحمد، وسنن أبي داود، والنسائي عن أبي هريرة رضي الله عنه(
“Хотинининг орқасига яқинлик қилган киши малъундир”. (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоийлар ривояти)
Бу борада ҳанафий мазҳабимизнинг энг мўътабар фиқҳий китобларидан бўлган “Бадоиъус Саноиъ”да Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтганлар:
وَلَا يَحِلُّ إتْيَانُ الزَّوْجَةِ فِي دُبُرهَا لِأَنَّ اللَّهَ تَعَالَى عَزَّ شَأْنُهُ نَهَى عَنْ قُرْبَانِ الْحَائِضِ وَنَبَّهَ عَلَى الْمَعْنَى وَهُوَ كَوْنُ الْمَحِيضِ أَذًى وَالْأَذَى فِي ذَلِكَ الْمَحَلِّ أَفْحَشُ وَأَذَمُّ فَكَانَ أَوْلَى بِالتَّحْرِيمِ
Киши ўз хотинининг орқасига жинсий алоқа қилиши ҳалол бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло ҳайз кўраётган аёлга жинсий яқинлик қилишдан қайтарган ва унинг сабабини ҳам билдирган. У ҳам бўлса ҳайз макони озор (зарар) макони эканидир. (Яъни, ҳайз жараёнида аёлнинг қини микроб ва бактериялар билан булғанган, озор берувчи ҳолатга ўтган бўлади.) Инсоннинг орқа томони бу жиҳатдан янада зарарлироқ ва ифлосроқдир. Шундай экан орқага яқинлик қилиш батариқа авло ҳаром бўлишга лойиқдир. (“Бадоиъ” китоби)
Табйинул Ҳақоиқ” китобида Кокий раҳимаҳуллоҳдан нақл қилиб айтади:
قَالَ الْكَاكِيُّ : ثُمَّ إتْيَانُ الْمَرْأَةِ فِي دُبُرِهَا حَرَامٌ بِإِجْمَاعِ الْفُقَهَاءِ
“Аёлнинг орқасига яқинлик қилиш фуқаҳолар ижмоъси билан ҳаромдир.”
Мазкур ҳукмлар киши ўзининг никоҳидаги хотини билан қилган алоқаси ҳақида эди. Киши ўз никоҳида бўлмаган бегона аёлнинг орқасига яқинлик қилиши бунданда катта гуноҳдир (яъни, зинонинг ҳам гуноҳи қўшилади).
“Фатавои Ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَلَوْ وَطِئَ امْرَأَةً فِي دُبُرِهَا أَوْ لَاطَ بِغُلَامٍ لَمْ يُحَدَّ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - وَيُعَزَّرُ وَيُودَعُ فِي السِّجْنِ حَتَّى يَتُوبَ وَعِنْدَهُمَا يُحَدُّ حَدَّ الزِّنَا فَيُجْلَدُ إنْ لَمْ يَكُنْ مُحْصَنًا وَيُرْجَمُ إنْ كَانَ مُحْصَنًا
Агар бегона аёлнинг орқасига яқинлик қилса, ёки ўспирин бола билан ливота қилса Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг наздида унга ҳад урилмаса-да, таъзир берилади ёки тавба қилгунча қамоқда сақланади. Лекин Икки имомнинг наздида ундай кишиларга зинонинг ҳадди урилади. Демак уйланмаган киши шу ишни қилса, дарра урилади. Агар уйланган киши шу ишни қилса ражм қилинади.
Хулоса шуки, мазкур амалга мубтало бўлган инсон чин пушаймон бўлиб, Аллоҳга тез тавба қилиши, бу ишга асло қайтмасликка қасд қилиб, савобли ишларга ҳаракат қилиши лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҒУСЛ ТАҲОРАТ ЎРНИГА ЎТАДИМИ?
#таҳорат

521-CАВОЛ: Ғусл қилиш таҳорат ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғуслнинг фарзлари мукаммал бажарилган бўлса, албатта бу ғусл таҳорат ўрнига ўтади. Чунки ғусл таҳоратдан кўра мукаммалдир. Лекин ғуслдан аввал таҳорат қилиш суннатдир. Оиша онамиз разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда:
كَانَ رَسُولُ اَللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا اِغْتَسَلَ مِنْ اَلْجَنَابَةِ يَبْدَأُ فَيَغْسِلُ يَدَيْهِ, ثُمَّ يُفْرِغُ بِيَمِينِهِ عَلَى شِمَالِهِ, فَيَغْسِلُ فَرْجَهُ, ثُمَّ يَتَوَضَّأُ, ثُمَّ يَأْخُذُ اَلْمَاءَ, فَيُدْخِلُ أَصَابِعَهُ فِي أُصُولِ اَلشَّعْرِ, ثُمَّ حَفَنَ عَلَى رَأْسِهِ ثَلَاثَ حَفَنَاتٍ, ثُمَّ أَفَاضَ عَلَى سَائِرِ جَسَدِهِ, ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ (رواه الامام مسلم).
яъни: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржлари(аврат аъзолари)ни ювар эдилар. Кейин эса, намозга қиладиган таҳоратларини қилардилар. Сўнгра панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи сув яхши етганига ишонганларидан кейин, бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охирида оёқларини ювар эдилар (Имом Муслим ривояти)”, – дейилади.
Демак, юқоридаги ҳадислардан маълум бўладики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ғуслдан олдин таҳорат қилар эдилар ва бу биз умматларга суннат бўлиб қолган.
Аслида ғусл қилиш асносида таҳоратнинг ҳам барча фарзлари адо топади. Таҳорат кишини кичик таҳоратсизликдан покласа, ғусл катта таҳоратсизлик, яъни жунубликдан поклайди. Шундай экан, таҳорат қилмасдан ғусл қилинганида, бу ғусл таҳорат ўрнига ҳам ўтади. Лекин суннат тарк этилган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

“Албатта, муслим ва муслималар, мўмин ва мўминалар, итоатли эркаклар ва итоатли аёллар, ростгўй эркаклар ва ростгўй аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, тавозуъли (камтар) эркаклар ва тавозуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, авратларини (ҳаромдан) сақловчи эркаклар ва (авратларини ҳаромдан) сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) ни тайёрлаб қўйгандир
”.

(Аҳзоб сураси 35-оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

АЛЛОҲДАН ҲАЁ ҚИЛИШ НИМАНИ ТАҚОЗО ҚИЛАДИ?

Аллоҳ таоло ҳаё қилган банда нима қилиши лозимлигини қўйидаги ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё ила ҳаё қилинглар" дедилар.
"Эй Аллоҳнинг Расули, алҳамдулиллаҳ, биз ҳаё қиламиз", дедик.
"Ундай эмас. Аммо Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилиш бошни ва у ичига олган нарсани, қоринни ва у ичига олган нарсани муҳофаза қилмоғинг, ўлимни ва чиришни эсламоғингдир. Ким охиратни ирода қилса, дунё зийнатини тарк қилади. Ким ўшани қилса, ҳақиқатда Аллоҳдан ҳақиқий ҳаё қилган бўлади", дедилар".
Термизий ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий ҳаё шунчаки баъзи бир ишларни қилишдан уялишдангина иборат эмаслигини, балки улкан бир маънони ўз ичига олишни баён қилмоқдалар.
Демак, Аллоҳ таолодан ҳаё қилиш фақат ҳаёлдан ўтказиб қўйиладиган нарса эмас. Бировнинг ҳузурида қисилиб-қимтиниб ўтириш ҳам эмас. Яна шунга ўхшаш қуруқ гап ва ҳатти-ҳаракатлардан ҳам иборат эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳ ризоси учун бир насиҳат:

Сигаретни ҳалол деб билсанг, нега уни чекишдан олдин
«Бисмиллаҳ» демайсан, чекиб бўлгандан кейин
«Алҳамдулиллаҳ» демайсан?

Сигаретни неъмат деб билсанг, нима учун уни
пойабзалинг билан ўчирасан?

Уни оддий, табиий нарса деб билсанг, нима учун ота-
онангнинг олдида чекмайсан?

Уни яхши нарса деб билсанг, нима учун фарзандларингга
ўргатмайсан?

Аллоҳдан қўрққин! Надомат ва ҳасратда қолмасингдан
соғлигингни, мол-мулкингни асра!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ГУНОҲНИ БЕРКИТИШГА РУХСАТ

Баъзи кишилар гуноҳни беркитишни риё деб ўйлайдилар. Аслида эса ундай эмас. Риё қилмайдиган содиқ банда ўзидан маъсият содир бўлганда уни беркитса, жоиз. Чунки Аллоҳ таоло гуноҳларнинг ошкора қилинишини ёқтимайди ва беркитилишини яхши кўради.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, мен шаҳарнинг четида бир аёл билан бирга бўлдим, у билан жинсий алоқа қилмадим-у, бошқасини қилдим. Мана, мен турибман, нима қилсангиз, майли", деди. Умар розияллоҳу анҳу унга:
"Аллоҳ сени беркитибди, сен ҳам ўзингни беркитганингда эди..." деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у одамга ҳеч нарса демадилар. У ўрнидан туриб, жўнаб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг ортидан бир кишини юбордилар. У бориб, ҳалиги одамни чақирди-да, унга:
"Наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир бўлагида намозни тўкис адо қил! Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказади. Бу эса эсловчиларга эслатмадир", оятини ўқиб берди.
У ердаги одамлардан бири:
"Эй Аллоҳнинг Набийси, бу унинг ўзига хосми?" деди. У зот:
"Йўқ! Барча одамларга", дедилар"
.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим, бир киши келиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга (зино жазосига) лойиқ иш қилдим. Уни менга жорий қилинг", деди.
Ул зот ундан у нима эканини сўрамадилар. Намоз вақти бўлди. Ҳалиги одам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлганларидан сўнг, ҳалиги одам ўрнидан туриб:
"Эй Аллоҳнинг Расули, мен ҳаддга лойиқ иш қилдим, менга Аллоҳнинг ҳукмини жорий этинг", деди. Ул зот:
"Биз билан намоз ўқидингми?" дедилар. У:
"Ҳа", деди.
"Батаҳқиқ, Аллоҳ сенинг гуноҳингни мағфират қилди", дедилар у зот".

Бухорий ривоят қилган.
Ҳа, банда гуноҳ қилган бўлса ҳам, қалбида Аллоҳ таоло муҳаббат қилган нарсаларга муҳаббат бўлиши мумкин.
Риёдан қўрқиб тоатни тарк қилишда ҳам ҳолатга қаралади. Агар амалнинг сабаби дунё бўлса, уни тарк қилиш лозим. Чунки бундай амал тоат эмас, маъсиятдир.
Агар амалнинг боиси дин ва холис Аллоҳ таолонинг розилиги бўлса, уни тарк қилиш лозим эмас. Чунки бундай ибодат риёга кирмайди.
Шунингдек, риё дейилишидан қўрқиб, амални тарк қилиш дуруст эмас. Чунки бу шайтоннинг ҳийлаларидандир.

"Руҳий тарбия" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЕРНИНГ НИДОСИ

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: "Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:
Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
Устимда кулмоқдсан, қорнимда йиғлайсан;
Устимда севиняпсн, қорнимда хафа бўласан;
Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Оятни_қалбга_муҳрла

«Аллоҳ шундай Зотдирки, сизларни ночор нарсадан (яъни бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизлар учун) ночорликдан кейин куч-қувват (пайдо) қилди,
сўнгра куч-қувватдан кейин яна ночорлик ва қариликни
пайдо қилди. У Зот Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Зот билим ва қудрат эгасидир»

(Рум сураси, 54-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Огоҳлик

НАМОЗНИ ТАРК ЭТИШ

Бир аёл Мусо алайхиссалам хузурларига келиб:
- Эй Аллохнинг элчиси мен улкан гунох килиб кўйдимда, бу гунохимдан Аллоҳ таолога тавба қилдим.

Аллоҳдан субханаҳу ва таоло тавбамни қабул қилиб гуноҳимни мағфират этишини сўраб дуо қилинг деди.

Мусо алайҳиссалом ундан:
- Нима гуноҳ қилдинг деб сўраган эди.
- Мен зино қилиб бола туғдимда сўнг уни ўлдирдим деди.

Шунда Мусо унга
- Чиқ бу ердан эй фожира яна касофатинг туфайли осмондан олов тушиб бизни ёндириб юбормасин дедилар.

Аёл Мусо алайхиссалом хузуридан қалби ўксинганча чиқиб кетди.

Жаброил алайҳиссалам тушиб эй Мусо Роббий таоло:
- Нима учун тавба қилган аёлни қайтариб юбординг?

Ундан кўра ёмонроқ кимса борлигини билмайсанми демоқда дедилар.

Мусо алайҳиссалам:
- Эй Жаброил ундан ҳам ёмонроқ кимса ким?
деб сўраган эди.

- Қастдан била туриб Намозни тарк етган киши
деган деб жавоб берди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖИЗЗАХ вилояти БАХМАЛ тумани "МАРКАЗИЙ" МАСЖИДИНИ БИРГАЛИКДА ҚУРАМИЗ:

Мухаммадназар домла:
97 784 17 78
78 150 64 14
99 111 14 00


Масжид қурилиши учун:

PAYNET орқали тўлов учун (UZMOBILE):
99 111 00 19

CLICK, PAYME:
8600 0604 6083 6753
RAXIMOV DILMUROD НОМИДА (UZ CARD)
КРИПТАВАЛЬЮТАЛАР ОРҚАЛИ ТОПИЛГАН ПУЛЛАР ҲАЛОЛМИ?
#савдо

523-CАВОЛ: Криптавальюта, Биткоин, Ватсмайнер, Майнер ортидан топилган пуллар ҳалолми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сўнгги пайтларда "биткоин" деб аталадиган электрон пуллар, яъни, криптовальюталар пайдо бўлди. Уларни доллар, евро каби бошқа вальюталар билан таққослаш мумкин бўлсада, улар ўртасида айрим фарқлар бор. Энг асосийси ушбу пуллар электрон пуллар бўлиб, фақат интернет тармоғидагина айланади ва ҳақиқий вужудга эга эмас.
Биткоинлар орқали тармоқ фойдаланувчилари ўртасида молиявий муомалалар, электрон имзолар юритилиб, унда шахслар орасида ҳеч қандай ушбу муомалаларни тартибга солувчиларсиз, тўғридан-тўғри шифрлаш орқали амалга оширилади. Бунда валюта бир фойдаланувчининг ҳисобидан бошқа фойдаланувчининг ҳисобига бирданига, ҳеч қандай тўлов хизматларисиз, ҳатто банк ва унга ўхшаш воситачиларсиз ўтади.
Бу хизматлар бутун дунё бўйлаб мавжуд бўлиб, ҳар хил шарт ва талаблардан холи ҳамда ҳеч қандай тўсиқларга йўлиқмайди. Қачон пулга эга бўлинса, уни электрон ҳамёнда сақлаб қўйилади. Кейин уларни турли интернет харидларига ишлатиш мумкин. Доллар, евро каби валюталарга айирбошлаш ҳам мумкин. Бунда биткоинларга эга бўлган фойдаланувчи уларни сотиб олмоқчи бўлган ҳақиқий валютаси бор бошқа биткоин олишни истовчи фойдаланувчи билан битим тузади. Битим ўзаро келишув асосида тузилади. Демак, келишув нархини фойдаланувчилар белгилашади. Шунинг учун биткоинларнинг нархи худди ҳақиқий валюта каби бозорга боғлиқ равишда ўзгариб туради.
Биткоинлар анъанавий валюталардан фарқли равишда олтин ёки кумуш каби қимматбаҳо металлардан таянчи бўлмайди. Балки уларни фойдаланувчиларнинг ўзлари ишлаб чиқаришади. “Фойдаланувчи” деганда интернет тармоғига уланган компьютерга эга бўлиб, биткоин билан муомала қилиш истагида бўлган шахс тушунилади. Бу иш компьютерга махсус иловани юклаб олингандан сўнг секин-аста криптовальюталар чиқаришни (mining) бошлаш орқали йўлга қўйилади. Ушбу жараённи ишлатиш воситасида фойдаланувчи маълум миқдордаги биткоин электрон пулларга эга бўлади. Бу пуллар унга компьютерига ўрнатилган илованинг ҳисоб имкониятларини янги валюта ишлаб чиқаришда фойдалана олиши натижасида келади.
Шундай қилиб ҳар бир фойдаланувчи қошида муайян миқдордаги криптовальюталар туғилади. Уларни фойдаланувчилар ўртасида маълум алгоритм асосида тақсимланадики, бунда бозорда мавжуд биткоин валюталарининг умумий қиймати 21 миллион биткоиндан ортиб кетмаслиги керак. Шунингдек, юқори ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган компьютер эгаларига валюталардан жиҳозларининг ишлаб чиқариш лимитига мос равишда кўпроқ тегади.
Бу йўл билан мол орттириш, яъни, майнерлик ортидан пул топиш масаласига келсак, “васила (яъни, бир мақсадга олиб борувчи нарса)га мақсаднинг ҳукми берилади”, деган фиқҳий қоидага биноан, унинг ҳукми биткоинларни ишлатиш ҳукмидан келиб чиқади. Биткоинлар борасидаги ҳозирги замон уламоларининг фикрларига қаралса, Миср Араб Республикасидаги "Дорул-ифто" (фатво уйи)нинг фикрига кўра Биткоин ҳаромдир. Чунки мазкур пуллар ҳақиқий асосга эга бўлмаган виртуал пуллар бўлишлиги билан бирга шахслар ва ҳаттоки давлатлар миқёсидаги хатарлардан холи эмасдир.
Саудия Арабистонидаги "Ҳайъати киборил-уламо" (Катта уламолар ҳайъати)га кўра ҳам мазкур валюталар билан муомала қилиш ҳаром. Чунки Исломда ҳаром қилинган қимор ва турли хатарга асосланган ўйинлардаги алданиш даражаси биткоинлар билан муомала қилишдаги хатардан кам.
Юқоридагилардан бугунги кунда олимларимиз томонидан биткоинлар билан муомала борасида рухсат йўқлиги маълум бўлмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МАСЖИДДА ИККИНЧИ ЖАМОАТ БЎЛИШИ МУМКИНМИ?
#намоз

524-CАВОЛ: Жамоат намозига кеч қолган кишилар ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари мумкин эмасми? Кеча шундай ҳолат бўлган эди, масжид ходимлардан бири менга танбеҳ бериб, биринчи жамоатдан кеч қолган киши ёлғиз ўқийди, жамоат бўлиб ўқимайди, деди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Иккинчи жамоат жоиз ёки ножоизлиги масжидларнинг қуйидаги икки турга бўлинишига боғлиқ ҳисобланади:
1. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлган масжидлар;
Ушбу турдаги масжидларда қавм имом билан биргаликда жамоат намозини адо қилгач, бошқа бир жамоатнинг иккинчи жамоат бўлиб намозни адо қилишлари макруҳ ҳисобланади. Бу ҳақда Имом Сарахсийнинг “Мабсут” номли китобларида қуйидагича келтирилган:
و اذا دخل القوم مسجدا قد صلي فيه اهله كرهت لهم ان يصلوا جماعة باذان واقامة ولكنهم يصلون وحدانا بغير اذان ولا اقامة (1ج 135 ص)
яъни: “Бир қавм (имом билан) намоз ўқилган масжидга кирса, улар учун у ерда азон ва иқомат айтиб, жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Шунинг учун улар азон ва иқоматсиз ёлғиз-ёлғиз намоз ўқишади”.
Бу ҳолатда аввалги жамоат – масжид имоми билан ўқилган намозга етиша олмаган киши намозни ёлғиз ҳолда ўзи ўқийди.
Имом Аҳмад ўз “Муснад”ларида Абдурроҳман ибн Абу Бакр разияллоҳу анҳудан ривоят қилиб келтирган ҳадисда мана бундай дейилган:
ان رسول الله صلي الله عليه و سلم كان خرج ليصلح بين قوم فعاد الي المسجد وقد صلي اهل المسجد فرجع الي منزله فجمع اهله وصلي
яъни: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг ўртасини ислоҳ қилиш учун уйларидан чиқдилар. Қайтиб келганларида масжидда намоз жамоат билан ўқиб бўлинган эди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг уйига кириб, аҳлларини жамладилар ва улар билан жамоат бўлиб намоз ўқидилар”.
Агар масжидда қайта жамоат бўлиш мақбул бўлганида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам уни асло тарк қилмас эдилар. Чунки у зотнинг масжиддаги жамоат бошқа ердаги жамоатдан кўра афзалроқдир.
“Дуррул Мухтор” китобида қуйидагича келтирилган:
لو دخل جماعة المسجد بعدما صلي فيه اهله يصلون وحدانا هو ظاهر الرواية
“Бир жамоат имом билан намоз ўқилган масжидга кирса, улар намозни ёлғиз-ёлғиз бўлиб ўқийдилар. Мана шу “Зоҳирур-ривоя”дир”дейилган. (2-жуз, 246-бет).
2. Муайян имоми, муъаззини ҳамда қавми бўлмаган масжидлар;
Имоми тайин қилинмаган, азон ва иқомат айтилиб, намозлар жамоат билан ўқилмайдиган мусофир-йўловчилар, ишчи-хизматчилар учун қурилган масжид ёки намозхоналарда шунингдек, меҳмонхона, ошхоналарда ва йўл бўйидаги масжидларда азон ва такбир билан иккинчи, учинчи жамоат бўлиб намоз ўқишлик жоиз. “Роддул Муҳтор” китобида шундай келган:
ويكره تكرار الجماعة باذان واقامة في مسجد محله لا في مسجد طريق او مسجد لا امام له ولا مؤذن (2ج 288 ص)
яъни: “Маҳалла масжидида азон ва иқомат билан иккинчи жамоат бўлиб намоз ўқиш макруҳ. Йўл бўйидаги масжидлар ҳамда муайян имоми ва муъаззини бўлмаган масжидларда макруҳ эмас” (2-жуз, 288-бет).
Хулоса: Юқоридаги маълумотлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, савол эгаси агар масжид қавмларидан бўлиб, асосий жамоатга кеч қолган суратда “ўзаро келишиб иккинчи жамоат бўлиб ўқишлари” мумкин эмас. Бу ўринда масжид ходимининг берган танбеҳи ўринли. Агар масжид қавмларидан эмас, балки мусофир бўлсалар ўзаро жамоат бўлиб ўқишликларида зарар йўқ. Демак, ҳар бир мўмин киши имкон қадар намозларни масжидда биринчи (асосий) жамоат билан ўқишга ҳаракат қилиши лозим. Шунда у жамоат намозидан кўзланган ҳақиқий маъно – жамланишни топган ва унинг ажрини қўлга киритган ҳисобланади. Акс ҳолда бу ҳолат “биринчиси бўлмаса, кейингисига улгураман”, деган нотўғри тушунчага, жамоатга нисбатан бепарволикка олиб келади. Оқибатда масжидда кичик-кичик жамоатлар, яъни бўлиниш юзага келади. Бу эса Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлларига мутлақо хилофдир. Зеро, жамоат қанчалик катта бўлса, унинг савоби ҳам шунча улуғ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
🌙 Рамазон ойи 13 апрелдан бошланади

📝 Ўзбекистон Республикаси Президенти “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини имзолади. Унга кўра, 2021 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 13 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди.

🔸Қарорга кўра, Рамазон ойи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда миллий анъана ва қадриятларга мос равишда ўтказилади.

🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2021 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 13 апрель, сешанба кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#Ҳадислар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир кунда мингта ҳасанотга эриша оласизларми?» деб сўрадилар. Ўтирганлардан бири: «Мингта ҳасанотни қандай қилиб олиш
мумкин?»
деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким юзта тасбеҳ айтса, унга мингта ҳасанот ёзилиб, мингта хатоси ўчирилади», дедилар».
Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КЎРПАНГГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТ

Ҳар кимнинг ўз юзланадиган, интиладиган тарафи бор. "Бас, яхши ишларга шошилингиз!"

(Бақара сураси, 148-оят).

"У сизларни ерда халифалар қилиб қўйган ва ўзи ато этган неъматлар билан сизларни имтиҳон қилиш учун айримларингизни айримларингиздан юқорироқ даражаларга кўтариб қўйган зотдир".
(Аъном сураси, 165-оят).

"Ҳар бир гуруҳ сувини билиб (тақсимлаб) олди"
(Бақара сураси, 60-оят).

Барча одамнинг ўзига яраша қобилияти, тоқати, қизиқиши ва иқтидори бор. Расулимиз Муҳаммад алайҳиссаломни буюк шахс эканликлари шундан ҳам аён бўдадики, у зот саҳобаларини уларнинг иқтидори ва тайёргарлигига қараб вазифага тайин этардилар. Масалан, Али розияллоҳу анҳудан қозиликка, Муозни илмга, Убайни Қуръонга, Зайдни мерос илмига, Ҳассонни шеърга, Қайс ибн Собитни хутба айтиш учун тайин этардилар.
Бошқаларга ўхшашга уриниш ўзини ўлдиришдир. Бошқаларнинг сифатини ўзлаштириш қотилликдир.
Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири одамларнинг феъл-атвори, қизиқиши, тақдири иқтидори, тиллари ва ранглари ҳар хил қилиб қўйилганидир. Абу Бакр розияллоҳу анҳу раҳмдилликлари ва мулойимликлари билан бутун уммат ва миллатга фойда келтирдилар. Ҳазрат Умар эса қаттиққўлликлари ва салобатлари билан Ислом динига ва унинг аҳлига ғалаба келтирдилар.
Аллоҳ ўзингга берган иқтидорга рози бўлиб, уни ишга солиб, ўстириб, наф олгин.
"Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди"
(Бақара сураси, 286-оят).

Кўр-кўрона тақлид ва бошқаларга ўхшаш мақсадида зўриқиб уриниш ўз иқтидори ва иродасини синдириб, эришиши мумкин бўлган нарсасини йўққа чиқаришдир.

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҒАМГИН БЎЛМАНГ ВА АЛЛОҲҲНИНГ
РАҲМАТИДАН УМИДСИЗЛАНМАНГ

Эй ўғилларим! Борингларда, Юсуф ва унинг укасини изланглар ва Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина умидсиз
бўладилар" 168. "Ҳар қачон ( ўша) пайғамбарлар умидсизланиб: “ Бизлар ёлғончи бўлдик” деб гумон қила бошлаганларида, уларга Бизнинг нусратимиз

(ёрдамимиз) келиб, Биз хоҳлаган кишиларга на-
жот берилар зди. (Аммо) жиноятчилар қавмидан
Бизнинг азобимиз Қайтарилмас!" 169
"Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик ва Уни ғамидан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот берурмиз” 170
" ...ва сизлар Аллоҳ ҳақида (турли) гумонлар қила бошлаган эдингиз. Ана ўша жойда мўминлар имтиҳон қилиндилар ва (даҳшат ва хавф-хатардан) қаттиқ ларзага тушдилар”.171

168 (Юсуф сураси 87-оят)
169 (Юсуф сураси 110-оят)
170 (Анбиё сураси 88-оят)
171 (Анбиё сураси 10-11-оят)


Доктор Оиз Қараний “УКИНМА” китобидан.
Абдулҳодий ҒИЁС таржимаси
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ_ONLINE

"РАМАЗОН ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ"

Жиззах вилояти бош имом-хатиби:
Меҳмонали Жабборов
Live👉
https://www.facebook.com/imonuz/videos/288009746106461/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
​​"БУГУН УЙ ЭШИГИНИ ҲЕЧ КИМГА ОЧМАЙМИЗ...!"

Бир кун, эр ва хотин келишиб олишибди....

"БУГУН УЙ ЭШИГИНИ ҲЕЧ КИМГА ОЧМАЙМИЗ...!"

Бир оздан сўнг...эшик қўнғироғи чалинибди....
Қарашса...эрнинг ота-онаси экан.... -Келишилганидек, эшикни очмабдилар....
Яна бироздан сўнг...эшик қўнғироғи чалинибди....
Бу сафар аёлнинг ота-онаси экан....
Келишилганидек эшикни очишмабди-ю, аммо аёл йиғлашни бошлабди....
Ноилож эр эшикни очиб...меҳмонларни уйга киритибди....
Орадан йиллар ўтиб....улар, тўрт ўғилдан сўнг...қиз фарзандли бўлибдилар....
Эр жуда хурсанд бўлибди.... -Буни кўрган танишлари ундан сўрабдилар....
Тўрт ўғил кўрганингда бунча хурсанд бўлмаган эдинг...қиз фарзандга нега бунчалар шодсан...?
Эр жавоб берибди....

"ЧУНКИ ЭНДИ МЕНГА ЭШИК ОЧАДИГАН ФАРЗАНД ДУНЁГА КЕЛДИ.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz