imon.uz
4.39K subscribers
9.29K photos
1.56K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Хоҳлаган томонингга қоч!
«Албатта, қайтиб бориш Роббинггадир» (Алақ сураси, 8-оят).

Хоҳлаганингни қилавер!
Лекин шундай бир китоб борки, у
«Кичикни ҳам, катта(гуноҳ)ни қўймай, барчасини ҳисоблаб-битиб қўяди» (Каҳф сураси, 49-оят).

Бугун заррача яхшилик қилсанг ҳам қабул бўлаверади, лекин эртага (қиёматда) еру кўк тўла олтин олиб келсанг ҳам яхшилигинг қабул қилинмайди. Аллоҳга тақво қилинг ва бу ҳақда фикр юритинг!


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

«imon.uz» Каналига уланиш учун қўйдаги линкга босинг!👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳужурот сурасида одамлар билан муомала қилиш
хусусида тўққиз насиҳат келган:

1. «Агар бир фосиқ бирор хабар келтирса, аниқлаб
кўринглар» (6-оят).

2. «Мўминларнинг икки тоифаси урушиб кетса,
ўрталарини ислоҳ қилинг»
(9-оят)

3. «Адолат қилинг, албатта, Аллоҳ адолат
қилувчиларни суяди» (9-оят).

4. «Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол,
улар булардан яхшироқдир» (11-оят).

5. «Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-
бирингизга лақаб қўйманг» (11-оят).

6. «Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи
гумонлар гуноҳдир» (12-оят).

7. «Жосуслик қилманглар» (12-оят).

8. «Бир-бирингизни ғийбат қилманг
» (12-оят).

Бу насиҳатларга қатъий амал қилиб, уларни ҳаётингизга
татбиқ этинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#СИЙРАТ

У ЗОТ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БАРМОҚЛАРИ ОРАСИДАН СУВ ЧИҚИШИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Заврода саҳобалари билан турганларида у зотга бир идиш келтирилди. Шунда у зот қўлларини идишга солдилар. У зотнинг бармоқлари орасидан сув қайнаб чиқа бошлади. Қавм таҳорат қилди».
Қатода айтди: «Мен Анасга «нечта эдинглар?» дедим.
«Уч юзта ёки уч юз атрофида» деди»


Икки шайх ривоят қилганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» 19-жуз.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Руҳий_тарбия

ТАРОЗИ ВА СИРОТ КЎПРИГИ

Имом Абу Довуд розияллоҳу анҳу. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам: Айтдилар.

«Бир маҳал ҳазрати Оиша йиғлаётганди. Аллоҳнинг Расули: «Нега йиғлаяпсан?» - деб сўрадилар. Ҳазрати Оиша: «Жаҳаннамни эсладим, шунинг учун йиғладим. Қиёмат куни оила аъзоларингизни эсга оласизми?» -деди. У зот дедиларкий: «Уч жойда биров-бировни ўйлай олмайди: амаллар тарозида тортилаётганда, яхши амаллар енгил ё оғир келишини билмоқчи бўлиб турганда ва Сирот кўпригидан ўтаётганда, бундан ўта олиши, ё ўтаолмаслигини билгиси келиб турганда» .

Имом Термизий Анас Ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Аллоҳнинг Расулидан (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмат куни менга шафоат қилишларини сўрадим. «Иншааллоҳ, шафоат қиламан!» - дедилар. Мен: «Сизни қаердан топаман?» - дедим. «Мени даставвал Сирот олдидан қидир!» - дедилар. «У ердан тополмасам- чи?» - дедим. «Амаллар тортиладиган тарози атрофидан изла!» -дедилар. Мен: «Тарози атрофидан ҳам тополмасам-чи» -деб сўрадим. У зот дедилар: «Кавсар ҳовузи ёнидан қидир! Мен албатта шу уч жойдан бирида бўламан».

Имом Ҳоким қайд этади: «Қиёмат куни бир тарози қурилади. Бу тарозида бутун осмонлар ва ер тортилса ҳам бўлаверади. Малаклар дейдиларки: «Ё Раббимиз, бу ким учун қурилди?» Аллоҳ таоло буюради: «Яратганларимдан тилаган нарсаларим учун». Малакалар дерлар: «Сени пок деб биламиз. Ё Рабби, биз Сенга баландлик вазифамиз чиндан ҳам ўтай олмадик»

Имом Муслим Умму Мубашшир Ансория (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади. «Расулуллоҳдан (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) эшитганман. Ҳафсанинг (розияллоҳу анҳо) ёнида бундай деган эдилар. «Иншааллоҳ, дарахт тагида байъат қилган (қасамёд этган) лар жаханнамга тушмайди» . Ҳафса (розияллоҳу анҳо):? «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!» -деди. Расулуллоҳ унинг сўзидан кесдилар. Лекин Ҳафса: «Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз» (Марям, 71) мазмунидаги оятни қироат қилди. Расулуллоҳ ( саллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса у билан кетма-кет:

«Сўнгра тақводор бўлганларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан холларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз» (Марям, 72) мазмунидаги оятни ўқидилар.

Имом Ғаззолининг
Мукошафатул қулуб китбидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида

496-CАВОЛ: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совутиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.

Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.

Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.

Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
СУРИЯДА ЖИҲОД БОРМИ?
#жиҳод

498-CАВОЛ: Мен Тожикистонданман. Исломни ўрганиб, унга амал қилишга ҳаракат қиламан. Мен Сурия ҳақида сўрамоқчи эдим. Интернетда баъзи ўзбек олимлари Сурияда жиҳод бор, ким инкор этса фосиқ, мунофиқ деб, чақиряптилар. Сиз бунга нима дейсиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Интернетдаги даъватчилар маърузаларида жиҳод ҳамма учун фарз экани ҳақида сўз юритади. Аслида, жиҳод икки қисмдан иборат:
1. Талаб жиҳоди – фарзи кифоя. У ҳозир йўқлигига уламолар иттифоқ қилишган. Чунки, ҳозирда давлатлар ўртасида тинчлик битими мавжуд бўлиб, урушмасликка келишилган.
2. Мудофаа жиҳоди – фарзи айн. У душманлар мусулмонлар яшайдиган юртга уруш қилиб, бостириб кирса, ҳимоя учун фарз бўлади.
Маълумки, жиҳоднинг ўзига яраша қоидалари бор. Биринчидан, жиҳодга сафарбар қилиш учун “Халифа” бўлиши лозим. Ваҳоланки, халифалик масаласи тарихда қолгани барчага маълум. Қолаверса, жиҳод жорий бўлиши учун умматнинг ижмоси ҳам талаб этилади. Булар чақираётган “жиҳод”га Ислом умматининг деярли барчаси қарши экани кундек равшан.
Бугунги кунда жиҳодга тарғиб қилаётган гуруҳлар қайси сиёсий кучларга хизмат қилаётганларини ўзлари ҳам билмайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким номаълум байроқ остида жанг қилса ва бу йўлда ўлдирилса, демак, у жоҳилият ўлимини топибди” деб айтганлар. Яъни, кимки номаълум байроқ остида, уни кимнинг қўлида эканини, унинг мақсади қандайлигини билмаган ҳолда жанг қилса ва бу йўлда ўлса у жоҳилиятда ўлгандек бўлади.
Динимиз ҳатто уруш остида бўлган ва душман заминларида яшаган, лекин жанговорлик сифатига эга бўлмаган инсонларнинг ўлдирилишига ҳам рухсат бермайди. Жиҳодга чақираётганларнинг аксарият халқи мусулмон бўлган ўлкаларда бегуноҳ инсонлар ўлдирилаётган, нишонга олинаётган ҳужумларга шаръан рухсат кўзи билан қараши жуда ачинарлидир.
“Нисо” сурасининг 93-оятида бир мўмин кишини қасддан ўлдирганлар жаҳаннам азобига дучор бўлиши хабар берилган.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда “Дунёнинг йўқ бўлиб кетиши Аллоҳ наздида бир мўминнинг ноҳақ ўлдирилишидан кўра енгилроқдир” деб, бу жиноятнинг оқибати қанча ёмон эканига ишора қилмоқдалар (Ибн Можа ривояти).
Бузғунчи тоифалар ўзларига тегишли веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда “шаҳидлик”, “жиҳод”, “ҳижрат”, “такфир”, “халифалик” каби тушунчаларни бузиб талқин қилиш натижасида айрим ёшларни ўзларининг тузоқларига илинтиришга муваффақ бўлишаётгани ачинарли ҳол, албатта.
Машҳур олим, марҳум Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳ айнан низоли ҳудудларни ичида бўлган ва террорчилар хусусида шундай деган эдилар: “Улар бир вақтнинг ўзида бирор айби йўқ мусулмонларни кечаси бўғизлаб кетишни “шариат рухсат берган иш” дейдилар. Улар оддий йўловчилар тўла самолётни ичидаги айбсиз инсонлар билан қўшиб портлатиб юборишни ҳам “шариатда бор иш” дейдилар. Ҳар ким кўзларини юмиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бугун орамизда юрибдилар, деб хаёл қилсин. Ул зот шундай разил ишларга рози бўлармидилар?!”
Динимизда бегуноҳ инсон қонини тўкиш бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши ҳисобланади. Ислом ҳатто чумолига ҳам озор беришдан қайтаради. Бундай ваҳшийликни қилаётганлар диндорлик ҳақида қанча лоф урмасин, қилган ёвузликлари бу даъволари сохта эканини фош этмоқда. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Аллоҳ адолатда (барқарор) туриб, шундай гувоҳлик берди: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир», фаришталар ва илм эгалари ҳам. (Албатта), Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Азиз (қудратли) ва Ҳаким (ҳикматли) дир.

(Оли Имрон сураси 17-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Муҳаммад ибн Башшор Яҳёдан, у киши Убайдуллодан, у киши Хубайб ибн Абдурраҳмондан, у киши Ҳафс ибн Осимдан, у киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилиб айтади:

Етти (тоифа киши) бор. Аллоҳ уларни соя бўлмаган кунда (қиёмат кунида) ўз соясида соялантиради: одил имом; Роббининг ибодатида ўсган йигит; қалби масжидга боғлиқ бўлган киши; Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган, жам бўлган, ва ажрашган икки киши; мансабдор ва чиройли аёл бир эркакни талаб қилганда (зино қилишга даъват қилганда) мен Аллоҳдан қўрқаман, деб жавоб берган киши; яширинча садақа қилган киши, ҳатто унинг чап қўли ўнг қўли инфоқ қилганлигини билмайдиган киши; Аллоҳни якка зикр қилганда кўзлари намланган киши”.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
99 ДАРДНИНГ ШИФОСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ”.
“Аллоҳнинг сақловисиз У Зотнинг масъиятидан бурилиш йўқ. Ўзининг ёрдамисиз У Зотнинг тоатига қувват йўқ” дуоси 99 дардга даводир.
Бу дардларнинг энг кичиги қалб маҳзунлигидир.
(Табароний, Ҳаким).

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
Ким бирор-бир нарсадан маҳзун бўлиб, азият чекса, уни йўқ бўлиши учун “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
Аллоҳ бир бандага неъмат берган бўлсаю у ушбу неъматнинг ўзида доимий қолишини истаса, кўп-кўп “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.
(Табароний)


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннат хазиналаридан бир хазинадир, - дедилар.
(Термизий)

Ибн Абу Дунё Асад ибн Вадоъадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
Ким ҳар куни юз марта: “Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни айтса, унга фақирлик етмас”.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Руҳий_тарбия

ТАРОЗИ ВА СИРОТ КЎПРИГИ

Имом Абу Довуд розияллоҳу анҳу. Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайхи ва саллам: Айтдилар.

«Бир маҳал ҳазрати Оиша йиғлаётганди. Аллоҳнинг Расули: «Нега йиғлаяпсан?» - деб сўрадилар. Ҳазрати Оиша: «Жаҳаннамни эсладим, шунинг учун йиғладим. Қиёмат куни оила аъзоларингизни эсга оласизми?» -деди. У зот дедиларкий: «Уч жойда биров-бировни ўйлай олмайди: амаллар тарозида тортилаётганда, яхши амаллар енгил ё оғир келишини билмоқчи бўлиб турганда ва Сирот кўпригидан ўтаётганда, бундан ўта олиши, ё ўтаолмаслигини билгиси келиб турганда» .

Имом Термизий Анас Ибн Моликдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: Аллоҳнинг Расулидан (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) қиёмат куни менга шафоат қилишларини сўрадим. «Иншааллоҳ, шафоат қиламан!» - дедилар. Мен: «Сизни қаердан топаман?» - дедим. «Мени даставвал Сирот олдидан қидир!» - дедилар. «У ердан тополмасам- чи?» - дедим. «Амаллар тортиладиган тарози атрофидан изла!» -дедилар. Мен: «Тарози атрофидан ҳам тополмасам-чи» -деб сўрадим. У зот дедилар: «Кавсар ҳовузи ёнидан қидир! Мен албатта шу уч жойдан бирида бўламан».

Имом Ҳоким қайд этади: «Қиёмат куни бир тарози қурилади. Бу тарозида бутун осмонлар ва ер тортилса ҳам бўлаверади. Малаклар дейдиларки: «Ё Раббимиз, бу ким учун қурилди?» Аллоҳ таоло буюради: «Яратганларимдан тилаган нарсаларим учун». Малакалар дерлар: «Сени пок деб биламиз. Ё Рабби, биз Сенга баландлик вазифамиз чиндан ҳам ўтай олмадик»

Имом Муслим Умму Мубашшир Ансория (розияллоҳу анҳо) ривоят қилади. «Расулуллоҳдан (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) эшитганман. Ҳафсанинг (розияллоҳу анҳо) ёнида бундай деган эдилар. «Иншааллоҳ, дарахт тагида байъат қилган (қасамёд этган) лар жаханнамга тушмайди» . Ҳафса (розияллоҳу анҳо):? «Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули!» -деди. Расулуллоҳ унинг сўзидан кесдилар. Лекин Ҳафса: «Сизлардан ҳар бирингиз унга (жаҳаннамга) тушувчидирсиз» (Марям, 71) мазмунидаги оятни қироат қилди. Расулуллоҳ ( саллаллоҳу алайҳи ва саллам) эса у билан кетма-кет:

«Сўнгра тақводор бўлганларни (ундан) қутқарурмиз ва золим кимсаларни тиз чўккан холларида (жаҳаннамда) қолдирурмиз» (Марям, 72) мазмунидаги оятни ўқидилар.

Имом Ғаззолининг
Мукошафатул қулуб китбидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖАННАТ ВА ДЎЗАХ ДАРВОЗАЛАРИ!

ЖАННАТ.
Жаннат луғатда – “боғ” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажариб, фазлу марҳаматига сазовор бўлган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаннат”, деб аталади.

Жаннатда Аллоҳ таоло ўзининг солиҳ бандалари учун кўзлар кўрмаган, қулоқлар эшитмаган ноз-неъматларни тайёрлаб қўйгандир.
Жаннатийларга бериладиган энг улуғ неъмат Аллоҳ таолонинг жамолини кўриш ҳисобланади.

Жаннатлар саккиз хил бўлиб, уларнинг дарвозалари ҳам саккизтадир.

Жаннатлар ушбу хил номлар билан номланган:
1. Дарус салом;
2. Жаннат ул-маъво;
3. Жаннатун наъийм;
4. Жаннатул хулд;
5. Жаннатул фирдавс;
6. Жаннатул қарор;
7. Жаннату адн;
8. Васила.

Жаннатга вакил қилинган фаришта “Ризвону жаннат” деб аталади. Жаннат ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, Аллоҳга маълум бўлган олий макондадир.

ЖАҲАННАМ
Жаҳаннам луғатда “дўзах” маъносини билдиради.

Шаръий истелоҳда эса “Аллоҳ таоло ўзининг буйруқларини бажармаган бандалари учун тайёрлаб қўйган жой – жаҳаннам”
, деб аталади.
Унинг етти дарвозаси борлиги ҳақида Аллоҳ таоло “Ҳижр” сурасининг 44-оятида хабар берган:

لَهَا سَبۡعَةُ أَبۡوَٰبٖ لِّكُلِّ بَابٖ مِّنۡهُمۡ جُزۡءٞ مَّقۡسُومٌ (٤٤)

Унинг етти дарвозаси бўлиб, ҳар бир дарвозага уларнинг бир тўдаси бўлинур”.

Дўзахнинг дарвозалари қуйидагича номланади:
1. Ҳовия.
2. Жаҳим.
3. Сақар.
4. Лазо.
5. Ҳутома.
6. Саъир.
7. Жаҳаннам.

Дўзахдаги азобловчи фаришта “Забония”
деб аталади.

Дўзах ҳозирда яратиб қўйилган бўлиб, у Аллоҳ таолога маълум жойдадир.

"Ал-Фиқҳул Акбар шарҳи" китоби
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Имом Термизий асарлари

Имом Термизий
асарлариЎз ижодий фаолияти даврида
ат-Термизий ўндан ортиқ асарлар яратди. Унинг маданий меросида, шубҳасиз,
«Ал-Жомиъ» асари катта аҳамиятга эгадир. Бу асар «Ал-Жомиъ ас-саҳийҳ» («Ишончли
тўплам»), «Ал-Жомиъ ал-кабийр» («Катта тўплам»), «Саҳийҳ ат-Термизий», «Сунан
ат-Термизий» («Термизий суннатлари») номлари билан ҳам юритилади[1].Муаллифнинг йирик асарларидан
яна бири «Аш-шамоил ан-набавиййа» («Пайғамбарнинг алоҳида фазилатлари»)дир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
МИКРОСКОПИК ҲАЁТНИНГ МАВЖУДЛИГИ

“Ер ундирадиган нарсалардан (одамларнинг) ўзларидан ва яна улар билмайдиган нарсалардан иборат барча жуфтларни яратган Аллоҳга тасбеҳ айтилур”.

(Ёсин сураси, 36-оят).

“...Яна сизлар ҳали билмайдиган нарсаларни ҳам яратур”.
(Наҳл сураси, 8-оят).

Юқоридаги оятларда Қуръон ваҳий қилинган пайтда инсонлар билмаган ҳаёт шаклларининг борлигига ишора қилинмоқда. Зеро, микроскопнинг кашф қилиниши билан биргаликда инсон кўзи кўролмайдиган кичик янги жонзотлар кашф қилинган. Ва шу орқали Қуръонда диққат тортилган бу жонзотларнинг борлиги ҳақида инсонлар маълумот эгаси бўлишди. Очиқ кўз билан кўринмайдиган ва асосан ягона ҳужайрадан иборат бўлган бу микрожонзотларнинг борлигига ишора қилган бошқа оятлар эса шулардир:

“... Осмонлар ва ердаги бир зарра мисолича, ундан ҳам кичик (ёки) катта бирор нарса (Аллоҳдан) махфий бўлмас, албатта, аниқ Китобда мавжуддир “.
(Сабаъ сураси, 3-оят).

“... Ерда, хоҳ осмонда бирор зарра миқдорида ёхуд ундан кичикроқ нарса ҳам Роббингиздан четда қолмайди, балки у аниқ Китобда бордир”.
(Юнус сураси, 61-оят).

Ер юзининг ҳар тарафига ёйилган бу яширин дунёнинг аъзолари, яъни микроорганизмлар, ер юзидаги ҳайвонларнинг 20 баробаридирлар. Кўз билан кўриб бўлмайдиган кичик бу микроорганизмлар жамоаси бактериялар, вируслар, мантарлар, сув йўсинлари ва акарлардан ташкил топади. Микрожонзотлар ер юзидаги ҳаёт мувозанатининг муҳим омилларидандир.

Масалан, дунё устидаги ҳаётнинг давом этишининг асосий воситаларидан бири бўлган азот айланиши бактериялар томонидан ҳаракатлантирилади. Ўсимликларнинг тупроқдаги минералларни ола билишларига ёрдам қилган асосий нарса илдиз мантарларидир. Салат ёки гўшт сингари ичида нитрат мавжуд бўлган овқатлардан заҳарланишимиздан эса тилимиздаги бактериялар сақлайди. Айни вақтда баъзи бактериялар дунёда жонзотларнинг бор бўлишлари учун ўта муҳим ҳисобланган фотосинтез қилиш хусусиятига эгалар ва бу вазифани ўсимликлар билан бирга бўлишадилар.

Кўриниб турибдики, фақат технологик анжомлар билангина маълумотга эга бўлинган бу кичик жонзотлар инсон ҳаёти учун жуда катта аҳамиятга эга. Қуръонда асрлар олдиндан кўз билан кўрилган оламдан ташқари ҳам жонзотларнинг мавжудлигига диққат тортилиши шубҳасиз Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир.

“Илоҳий мўъжизалар” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Уч нарса жисмни касал қилади:
1. Кўп гапириш. 2. Кўп ухлаш. 3. Кўп ейиш.

Тўрт нарса баданни бузади:
1. Ғам. 2. Хафалик. 3. Очлик. 4. Бедорлик.

Тўрт нарса юзни қуритиб, суви ва яшнашини қочиради:
1. Ёлғон. 2. Беҳаёлик. 3. Илмсизлик билан кўп савол бериш. 4. Кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юз суви ва яшнашини зиёда қилади:
1. Тақво. 2. Вафодорлик. 3. Саховат. 4. Мурувват.

Тўрт нарса ризқни жалб этади:
1. Тунги намоз. 2. Саҳар вакти кўп истиғфор айтиш. 3. Садақа беришга одатланиш. 4. Кун боши ва охирида зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади:
1. Тонгги уйку. 2. Камнамозлик. 3. Дангасалик. 4. Хиёнат.

Гунох қилишни қасд этганингизда уч оятни ёдга олинг:
1. "Аллоҳ кўришини билмасмидингиз?". (Иқро) 2. "Раббисининг мақомидан қўрққанга икки жаннат бордир". (Раҳмон) 3. "Ким Аллоҳдан тақво қилса, унга (муаммосидан) чиқадиган йўл қилур". (Талоқ)

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ибратли_хикоя

«Бир чўнтакда олтин, кумуш ва мис тангалар бор эди. Улар доимо шовқин қилиб: «Олтин нима бўлибдики, исми жуда машҳурдир? Ҳақиқатда эса биз ундан аълороқмиз» деб, ўзларини олтиндан устун қўйишарди. Олтин эса ҳеч жавоб бермасдан, сукут сақларди. Кумуш тангалар чидай олмай олтинга:
— Мақтанчоқ мис тангаларга муносиб жавоб берсангиз-чи! — дейишди.
Олтин:
Эй дўстлар! Ғамгин бўлманг, эртага соҳибимиз бозорда чўнтагини очганда ҳар кимнинг қадр-қиймати намоён бўлади - деди»
Ушбу қисса шундай маъно англатади: ўз қадрини билмаганлар ўзларини мақтаб тасалли топадилар. Ўзларига ишончи бўлганлар эса сукут сақлайдилар. Уларнинг бу сукутлари қадр-қийматларига бўлган ишонч туфайлидир. Мис бўлганлар эса сарроф бўлмаганларнинг ёнида ўзларининг олтиндан юқори эканликларини айтиб мақтаниб юрадилар. Эй инсон! Сен бу чиркин одатга яқинлашма. Олтин бўлсанг сени ҳеч ким мис қилолмайди. Душманинг сени ёмонласа ҳам маъюс бўлма.
МАХФИЙ ЎҚИЛАДИГАН НАМОЗЛАРДА ЖАҲРИЙ ҚИРОАТ ҚИЛИНСА, ҚАЙТА ЎҚИШ КЕРАКМИ?
#намоз

501-CАВОЛ
: Билмасдан овоз чиқариб ўқиган намозларнинг қазосини ўқишим керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ёлғиз намоз ўқийдиган киши Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларининг қироатини истаса овоз чиқариб ўқийди, истаса ичида қироат қилади. Овоз чиқариб қироат қилгани афзалдир. Бу намозлар жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқариб ўқиш вожиб бўлади. Пешин ва Аср намозларини ёлғиз ўқигувчи ҳам жамоат бўлиб ўқилганда ҳам овоз чиқармасдан ўқиши вожибдир.

Овоз чиқармасдан ўқиладиган намозлар овоз чиқариб ўқилса ёки Бомдод, Шом ва Хуфтон намозлари жамоат бўлиб адо қилинганда овоз чиқармасдан ўқилса, бу хатони саждаи саҳв билан тўғриланади ва бу намоз қайта ўқилмайди. Лекин юқоридаги хатони қилганда саждаи саҳв қилмасдан намозини тугатса, намозда вожибни тарк қилиш бўлгани учун нуқсонли бўлиб, дуруст бўлади. Ана шундай намозларни қайта ўқиш мустаҳабдир (Манба: “Мухтасарул виқоя” ва “Фатовои Ҳиндия” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

507-CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўтабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:

ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة

“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Роддул муҳтор” китоби).

وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда яҳудийларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).

Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабр манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:

قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر

Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтармаган. Балки, қабрни улуғлаб унга сажда қилишдан қайтарилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Усто Зайниддин қори МуҳаммадЮсуф хотирасига бағишланган "Қуръон мусобақаси - 1442"нинг 13-ҳафтаси тиловат йўналиш ўз ниҳояасига етиб, натижалар эълон қилинди.

13-ҳафта тиловат йўналишида 1-ўрин
@imonuz жамоаси аъзоси ҳамда Жиззах шаҳар "НИЖОНЛИК" масжиди имом ноиби Муҳаммаджон қори Раимжонов эгаллади

Келгуси босқичларда ҳам муваффақият тилаб қоламиз!

https://imon.uz/
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Албатта, Биз ўликларни тирилтирурмиз ва уларнинг (ўлимидан олдин) юборган амалларини ҳамда (қолдирган) асоратларини (оммага фойдали ёки зарарли ишларини) ёзиб қўюрмиз. (Биз) аниқлаб берувчи Имом (Лавҳул-маҳфуз)да барча нарсани ҳисобга олганмиз.

(Ясин сураси 12-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг