imon.uz
4.49K subscribers
9.2K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

"Ким аррофга (фолбинга) ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди"
(имом Аҳмад ривояти).

"Ким аррофгага келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, қирқ кечагача намози қабул бўлмайди",

(имом Муслим ривояти).

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Абу Мадян ал Ғавс роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар:

"Камгап бўлинг, сукут сақланг Мабодо савол бериб қолишса, "Бу ҳақда менда илм йўқ", денг, билмасликка бурканиб олинг".
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: "Сукут қилиб, жим туриш сулук йўлига тушган кишилар наздида шарафни юксалтириб, етукликка олиб боради.
Сукут икки хил бўлади:
1. Тилни ишлатмай жим туриш.
2. Қалб билан жим туриш.
Сулук йўлини тутган солик иккисини ҳам бажариши даркор.
Ким қалби билан сукут қилиб, тили билан гапирса, ҳикмат билан сўзлайди.
Ким тили ҳамда қалби билан сукут қилса, унга сирлар тажаллий қилиб, Робби унга сўзлайди. Сукутдан мақсад мана шудир"
.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚЎШНИЛАР НЕГА БАХТЛИ ЯШАЯПТИ

Қўшни уйларда икки оила турарди. Бирлари доимо жанжал, бошқасида сокинлик ва ҳамжиҳатлик ҳукмрон.
Бир куни олдинги уйдаги хотин қўшниларникидаги тинчликка ҳасад қилиб, эрига айтди:
- Бориб қарангчи, нима қилишяптики, уларникида ҳамиша осойишталик.
Эр қўшниларникига ўтиб уйдаги аҳволни кузатди: аёл пол ювяпти, эри ташқаридан келаяпти. Хотини ошхонага шошилди, сув тўла челакни кўрмади, унга қоқилди, сув тўкилди. У эридан кечирим сўради:
- Кечиринг, азизим, мен айбдорман.
- Йўқ, сен мени кечир, айбдор менман.
Қўшни эркак ҳайрон бўлди ва уйига келди. Уйда хотини сўради:
- Хўш, билдингизми?
- Ҳа, тушундим: Бизда ҲАММА ҲАҚ, уларда эса ҲАММА АЙБДОР.

«Ҳикматлар жавоҳири» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар».

(Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир»).

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: "Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта" деяётганингизни эшитаман", дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман", деб жавоб бердилар.

(Маъноси: «Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ»).

Абу Довуд ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يَشۡتَرِي لَهۡوَ ٱلۡحَدِيثِ لِيُضِلَّ عَن سَبِيلِ ٱللَّهِ بِغَيۡرِ عِلۡمٖ وَيَتَّخِذَهَا هُزُوًاۚ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٞ مُّهِينٞ

Одамлар орасида илмсиз равишда Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун ва у(йўл)ни истеҳзо қилиш учун беҳуда сўзни сотиб оладиган кимсалар ҳам бор. Ана ўшаларга ўзларига хорловчи азоб бордир. (Улар ҳикмат тўла Қуръони Каримни, Аллоҳнинг пурҳикмат сўзларини қабул қилмасдан, уларга бадалсиз тақдим этилаётган икки дунё саодатига элтувчи илоҳий дастурга бўйинсунмасдан, қандайдир беҳуда сўзларни кўтариб юрадилар. Ҳа, ўша беҳуда сўзлар эгаси бўлиш учун молу мулкни, ҳаётни, зеҳн-заковатни, бутун имкониятларни сарфлайдилар.)

(Луқмон сураси, 6 оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ўз Роббиларидан ривоят қилиб айтадилар:
«Албатта, Аллоҳ яхшиликлар ва ёмонликларни ёзиб қўйди. Сўнгра ўшани баён қилди. Ким бир яхшиликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида баркамол бир яхшилик қилиб ёзиб қўяди. Агар уни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ азза ва жалла уни Ўз ҳузурида ўнтадан етти юз яхшиликкача, ундан ҳам бир неча марта кўп қилиб ёзади. Агар бир ёмонликни қасд қилса-ю, унга амал қилмаса, Аллоҳ уни Ўз ҳузурида бир яхшилик қилиб ёзади. Агар у (ёмонлик)ни қасд қилиб, амал ҳам қилса, Аллоҳ уни бир ёмонлик қилиб ёзади», дедилар».

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Дўстларингизни каналимизга таклиф қилинг

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
УЯЛИ ТEЛEФОН ОДОБЛАРИ

Жамоатчиликка нисбатан одоблар


• Масжидлар, жамоат йиғинлари ва қабул чоғлари ҳамда илмий мажлисга ўхшаш жойларда уяли алоқа жиҳозини ўчириб қўйиш талаб этилади.

• Жамоатчилик йиғинларида ва қабул чоғларида ҳамда илмий мажлисга ўхшаш жойларда уяли алоқа жиҳозини ўйнаб ёки қўлда айлантириб ўтириш беодобликдир.

• Суҳбат ва мажлисларда бировга қўнғироқ қилиш, бировларнинг қўнғироқларини қабул қилиш одобдан эмас.

• Уяли алоқа телефонида суҳбатлашишда овозни керагидан ортиқ кўтармaслик зарур.

• Уяли алоқа жиҳозига чалинганда атрофдаги кишиларга малоллик келтирадиган мусиқа ёки товушларни қўнғироқ сифатида ўрнатмаслик одобдандир.

• Уяли алоқа воситасида имкон қадар суҳбатни тезроқ тамомлашга ҳаракат қилиш ҳам одобдандир.

• Уяли алоқа воситаси орқали суҳбатлашаётганда ҳурматли ва эъзозлаш лозим бўлган киши келиб қолса, суҳбатдошга узр айтиб, ҳалиги инсонга юзланишингиз зарур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.
«Ижтимоий одоблар» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
"Аллоҳга қайси амал маҳбуброқ?" деб сўрадим.
"Ўз вақтида ўқилган намоз», дедилар у зот.
"Сўнгра қайсиниси?" дедим.
"Ота-онага яхшилик қилиш", дедилар.
"Сўнгра қайсиниси?" дедим.
"Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш", дедилар.
"Буларни менинг ўзимга айтдилар, агар зиёда сўраганимда, зиёда айтар эдилар", деди".


Тўртовлари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойидалар:
1. Аллоҳга маҳбуб ишлар бир-биридан афзал бўлиши.
2. Ўз вақтида ўқилган намоз Аллоҳга энг маҳбуб амал экани. Шу билан бирга бошқа ҳадисларда таом бериш, давомли иш ёки бошқа амаллар Аллоҳга энг маҳбуб ишлар сирасидан экани айтилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчининг ўзига мувофиқ жавоб берганлар. Қолаверса, вақт ҳам эътиборга олинган. Мисол учун баъзи вақтларда рўза энг афзал амал саналган бўлса, баъзи вақтларга келиб давр талаби билан садақа энг афзал амалга айланиб қолган.
3. Ота-онага яхшилик қилиш намоздан кейинги энг афзал амал экани.
4. Бир вақтнинг ўзида бир неча савол сўраш мумкинлиги.
5. Ниҳоят, саволни кўпайтириб ҳам юбормаслик кераклиги. Чунки Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу яна сўрасалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб беришга тайёр эканларини билиб туриб ҳам саволни кўпайтирмаганлар.
Аллоҳ таолога энг маҳбуб амалларни қилиб, унинг розилигига эришмоқчи бўлсак, аввало, намозимизни вақтида ўқийлик, ота-онамизга яхшилик қилайлик, доимо энг афзал ишларни адо этиш пайидан бўлайлик.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#СИЙРАТ

Масрук ҳикоя қилади:

«Бир куни Оиша онамизни кўришга боргандим. Ходималарига мен учун бир дастурхон ёзишини айтдилар, менга қараб:
- Қачон тўйиб овқат есам, ичимдан йиғи тўлиб келади ва йиғлайман, - дедилар.
- Нега йиғлайсиз? – деб сўраганимда бундай жавоб бердилар:
- Фахри коинот бу дунёдан кетаётганларидаги аҳволини эслайман. Аллоҳга қасамки, ул зот бирор кун нон ва гўшт билан икки маҳал устма-уст қоринларини тўйдирмаганлар. Ул зотнинг бу ҳоллари кўз олдимга келади ва кўз ёшларимни тўхтатолмайман».

“Жамъул фавоид”дан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
"БИСМИЛЛАҲ"НИНГ ШАРОФАТИ

Ҳазрати Жобирдан ривоят қилинади:

"Аллоҳ Расули дедилар:
- Киши уйига қайтганида, ичкарига кираётганида ва овқатланаётганида Аллоҳнинг номини ёдга олса ("Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..." деса), шайтон (шерикларига): "Бу ерда сизлар учун на ётадиган жой, на егулик йўқ"
дейди.
Уйга кираётганда, овқат еяётганда "Бисмиллаҳ..."ни айтмаса, шайтон шерикларига бундай дейди: "Сиз овқатга эришдингиз, бироқ ётишга жойингиз йўқ".
Кираётганда ҳам, овқатланаётганда ҳам "Бисмиллаҳ..." демаса, шайтон ҳамроҳларига айтадики: "Ҳам ётадиган жойга, ҳам кечки овқатга улгурдингиз (эришдингиз)".

Муслим ва Абу Довуд ривояти.
Каналга аъзо бўлиш:

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳ таолони зикр қилиш

Муслим ва Термизийнинг ривоятида:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур", дедилар".

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилиш фазл эканлиги.
2. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни фаришталар қуршаб олиши.
3. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни раҳмат ўраб олиши.
4. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларнинг устиларидан сакийна нозил бўлиши.
5. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилиши.
Демак, Аллоҳ таолонинг зикрини жамоат бўлиб ҳам қилиб туриш керак.


«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизлардан бирингиз тонг отганида:

أَصْبَحْنَا وَأَصْبَحَ الْمُلْكُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ. اللهُمَّ أَسْأَلُكَ خَيْرَ هَذَا اليَوْمِ فَتْحَهُ وَنَصْرَهُ وَنُورَهُ وَبَرَكَتَهُ وَهُدَاهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا فِيهِ وَشَرِّ مَا بَعْدَهُ

"Асбаҳнаа ва асбаҳал мулку лиллаҳи роббил ъаламийн. Аллоҳумма ас`алука хойра ҳазал йавми фатҳаҳу ва насроҳу ва нуроҳу ва барокатаҳу ва ҳудаҳу ва аъузу бика мин шарри маа фийҳи ва шарри маа баъдаҳ", деб айтсин. Сўнгра кеч кирганида ҳам худди шундай десин", дедилар.

(Маъноси: Биз ҳам, мулк ҳам оламлар парвардигори Аллоҳники бўлган ҳолда тонг оттирдик. Эй Раббим, бу куннинг яхшисини, фатҳ бўлишини, ғалабасини, нурини, баракасини, ҳидоятини сўрайман. Ва Сендан бу куннинг ва бу кундан кейингисининг ёмонлигидан паноҳ тилайман).

Абу Довуд ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَإِنَّ السَّاعَةَ لَآَتِيَةٌ فَاصْفَحِ الصَّفْحَ الْجَمِيلَ

(Биз) осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларни фақат ҳақ (ҳикмат) билан яратдик. Қиёмат ҳам, шаксиз, келувчидир. Бас, шундай экан, жоҳилларнинг азиятларига сабр қилинг ва уларни чиройли юз ўгириш билан тарк этинг!

(Ҳижр сураси, 85 оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра ривоят қиладилар:

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу жума куни хутба айтиб турган эдилар, масжидга бир киши кириб келди. Шунда Умар унга: «Нега намозга кеч қолдингиз?»-дедилар. У киши: «Азонни эшитдиму, таҳорат олиб келавердим», - деди. Умар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг «Ҳар бирингиз жумага ғусл қилиб боринг!» деганларини эшитмаганмисиз?” –дедилар”.

Имом ал-Бухорийнинг
"Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар Жума муборак!

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
Нурул изоҳ: ЖАНОЗА

ЖАНОЗАЎлим тўшагидаги бемор хусусидаМухтазорни (ўлим тўшагидаги беморни) ўнг ёнига ёнбошлатиб, қиблага қаратиб қўйиш суннат бўлади.Юзи қиблага қарайдиган ҳолда бошини кўтариб, осмонга қаратиб ётқизиш ҳам жоиз.Калимаи шаҳодатни, айтишга зўрламай, мажбурламай, овоз чиқариб, қайтариб туриш суннатдир.Ўлим тўшагидаги беморнинг ёнида қариндошлари ва қўшнилари бўлишлари мустаҳабдир.Беморнинг ёнидагалардан бири беморнинг бошида ўтириб Ёсин сурасини ўқийди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Туяга ўхшаб бир ҳўпламда ичманглар. Лекин икки ва уч хўплам қилиб ичинглар. Ичаётганда: "Бисмиллаҳ", денглар. Ичиб бўлиб: "Алҳамдулиллаҳ", деб айтинглар", дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ_ONLINE

"Исломда диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик масаласи"

Жиззах вилояти бош имоми ўринбосари: Ботирхон Рўзиев

Live👉https://www.facebook.com/imonuz/videos/401668127680347/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz