imon.uz
4.62K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ибрат

Истиғфорни кўп айтинг

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим:
– Сиз вафот этмаганмидингиз?
– Вафот этгандим.
– Ўлим қанақа экан?
– Яхши, – деди у хурсанд бўлиб.
– Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми?
– Ҳа.
– Қайси амал манфаатлироқ экан?
– Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.


Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

https://telegram.me/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

«Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмас. Сиз "ёмонликни" гўзалроқ "муомала" билан даф этинг! "Шунда" бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ "қалин" дўстдек бўлиб қолур.
Унга фақат сабрли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур.»

(Фуссилат сураси 34-35-оятлар)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат ила Жума (ўқимоқ) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Магар тўрт киши – мамлук, яъни, қул, аёл киши, ёш бола ва бемор мустаснодир», дедилар».

Абу Довуд, Байҳақий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Етимнинг шафоати

Етимнинг шафоатиУлуғларимиздан бирлари ҳикоя қилади: “Мен илгари гуноҳ ишларга,
ичкиликка берилган эдим. Бир куни муҳтож етим болани учратиб қолдим. Уни уйимга
олиб келиб қорнини тўйдирдим, ҳаммомда чўмилтириб, сочларини олиб, кийим
кийдирдим. Ота ўз фарзандига марҳамат кўрсатганидек, балки ундан ҳам зиёдароқ
марҳамат кўрсатдим. Шундан сўнг кечаси ухладим. Туш кўрдим. Гўёки қиёмат қоим
бўлибди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
БУГУН САЛАВОТ АЙТДИНГИЗМИ?!

📿 Соллаллоҳу алайҳи васаллам

📿 Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ

📿 Аллоҳумма солли аъла Муҳаммад

📿 Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад

📿 Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака ҳамидум мажид

📿 Аллоҳумма барик ъалаа Муҳаммад ва ъалаа аали Муҳаммад иннака ҳамидум мажид

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба салавот айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба салавот айтади ва ундан ўнта хатони ўчиради» (Имом Бухорий)

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам У зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун ЖУМА кунидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бошқалар сени тақводор дея гувоҳлик беришлари муҳими эмас. Муҳими- Аллоҳ сенда тақво бор эканлигини тақрир қилишидир.

"Сизлар ўзларингизни покламай қўя қолинглар! Унинг Ўзи тақводор бўлган кишиларни жуда яхши Билгувчидир"
(Нажм сураси, 32 оят.)

Бу нарсаларнинг барчасини муолажаси эса ҳаромни тарк қилиб, ҳалолни бажариш ва Аллоҳни зикрида бардавом бўлиш билан шариатни маҳкам ушлашдир. Аллоҳга қасамки, мана шу- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларидир.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Қабрингга сендан аввал етиб борадиган нарсанг бу ўқиган Қуръонингдир. Вафот этишинг биланоқ сендан ажралиб, қолиб кетадиган нарса эса - бу қўл телефонингдир.
Энди савол? Бу иккиси билан қанча вақтимиз ўтмоқда?

Фикр юритишга ундайдиган ҳақиқат.

https://t.iss.one/imonuz
#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ_ONLINE

"Ҳикматнинг боши – Аллоҳдан қўрқишдир"

Жиззах вилояти бош имом-хатиби:
Меҳмонали Жабборов
Live👉 https://www.facebook.com/imonuz/videos/1595769110614266/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

☪️ imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳ сувратларингизга ва молу дунёларингизга назар қилмайди. Лекин қалбларингизга ва амалларингизга назар қилади», дедилар».

Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.
«САЛОМ ОМОНЛИК ВА ТИНЧЛИКДИР»

* * *
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
«Исломнинг нимаси яхши?» - деб сўради.
«Таом бермоқлигинг, ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом бермоқлигинг»
, - дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

* * *
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аввал салом, кейин калом», - дедилар»
.
Термизий ривоят қилган.
Чунки, салом омонлик ва тинчликдир. Аввал омонлик ва тинчликни эълон қилиб олиб, сўнг гап бошлаш лозим. Шунинг учун, танигану танимаган ҳар бир кишига гапиришдан аввал салом бермоқ исломий маданиятнинг ажралмас қисмидир.

Салом - тинчликнинг фойдаларидан

1. Салом Аллоҳ таолога таслим бўлишдан иборат бўлиб, У зотнинг муҳаббати ва розилигига сазовор қилади.

2. Салом амният ва омонлик тарқатади.

3. Салом ила қон тўкилишининг олди олинади.

4. Салом орқали душман билан ярашилади.

5. Салом Исломнинг барча умматларига даъватидир.

6. Салом ила банда икки дунё саодатига эришади.

«Руҳий тарбия, 3-жуз» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Қуръондаги_баъзи_сураларнинг_фазилати

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўқи, эй Жобир», дедилар. «Ота-онам сизга фидо бўлсин, нимани ўқийин?» дедим. «Қул аъуузу бироббил-фалақ» ва «Қул аъуузу бироббин-наас»ни», дедилар. Мен уларни ўқидим. Шунда у зот: «Шу икковини (доим) ўқи. Буларга ўхшаганини асло ўқимагансан», дедилар».

Насоий, Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​​​Унутилган суннатлардан бири – таҳорат билан ухлашдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳуга:

«Қачон ётадиган жойингга келсанг, намозга оладиган таҳоратинг каби таҳорат қил. Сўнгра ўнг томонингга ёнбошла», деганлар.

Абу Довуд ривоят қилган.

Ухлашдан олдин қуйидаги муҳим ишларни бажаринг:

– Таҳорат қилинг;
– Витр ўқиинг;
– «Оятал курсий»ни ўқиинг;
– Ётишдаги зикрларни айтинг;
– Мулк сурасини ўқиинг;
– Одамларни кечиринг;
– Тавба қилинг;
– Уйғотувчини («будильник»ни) созлаб қўйинг.

Тунингиз осуда ўтсин!🌙
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОНЛАЙН ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БОШЛАНДИ

Facebook: https://www.facebook.com/watch/?v=524191191875464

Youtube: https://youtu.be/f545NAMO-f4

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБХОН ДОМЛА ҲОМИДОВ

Саволларингизни @DiniySavolJavobBot телеграм боти ёки жонли эфир вақтида 97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

​​Ҳар бир товарнинг ўлчов бирлиги унинг қийматига кўра бўлади:
Темир тонналаб ўлчанади;
Мевалар килолаб ўлчанади;
Олтин граммлаб ўлчанади;


Лекин охират амаллари зарралаб ўлчанади:

Бас, ким (ҳаёти-дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!”

(Залзала сураси, 7-8 оят)

https://t.iss.one/imonuz
#Ҳадис!

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар ўзиб кетишди», дедилар. Шунда саҳобалар: «Муфарридлар кимлар, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

https://t.iss.one//imonuz
#ОЯТНИ_ҚАЛБИНГА_МУҲУРЛА

Йўлингдан адашиб, тўғри йўлни қидираётганингда қуйидаги оятни эсга ол:

«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур» (Исро сураси, 9-оят)

https://t.iss.one/imonuz