imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ҚУРЪОН АСРАЙДИ

“Ёсин” сураси қиёматдаги ташналикдан асрайди.
“Воқеъа” сураси камбағалликдан асрайди.
“Духон” сураси қиёмат кунининг даҳшатидан асрайди.
“Мулк” сураси қабр азобидан асрайди.
“Кавсар” сураси хусуматдан асрайди.
“Кафирун” сураси ўлим пайтидаги куфрдан асрайди.
“Ихлос” сураси нифоқдан асрайди.
“Фалақ” сураси ҳасаддан асрайди.
“Нас” сураси васвасадан асрайди.


Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ПУШАЙМОНЛИКНИНГ ТЎРТ ХИЛИ

Дунёда тўрт хил пушаймонлик бор экан.

1) бир кунлик пушаймонлик;
2) бир йиллик пушаймонлик;
3) бир умрлик пушаймонлик;
4) абадий пушаймонлик.


1.Бир кунлик пушаймонлик:
Шундай бўлар эканки, инсон бир зиёфатда, чиройли дастурхон атрофида, севикли дўстлари билан ўтирган бўлса, эндигина лаззатли таом тортилган пайтда, иштаҳа билан таомга қўл узатаман деган маҳал, бир киши уни чақириб, зарур иш юзасидан, зиёфатдан маҳрум қилиб, ўша кишини олиб кетиб қолса. Келганича зиёфат тугайди. “Шундай зиёфатдан маҳрум бўлдим”, деб бир кун пушаймон бўлар экан. Иккинчи кун унутиб кетаркан.

2.Бир йиллик пушаймонлик:
Деҳқонларда бўлар экан. Деҳқон зироатини экар экан. Эккан нарсаси бозорга арзон бўлиб, экмаган нарсаси қиммат бўлиб кетса, "уни экканча, бунисини эксам бўлмасмиди" деб бир йил пушаймон бўлар экан. Иккинчи йил зироатидан мўл фойда олса, ўтган йилги зарарни унитаркан.

3.Умрбод пушаймонлик:
Эр билан хотин ўртасида бўлар экан. Солиҳ бир яхши эркакка фосиқа, ёмон хотин тушган бўлса ёки солиҳа бир яхши аёл фосиқ, ёмон эркак билан турмуш қурган бўлса. Ажралай деса, орада фарзандлари бор, солиҳ ва яхшилиги туфайли фарзандларини тирик етим қилгиси келмайди. Ноилож тақдирига тан бериб, бир умр пушаймон бўлиб, яшаб ўтаркан.

4.Абадий пушаймонлик:
Охиратда бўлар экан. Аллоҳ Таоло инсонни бу ҳолу-ҳаётга яратиб, бу дунёда қандай яшашликни таълим бериб, пайғамбарлар юбориб, китоблар нозил қилди. Инсон ўшаларга эргашиб, Аллоҳни таниши, ибодат қилиб, таслим бўлиши, ҳалол-ҳаромни билиб, уларга эътибор бериб, тақво қилиши керак эди. Аммо қайси бир кишики Аллоҳга осий бўлиб, пайғамбарларга эргашмай, китобларга мункир бўлса, абадул-абад пушаймон бўлиб охиратда дўзах азоби билан қаттиқ азобланади.

Аммо тўрт хил пушаймонликни ҳам заррача фойдаси йўқ. "Сўнги пушаймон ўзигга душман" деб беҳудага айтилмаган.

Барчамизни Роббимиз тўғри йўлидан адаштирмасин.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги
БАЁНОТИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/21997

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕОРОЛИК

ИМОН-МОТИВАЦИЯ

6:00 дақиқа
💾 8:03 мб
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОГОҲ БЎЛИНГ!

Банда эртаю кеч зоҳирий ва ботиний аъзоларини назорат қилиши керак. У Аллоҳ таоло берган кўзи, тили, дили ва бошқа аъзоларини гуноҳ-маъсиятлардан сақлаяптими? Агар банданинг аъзолари итоатли бўлса, Раббига шукр этсин. Агар бирор аъзосининг бирор гуноҳга илашганини кўрса, пушаймон бўлиб истиғфор айтсин. Гуноҳга илашган аъзолари балоларга лойиқ бўлсада, уларни хасталиклар, яралар, чипқонларга гирифтор этмагани учун Аллоҳ таолога шукроналар қилсин.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Сиздан (эй, Муҳаммад!) бандаларим Менинг ҳақимда сўрасалар, (айтинг) Мен уларга яқинман. Менга илтижо қилувчининг дуосини ижобат этурман. Бас, улар ҳам Мени (даъватларимни) ижобат (қабул) этиб, Менга имон келтирсинлар, шояд (шунда) тўғри йўлга тушиб кетсалар.

(Бақара сураси 186-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

ҚАРЗНИ ТЎЛАШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهمَّ اكفني بِحلالِكَ عن حرامِكَ ، وأغنِني بِفَضلِكَ عَمن سواكَ

«Аллоҳумма! Икфиний биҳалаалика ан ҳаромика ва ағниний бифазлика амман сиваака».

(Маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин»).
(Термизий ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги баёнотига муносабат

БАТАФСИЛ КЎРИШ
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#солиҳлар_гулшани

Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди

Салом ибн Абу Мутиъдан ривоят қилинади: «Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ифтор қилиш учун бир идишда сув олиб келди. У сувни оғзига яқинлаштирди-ю, бирдан йиғлаб юборди ва шундай деди: «Дўзах аҳлининг орзуси ёдимга тушди: «Дўзах аҳли жаннат аҳлига: «Устимизга сувдан ёки Аллоҳ сизларни ризқлантирган нарсадан тўкинглар», деб нидо қилади. Улар эса: «Аллоҳ буларни кофирларга ҳаром қилган», дейдилар». Шу гапларни эслаб, йиғлаб юбордим»

Дўстларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
ИЙД НАМОЗИ ЎҚИЛМАСА, ҚУРБОНЛИКНИ СЎЙИШ ҚАЙСИ ВАҚТДАН БОШЛАНАДИ?
#қурбонлик

457-CАВОЛ: Ўтган йилларда Қурбон ҳайити намози ўқилгандан кейин қурбонлик қилардик. Бу йил Қурбон ҳайити ўқилмас экан, энди қайси пайт қурбонлик қилишимиз керак бўлади? Баъзилар қурбонликни ҳайит куни пешиндан кейин қилишни айтишяпти. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълум сабабларга кўра Қурбон ҳайити умуман ўқилмайдиган шаҳарлар гўё қишлоқ ва саҳролар ҳукмида бўлиб, бундай жойларда ҳайит куни тонг отгандан кейин қурбонлик қилиш жоиз. Лекин қуёш чиққандан кейин қурбонлик қилиш мустаҳабдир.
Аслида қурбонликнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан бошланади. Фақат шаҳар (яъни, Қурбон ҳайити адо қилинадиган жойлар) аҳли қурбонликларини ҳайит намозидан кейин қилишлари шартдир. Бунинг далили қуйидаги ҳадиси шарифдир, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
من ذبح قبل الصلاة ، فليعد ، ومن ذبح بعد الصلاة ، فقد تم نسكه ، وأصاب سنة المسلمين (أخرجه البخاري عن أنس رضي الله عنه)
яъни: “Ким намоздан олдин сўйса, қайта қурбонлик қилсин, ким намоздан кейин сўйса, унинг ибодати тўлиқ бўлибди ва мусулмонларнинг суннатини топибди” (Имом Бухорий ривоятлари)
Агар Қурбон ҳайити намозини ўқиш умиди бўлиб, имом узр билан ёки узрсиз намозни (заволгача) кечиктирса, шаҳар аҳли заволдан кейин сўйишлари жоиз. Заволгача кутишларининг сабаби унгача намоз ўқилиши эҳтимоли борлигидир. Бу ҳақда шундай дейилади:
في «الواقعات»: إذا أخر الإمام يوم العيد الصلاة ينبغي للناس أن يؤخروا التضحية إلى وقت الزوال؛ لأن قبل ذلك الصلاة مرجوة
яъни: “Воқеъот китобида: “Имом ҳайит куни намозни кечиктирса, одамлар ҳам қурбонликни завол вақтигача кечиктиришлари лозим бўлади. Чунки бу вақтгача намознинг ўқилишидан умид бор” – дейилган” (“Ал-Муҳитул Бурҳоний” китоби, 11-жуз).
Бизнинг ҳолатимиз бундан бироз фарқли, яъни, карантин пайтида ҳайит намози ўқилмаслиги ҳақида фатво берилган ва ҳукумат ҳам уч кишидан ортиқ жамоат бир жойда йиғилишини ман қилиб турган бир пайтда, умуман ҳайит намози ўқилишидан умид йўқ. Бундай ҳолатда шаҳарлар ҳам ҳайит ўқилмайдиган (қишлоқ ва саҳро) жойлар ҳукмида бўлади. “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْبَزَّازِيَّةِ : بَلْدَةٌ فِيهَا فِتْنَةٌ فَلَمْ يُصَلُّوا وَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ فِي الْمُخْتَار
яъни: “Ал-Баззозия китобида: “Бир шаҳарда фитна чиқиб, одамлар ҳайит намозини ўқимасалар ва тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, қилган қурбонликлари жоиз бўлади. Уламолар ушбу фатвони ихтиёр қилишган”, – дейилган”.
“Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:
وَفِي الْوَاقِعَاتِ لَوْ أَنَّ بَلْدَةً وَقَعَتْ فِيهَا فَتْرَةٌ وَلَمْ يَبْقَ فِيهَا وَالٍ لِيُصَلِّيَ بِهِمْ صَلَاةَ الْعِيدِ فَضَحَّوْا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ جَازَ وَهُوَ الْمُخْتَارُ؛ لِأَنَّ الْبَلْدَةَ صَارَتْ فِي حَقِّ هَذَا الْحُكْمِ كَالسَّوَادِ، كَذَا فِي الْفَتَاوَى الْكُبْرَى وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى، كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ.
яъни: “Воқеъот китобида: “Бир шаҳарда узилиш содир бўлса, у ерда Қурбон ҳайитини ўқиб берувчи волий (масъул) қолмаса ва одамлар тонг отгандан кейин қурбонлик қилсалар, жоиз бўлади. Мана шу ихтиёр қилинган сўздир. Чунки шаҳар мана бу ҳукм (яъни, қурбонликнинг вақти) борасида саҳро (қишлоқ)га айланди. “Ал-Фатовол кубро” китобида шундай келган. “Ас-Сирожия” китобида: “Фатво ҳам шунга берилган”, – дейилган”.
Мазкур “Раддул муҳтор” ва “Ал-Фатовол ҳиндия” китобларида келтирилган масаланинг бизнинг ҳолатимизга ўхшашлиги ҳайит намозининг ўқилишидан умид йўқлигидир.
Хулоса қиладиган бўлсак, бизнинг ҳолатда қурбонликни тонг отгандан кейин қилиш жоиз. Лекин имкон борича бомдоддан кейин қуёш чиққунча зикру тасбеҳга машғул бўлсак ва қуёш бироз кўтарилгач (қуёш чиққанидан 15-20 дақиқадан сўнг), зуҳо намозини адо қилиб, кейин қурбонликларимизни сўйсак, бир нечта суннат ва мустаҳабларни адо қилган бўламиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
БАХТ АСЛИДА СИЗ!

Сиз ўзингизни бахтли инсон деб ҳисоблайсизми? Хозирги шароитингиздан қониқасизми? Ёки ер юзидаги одамлар сиздан кўра бахтлироқ яшаётганлигини ҳис этаяпсизми? Келинг сизнинг фикрларингиз қанчалик реалликга ёки нореалликка асосаланганлигини таҳлил қилиб кўрамиз. Тарози суръатини чизинг ва сиз дунёда қанча инсонни бахтли ва қанча инсонни бахтсиз деб тасаввур қилишингизни уларнинг палласига қўйинг.

Сизнингча, қандай инсонлар бахтсиз деб ҳисобланади? Шу билан бир қаторда ўзингизни ҳам тарози палласига қўйинг. Сиз бахтли инсонмисиз ёки аксинча?! Қайси томон оғирроқ чиқди?

Энди келинг сизнинг тасаввурингиздаги бахтсиз деб аталган инсонларни бизнинг тарозимиз бўйича таҳлил қилиб кўрамиз.

Сизнинг қўлингизда бир бурда нонга етадиган пулингиз борми? Демак сиз дунёдаги 2 миллион инсондан бахтлироқсиз. Чунки уларнинг ейишга нони, кийишга кийими йўқ!

Агар сиз ногиронлик аравачасига боғланиб қолмаган бўлсангиз, демак сиз дунёдаги 3 миллион сонли инсонлардан кўра бахтлироқсиз. Чунки сиз мана шу ерда соғ-саломат ўтирганингизда ушбу инсонлар тўшакка михланиб, яшаш учун курашмоқдалар.

Агар сиз ёруғ дунёни кўрсангиз, чиройли сўзларни эшитиб, унга ширинсуханлик билан жавоб қайтара олсангиз, демак сиз дунёдаги 4 миллион инсонлардан кўра бахтлироқсиз. Чунки ер юзида ушбу инсонлар кўриш, эшитиш ва сўзлаш қобилиятидан махрумдирлар.

Агар сизнинг тинч ватанингиз, яшашга иссиқ бошпанангиз бўлса, демак Сиз Ер юзида 5 миллион инсонлардан кўра бойроқ ва бахтлироқсиз.

Агар сизнинг яқин инсонларингиз, қариндош-уруғларнигиз бўлса, демак сиз дунёнинг энг бой миллиардерларидан кўра ҳам бахтлироқсиз. Чунки уларнинг аксариятининг яқин инсонлари йўқ.

Агар сиз ўқиш ва ёзишни билсангиз, демак сиз тақдир эркатойи экансиз. Чунки ер юзида 2 млдр инсон ўқиш ва ёзишни билмайди.

Хулоса қилиб, шуни таъкидлаш керак-ки, сиз ер юзида яшовчи миллард-миллард инсонлардан кўра бахтлироқ, бойроқ ва омадлироқ эканлигингизни унутмаслигингиз, бугунги бахтли ҳаётингиз учун шукур қилиб яшашингиз, яқин инсонларингиз ва сиз учун ғамхўрлик қилувчиларнинг қадрига етиб яшашингиз кераклигини унутмаслигиниз керак!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди

Ҳазрати Сулаймоннинг саройига бомдод ва пешин намози ўртасидаги вақтда бир одам шошиб кириб келди.
Қўриқчиларга: “Жуда муҳим масалада ҳазрати Сулаймон билан учрашмоқчи эканлигини”, айтди.
Қўриқчилар бу кишини дарҳол ҳукмдорнинг ҳузурига олиб кирдилар. Ҳазрати Сулаймон ранги оқариб, қўрқувдан титраётган бу одамдан:
- Нима бўлди? Нега бунча титрамоқдасиз? Нима дардингиз бор, - деб сўради.
Одам шошилганча:
- Бугун тонг пайти қаршимдан Азроил чиқди. Менга қаҳр билан бир қараб қўйди-да, ёнимдан узоқлашди. Билишимча, у менинг жонимни олишга қарор қилганга ўхшайди, - деди.
- Хўш, мендан нима истайсиз?
У Сулаймонга ёлвора бошлади:
- Эй Сулаймон қуртлар, қушлар, тоғлар ва тошлар сизнинг амрингизда. Шамолга айтинг, мени Ҳиндистонга олиб бориб қўйсин, балки Азроил мени у ердан топа олмас. Шу йўл билан жонимни қутқариб қоларман. Ёлғиз умидим сиздан.
Ҳазрати Сулаймоннинг бу одамга раҳми келди. Шамолни чақириб, унга:
- Бу одамни дарҳол Ҳиндистонга олиб бориб қўй, - деб амр қилди. Шамол бир лаҳзада бу одамни Ҳиндистондаги узоқ оролга етказиб қўйди.
Пешинга яқин ҳазрати Сулаймон девонни тўплаб, йиғилганлар билан кўришди. Қараса, Азроил йиғилганлар ичида ўтирган экан. Ундан:
- Эй Азроил! Эрталаб нега бир кишига қаҳр билан қарадинг.
Нега у бечорани қўрқитдинг? - деб сўради.
Азроил шундай жавоб берди:
- Эй дунёнинг султони! Мен у одамга ғазаб билан қарамадим. Аксинча, ҳайрат кўзи билан қарадим. У мени нотўғри тушуниб, ваҳимага тушди. Чунки Аллоҳ таоло менга: “Бор, бу оқшом у одамнинг жонини Ҳиндистонда ол”, - деган эди. “Мен бу одамнинг юз қаноти бўлса ҳам бу оқшом Ҳиндистонга етиб бора олмайди. Бу қандай иш бўлди, дея ҳайратга тушган эдим. Унга ҳайрат билан қарашимнинг сабаби ҳам шундан иборат эди”.

"Шарқ ҳикояти ва ривоятлари" китобидан
Каналга уланиш👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ТАБАССУМ

ТОПҚИРЛИК (ҳангома)

Бир чолнинг уч ўғли бор экан. Кунларнинг бирида чол ўғилларини тонг-саҳар вақти уйғотибди:
– Қандайдир ярамас сигиримизни ўғрилаб кетибди!

Кичик ўғил (кўзларини ишқалаб):
– Ярамас бўлса, демак бўйи пакана бўлиши керак!

Ўртанча ўғил (эснаганча):
– Пакана бўлса, демак қўшни қишлоқ, Олақўнғирдан!

Тўнғич ўғил (керишиб):
– Олақўнғирдан бўлса, демак ўғри – Тошмат ғилай!

Уч ўғил ва ота Олақўнғирга бориб, Тошмат ғилайни ушлаб, сигирни талаб қила бошлашибди. Тошмат ғилай эса сигирни ўғриламаганини айтибди. Ота-болалар Тошмат ғилайни қози ҳузурига судрашибди:
– Сигиримизни ўғрилаган, урсак ҳам сўксак ҳам, тепсак ҳам қайтармаяпти!

Қози ака-укалардан сўрабди:
– Нега сигирларингни айнан шу одам ўғрилаган, деб ўйлаяпсизлар?

– Сигиримизни ярамас ўғрилаган, ярамас одам пакана бўлади, паканалар эса Олақўнғирда, олақўнғирлик бўлса Тошмат ғилайдан бошқа одам бўлмайди, – деб жавоб қилишибди ака-укалар!

– Ие, мантиқларинг жуда қизиқ-ку?! – дебди қози ва қутига алланимани яшириб, ака-укалардан сўрабди:
– Манави қутида нима бор?

– Қути тўртбурчаксимон экан, – дебди ота.

– Демак, унинг ичидаги нарса юмалоқ, – дебди кенжа ўғил.

– Юмалоқ бўлса, ранги албатта зарғалдоқ, – дебди ўртанчаси.

– Зарғалдоқми, демак, у – апельсин, – дебди тўнғичи.

Қози кўзлари олайганча қутидан апельсинни олар экан, Тошмат ғилайга ўшқирибди:
– Сигирни қайтар, ярамас!!!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ИБРАТ

Ҳикоя қилинишича, бир куни Маҳатма Ганди юришни бошлаган поездга етиб олиш учун югуриб кетарди. Бир амаллаб поездга чиқиб олгач, тўсатдан унинг бир пой ковуши оёғидан тушиб кетди. Шу пайт Ганди иккинчи пой ковушни ҳам тезлик билан ечдию, ўйлаб ҳам ўтирмасдан нариги пой ковуши тушган жойга қарата отиб юборди. Унинг бу ишидан ҳайрон бўлган дўстлари: “Нима учун бундай қилдингиз?”, деб сўрашди. Ганди жавоб бериб, деди: “Ковушни топиб олган фақир киши, ҳар иккала пойини топишини ва улардан фойдаланишини хоҳладим. Чунки, бир пой ковуш унга фойда бермайди. Мен ҳам бир пой ковушдан фойдалана олмайман”.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ТАВАККУЛ

Аллоҳ таоло айтади:

وَعَلَى ٱللَّهِ فَتَوَكَّلُوٓاْ إِن كُنتُم مُّؤۡمِنِينَ (٢٣)

Агар мўмин бўлсангиз, Аллоҳга таваккул қилингиз!”.
(Моида сураси, 23-оят).

إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُتَوَكِّلِينَ (١٥٩)

Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар”.
(Оли-имрон сураси, 159-оят).

Таваккул ўзи нима? Унинг ҳақиқати қандай? Аллоҳ таоло Ўзи яратган нарсалар ичида фойда берадигани ҳам, зарар келтирадигани ҳам бор. У зот табиат қонунларини фойда учун ҳам, зарар учун ҳам сабаб қилиб қўйган. Аллоҳга бўлган таваккул табиатдаги сабабларни тарк қилишми?
Баъзи сўфийлар, таваккулни сабабларни тарк қилиш деб тушунишади. Ризқ талаби учун ҳеч қандай амал қилишмайди, балки, ризқ уларга ҳеч қандай ҳатти-ҳаракатсиз етиб келишини орзу қилишади. Касални даволашни тарк қилишади, шифо даволашсиз келади, деб ҳаёл қилишади. Сахрога чиқишда ҳам, ўзлари билан озиқ-овқат заҳираси олиб олишмайди, балки, уларнинг озиқ-овқати ғайритабиий йўл билан келади, деб гумон қилишади. Ҳаттоки, илм талаб қилишни ҳам тарк этишади. Улар илм талаб қилмаса ҳам илм пайдо бўлишига эътиқод қилишади. Бу шариъатга хилофдир.
Шариъат айтадики:

فَٱنتَشِرُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ وَٱبۡتَغُواْ مِن فَضۡلِ ٱللَّهِ

Ер юзида тарқалиб, Аллоҳ фазли (ризқи)дан истайверингизлар!”.
(Жумъа сураси, 10-оят).

Яна: “Аллоҳнинг бандалари, даволанингиз!”, “Заҳира тўплангиз!”, “Илм талаб қилиш фарздир”, дейди. Энди ким илм талаб қилишни тарк қилиб, унинг таҳсилини гумон қиладиган бўлса, шариъатга ҳам, табиатга ҳам хилоф иш қилган бўлади.
Яна бир тоифа кишилар фақатгина моддийлик билан, моддапарастлик руҳида яшайдилар. Улар сабабларни ўша сабаблар пайдо қилувчиларнинг ўзи деб эътиқод қилишади. Шифо даволанишнинг ўзида, муваффақиятга эришишда саъй-ҳаракатнинг ўзи етарли деб билишади. Бу эса воқеъликка хилофдир. Чунки, баъзан сабаб топилса ҳам, уни пайдо қилувчиси топилмайди. Даволанса ҳам шифо топмайди. Бир касалхонанинг битта хонасида иккита бемор бор. Уларнинг касали бир хил. Табиб бир киши. Даволаш йўли ҳам бир хил. Биринчиси ўлиб қолди, иккинчиси эса, тузалиб кетти. Деҳқон энг яхши асбобларни ишга солиб, ерга энг яхши уруғлардан қадади. Унга энг қимматбаҳо ўғитлардан солди. Шунда бирдан қаттиқ совуқ ёки қаттиқ иссиқ, қурғоқчилик ёки сув тошқини келиб, ҳалиги қилинган уринишларнинг (сабабларнинг) ҳаммасини ҳавога совуриб юборди.
Демак сабабларнинг ёлғиз ўзи ҳам етарли эмас экан. Аммо ақл бу сабабларга бепарво қараб туролмайди. Ақл ундайдиган ва шариъат буюрадиган амал шуки, киши сабабларнинг барчасини қилсин, сўнгра уларни амалга оширишни Аллоҳдан сўрасин. Туяни аввал боғлаб қўйсин, сўнгра Аллоҳга уни ҳимоя қилишида таваккул қилсин. Дарсларингни ҳаммасини тайёрла, ана ундан кейин Аллоҳга таваккул қилиб, Ундан имтиҳондан муваффақиятли ўтишни сўра!
Манашу ҳақиқий таваккулдир. Таваккул сабабларни эътиборсиз қолдириб, Аллоҳ яратиб қўйган табиат қонунлари билан ҳисоблашмаслик ҳам эмас, ҳақиқий фойда ва зарар берувчи Аллоҳ эканлигини унутиб, фойдани Ундан ўзгадан исташ ҳам эмас экан.
Сабабларни қилишда шариъат буйруғига итоат қилиб, Аллоҳнинг яратиб қўйган табиат қонунларига мувофиқ ҳолда иш тутиш керак. Лекин, сабабларинг ўзи кифоя қилмайди. Чунки, натижалар Аллоҳнинг қўлидадир. Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилувчи, бир ишни амалга оширишида керакли бўлган барча шаръий сабабларни ишга солади, бор кучини сарф этади, шу билан бирга унга эришиш Аллоҳнинг қўлида эканлигига эътиқод қилади. Унга таваккул қилиб, ўзи ирода қилган нарсасини сўрайди.

Шайх Али Тантовий
“Исломни умумий таништириш” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Қиёмат куниниинг даҳшатлари

Қуръон қиёмат кунининг барча борлиқни тутиб кетадиган даҳшатларини ҳам баён қилган.

Ўша кунда бутун дунёда тубдан ўзгариш рўй беради.

Қуёшнинг нури йўқолиб, ўз жойидан қўзғалади.

Нурини йўқотган юлдузлар ҳам ҳар тарафга сочилиб кетади.

Улкан тоғлар эса титилиб, ҳавода учиб юради.

Вахший ҳайвонлар ҳам қўрққанларидан бир ерга ғуж бўлиб оладилар.

Денгизу дарёлар тошиб, сувлари бир-бирига аралашиб кетади.

Руҳлар жисмларга қайтиб киради.

Ҳар бир кишининг бу дунёда қилган ишларининг номаи аъмоли ҳисоб учун келтирилади.

Осмон ўз ҳолатини ўзгартириб, низомсиз бир нарсага айланиб қолади.

Дўзахга ўт ёқиб, қаттиқ қиздирилади.

Тақводорлар учун эса жаннат ҳозирлаб қўйилган.

Ҳамма нарсанинг ҳоли ўзгарадиган ушбу кунда ҳар бир шахс ўзининг бу дунёда қилган ишларига қараб мукофот ёки жазо олади.

Яхши ишлар қилган бўлса, жаннатга, ёмон ишлар қилган бўлса, дўзахга йўл олади.


“Иймон” китобидан.
Каналга уланиш учун
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​Ушбу маълумот мени тунда бир ракъат бўлса ҳам
таҳажжуд ўқишга ундади.

Тунги намоз ўқиладиган уйда нур пайдо бўлади. Уни осмон
аҳли кўради. Биз тунда осмонга қараганимизда, юлдузлар
ёруғлигини кўрганимиздек, осмон аҳли ердаги нурнинг намоз
ўқувчининг уйидан таралаётганини кўради.
Ундан ҳам ажабланарлиси шуки, ҳар куни уйингдаги нурни
кўришга одатланган фаришталар тунги намоз ўқимаган кунинг сени
сўраб-суриштирадилар, чунки улар уйингда зулматни кўрадилар.
Уларга сенинг беморлигинг ёки ғамга ботиб қолганинг айтилади.
Фаришталар сенга шифо ва ғамдан халос бўлишингни сўрайдилар
ёки эҳтиёжингга қараб дуо қиладилар. Чунки улар сенинг намозинг
сабабли нур таралаётган уйингни кўришни истайдилар.

Каналга уланиш учун !👇👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Осмонлар ва Ернинг яратилишида, тун ва куннинг ўрин алмашиб туришида ақл эгалари учун аломатлар бордир.
Улар туриб ҳам, ўтириб ҳам, ётиб ҳам Аллоҳни зикр этадилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар:) «Эй, Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок зотдирсан. Бас, бизни дўзах азобидан сақлагин!


(Оли Имрон сураси, 190-191-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади:

''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
- Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
- Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
- Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?'' деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бериим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
- Яхши қилибсан, кел, жойингга ўтир! - дедилар. Сўнгра:
- Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! - деб огоҳлантирдилар.

''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz