imon.uz
4.44K subscribers
9.36K photos
1.57K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ОЧЛИКДАН ҚИЗИНИ СОТГАН ОТА!
(Ҳаётий воқеа. 2-қисм)


Сўнг ўзимга-ўзим: “Бўлар иш бўлди, энди бозорга бориб қолган пулга бошқа хурмо сотиб оларман”, деб қўлимни чўнтагимга солганимни биламан, ҳайратдан эсим чиқиб кетди - пулим йўқ! Наҳотки тушириб қўйган бўлсам. Нафас етишмасди, бўғзимга худди бир нарса тиқилиб қолгандай эди, гўё.

Кейин Ҳарамга боришга қарор қилдим. Энди тавоф қиламан деб тургандим, бирдан кўзим Каъбани тавоф қилаётган ҳалиги бадавий ва қизимга тушиб қолди. Шунда хаёлимга яна жирканч ўйлар кела бошлади. Бу сафар энди бадавийни Маккадан чиқишини кутиб, уни ўлдириб, қизимни қайтариб олмоқчи бўлдим.
Қандаям даҳшат!! Ўзим зўрға турган бўлсам, уни ўлдиришга йўл бўлсин, дейман-у, бироқ қарорим қатъий эди. Аммо тавоф чоғида унинг кўзлари менинг кўзларим билан тўқнаш келиб қолди. Ҳа, у мени кўриб қолди, “аттанг, ҳаммаси чиппакка чиқди”, дедим ўзимга ўзим. У эса Мақомнинг орқасида намоз ўқий бошлади, мен ҳам унинг орқасида ўқидим. Намоз тугагач секин қочмоқчи эдим, у орқасига қараб мени чақирди. Ёнига боргач:
“Бу қиз сенга ким бўлади?”, деган, мени ёлғон гапиришга, уялтиришга мажбур қиладиган савол берди.
“Қўл остимдаги жориям”, дедим.
Жуда ҳам сезгир, фаросатли киши экан, дарров:
“Балки қизингдир”, деб тасдиқлаш учун қизимни ўзидан ҳам сўради.
Сўнг сўзида давом этиб деди: “Сени бундай жиноят қилишга нима мажбурлади? Кўриб турибман, атайлаб қилмагансан”.
Шунда ўзимдан ўзим уялиб кетиб:
-Аллоҳга қасамки, бизга фақирлик етди. Аҳли оилам билан уч кеча кундуз туз тотмадик. Чора топиш ҳақида ўйламай, аксинча, ўлимимдан қўрқардим. Охири, шу қизимни сотиш фикрига келдим. Шоядки у билан биз, сен билан унинг ўзи ўлимдан қутилиб қолса, деган хаёл миямда айланаверарди.
Сўнг қўлимга пул тушди, лекин уни ҳам йўқотиб қўйдим.

У эса олийжаноблик қилиб:
-Қизингни ол ва бу ишни бошқа асло қайтара кўрма. Ҳаттоки ўлим яқинлашиб турган бўлса ҳам ўз фарзандингдан бу йўл билан фойдаланма, чунки барибир гувоҳи бўлганингдек, фойдаси йўқ, ризқ ҳам йўқ. Энг тўғри йўл, ҳар қандай шароитда бўлсанг ҳам аввал Аллоҳга дуо қил. Албатта, Аллоҳ мужийб (дуоларни ижобат қилувчи) Зотдир.
Сўнг ҳамёнини олиб менга берди. У ерда 30 риёл бор эди. Шунда:
-Бу сенинг ва менинг ўртамизда, уни иккига тақсимла ва менинг насибамни қайтар”,- деди.
Мен эса ўзимда йўқ хурсанд бўлиб кетдим, унга ташаккур билдириб, ҳаққига дуолар қилдим. Аллоҳнинг бизга қилган фазли учун ҳамду-санолар айтдим. Сўнг қизимни олиб бозорга бордик, хурмо сотиб олиб уйга қайтдик. Буни
қарангки, тўсатдан ҳалиги ҳаммолни кўриб қолдим. Ва унга нидо қилиб чақирдим. Гап бошламасимдан у ўзида йўқ хурсанд бўлиб:

-Алҳамдулиллаҳ, ниҳоят сизни топдим, биродар. Бозорда одам кўплигидан сизни йўқотиб қўйдим. Зора, бозорга қайтиб қоларсиз. деб кута бошладим.
Ризқингиз экан, Аллоҳ бизни яна учратди, мана олинг омонатингиз, деди....
Қувонч устига қувонч, барака устига барака бўлиб уйга қайтдик. Хурмоларни бўшата бошлаган эдим ҳамки, унинг тагида ўша, ҳа, ўша 10 дирҳам ётар эди. Субҳаналлоҳ!

Тилим, қалбим тинмай ҳамду сано айтаверарди. Шуни билдимки, ҳар бир ғам ортида бир роҳат бор экан.
Шундан сўнг ўзимга ўзим Аллоҳ берган неъмат ва белгилаб қўйган ризқига шукр қилишга, таомни ҳеч қачон ахлатга ташлаб юбормасликка сўз бердим.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳикмат

УХЛАШДАН ОЛДИН ҚУЙИДАГИ МУҲИМ ИШЛАРНИ БАЖАРГИН

Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаргин:
– Таҳорат қил;
– Витр ўқи;
– «Оятал курсий»ни ўқи;
– Ётишдаги зикрларни айт;
– Мулк сурасини ўқи;
– Одамларни кечир;
– Тавба қил;
– Уйғотувчини («будильник»ни) созлаб қўй.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

ЯНГИ КИЙИМ КИЙГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ (САВ) янги кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг:

«Аллоҳумма лакал ҳамду анта касавтанийҳи, ас`алука мин хойриҳи ва хойри маа суниъа лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри маа суниъа лаҳу», деб айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин! Сен буни менга кийгиздинг. Сендан унинг яхшилигини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Унинг ҳамда унга қилинадиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)

(Абу Довуд ривояти).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Шайтон: «Гуноҳинг сабабли Аллоҳ дуоингни ижобат қилмайди», деб сени васваса қилса, «Энг ёмон махлуқ бўлсанг ҳам, Аллоҳ сенинг дуоингни ижобат қилган-ку?» дегин.

«(Иблис) деди: «Роббим, у ҳолда менга улар тириладиган Кунгача муҳлат бергин». У Зот деди: «Сен маълум вақтда етиб келадиган Кунгача муҳлат берилганлардансан»
(Сод сураси, 80 оят).

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
imon.uz pinned Deleted message
#КУН_ҲАДИСИ

ҲАЛОЛ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР, ҲАРОМ ҲАМ ОЧИҚ-ОЙДИНДИР

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим:

«Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром ҳам очиқ-ойдиндир. Улар орасида кўп одамлар билмайдиган шубҳали нарсалар бор. Уни инсонлардан кўпи билишмайди Ким шубҳали нарсалардан сақланса, дини ва шаъни учун ўзини пок тутибди. Ким шубҳали нарсаларга тушса, ҳаромга йўлиқибди. Худди қўриқхона атрофида чўпонлик қилиб, ундан ўтлаш учун ўтиб кетай деган чўпонга ўхшайди.

Огоҳ бўлинг! Албатта, ҳар бир подшоҳнинг қўриқхонаси бордир.

Огоҳ бўлинг! Албатта, Аллоҳнинг қўриқхонаси – ҳаром қилган нарсаларидир.

Огоҳ бўлинг! Танада бир парча гўшт бор, у соғлом бўлса, бутун тана соғлом бўлади. У бузилса, бутун тана бузилади. Огоҳ бўлинг! Ўша нарса қалбдир».


Муттафақун алайҳ.

«imon.uz» каналига уланиш
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИЙМОН СУСТЛИГИНИНГ АЛОМАТЛАРИ:
(1-қисм)

• Гуноҳларни қилаётганда заррача айбдорликни ҳис қилмаслик;
• Қалб қотиши ва Қуръонни ўқишга хоҳиш йўқлиги;
• Фарзларни бажаришга эриниш (масалан: намозга доимо кечга қолиш, қазога қолдириш);
• Суннатларга эътиборсизлик;
• Қуръоннинг сураларини, масалан: Аллоҳ бизни жазолаши ва мукофотлаши хақидаги жойларини эшитаётганда хеч қандай ҳиссиётнинг йўқлиги;
• Кайфиятни ўзгарувчанлиги: бекорчи нарсалардан сиқилиш, тез-тез жаҳл чиқиши ва безовталик;
• Аллоҳни зикри ва зикрларни ўқишда қийинчилик сезиш;
• Шариатга зид амаллар қилинганида ички норозиликнинг йўқлиги;
• Жамиятда қандайдир даражага эга бўлиш ва бой-бадавлат бўлишни хоҳлаш;
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ШУ КЎРГИЛИК ҲАМ БОРМИДИ?!

Бир чол Муфтийга келиб, ўғлидан шикоят қилибди:
-Кеча ўғлим мени далада ҳўкиз ҳайдайдиган таёғи билан урди. Кўп изтироб чекдим, кўп қийналдим.
Мен шу кўргиликни кўраман деб у туғилганда қувонганмидим?
Қариган чоғимда энди нима қиламан?
Бугун сизнинг хузурингизга чора истаб келдим, ёрдам беринг йўл кўрсатинг.

Муфтий дебди:
-Фасубҳаналлоҳ! Фарзанд қандай қилиб ўз отасига қўл кўтаради? Сиз ўғлингизга ўргатмаганмидингиз? Ота-она ҳаққи буюк эканини тушунтирмаганмидингиз? Болага ахлоқ-одаб дарсларини бермаганмидингиз? Чол айтибди:

-Қишлоқ аҳволини яхши биласиз, айтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Қишлоқ жойда доим иш бор, бу ишларни қилиш керак. Динни ўргатишга фурсат йўқ.

Муфтий кўзлар ёшланган чолга қараб дебди:
-У ҳолда, отахон, ўғлингизнинг камчиликларига қараманг, у сизни ер ҳайдаётган жуфт ҳўкизга ўхшатибди. ЧУНКИ ДИН ТАРБИЯСИНИ олмаган ўғлингиз олдида сиз билан ҳўкизлар орасида фарқи йўқдир. У ҳўкизни уряпман, деб сизни урганга ўхшайди. Бўлмаса бола отага қўл кўтарармиди?!

Мазкур қиссадан ҳисса шуки, ота фарзандига, аввало, чиройли мукаммал диний тарбия бериши шарт. Бу шундай ҳикматга бой ҳикоя. Демак, ўғлига дину диёнат ўргатмаган ота ўғлидан истаган ва лозим кўрган яхшиликни кўра олмайди. Кўришга ҳақи ҳам йўқ. Бунинг учун ўзи шу хидоят йўлида бўлиши керак. Бундай инсонларга бу ривоят ибрат бўлармикан?!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАРОМ ЕЙИШДАН САҚЛАНИНГ!

“Ҳаром еб ибодат қилган кимса, айниган тухумни босиб ётган кабутарга ўхшайди. Айниган тухум босган кабутар нафсини қийнасада, аммо бирорта полопон чиқара олмайди”.

Алиййул Ҳаввос

ҲАРОМ ЕЙИШНИНГ ЗАРАРЛАРИ:

• Ҳаром оловга айланади;
• фикрлаш қобилиятини,
• зикр лаззатини кеткизади,
• ихлосни куйдиради,
• қалб кўзини кўр қилади,
• ҳикмат ва маърифатуллоҳ ҳаловатидан тўсиб қўяди,
• ғафлат ва унутиш балосига гирифтор қилади.


Банданинг гуноҳ қилишига асосий сабаб ҳам ҳаром ейишидир, бу иймонни заифлаштириб бораверади-да, охир оқибат иймондан айиради.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ОЯТНИ_ҚАЛБИНГА_МУҲУРЛА

"Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.

Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли)..."
***

(Нур сураси, 30-31оятлар)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

АГАР САДАҚА БЎЛИШДАН ҚЎРҚМАГАНИМДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда (кета-туриб) бир хурмо топиб олдилар. Ва: «Агар садақа бўлишдан қўрқмаганимда, уни еган бўлар эдим», дедилар.

Муттафақун алайҳ.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳикмат

«Одамлар сенга қандай муомала қилса, сен ҳам уларга шундай муомала қил» деган гап ғирт хатодир. Бу ҳақда Аббос ал Аққод қуйидаги ажойиб сўзни айтган эканлар: «Одамлар орасида ёлғончи, хиёнатчи ва фирибгар кимсалар бор. Буларнинг барчасига шунга яраша муомала қилсанг, ўша айбларнинг барчасини ўзингда жамлаб, энг нобакор кимсага айланасан. Шунинг учун одамлар сенга қандай муомала қилишини хоҳласанг, сен ҳам уларга шундай муомалада бўл».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИЛОН ЮТГАН ОДАМ
(Ибратли ривоят)

От миниб кетаётган амир дарахт соясида ухлаб ётган кишининг оғзига кирган илонни кўриб қолди. Бу балодан қутқариш учун унинг елкасига бир неча қамчи урди. Чўчиб уйғонган одам ўзини қамчилаётган амирдан қўрқиб қоча бошлади. Амир уни олма дарахти остида ушлаб олди. Шохдан тушиб чириган, ҳидланган меваларни унинг оғзига тиқиб, ейишга мажбур қилди. Ора-орада: “Эй, бечора! Сен буларни ейишинг ва азобга бардош беришинг керак”, дерди. Бояги киши эса: “Эй, амир, мен сизга нима қилдим? Агар бирор ёмонлигим теккан бўлса, қилич уриб, қонимни тўкинг. Сизга зарари тегмаган одамга бунчалик зулм қилиш адолатданми? Қаранг, ҳатто қон тупуряпман. Ё Раббим, бу золимга ўзинг жазо бер!” деб инграр эди.

Кейин амир: “Энди эса чоп, югур!” дея қамчилашда давом этди. Бечора одамнинг ошқозони чириган олмаларга тўлиб, қамчи зарбидан бадани кўкариб кетди. Ниҳоят ҳолдан тойиб, кўнгли айниди, қуса бошлади. Мажбуран еган олмалари билан бирга қора илон ҳам оғзидан ташқарига чиқди. Ошқозонидан чиққан илонни кўриб, даҳшатга тушди. Шундагина гап нимадалигини англаб етди. Солиҳ амир қаршисида тиз чўкиб, деди: “Сиз худди фариштадек ёрдамга етишдингиз. Менинг валинеъматим экансиз! Сиз бўлмаганингизда, аллақачон бу дунё билан хайрлашган бўлардим. Эй тасаннога лойиқ зот! Жоҳиллик ва ғафлат билан сизга янглиш сўзлар айтдим. Мени афв этинг!” Бунга жавобан амир: “Агар ўша пайт сенинг ичингдагидан бир парча сўзласам, қиёмат қойим бўлур эди. Қўрқув сени ҳалок қиларди. Мушук қаршисидаги сичқондек киргани тешик тополмай қолардинг”, деб айтди».

Бу ҳикоятдаги ухлаётган киши ғафлат ичидаги инсон; унинг оғзига кирган илон нафси аммора, амир тарбия берувчи устоздир. Ухлаётган одамни қамчи билан уриб, ҳолдан кетгунича югуртириш риёзат ва мужоҳада (нафс йўлидаги жиҳод); илоннинг оғиздан қайтиб чиқиши эса инсоннинг нафси амморадан қутулишидир.

Пайғамбар (с.а.в)нинг ворислари бўлган авлиёлар ўзлари билган ҳар бир ҳақиқатни ҳам қаршидаги инсоннинг манфаатидан келиб чиқиб, сўзлайвермайдилар. Шунингдек, суҳбатдошларининг ичидагиларни ташқарига чиқармай, уларнинг айбларини яширадилар. Сўз ўрнига ҳаракат ва ишорат билан тарбия қиладилар...

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Солиҳлар_гулшани

ТИЛАНЧИ ВА БАЛИҚ ВОҚЕАСИ

Абдуллоҳ ибн Умар бир куни бетобланиб қолиб, кўнгли балиқ ейишни тусади. Ходимлари Мадинани кеза-кеза ниҳоят балиқ топишди. Олиб келиб қовуришди ва ноннинг устига қўйиб, Ибн Умарнинг олдига киритишди.

У балиқдан энди тотиб кўрмоқчи эди, эшик олдига бир тиланчи келиб, бирон егулик беришларини сўради. Ибн Умар ходимларига балиқни нонга ўраб, тиланчига тутқазишни буюрди.
«Аллоҳ сизга шифо берсин, зўрға етган таомингизни тиланчига бериб юборасизми, яхшиси пул берақолайлик», деди ходим. Ибн Умар: «Балиқни бериб юборинглар», деб буюрди яна. Ходим гадонинг олдига чиқиб: «Балиқни оласанми ёки пул берайми?» деб сўради. Тиланчи пулни олди. Ходим балиқни қайтариб кирганини кўрган Ибн Умар: «Балиқни унга олиб бориб бер, пулни ҳам олма, мен Расулуллоҳ (сав)дан кўнгли тусаб турган нарсасини биродарига улашган кишининг гуноҳлари кечирилишини эшитганман», деди.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Аллоҳнинг Китобидаги қуйидаги оятни «Энг умидбахш оятлардан бири» дер эдилар:
«Ким бирон ёмон иш қилса ёки (Аллоҳнинг буйруқларига итоат этмасдан) ўз нафсига жабр қилса, аммо сўнгра Аллоҳдан мағфират сўраса, Аллоҳнинг Мағфират қилгувчи, Меҳрибон эканини кўрур»

(Нисо сураси, 110 оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бир шайхдан: "Банда учун тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш афзалми ёки истиғфор (Астағфируллоҳ) айтиш афзалми?", деб сўрашди. У шундай деди:

"Кийим покиза бўлса, унга хушбўй нарса суртиш ёки сепиш фойда беради. Кийим ифлос бўлса, унга совун ва иссиқ сув фойда беради. Демак, "Субҳаналлоҳ"ни айтиш покиза кишиларнинг хушбўй нарса сепишидир. "Астағфируллоҳ" эса гуноҳкорларнинг совунидир".
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ МАЪНОЛАРИНИ ТУШУНМАЙ ЎҚИСА...

Имом Абдураҳмон Аккоф розияллоҳу анҳу ҳазратларидан сўрадилар:
-Киши Қуръони Карим ўқийди, аммо маъноларини тушунмайди. Ўқувчи учун бундай ҳолатда ҳам фойда ва таъсир бўладими?

У зоти шариф розияллоҳу анҳу шундай жавоб бердилар:
-Табиб бир беморга дори берса уни ичган касал, ичаётган нарсаси нима эканлигини билмаса ҳам унинг дардига бу дори шифо бўлаверади-ку. Қуръони Каримни ўқигувчилар ундаги буюк илоҳий маъноларни тушунмасаларда, бу илоҳий каломлардан шифо топган бемор сингари таъсир олаверадилар. Агар маъноларини тушунсалар, таъсир янада кўпроқ бўлаверади.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Сийрат

Расулуллоҳнинг меҳмонига таом берган киши

Бир куни Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирганларида бир бегона киши келиб:
Ассалому алайка ё Расулуллоҳ”, деди. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам:
“Ва алайкум ассалом ва роҳиатуллоҳи ва барокатуҳ
”, деб чиройли алик қайтардилар. Киши:
Ё расулуллоҳ мен очман, таом хоҳлайман, деди. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам бу кишига таом беришлари учун аёлларига одам жўнатган эдилар, уларда сувдан бошқа ҳеч нарса топилмади. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қараб:
Бу кишини, бу кеча ким меҳмон қилади”, дедилар. Ансорлардан бир киши: “Бу кишини мен меҳмон қиламан, ё Расулуллоҳ”, деди. Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар ва саҳобалари доим хайрли ишларни яхши кўришларидан хурсанд бўлдилар. Ансорий бу кишини меҳмон қилиб икром қилиш учун уйига олиб борди ва хотинига:
Ассалому алайкум эй менинг азизам”, деганди, хотини:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, соғ саломат қайтганингиз учун Аллоҳга ҳамд бўлсин”, деди. Ансорий аёлига:
Уйда таом борми?”, деди. Аёли:
“Алҳамдулиллоҳ, болаларимизга етгудек таом бор
”, деди. Ансорий аёлига:
Ташқарида меҳмоним бор, шу таомни меҳмонга тайёрла”, деди. Аёли эрига қараб:
“Боларимиз нима ейдилар?
”, деди. Ансорий:
“Уларни бирор иш билан машғул қил”, деди. Аёли:
Болалар кечки таомни сўрашсаларчи?”, деди. Ансорий:
Болалар овқатланишни хоҳласалар уларни бир амаллаб ухлатгин”, деди. Аёли:
“Сиз нима десангиз шу
”, деди. Ансорий:
Таомни киритганингда чироқни ўчириб қўй:, деганди, аёли таажжубланиб:
“Нега чироқни ўчириб қўйя?
”,деб сўради. Ансорий:
Таом бир кишилик бўлгани учун мен емай тураман, меҳмон мени еяпти деб ўйлаб беҳижолат таом ейди”, деди. Аёли эри айтганларини ҳаммасини бажарди. Болалар ухлади. Аёли таомни олиб кирган заҳоти чироқни ўчириб қўйди. Меҳмон ансорий ҳам овқат еяпти деб ўйлаб тўйгунича таомланди. Меҳмон таомланиб бўлгач ансорийга раҳмат айтиб кетди. Ансорий, аёли ва болалари оч ухладилар.
Эрталаб ансорий масжидга борганида Расулуллоҳ уни кўриб, олдиларига чақириб: “Аллоҳ у ва хотини меҳмонга қилган ишидан кулди ва у иккиси ҳақида оят нозил қилди”, деб ушбу оятни ўқидилар:

Ўзларида эҳтиёж бўла туриб, (эҳсон қилишда бошқа муҳтожларни) ихтиёр қилурлар. Кимки ўз нафси бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар (охиратда) нажот топувчидирлар
(Ҳашр сураси, 9-оят.)

Қиссадан олинадиган фойдалар:

1 Дунё Аллоҳнинг ҳузурида пашшанинг қанотича ҳам арзимас. Молнинг кўплиги Аллоҳ бандани яхши кўришига, молнинг озлиги банда Роббисининг ҳузурида хорлигига далил бўла олмайди.
Расулуллоҳнинг уйларидан сувдан бошқа бир бурда нон ҳам топилмади. Лекин шундай бўлса ҳам Расулуллоҳнинг уйлари дунёдаги барча уёларнинг яхшиси ва саодатлисидир.

2 Мусулмон хайрли ишни яхши кўриши.

3 Мусулмон бошқаларни ҳижолатли ҳолатдан чиқариши лозим.

4 Меҳмонни ҳурмат қилиш иймон аломатларидан Расулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин”, дедилар.

5 Аллоҳ яхши амал қилган банданинг ажрини зоя қилмайди. Ҳадисларда Аллоҳ бирор бандасига қайси маконда бўлса ҳам кулса, у бандани қиёмат куни жаннатига ҳисоб-китобсиз ва азобсиз киритади, дейилган.

6 Саодатли уйда эру хотин ўртасида дўстлик, муҳаббат ва бир бирини тушуниш топилиши.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​Эр ҳурмати

Бир аёл шайх хазратларидан сўради:
- “Мен турмуш қурушимдан олдин кечалари кўп намоз ўқийдиган, кундузлари кўп рўза тутадиган қиз эдим. Қуръон ўқиганимда ажойиб лаззат топар эдим. Ҳозир бўлса тоъат ҳаловатини йўқотиб қўйдим” - деди.
Шайх хазратлари: - “Эрингга эътиборинг кандай?” - деб сўради.
Хурматли шайх хазратлари! Мен сиздан Қуръон, рўза, намоз ва тоъат ҳаловатидан сўрасам - у, сиз мендан эрим тўғрисида сўраяпсизми?” - дея таажжубланди аёл.
“Ха, шундоқ синглим. Нима учун баъзи аёллар иймон ҳаловатини, тоъат лаззатини ва ибодат асарини топа олмайдилар?. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
- “Аёл киши эрининг ҳаққини адо қилмагунча, иймон ҳаловатини топа олмайди”.
(Имом Муслим ривояти)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz