imon.uz
4.58K subscribers
9.15K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#суннат_ва_соғлиқ

​Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:

1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳикояси

Эй Худойим, менга мадад бер, бу ерлардан тезроқ кетишимга ёрдам бер”

Бир куни катта бир кема денгизда халокатга учради. Ичидаги одамлардан фақат бир кишигина тирик қолди. У катта бир ёғоч бўлагига осилган холда яқин орадаги кимсасиз оролга етиб олди. У оролда яшар экан, хар куни: “Эй Худойим, менга мадад бер, бу ерлардан тезроқ кетишимга ёрдам бер” деб нола қилар, кўзи доим уфқда, бирор кема ўтиб қолар деб интизор кутарди. Аллохдан бир оз муддат мадад келмагач, тақдирига тан бериб сувда оқиб юрган кема қолдиқларию, ёғочлардан ўзига кўп қийинчиликлар билан уй ясаб олди. Бу “уйи” уни ёғин ва шамолдан асрар эди. Мана яна янги тонг отди. Киши ўз одатига кўра туриб юзини денгиз сувига ювиб:
Эй Худойим, менга мадад бергин, бу ерлардан тезроқ уйимга етиб олай” деб илтижо қилди.
Ейиш учун балиқ овлашга оролни бошқа томонига кетди. Шу пайт чақмоқ бўлиб уни ясаб олган уйига урилиб уйи ёниб кетди. Киши келиб не кўз билан кўрсаки, уйи ёниб бўлган, тутуни кўкка бўй чўзиб ётарди...
Киши ўтириб йиғлаб юборди:
Эй Худо, ман Сендан мадад сўрадим, бало эмас, нега мани бундай жазоладинг, нега манга рахм қилмайсан, нима гунохим учун бунчалар мани қийнайсан... деб куйиниб, куйиниб дарахтга суяниб ухлаб қолди.
Эрталаб уни кемани қаттиқ бонги уйғотиб юборди. Кўзини очса қирғоқда катта кема турар, одамлар тушиб уни олиб кетишга у томонга қараб юриб келишарди. “Қизиқ, қандай қилиб бу ерда одам борлигин билдиларинг”
деб сўради ўзини қутқарган кишилардан. Қутқарувчиларни бири:
Биз оролга яқин масофадан ўтиб кетаётганимизда бу ердан чиқаётган тутунни кўрдик. Демак оролда кимдир бор ва бизга тутун билан сигнал бераябди деб бу томонга сузиб келдик” деди.

Баъзида сизга бало бўлиб кўринган нарса аслида Аллохнинг сизга яхшилиги бўлади, фақат шу яхшиликни хикматини тушуниб, уни қандай талқин қилиш сизга боғлиқ. Зотан Аллох Мехрибон ва Рахимли бўлган Рохман ва Рохийм Зотдир, У бандага зулм қилмайди. Агар нимадир юборса албатта хикмат билан юборади. Бесабр бўлмайлик!
ҲАКИМ ЗОТ

Бир киши: «Аёллар поябзалга ўхшайди. Ўзингга муносибини топсанг, алмаштириб олаверасан», деди. Ёнидагилар ўша ерда ўтирган бир ҳаким зотдан: «Бу гапга нима дейсиз?» дейишди. Шунда ҳаким зот: «Бу кишининг сўзи тўғри. Ўзини оёқ деб билган киши аёл кишини поябзал ҳисоблайди. Аммо ўзини шоҳ деб билган киши учун аёл киши тождир. Бу кишини маломат қилманглар, лекин унга ўзини ким деб билаётганини билдириб қўйинглар», деди.

©Умар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ УЙҚУЛАРИ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"Анас розияллоҳу анҳу бизга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба масжидидан исро қилдирилганлари ҳақида гапириб, шундай деди:
"Ул зотга ваҳий қилинишидан олдин уч киши келди. Ул зот Масжидул Ҳаромда ухлаб ётар эдилар. Бас, уларнинг аввалгиси:
"У буларнинг қайси бири?", деди.
Охиргиси:
"Буларнинг энг яхшисини олингиз",
деди.
Ўшанда бир марта бўлган эди. Кейин у зот уларни бошқа бир кечада, то қалблари кўрадиган бўлгунларича кўрмадилар.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар, қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди. Бас, у зотни Жаброил олиб, сўнгра осмонга бирга олиб чиқиб кетди".
Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий бўлишларидан олдин Масжидул Ҳаромда амакилари Ҳамза ибн Абдулмуттолиб ва бошқа бир амакиларининг ўғли Жаъфар ибн Абу Толиб билан ухлаб ётар эдилар. Шунда уч нафар фаришта: Жаброил, Микоил ва Исрофил алайҳиссалом келишди.
Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"У буларнинг қайси бири?"деди".
Яъни "Бу ухлаб ётганларнинг қайси бири Муҳаммад?"
Бу саволга Микоил алайҳиссалом:
"У буларнинг энг яхшисидир", деб жавоб бердилар.
Жавобни эшитгандан кейин Исрофил алайҳиссалом:
"Буларнинг энг яхшисини олингиз", деди".
Бундан Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий бўлишларидан аввал ухлаб ётганларида ҳузурларига фаришталар келганини билмаганлари, у зотга ваҳий нозил бўлганидан кейин Исро кечасида Жаброил алайҳиссалом келганларида билганлари маълум бўлади.
Чунки
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзлари ухлар, қалблари ухламас эди. Шунингдек, барча набийларнинг кўзлари ухлайди-ю, қалблари ухламайди".
Улар ўзларига ҳар лаҳзада келиб қолиши мумкин бўлган ваҳийни қабул қилиб олишга доим тайёр туришлари керак.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
"Эй Аллоҳнинг Расули, витр ўқишдан олдин ухлайсизми?" дедим.
"Кўзим ухлайди, қалбим ухламайди", дедилар у зот".
Иккисини икки шайх ривоят қилишган.

"Руҳий тарбия" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
imon.uz 👉 | @imonuz
ИККИ МАНЗАРА

Ҳазрати Иброҳим алайҳиссалом тўнғич ўғли Исмоил алайҳиссаломни кўргани Маккага келди. Ўғлининг уй эшигини тақиллатганда бир хотин эшикни очиб, қўполлик ва зарда билан сўради:
– Кимсан, кимни сўраяпсан?
– Сиз кимсиз? – дея сўрадилар Иброҳим алайҳиссалом.
– Мен Исмоилнинг хотиниман, – деди аёл ўшқириб.
– Исмоил қаерда? – сўрадилар оталари.
– Уйда йўқ, овга кетган.
Исмоил алайҳиссаломнинг бу хотини қўпол ва совуқ аёл эди. Тарбияси ҳам ёмон, ўзи ярамас ахлоқли эди. Унинг ақли паст, қалби кир бўлганидан қариянинг кимлигини ҳам сўрамади. Иброҳим алайҳиссалом отдан ҳам тушмай, уларнинг аҳволини сўрадилар. Бунга жавобан хотин: «Жуда қийинчилик билан яшаяпмиз», деб айтди. Иброҳим алайҳиссалом ўғлининг бундай нонкўр, қўпол, ахлоқсиз аёлга уйланганидан ранжиб, кетар чоғида:
– Эринг келиши билан унга айтиб қўй, уйининг остонасини алмаштирсин, ­– деб тайинладилар.
Кунлардан бир кун Иброҳим алайҳиссалом яна ўғилларини кўргани келдилар. Бу гал эшикни ёшгина аёл очди ва: «Эрим уйда йўқ, овга кетган эди», деди. Иброҳим алайҳиссалом уларнинг аҳволини сўрадилар. Хотин:
– Аллоҳга шукр, жуда яхши, ташвишимиз йўқ, – деб жавоб қилди ва яна, – ҳазратим, узоқ ердан келаётган кўринасиз, уйга кириб, бироз дам олинг, таом билан меҳмон қиламан, – деб Аллоҳнинг пайғамбарига илтифот, ҳурмат кўрсатди. Қўярда-қўймай отда турган ҳолларида у кишининг оёқларини ювиб, кийимларини тозалаб берди. Иброҳим алайҳиссалом эгилиб, бу одобли, чиройли, гўзал хулқли келинларининг бошидан ўпдилар ва кетарда ташаккур айтиб, унга тайинладилар:
– Хожангга кўп салом айт, уйининг остонасини яхшилаб муҳофаза қилсин, қўриқласин.
Исмоил алайҳиссалом оталарининг тавсиялари билан аввалги бадфеъл, бадахлоқ хотинини ҳайдаб, кейинги хушхулқ, тавозеъли, меҳмондўст, серҳиммат хотинига кўп миннатдорчилик изҳор қилди.

"Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚАНОАТ

Уйланганлар: «Қанийди уйланмаган бўлсам», дейди.
Бўйдоқлар: «Қачон уйланиб, тинчир эканман», дейди.
Бойлар: «Қанийди тинч, хотиржам бўлсам», дейди.
Камбағаллар: «Қанийди бой-бадавлат яшасам», дейди.
Кексалар: «Қанийди ёшлик бир кунгинага қайтиб келса», дейди.
Ёшлар: «Қанийди ёш бола бўлиб қолсам-да, ғамим фақат ўйнаш бўлса», дейди.
Болалар: «Қачон улғаяр эканман», дейди.
Тириклар: «Қани эди ўлиб, бу дунёнинг ғам-ташвишларидан қутулсам», дейди.
Ўлганлар: «Қанийди яна ҳаётга қайтиб, қўлдан бой берган нарсамни тўлдирсам», дейди.
Кечирасиз-у, биродарлар, қачон қаноат қиламиз?

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар!

Бир киши масжидга кирганида намозда телефони жиринглаб, мусиқа чалиб юборди. Намозхонлар ва имом унга ҳужум қилиб: "Аллоҳнинг уйида ҳам Унга гуноҳ қиласанми? Ахир ер ютиб юборишидан қўрқмайсанми?" деб койишди. У киши ўша куни масжиддан чиқдида қайтиб масжидга бормасдан қаҳвахона (чойхона) томон йўл олди. Қаҳвахонада чилим шишасига кўмир чўғини хато солиб қўйди. Қаҳвахона бошлиғи келиб: "Ҳечқиси йўқ, бунақадан мингтаси сиздан азиз бўлармиди", деб айтди. Мана шу кундан бошлаб у киши қаҳвахонанинг доимий мижозига айланди.

Хушхабар беринглар, бездирманглар, насиҳат қилинглар, шарманда қилманглар, осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар!
Унга жаннатни хоҳлаб, дўзахга равона қилдилар.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КИШИ БИРОВГА ЁЛҒОН ГАПИРСА ВА У КИШИ БУНГА ИШОНСА

Суфён ибн Усайд Ҳазромийдан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг "Ҳиёнатнинг энг каттаси бир биродаринг сенга ишониб турса-ю, унга ёлғон гапиришингдир", деганларини эшитдим".

Шарҳ: Ҳақиқатан ҳам, биров сизга ишониб турса, сиздан маслаҳат сўраса ёки қандайдир бир хабарнинг ҳақиқатини билмоқчи бўлса, сизни ростгўй деб билиб турса-ю, сиз била туриб унга ёлғон гапирсангиз, бу катта бир хиёнатдир.
Бировни алдаш, ёлғон маълумот бериш, бировнинг ишончини оқламаслик, ўзига ишониб турган одамга ёлғон гапириш ниҳоятда оғир иш эканини ушбу ҳадиси шарифдан билиб оламиз.
Умуман, ёлғон гапиришнинг ўзи катта гуноҳ ҳисобланади. Аммо ўзига ишониб турган одамга билиб туриб ёлғон гапириш хиёнат даражасидаги ёлғончилик экан.
Бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлишимиз зурур.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МАРҲУМЛАР ҲАҚИДА ЯХШИ ГАП АЙТИНГ!

Абул Асваддан ривоят қилинади: "Мадинага келдим. У ерда касаллик тарқалган экан. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдида ўтирган эдим, жаноза ўтиб қолди. Унинг эгаси ҳақида яхши гап айтишди. Умар: "Вожиб бўлди", деди. Сўнгра яна бошқаси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ҳам яхши гап айтишди. Умар: "Вожиб бўлди", деди. Сўнгра яна бошқаси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ҳам яхши гап айтишди. Умар: "Вожиб бўлди", деди. Кейин учинчиси олиб ўтилди. Унинг эгаси ҳақида ёмон гап айтишди. Умар: "Вожиб бўлди", деди. Мен: "Нима вожиб бўлди, эй мўминларнинг амири?" дедим. У: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима деган бўлсалар, шуни айтдим: "Қайси бир мусулмонга тўрт киши яхшилик билан гувоҳлик берса, Аллоҳ уни жаннатга киритади", дедилар. "Учта бўлса-чи?" дедик. "Учта бўлса ҳам", дедилар. "Иккита бўлса-чи?"дедик. "Иккита бўлса ҳам", дедилар. Битта ҳақида сўрамадик", деди".

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Эслатма

​​Ўн хил сўз фарзандлар руҳиятини барбод қилади:

1. Эшак, ит, ҳайвон......, деб сўкиш.
2 Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми....., деб хорлаш.
3. Бошқаларга солиштириш фарзандни ўзида камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.
4. Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл эй иблис, сендан ҳеч қандай фойда йўқ, деб фарзандни барбод қилиш.
5. Бошингни ёраман, қонингни ичаман, сўяман, деб хатокорлик билан таҳдид қилиш.
6. Қаноатлантирмасдан ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.
7. Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг, лаънати, каби сўзлар билан қарғаш.
8. Фарзандни сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.
9. Муайян бир ишни бажарсанг сени яхши кўраман, буни қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман, мана буни есанг ёки ютсанг ёки дарс тайёрласанг сени яхши кўраман, деб яхши кўришни шарт қилиб қўйиш.
10. Эркак киши йиғламайди, жим бўл ҳали сен гапиришга кичиксан, бу бола мени жинни қилди, мени унга кучим етмаяпти, Аллоҳ дўзахга ташлаб жазойингни берсин, каби хато сўзларни ишлатиш.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#МУЛОХАЗА

Mазлумнинг ҳақи

Шайх Иброҳим Ҳаққий ёшлигида авлиёуллоҳлардан бўлган Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг қўлларида таҳсил ва тарбия кўрган эди. Бир куни устози уни чақиртирди. Иброҳим югуриб келди:
- Лаббай, устоз?
- Шу кўзада булоқдан сув олиб келгин. Иброҳим кўзани олиб булоққа борди. Кўзани тўлдираётганида бир отлиқ келди ва:
- Қани, нари тур, деб Иброҳимни итариб юборди. Иброҳимнинг кўзаси ерга тушиб, синди. У йиғлаб устозининг ҳузурига келди.
Нима бўлди, ўғлим? деб сўради устози.
Булоқдан сув олаётувдим, бир отлиқ келиб, итариб юборганида, кўза қўлимдан тушиб, синди.
Кўзани синдирган одамга бирон нима дедингми?
Йўқ, ҳеч нима демадим.
Бир оғиз ҳам гапирмадингми?
Йўқ.
Тезда у ерга бориб, отлиққа бирор нарса дегин. Яна тезда ортга қайт.
Исмоил фақируллоҳнинг бундай буйруқ беришларидан ҳамма ҳайрон қолди. Иброҳим югуриб булоқ бошига келди. Ҳалиги киши отини ювар эди. Иброҳим анчагача талмовсиранди, лекин ҳеч нарса деёлмай, қайтиб келди.
Устози:
Гапирдингми? деб сўради.
Йўқ.
Вақт ўтказмай югур. Унга бирор ёмон гап айтиб кел!
Иброҳим яна югуриб булоқ бошига келди. Қараса, уни итарган отлиқ ерда ётибди. Унга яқин келди. Отлиқ боши ёрилган ҳолда беҳуш ётарди.
Бу ҳолатдан юраги
ёрилаёзган Иброҳим устозининг ёнига келди. Устози яна суради:
Бирор нарса дедингми, Иброҳим?
Йўқ, устоз. Бу сафар борганимда унинг боши ёрилган, қонга беланиб ётган экан. Пешонасида от туёғининг изи кўринди.
Исмоил ҳазратлари:
Эй ўғлим, биргина кўза учун бир одамни ўлдиртирдинг!
Бу энди қандоқ бўлди?! Унга бир оғиз сўз, бир оғиў ёмон сўз айтганингда, бу ҳодиса рўй бермасмиди... дедилар.
Исмоил Фақируллоҳ ҳазратларининг атрофидагилар: Устоз, айтган гапингизга унча яхши тушунмадик, дейишди.
Ҳа, деди Исмоил Фақируллоҳ ҳазратлари, бир золим бирор кишини ҳафа қилса, йиғлатса-ю, мазлум у золимга қарши ҳеч нарса қилолмаса, мазлумнинг кўнгли озор топгани учун Ҳақ таоло золимдан унинг ҳақини олади. Иброҳим ҳам кўзаси сингач, у отлиққа ҳеч бўлмаса:
Нима қилиб қўйдинг? деганида отининг тепкисидан омон қолармиди...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЖУМА_МАВЪИЗАСИ_ONLINE

"ҲАЛОЛЛИК - БАХТ-САОДАТ МАНБАИ"

Жиззах вилояти бош имоми ўринбосари: Ботирхон Рўзиев

Live👉https://www.facebook.com/imonuz/videos/329504928181003/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_эслатмаси

БЕМОРГА ДАМ СОЛИШ УСУЛИ

Имкони бўлса, ҳар ким ўзига-ўзи дам солгани яхши. Чунки беморнинг овози бегоналарникидан кўра яхшироқ таъсир қилади. Лекин баъзи вақтларда беморнинг аҳволи оғир бўлгани учун ўзи ўқий олмаслиги мумкин. Шундай пайтда бошқа одам Қуръон ўқиб дам солади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ихлос, Фалақ, Нос сураларини ўқиб, ўзларига дам солардилар. Аҳволлари оғирроқ бўлса, Оиша онамиз у зотга дам солганлари тарихдан маълум.
Бошқа одамга дам солдирилса, дам солувчи тақводор, солиҳ инсон бўлгани маъқул. Зеро, дам солиш ҳам дуонинг бир тури. Дам солувчининг нафаси ўткир бўлса, солган дами яхшироқ таъсир қилади, бемор шифо топади.
Ривоят қилинишича, Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Фотиҳа сурасини ўқиб, хасталарга дам солса, тезда таъсир қилар экан. У киши дунёдан ўтганидан кейин бошқалар дам солишса, аввалига самара бермабди. Шунда бунинг асл сабабидан бохабар кишилар: “Фотиҳа сураси-ку, ўрнида турибди, аммо уни ўқийдиган Умар қани?” дейишган экан .
Дам солаётганда овозни – бемор эшитадиган даражада – бироз кўтариб қироат қилинади. Чунки танадаги касал ҳужайралар шифо топиши учун овоз чиқариб ўқиш керак. Қуръон ўқилганда инсоннинг териси, ҳар бир ҳужайраси эшитади. Шунинг учун Қуръонни сал баландроқ овозда ўқиган маъқул.
Қуръон билан даволаниш учун белгиланган маълум вақт йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ўқиса бўлади. Бироқ эрталаб, кечқурун шифо оятларини ўқиб дам солиш афзал. Оятлар етти марта ўқилади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом баъзи шифо оятларини, дуоларни етти мартагача такрорлаганлар.

“Қуръон – қалблар шифоси” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИХЛОС ЖУДА ҚИЙИН АМАЛ

Бир киши Бишр Ҳофий раҳимаҳуллоҳ олдига ҳажга кетиш олдидан зиёратга келди ва:
- Ҳажга боришга азм этдим, бирор нарса тайинлайсизми?- деди.
- Неча пул сарфлайдиган бўлдингиз?- деди Бишр.
- Икки минг дирҳам.
- Ҳаж қилишдан мақсадингиз нима? Бир айланиб келишми ё Оллоҳнинг розилигини олишми?
- Албатта, Оллоҳнинг розилигини олиш.
- Агар сафар қилмасдан уйингизда ўтирганча шу пулларни сарфлаб Оллоҳнинг розилигини аниқ олишнинг имкони бўлса, қиласизми?
- Ҳа.
- Унда боринг, бу пулларни ўн кишига бўлиб беринг: қарздор камбағалга беринг, қарзидан қутулсин... бир бечорага беринг, ўзини ўнглаб олсин... бир серфарзанд мискинга беринг, бола-чақасини эпақага келтирсин... етим боқиб юрганга беринг, етимни хурсанд қилсин... ва ҳоказо...
Агар дилингиз шу кабилардан бирига мойил бўлса, ҳаммасини ўшанга беринг. Зеро, бир мўминнинг қалбига сурур киритишингиз, муҳтожнинг мусибатини бошидан аритишингиз юз марта ҳаж қилишдан ҳам - фарз ҳажидан ташқари - афзалроқдир, - деди Бишр ва: - Туринг энди, бориб биз айтгандек сарфланг. Йўқса қалбингизда нима бор, уни айтинг, - деди.
У одам:
- Эй Абу Наср, қалбимда сафарга рағбат кучли, - деди.
Бишр Ҳофий унга юзланар экан, жилмайди ва деди:
- Пуллар кир тижоратлар ва шубҳалардан йиғилса, нафс ўзи хоҳлаб турган нарсани солиҳ амал қолипига солиб, рағбатини қондиришни истаб қолади. Ҳолбуки, Оллоҳ таоло фақат тақволи, чин ихлослилардангина амалларни қабул қилишга аҳд этган..

Одам йиғлаб юборди...

Бизчи, биродарлар, ўз ҳолимизга йиғлайликми, кулайликми?

Оллоҳ таоло аҳволимизни ўнгласин...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КЕЧ БЎЛМАСДАН ИБРАТ ОЛАЙЛИК!

Оч қолишдан қўрқиб Аллоҳнинг фарз рўзасини тутмайдиганлар, Аллоҳнинг кичик синовидан қўрқиб ваҳимага тушадиганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётидан ибрат олайлик!
Оиша онамиз айтади:
Уйимизда бир ойлаб қозон қайнамаган кунлар кўп бўлар эди. У вақтда нон ҳам йўқ, қуруқ хурмо еб, устидан сев ичар эдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшак, ёстиқлари меш теридан бўлиб, ичи хурмо қипиғи тўлдирилган бўлар эди. Эланган оқ буғдой нонни, семиз қўй этини умрлари давомида кўрмадилар. Қорин тўйдириб, таом емадилар, кечаси оч ётиб, яна кундузи рўза тутар эдилар. Бир куни “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга раҳмим келиб, йиғлар эдим. Орқаларига ёпишган қоринларини силаб: - Ота-онам Сизга фидо бўлсин ё Расулуллоҳ, дунё ноз-неъматларидан бироз фойдалансангиз нима бўлади?”, – дедим.”
Шунда ул зот:
- “Эй Оиша , ўтган пайғамбарлар бундан ҳам оғир қийинчиликларга чидаб юриб, Парвардигори олдига бордилар. Уларга Аллоҳ кўп ҳурматлар кўрсатиб, улуғ неъматлар ато қилди. Мен уларнинг аҳволини била туриб, дунёдан лаззатланишга ҳаё қилурман”, дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёти биз учун ибрат-намуна. Ул зотнинг ҳаётини кўпроқ ўрганайлик. Шунда бизга берилган бу неъматларнинг шукрини адо этишга кўплаб таҳмид айтамиз. “Алҳамдулиллаҳ” дея оламлар Робби Аллоҳга ҳамд айтамиз.

Каналга уланиш: 👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#ДУО

Биз инсонлар касаллик ҳамда қазои қадар
қаршисида ожизмиз. Модомики ўзимизга фойда
келтириб, зарарни дафъ қилишга қурбимиз етмас экан, қуйидаги дуони ўқишимиз керак:

«Аллоҳумма, инний
аъуузу бика мин заволи ниъматика ва таҳаввули
ъаафиятика ва фаж‘ати ниқматика ва жамийъи
сухтик»


(Аллоҳим, берган неъматинг завол бўлишидан,
берган офиятинг ўзгариб кетишдан, тўсатдан келувчи
ўчингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман)

Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳнинг муҳаббатига лойиқ зотларда ўн икки хислат сақланмоғи лозим:
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
1.На ёлғон, на рост гапга қасам ичмаслик.
2.Ёлғондан сақланмоқлик.
3.Ваъдасидан қайтмаслик.
4.Махлуққа лаънат айтмаслик.
5.Ҳеч кимни дуойи бад қилмаслик. (Қарғамаслик).
6.Зулм кўрса таҳаммул (сабр ) қилмоқлик.
7.Ҳаромликдан сақланмоқлик.
8.Ўзини ҳеч кимдан улуғ кўрмаслик.
9.Ҳеч кимни хотирини синдирмаслик. (ранжитмаслик)
10. Муридни (шогирдни ) инжитмаслик
11. Қазо келса сабр ва шукр қилмоқлик.
12. Аллоҳ фарзларини бажо келтирмоқлик.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
КУЛГИ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кулгини камайтир. Зотан, кўп кулги қалбни ўлдиради", дедилар".

Шарҳ: Демак, беҳуда, ноўрин кулавериш инсоннинг қалбини ўлдирар экан, бундан эҳтиёт бўлиш лозим. Бундай ноқулай ҳолатни бошқа халқлар ҳам маданиятсизлик ҳисоблайдилар. Зотан, ҳар бир нарса меъёрида бўлиши лозим.
Ислом меъёридаги кулгини ман қилган эмас. "Мишкотул масобийҳ" номли китобда келтирилган ривоятда Аблуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари қалбларидаги иймон тоғдан катта бўлса ҳам кулар эдилар", деганлар.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кулгини кўпайтирманглар, чунки кўп кулги қалбни ўлдиради", дедилар".

Шарҳ: Бу ҳадис аввалги ҳадиснинг сал бошқачароқ шаклидир.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобаларининг олдига чиқдилар. Улар кулишиб, гаплашиб ўтиришарди. Шунда у зот:
"Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар мен билган нарсани билганингизда, оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз",
дедилар-да, қайтиб кетдилар. У қавмни йиғлатдилар.
Шунда Аллоҳ азза ва жалла ваҳий юбориб:
"Эй Муҳаммад! Нега бандаларимни ноумид қиласан?" деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтиб келиб:
"Хушнуд бўлинглар! Тўғри бўлинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар" дедилар".

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан ўрганишимиз керак бўлган жиҳат шуки, одамларни ноумид қилиш, ҳадеб қўрқитавериш, салга "дўзахга тушасан, фалон бўласан", деявериш тўғри эмас экан.
Балки одамларга хушхабар бериб, енгиллик билан, уларни жаннатга, савобга қизиқтириб тарғиб қилиш керак экан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат қўрқитишга, ноумид қилишга оид гаплар билан кифояланганлари учун Аллоҳ таоло у зотни қайтиб бориб, саҳобаларга башорат берувчи гапларни ҳам айтишга амр қилди.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш!👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚУРЪОНДА ЗИКР ЭТИЛГАН ҚАЛБ ТУРЛАРИ

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:

1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, куфрдан, ширкдан, нифоқдан, турли разолатлардан пок қалб (Шуаро сураси, 89-оят).

2. Муниб қалб – Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, тоатига юзланувчи қалб (Қоф сураси, 33-оят).

3. Мухбит қалб – бўйсунувчи, таскин топувчи қалб (Ҳаж сураси, 54-оят).

4. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб (Мўминун сураси, 60-оят).

5. Тақий қалб – Аллоҳнинг қонунларини ҳурмат қилувчи тақволи қалб (Ҳаж сураси, 32-оят).

6. Маҳдий (ҳидоят қилинган) қалб – Аллоҳнинг тақдирига рози бўлувчи, Унинг амрига итоат этувчи қалб (Тағобун сураси, 11-оят).

7. Мутмаин қалб – Аллоҳнинг тавҳиди, зикри билан хотиржам бўлувчи қалб (Раъд сураси, 28-оят).

8. Ҳай (тирик) қалб – эшитган гапларини тушунувчи, Аллоҳ келтирган мисоллардан ибрат олувчи қалб (Қоф сураси, 37-оят).

9. Мариз қалб – шак-шубҳага, нифоққа, ман этилган шаҳватларга гирифтор бўлган касал қалб (Аҳзоб сураси, 32-оят).

10. Аъмо қалб – тўғри йўлни кўрмайдиган, ҳақиқатни идрок этмайдиган сўқир қалб (Ҳаж сураси, 46-оят).

11. Лоҳий қалб – Қуръони каримдан ғофил, дунё шаҳватлари билан овора, ақл юритишдан маҳрум қалб (Анбиё сураси, 3-оят).

12. Осим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб (Бақара сураси, 283-оят).

13. Мутакаббир қалб – Аллоҳнинг тавҳидидан, У Зотга итоат этишдан кибр қилувчи, кўп зулм қилувчи қалб (Ғофир сураси, 35-оят).

14. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқатдан, мурувватдан мосуво қалб (Оли Имрон сураси, 159-оят).

15. Махтум (муҳрланган) қалб – ҳидоятдан тўсилган, ақл юритмайдиган қалб (Жосия сураси, 23-оят).

16. Қосий (қаттиқ) қалб – имонга юмшамайдиган, танбеҳ, огоҳлантириш таъсир этмайдиган, Аллоҳнинг зикридан юз ўгирувчи қалб (Моида сураси, 13-оят).

17. Ғофил қалб – Аллоҳнинг зикридан ғофил, нафсига бўйсунувчи қалб (Каҳф сураси, 28-оят).

18. Ағлаф (беркитилган) қалб – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзлари етиб бормайдиган қалб (Бақара сураси, 88-оят).

19. Зоиғ қалб – ҳақдан тойилувчи қалб (Оли Имрон сураси, 7-оят).

20. Муриб қалб – шубҳаланувчи қалб (Тавба сураси, 45-оят).

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Каналга уланиш !👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz