imon.uz
4.53K subscribers
10.1K photos
1.69K videos
22 files
20.2K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
БИРОВНИНГ АЙБИНИ БЕРКИТИШ

Ривоят қилишларича Мусо алайҳис салом даврида Бани Исроил қавмига қаҳатчилик етибди. Одамлар тўпланиб, Мусо алайҳис салом ҳузурларига келиб: - Эй, Аллоҳнинг пайғамбари, Раббингга дуо қил, бизга ёмғир ёғдирсин, - дейишди.

Мусо алайҳис салом улар билан бирга бир саҳрога чиқдилар, улар етмиш минг ёки ундан зиёда эдилар. Мусо алайҳис салом дуо қилиб:
Илоҳим, бизга ёмғирингни ёғдир ва раҳматингни тушир, эмадиган гўдаклар, ўтлайдиган ҳайвонлар ва қарияларнинг сабабидан бизга раҳм қил” - дедилар.
Дуодан сўнг осмон янада очилиб, қуёшнинг ҳарорати зиёдалашди. Мусо алайҳис салом таажжубга тушиб, Аллоҳ таолодан бунинг сабабини сўраган эди, Аллоҳ таоло ваҳий қилиб:
“Ичингизда қирқ йилдан бери гуноҳ қилиб, Менга осий бўлиб келаётган банда бор. Айт, шу банда орангиздан чиқсин, мен унинг сабабидан ёмғирни тўхтатиб турибман”
- деди.

Мусо алайҳис салом:
Илоҳим, мен бир заиф банда бўлсам, овозим ҳам кучсиз бўлса, қаерга ҳам етарди, ахир, улар етмиш мингдан зиёддир” - деди. Аллоҳ таоло:
Сендан нидо, етказиш эса биздан”, - деб ваҳий қилди. Шунда Мусо алайҳис салом туриб:
“Эй қирқ йилдан бери гуноҳ қилиб, Аллоҳга осий бўлиб келаётган банда, ичимиздан чиқ, сенинг сабабингдан ёмғир тўхтаб турибди
” - деб нидо қилди.

Гуноҳкор банда ўнг ва чап ёнларига қаради, лекин ҳеч кимнинг чиққанини кўрмади, билдики, талаб қилинаётган киши ўзи экан.
Ночор қолган гуноҳкор киши, агар жамоатдан чиқсам, шарманда бўламан, чиқмасам, менинг сабабимдан ёмғир ёғмайди, деб ўйлади ва гуноҳларига қаттиқ пушаймон бўлиб, Аллоҳга илтижо қила бошлади:
“Парвардигоро, қирқ йил гуноҳ қилдим, муҳлат бердинг. Энди эса сенга итоат қилиб сўрайман, тавбамни қабул қилгин”, - деди.

Ҳали гапини тугатмасидан осмонга булут келиб, мешнинг оғзидан сув тўкилгандай ёмғир ёға бошлади. Мусо алайҳис салом:
“Илоҳо, гуноҳкор банданг ичимиздан чиқмади-ку, нима учун ёмғир ёғдиряпсан?”, - деди. Аллоҳ таоло:
Эй, Мусо, мен ана шу банда сабабидан ёмғир ёғдиряпман”, - деди. Мусо алайҳис салом:
“Илоҳо, менга ўша бандангни кўрсат
”, - деди. Аллоҳ таоло:

Мен уни гуноҳ қилиб юрган вақтида шарманда қилмадим, энди итоатгўй бўлганида шарманда қиламанми?” - деди.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖОЙНАМОЗ

Бир тақводор йигит бор эди. Уни яхши билган бир дўсти бир куни савол берди:

- Дўстим, сени яхши мўъмин, тақводор инсон деб биламан, лекин бир нарсани сира тушуна олмадим, нега жойнамозингни кўп алиштириб намоз ўқийсан, ахир улар бир хил жойнамоз-ку?

- Биродар, бу жойнамозларнинг бирини отам ҳаждан олиб келиб совға қилганлар, бошқасини эса онам янги ҳовлига кўчганимда “намоз ўқийсан” деб берганлар.

Онам совға қилган жойнамозда уч бора намоз ўқийман, отам совға қилган жойнамозда бир бор. Уларга шундай яхшилик қилишни Росулуллоҳ (с.а.в) ўргатганлар,- деди.

Оналаримизни эҳтиром қилиб, дуоларини олиш барчамизга насиб этсин.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

«(Қасамки,) Биз
(Одам алайҳиссаломни)
инсонни лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни
(барча инсонларни аввало) мустаҳкам қароргоҳдаги
(бачадондаги)
нутфа-маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта қонни яратиб, лахта қондан бир
тишлам гўштни яратиб, бир тишлам гўштдан суякларни яратиб, бу суякларга гўшт «кийдирдик», сўнгра
(унга жон киргизиб, аввалги томчи сув нутфадан бутунлай)
бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик. Энг Гўзал Яратгувчи
(яъни йўқдан Бор қилгувчи бўлмиш)
Аллоҳ Баракотли, Буюкдир».

(Муъминун сураси, 12-14-оятлар).

Изоҳ: Ушбу оятда инсоннинг она қорнидаги бир томчи сувдан то тирик, комил инсонга айлангунигача
кечган жараён Яратганнинг Ўз Илоҳий қалами ила
аниқ-равшан қилиб чизиб берилди. Дарвоқеъ, Буюк
Яратгувчи — Аллоҳдан ўзга ҳеч ким мазкур жараённи
бу қадар ойдин ва муфассал баён қилишга қодир эмас.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО
Биз инсонлар касаллик ҳамда қазои қадар
қаршисида ожизмиз. Модомики ўзимизга фойда
келтириб, зарарни дафъ қилишга қурбимиз етмас экан, қуйидаги дуони ўқишимиз керак: «Аллоҳумма, инний
аъуузу бика мин заволи ниъматика ва таҳаввули
ъаафиятика ва фаж‘ати ниқматика ва жамийъи
сухтик»

(Аллоҳим, берган неъматинг завол бўлишидан,
берган офиятинг ўзгариб кетишдан, тўсатдан келувчи
ўчингдан ва жамики ғазабингдан паноҳ тилайман)

Имом Муслим ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#БИЛАСИЗМИ?

-Қуръоннинг тўртдан бирига тенг келадиган сура қайси?
-«Кафирун» сураси.

-Қуръоннинг учдан бир қисмига тенг келадиган сура қайси?
-«Иҳлос» сураси

-Қуръони Каримнинг энг буюк сураси қайси?
-«Фотиҳа» сураси.

-Фош қилувчи сура қайси?
«Тавба сураси».

-Қуръоннинг тенг яримида жойлашган сура қайси?
-«Каҳф» сураси.

-«Бану Исроил» деган сура қайси?
-Исроил сураси.

-«Қитол» яъни кураш деб номланган сура қайси?
-«Муҳаммад» сураси.

-Қуръоннинг келинчаги номини олган сура қайси?
-«Ар-Роҳман» сураси.

-«Қуръоннинг қалби» деб номланган сура қайси?
-«Ёсин» сураси.

Қалбнинг шифоси «Қуръон» қироатидир! Қуръон тиловатида бардавом бўлишимизни Аллоҳ насиб айласин!


Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш👇👇👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЎҒРИНИНГ ҲИММАТИ

Амакимнинг ўртоғи ҳикоя қилади: «Бир йил аввал “Дамас”да қўл телефонимни тушириб, йўқотиб қўйдим. Русуми Nokia 6300 эди. Дарров қўнғироқ қилдим. Ёшроқ бола олди. Телефон меники эканини айтиб, қайтаришини сўрадим. “Йўқ, бермайман, мен уни топиб олдим”, деб телефонни ўчирди. Яна қўнғироқ қилдим:

– Болам, майли, телефон сенга қолсин-у, лекин сим картамни қайтар.
– Майли, – деди бола, – марказдаги почта олдидаги телефон будкасига боринг. Унинг юқори қисмига сим картангизни қистириб кетаман.

Бордим. Айтилган жойдан сим картани олиб, телефонга солган эдимки, қўнғироқ бўлди.

– Олдингизми?
– Олдим.

– Майли, телефон учун раҳмат.
– Болам, рақамимни сақлаб қўй. Кун келиб, уни қайтаргинг келиб қолса, дейман-да...

Орадан бир йил ўтди. Бу воқеа эсимдан чиқиб ҳам кетганида нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлди:

– Мен ўша, телефонингизни ўғирлаган боламан. Телефонингизни қайтармоқчиман. Мендан рози бўлинг. Ўшанда залолатда эдим. Худога шукр, ёмон йўлдан қайтдим. Аллоҳ инсоф бериб, намоз ўқишни бошладим. Марказдаги фалон дўконга келсангиз, сизга телефонингизни беришади.

Айтган манзилига бордим. Бир йигит кимлигини ошкор қилмаслик шарти билан ушбу омонатни ташлаб кетишганини айтиб, телефонимни қўлимга тутқазди...»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz

Қуръондан гапиринглар

Муовиянинг мавлоси (озод этган қули) Қосим айтади: «Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига бир аъробий туя миниб келди. Унинг улови қайсар эди. Аъробий Расули акрамга салом берди. У ҳар сафар Сарвари оламдан ниманидир сўрамоқчи бўлиб, яқинроқ борганида, туяси ҳуркиб орқага тисариларди. Саҳобалар бу ҳолни кўриб кулишарди. Айни ҳолат бир неча марта такрорланди. Аъробий ўзини тутиб туролмади, туясини чавақлаб ташлади. Шунда саҳобалар:
-Эй Аллоҳнинг расули, аъробий туясини ўлдириб қўйдику?! - дейишди.
-Ҳа, сизларнинг оғзингиз унинг қонига тўладир! - дедилар Сарвари олам аъробийнинг устидан кулган саҳобаларга» (Ибн Муборак ривояти).
Муҳаммад ибн Мункадир айтади: «Онам менга насиҳат қиларди: «Болам, ёш болалар билан кўп ҳазиллашма, қадринг кетади».
Саид ибн Ос ўғлига дерди: «Эй ўғлим! Ҳурматли кишилар билан ҳазиллашма, нафратига йўлиқасан. Пасткашлар билан ҳам ҳазиллашма, сенга қарши журъатли бўлиб қолишади».
Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоҳдан қўрқинглар, ҳазил-ҳузулдан сақланинглар! Чунки, ҳазилнинг таги зил, ундан кек ва гина пайдо бўлади. Қуръондан гапиринглар, Қуръон билан мажлисларингизни безанглар. Агар оғирлик қилса, ҳадис билан машғул бўлинглар».

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: «Мазах» сўзининг нима учун «мазах» дея номланишини биласизми?
-Йўқ, - дейишди.
-Чунки мазах кишини ҳақдан азаҳ қилади (яъни, хақдан чалғитади), - деди Умар».
Айтилишича, хар бир нарсанинг уруғи бор. Адоватнинг уруғи ҳазил-ҳузулдир.
Шундай савол туғилиши табиий: «Расули акрам ва саҳобаларнинг ҳам ҳазиллашганлари нақл қилинган. Шунай экан, қанақасига бу иш манъ этилиши мумкин?»
Билгин! Агар Аллоҳнинг расули ва саҳобалар килган ишга қодир бўлсан, гап-сўз бўлиши мумкин эмас! Қандингни ур!
Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили чин бўларди. Аллоҳнинг расули ва саҳобаларнинг ҳазили қалбга озор етказмасди, ҳаддан ошмасди.
Агар инсон ҳазил-ҳузулни касб қилиб, узлуксиз шу иш билан банд бўлсаю, яна - Пайғамбар алайҳиссаломнинг феълига эргашяпман, деб даъво қилса?! Бу катта хатодир.
Кичик гуноҳни қатъият ва тўхтамасдан давомли қилиш катта гуноҳга олиб келади. Шунингдек, қатъият билан давомли қилинаётган мубоҳ иш хам гуноҳи сағирага айланади. Бундан ғофил қолмаслик керак.
Ҳасандан ривоят қилинади: «Бир кампир Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келди. Сарвари олам унга: «Кампирлар жаннатга кирмайди» - дедилар. Кампир йиғлади. Шунда Расули акрам унга: «Албатта сиз ўша куни кампир бўлмайсиз» - дедилар ва ушбу оятни ўқидилар:
«Сўнг уларни бокира қизлар қилиб қўйдик»
(Воқеа сураси, 36-оят).

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ТАФАККУР_ВАҚТИ

• 2 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, махсус тагликдан чиқиб тоза юришини бошлаганингиздир.

• 3 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, қошиқни қандай ушлаш кераклигини ўрганиб, оқизмай - томизмай овқат ея олишингиздир.

• 4 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, кийимларингизни ҳўл қилиб қўймаслигингиздир.

• 5 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, уйингиз манзилини тўғри топиб кела олишингиздир.

• 12 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, дўст - ошнали бўлишингиздир.

• 18 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, мошина бошқаришга рухсатнома олишингиздир.

• 23 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, олийгоҳни тамомлашингиздир.

• 25 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, бирор бир ишнинг бошини ушлашингиздир.

• 30 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оила қурган бўлишингиздир.

• 45 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ёшлик кўринишингизни сақлаб қола олишингиздир.

• 50 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларингизга берган тарбиянгиз ўз самарасини беришидир.

• 55 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, оилавий муносабатдаги вазифаларингизга қодир бўлишда давом этаётганингиздир.

• 60 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улов ҳайдашга қийналмай, ёрдамсиз ўзингиз бошқаришингиздир.

• 65 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, касал бўлмай яшашингиздир.

• 70 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, фарзандларга қарам бўлиш нима эканлигини сезмаслигингиздир..

• 75 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, улфатингиз, ҳамсуҳбат, ошнали бўлишингиздир.

• 80 ёш.. Бу ёшдаги ютуғингиз, адашмасдан уйингизни топиб келишингиздир..

• 85 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, ётган жойингиз, кийимларингизни ҳўллаб қўймаслигингиздир..

• 90 ёш... Бу ёшдаги ютуғингиз, тагликсиз покиза ўтиришингиз, қошиқни тўғри ушлаб оқизмай -томизмай овқатлана олишингиздир!

«Аввал қандай яратган бўлсак, шундай ҳолга қайтарамиз». (Анбиё: 104 оят).

«Кимнинг умрини узоқ қилсак, уни хилқатида ночор қилиб қўюрмиз» (Ёсин: 68 оят)

Биз севган дунё шу қадар ҳақир! Шунинг учун ҳам охират ҳаётимиз гўзал бўлишига интилмоғимиз лозим. Зеро, ҳақиқий ютуқ охиратдагисидир.

Умму Абдуллоҳ таржимаси
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

Осмонлар ва Ернинг ғайбий сири (уларнинг илми) Аллоҳга хосдир. Барча иш Унгагина қайтарилур. Бас, Унга ибодат қилинг ва Унга таваккул этинг! Қилаётган ишларингиздан (эса) Раббингиз ғофил эмасдир.

Ҳуд сураси 123 оят

Каналимизга уланиш учун
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЧИРОЙЛИ ВA МAҚТAЛГAН КЎЗ ЁШИ

Китоб ва суннатга уйғун бўлган кўз ёши мақталгандир. Бу китобда қуйидаги ҳолатларда йиғлаш ҳақида баён этамиз:
1. Гуноҳларига йиғлаш.
2. Хатоларига йиғлаш.
3. Вақтни бекор ўтказганига йиғлаш.
4. Исломда мукаммал яшай олмаганига пушаймон бўлиб йиғлаш.
5. Aллоҳ қўрқувида йиғлаш.
6. Охират ўйлари билан йиғлаш.
7. Куръони карим ўкиб йиғлаш.
8. Дин учун йиғлаш.
9. Яширин йиғлаш, инсонлар кўз ўнгида йиғламаслик. Нажот ва саодат йўли инсоннинг хатоларига йиғлаши орқали ўтади: "Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу ҳазратларидан ривоят қилинади. У киши дедилар: Мен: "Ё Расулуллоҳ! Нажот ва саодат қаерда?" деб сўрадим. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Тилингни сақла! Уйингни кенг ол! Хатоларингдан йиғла! (Термизий, 233).

“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ДУОНИНГ НИМА УЧУН ИБОДАТ МАҒЗИ ЭКАНЛИГИ ҲИКМАТИ

Анас розияллоҳу анҳу ривояти: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Дуо ибодатнинг мағзидир".

Банданинг дуо қилиши унинг ўз Парвардигори олдида кучсиз, қувватсиз эканлиги ва барча нарсалар Уники эканлигини эътироф этишидир. Банда дуо қилиб, ризқи, саломатлиги, неъматлар ёки жазони дафъ қилиш бўлсин, бари Аллоҳдан эканини тан олиши, Унга таслим бўлиб, Унга бўйсунишидир.
Агар инсон Роббисига дуо қилса, куч-қудрат, қувват соҳиби эмаслигини намоён этади. Банданинг ўз ҳожатини Роббисидан илтижо қилиши унинг ҳокисор ва ожиз эеанини билдиришидир.
Зеро, дуо дилдан чиқиб дилга ўтади, дилдаги дуо "убуда" деб, тилдагиси эса "ибодат" деб аталади.

Каъб розияллоҳу анҳу ривояти: Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга деди: "Эй, Мусо, мўминларга айтинг дуо қилганларида (нега бермаяпти деб) мени шоширмасинлар, мени бахил деб ўйламасинлар, мен бахилликни ёмон кўришимни бимайдиларми, қандай қилиб мен бахил бўлишим мумкин. Эй, Мусо мендан катта нарсани сўрашга қўрқма, кичик нарсани сўрашга ор қилма, қўйингга хашак бўлса ҳам сўрайвер. Эй, Мусо мен хантал уруғини ҳам, ундан майдасини ҳам яратдим ва ҳар яратган нарсам менга ҳожатманд бўлишини ҳам билдим. Бандам сўраган нарсани бериш ёҳуд бермасликка қодир эканлигимни билиб туриб, мендан ҳожатини сўраса, сўраган нарсасини берганимда ҳамд айтса, бермаганимда ҳам сано этса, уни (жаннатдаги) ҳамд этувчилар масканига киритаман.

Агар бандам мендан ҳожатини сўрамаса, мен эса унга берсам, унинг (қиёматдаги) ҳисоб-китоби қийин бўлади. Агарда мен бандамга берсам, у эса менга шукр қилмаса, ҳисоб куни уни азоблайман".

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳу деди: "Мен намозларимда Аллоҳдан барча ҳожатларимни, ҳаттоки оилам учун туз ҳам сўрайман".


Ал-Ҳаким Ат-Термизий.
"Ҳадисларнинг биз англаган ва англамаган ҳикматлари" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Шукр қилайлик

Аллоҳ таоло бандаларига беҳисоб неъматларни ато этиб,
ер юзидаги турфа наботот, ҳайвонот ва жамодотни уларга бўйсундириб қўйган.
Аллоҳ инсонни жонли, онгли, соғлом, имонли, эътиқодли, мухлис мўмин қилиб
яратгани энг улуғ неъмат. Аллоҳ таоло бу ҳақда “Тийн” сурасининг 4-5 оятларида:
“Ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хуш
сурат (шаклда) яратдик”, деб
марҳамат қилган.Инсоннинг ҳаёт кечириши учун куч-қувват, жисмоний
баркамоллик, саломатлик, уйқу, хотиржамлик, тинчлик осайишталик кабилар ҳам ниҳоятда
кераклидир.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси қавмда ошкора фаҳш ишлар кўпайса, аввалгилар кўрмаган вабо ва бошқа касалликлар келади», деб айтдилар.

(Ибн Можа ривояти)

Ҳар хил бузуқлик ва фаҳш ишларни "Европа маданияти", "Ғарб демократияси", "эркинлик" ниқоби остида тарғиб қилаётганлар ва уларга кўр-кўрона эргашаётганлар, кўзингизни очинг, ушбу ҳадисдан тўғри хулоса чиқаринг. Ҳар бир амалнинг жавоби бор!

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚУРЪОН ЭШИТИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАСИ

– Қуръон эшитиш салбий ҳис-туйғулардан (стресслардан) халос этади.
– тиловатнинг овозли тўлқини асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
– Қуръон эшитиш билан юрак касалликларини даволаш мумкин.
– фикрни бир ерга жамлаш қобилиятини ривожлантиради.
– саратон каби сурункали касалликлардан ҳимояланишда, уларга қарши курашишда ѐрдам беради.
– уйқусизлик, паришонхотирлик, беҳуда ғазабланишга шифо бўлади. Хотира сустлигидан шикоят қиладиганларга кўпроқ Қуръон ўқиш ѐки эшитиш тавсия этилади. Абдудоим Каҳил шундай деган: “Тўлиқ соғайишни истаган бемор ҳар куни бир неча соат Қуръон эшитсин, имкони борича Қуръонга кўпроқ соме бўлсин, оятларни тушунишга ҳаракат қилсин. Зеро, Қуръон мазмунини тушуниш ҳам шифодир”.
Доктор Аҳмад Қози Америка Қўшма Штатларида махсус тажриба ўтказди. Аввалига ўсимликка шовқин-суронли мусиқа эшиттирилди. Бунда салбий таъсир кузатилди. Кейин одамлар томонидан айтиладиган ѐмон сўзлар эшиттирилди. Бунда ҳам шунга ўхшаш натижа қайд этилди. Охирида ўсимликка Қуръони карим тиловати эшиттирилганида ўсимлик гуркираб ўса бошлади...
Фараз қилинг: агар туппа-тузук ишлаб турган компьютерингизга вирус тушса нима бўлади?
Бирдан яхши ишламай қолади, тезлиги пасаяди. Тўғрими? Бу вирусни фақат махсус дастур билан тозаланади. Шундан кейин компьютер яна аввалгидек ишлай бошлайди. Инсонни компьютер деб фараз қилсак, ундаги вируслар (миядаги, қалбдаги иллатлар) илоҳий дастур – Қуръони карим
ѐрдамида тозаланади. Ўзингизни ѐмон ҳис қилганингизда бир бор Қуръон эшитиб кўринг, қандай роҳатланасиз! Ғамга ботганингизда, дунѐ кўзингизга тор кўринганида Каломуллоҳни бутун
вужудингиз билан тингланг, ғам-ташвишларни бироз бўлсаям унутасиз.
Олимлар аниқлашича, инсон мияси – туғилганидан то умрининг охиригача – махсус дастур бўйича ишлайди. Бор-йўғи биргина салбий таъсир ҳам унинг фаолиятини издан чиқариши мумкин.
Буни қарангки, Аллоҳ таоло нозил қилган Қуръон миядаги ана ўша дастур билан тўлиқ мос экан!
Арабми, ажамми, ким бўлишидан қатъи назар, Қуръон ўқиган, эшитган инсон қалби яйраши, руҳий безовталикдан қутулиши ҳикмати шунда бўлса ажаб эмас!

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Каналга уланиш👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЭР-ХОТИН ЎЗАРО ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИШИ

Эр-хотин ўзаро юмшоқ муомалада бўлишлари ва буни зарурат сифатида қабул қилишлари, бир-бирларига очиқ юз билан қарашлари, кўнгилсиз гап-сўзларга сабр қилишлари улкан савобли амалдир. Бу ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг иймони комилроғи-хулқи яхшироғидир. Сизларнинг энг яхшиларингиз аёлларингизга яхшилик қиладиганларингиздир”, дедилар”.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
- "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” - деди.
У:
- Нима учун бундай деяпсан?” - деди.
Хотини:
- Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” - деди.
Толҳа хотинига қараб:
- Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” - деб жавоб берди.

Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
- Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!

Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” - деган экан.

Уламолар айтадилар:
“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.

Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” - дегин”.

Демак, дўстларимиз ҳақида имкон қадар яхши гумонда бўлишимиз керак.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Тафаккур_вақти

Ҳидоят

Ривоят қилинади: «Хаввот ибн Жубайр Ансорий Макка йўли устида Каъб жамоасидан бўлган аёлларга қўшилиб ўтирган эди. Дафъатан шу йўлдан Пайғамбар алайҳиссалом ўтиб қолдилар ва:
-Эй Абу Абдуллоҳ, аёллар ичида нима қилаяпсан? - дедилар.
-Ҳа, бу аёллар қочган туямни тутишим учун менга жундан арқон эшиб беришяпти, - деди Хаввот.
Расули акрам ҳожатлари битиб, яна шу йўлдан қайтар экан, Хаввотга дедилар:
-Эй Абу Абдуллоҳ, қочган туяларинг ҳануз сени тинч қўймаяптими?
Жим бўлдим, қаттиқ уялдим. Ўшандан бери қачон Расули акрамни кўрсам, уялганимдан қочадиган бўлдим. Мадинага келгач, бир куни Расулуллоҳ менинг масжидда намоз ўқиб турганимни кўриб қолдилар. Ёнимга келиб ўтирдилар. Мен (атайин) намозни чўздим. Кейин: «Намозни чўзма, мен сени кутяпман» дедилар. Салом бергач: «Эй Абу Абдуллоҳ, ўша қочган туяларинг ҳануз сени тинч қўймаяптими?» - дедилар. Уялганимдан жим эдим. То бу аҳвол бир куни Пайғамбар алайҳиссалом эшагида менга етиб олиб, яна: «Эй Абу Абдуллоҳ ўша қочган туяларинг ҳануз сени тинч қўймаяптими?» - деганларига қадар давом этди. Шунда мен: «Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, мусулмон бўлганимдан бери улар қочмади» - дедим. «Оллоҳу акбар, Оллоҳу акбар! Эй Оллоҳим, Ўзинг Абу Абдуллоҳни ҳидоят қил!» - дедилар». Пайғамбар алайҳиссаломнинг шу дуолари билан Абу Абдуллоҳнинг Исломи гўзал бўлди, Оллоҳ уни ҳидоятга бошлади.

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Тил офатлари" китобидан

imon.uz @imonuz