imon.uz
4.6K subscribers
9.15K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Азоб

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу энг бой саҳобалардан бири бўлган. У зот моли ва жони ила Аллоҳ йўлида хизмат қилди.

Бир куни у рўза тутди. Кечқурун ифторликка хизматкори таом олиб келди. Абдурраҳмон таомга тикилиб туриб деди: «Мусъаб ибн Умайр мендан яхши эди. У Уҳудда қатл қилинди. Уни ўрашга етарли кафан топа олмадик. Бошини ўрасак оёғи очилиб қолди. Оёғини ўрасак боши очилиб қолди. Сўнгра Аллоҳ бизга неъматларини тўкиб ташлади. Савобларимиз шу дунёда берилдими деб қўрқаяпман».

Сўнгра Абдурраҳмон ибн Авф ҳўнграб йиғлади ва таомни емади.

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Маккада Ислом келишидан олдин энг бойвачча йигитлардан эди. Ҳеч ким ишлата олмайдиган мушкларни сепиб юрар эди. Оиласининг эркатойи эди. Мусулмон бўлганидан кейин оиласи уни ҳамма нарсадан маҳрум қилди. Аллоҳ ва Расулининг севгиси у зотни фақирга айлантирди. У зотни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага мураббий қилиб юбордилар. У ўзининг ҳикмати ва гўзал мавъизалари ила Мадина аҳлининг кўнглидан жой топди. Мадинада жуда кўп кишилар унинг хизмати ила исломга кирди. Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Мусъаб келиб қолди. Саҳобалар Мусъабнинг аввалги тўкин-сочинликда юрган пайтларини эсладилар. Ҳозирдаги ҳоли уларнинг қалбларини эзиб ташлади. У эски, ямоқ солинган кўйлак кийиб олган эди. Барчалари йиғлаб бошлари эгилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мусъабни кўриб муборак лабларида табассум пайдо бўлди. Кўзлари шодликдан яшнади.

Сўнгра дедилар: "Мен Мусъабни Маккада кўрганман. Ўша пайтда Маккада ота-онаси томонидан ундан кўра неъматга кўмилганроқ йигит йўқ эди. У буларнинг барчасини Аллоҳ ва Расулининг севгиси учун тарк қилди".

У зот Уҳуд жангида шаҳид бўлди.

© Абдулқодир ПОЛВОНОВ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аниқ ҳужжатлар келганидан кейин бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир.

Оли Имрон сураси, 105 оят.

https://t.iss.one/imonuz
Истеъмол қилинган гўштнинг Инсонга тасири

Ибн Хулдун «Муқаддима»сида айтади:
- Араблар туя ер эди, ундан ғаюрликни ва қаттиқ муносабатли феълни юқтирардилар.
- Турклар от ердилар, ундан қўполлик ва қувват юқтирардилар.
- Оврупаликлар тўнғиз ердилар, ундан бузуқлик ва даюсликни юқтирардилар.
- Қора танли Ифриқийлар маймун ердилар, ундан ўйин-кулгуга моилликни, қизиқишни юқтирганлар..

Ибнул Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: Ҳар бир киши, қайси ҳайвонни истеъмол қилиб одатланган бўлса, у ўшанинг феъл атворидан юқтириб олади. Дарҳақиқат ким ниманинг гўштини еган бўлса унга ўхшаб қолиши бор. (Мадорижус соликин, 1/304).

Демак ейдиган таомларимзга эътиборли булиш фойдадан холи эмас экан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАММА ҚИЛАЯПТИ-КУ?

Бир кишига насиҳат қилсанг, у сенга: «Ҳозир кўпчилик шундай қиляпти ку?», «ҳамма хатода битта сен тўғри бўлиб қолдингми», «кўп қатори бўл, чуқур кетма» деса, унга қуйидагича жавоб бер:

📌«Қуръони каримдан «Одамларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг,

«Одамларнинг кўпчилиги билмайди», (Юсуф 21)

«Одамларнинг кўпчилиги шукр қилмайди», (Юсуф 38)

«Одамларнинг кўпчилиги иймон келтирмайди»(Ҳуд 17)
деган оятларни топасан.

📌«Уларнинг кўпчилиги» деган сўзни қидирсанг,

«Уларнинг кўпчилиги фосиқлардир»,(Тавба 8)

«Уларнинг кўпчилиги юз ўгирганлардир» (Анбиё 24)

«Уларнинг кўпчилиги ақлсиздирлар», (Моида 103)

«Уларнинг кўпчилиги ҳақни ёмон кўрувчилардир»
(Мўминун 70)

«Уларнинг кўпчилиги гумонга эргашадилар холос» (Юнус 36)
деган оятларни топасан. Билгинки ҳақдан тойилганлар ҳар замонда кўп бўлган.

📌Кел дўстим, яхшиси Аллоҳ таоло зикр қилган мана бу озчиликлардан бўлақол:

«Бандаларимнинг шукр қилувчилари оздир» (Сабаъ 13)

«У билан бирга иймон келтирганлар жуда оз эди» (Ҳуд 40)

«…жаннатлардадир. Аввалгилардан кўпчилик, охиргилардан озчилик» (Воқеъа 13)

Аллоҳ таоло бизу сизни Қуръонда зикр қилган озчилик инсонлардан қилсин. Амийн.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Rozi bo'ldim!
<unknown>
#ДУО

"Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама Росула"


https://t.iss.one/imonuz
“Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 98 нафар юртдошимиз – аёллар ва болалар олиб келинди

Сўнгги 4 йил мобайнида мамлакатимизда инсон ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат самараси ўлароқ, нафақат юртимизда истиқомат қилаётган, балки ўзга юртларда мураккаб аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг манфаати, шаъни, қадр-қиммати ҳимоя қилинмоқда.Бундай ғамхўрликдан ёт ғоялар таъсирига тушиб хорижга чиқиб кетган, бегона мамлакатда турмуш ўртоғи ёки ота-онасидан айрилиб қолган ватнадошларимиз ҳам четда қолгани йўқ.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

«То, Син. Ушбулар Қуръон ва аниқ Китоб "Лавҳул-маҳфуз" оятларидир.
"Бу оятлар" шундай мўминларга ҳидоят ва хушхабардирки, улар намозни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ва охиратга "кўрмасдан ғойибона" аниқ ишонадилар.»

(Намл сураси 1-3-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Юнус ибн Убайд ўлим онларида оёқларига қараб йиғладилар.
"Нима йиғлатяпти?" деб сўрашганди: "Улар Аллоҳнинг йўлида чангимади", дея жавоб қилдилар.


https://t.iss.one/imonuz
#Мулоҳаза

Бадавлат бир одам қўшнисидан сўрабди:
— Мен ўлимимдан кейин ҳамма нарсамни хайрия фондига беришларини васият қилсам ҳам нега мени хасислик ва қизғанчиқликда айблайдилар-а?
— Мен сенга бир ҳикояни айтаман, — деди қўшниси, — бир чўчқа сигирга нолибди: «Одамлар сенинг оқкўнгиллигинг ва меҳринг ҳақида гапирадилар. Сен фақат сариёғ ва сут оладилар. Мен уларга гўшт, колбаса, ёғ... Нимам бўлса ҳаммасини олишади. Лекин нега мени ҳеч ким яхши кўрмайди?»
Сигир бироз ўйлаб, жавоб берди: «Балки, мен буларнинг ҳаммасини тириклигимда бераётганимдандир?»

Ҳисса: Эй инсон, яхшиликни, хайр ишингни тириклигингда, ўлим фариштаси етиб келмасидан қилиб қолгин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОЧЛИК ФАЗИЛАТИ

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни очликнинг фазилатларини баён қилаётган эдилар.
Шунда, бир киши:

«Ҳазрат! Очликнинг ҳам бирор фазилатлари борми?», деди.
Боязид Бистомий раҳматуллоҳи алайҳ:
«Ҳа, агар Фиръавнга очлик етганда эди, у ҳолда у ҳеч қачон худолик даъвосини қилмаган бўлар эди. Фиръавн қорни доим тўқ юрганлиги сабабли, худолик даъвосини қилган эди», дедилар.

Қачонки, қорин тўқ бўлса, у ҳолда банда ўз ҳаддини унутади. Аллоҳ таоло биз ожиз бандаларига ўз ҳаддимиз ва мавқеимизни ёдга солишлик учун Рамазон рўзаларини фарз қилди. Токи, бизга бироз очлик ҳам етсин ва чанқоқлик ҳам етсин. Шунда биз икки маҳал овқатланишлари мушкул бўлган, ғариб, бечора мискинларнинг оғир ҳолатларини ҳис қиламиз. Демак, рўзада жуда кўп ҳикматлар бор. Машааллоҳ».

“Баркатэ Рамазан” китобидан

Абдулқайюм Комил таржимаси
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​Шайтон қараганда сени Аллоҳнинг тоатида давомли кўрса, у ҳам узлуксиз талабингда бўлади. Агар яна давомли эканингни кўрса чарчаб, ташлаб кетади. Аммо гоҳида ундай, гоҳида бундай бўлсанг, у умидвор бўлиб қолади.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

https://t.iss.one/imonuz
Қуръонни фақат таъзия маросимларида ўқишга, эшитишга одатланиб қолганмиз. Шунинг учун зеҳнимизда Қуръон қайғу-аламга, ғам ғуссага боғлиқ нарса экан, деган тушунча жойлашиб олган. Ушбу Қуръон ўликлар эмас, тирикларнинг китоби эканини қачон англаб етамиз, билмадим…

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бақийъ қабристонига келиб, шундай дедилар:

«Ассалааму ъалайкум, даро қовмин му`минийн! Антум ланаа фаротун ва иннаа бикум лааҳиқуун! Аллоҳумма, лаа таҳримнаа ажроҳум ва лаа тузилланаа баъдаҳум»

(Ассалому алайкум, мўмин қавмлар диёри! Сизлар биздан олдин кетдингиз, биз ҳам сизларга қўшилурмиз. Аллоҳим, бизни уларнинг ажридан маҳрум қилма ва улардан кейин бизни адаштирма)
Ибн Сунний ривояти.
Қабрларни зиёрат этган одам кўп Қуръон ўқиб, зикрлар айтиб, қабристондаги бошқа мусулмонларни ҳам дуо қилиши мустаҳабдир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

​​(Эй Аллоҳ!) Сен менинг зикр қилишимдан беҳожат бўлсангда, мен сени зикр қилмаган кунимдан хижолат чекаман.
Лаа илаҳа иллаа анта субҳанака инний кунту миназ золимийн.

https://t.iss.one/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

"Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг! Дунё ҳаёти зийнатини деб кўзларингиз улардан четламасин! Шунингдек, қалбини Биз зикримиздан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг!"

(Каҳф сураси 28-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
imon.uz pinned Deleted message
#Ҳадис

«ЖАННАТ БОҒЛАРИ ЁНИДАН ЎТСАНГИЗ САЙЛ ҚИЛИНГ»

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- «Жаннат боғлари ёнидан ўтсангиз сайл қилинг», дедилар. Мен:
- «Жаннат боғлари нимадир?» дедим.
- «Масжидлар», дедилар».
- «Сайл нимадир?» дедим.
- «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллаллоҳу ва Аллоҳу акбар»,
дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Демак, масжидлар жаннатнинг боғлари ҳисобланар экан. Уларнинг ёнидан ўтганда сайл қилиб, меваларидан еб қолиш керак.
Бундай фойдали сайлни қилиш қийин эмас — банда «Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илаҳа иллАллоҳу ва Аллоҳу акбар» деб қўйса, бас.
Жаннат боғларида сайл қилишни истаган одам ушбу улуғ ибораларни ёд олиб, доимо айтиб юришга одатланиши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Эри аёлини хафа қилиб, йиғлатди. Аёл қараса, эри қизини эркалатиб, у билан ўйнашяпти.
-Бирор киши қизингизни йиғлатса рози бўласизми? сўради аёли.
-Йўқ, албатта. У мени қизим.

Аёл кўз ёш тўккан ҳолда: "Мени ҳам яхши кўрадиган отам бор", деди.


https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Оиша, албатта, Аллоҳ мулойимдир. У Зот мулойимликни яхши кўрадир ва мулойимлик учун қўполликка ҳамда ундан бошқага бермаган нарсани берадир», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

«Бас, шундоқ экан, мўмин-мусулмонлар мулойим бўлмоқлари лозим».

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz