imon.uz
4.51K subscribers
9.17K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик (ичиш)да, (сув идишни оғизларидан ташқарига олиб), уч марта нафас олардилар".
Муттафақун алайҳ.

Фойда: Бирор ичимликни уч хўпламдан қилиб ичишнинг ва ҳар хўпламдан кейин нафас олишнинг ҳамда нафас олаётганда идишдан узоқда туришнинг маҳбублиги. Албатта бундай қилишнинг сиҳат-саломатлик учун фойдалари кўпдир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ

Аввал хабар берганимиздек, 8 июнь, душанба кунидан бошлаб юртимизнинг «яшил» ҳудудларидаги масжидларда намоз ўқиш бошланади. Карантин шароитида масжидларда қай тартибда намозлар адо қилинади, жума намози ўқиладими? Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси шу каби саволларга жавоб берувчи баёнотни эълон қилди.

👉https://islaminstitut.uz/14773

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA

Саҳифаларимиз:
Youtube | Facebook | Instagram
ЎҚИШ, МУТОЛААНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди.

2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади.

3. Бекорчилардан узоқ бўлади.

4. Тили бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди.

5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди.

6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади.

7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради.

8. Илмий мақсадини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади.

9. Иймон зиёда бўлади, хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб-энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир.

10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зое бўлишидан паноҳ топади.

11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди.

"Маҳзун бўлма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#ДУО

БЕЗОВТА БЎЛИБ, УХЛАЙ ОЛМАГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Зайд ибн Собит (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي

«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла тахузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».

(Маъноси : Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/
#КУН_ОЯТИ

“Бирор жонни ўлдирмаган ёки Ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб қолган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир. Уларга расулларимиз (илоҳий) ҳужжатларни келтирганлар. Сўнгра уларнинг кўпчилиги ўшандан кейин (ҳам) Ерда исроф қилувчилардир.

(Моида сураси, 32-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ДУНЁНИНГ ЯРАТИЛИШИ

Қуръони Каримдаги Фуссилат сурасида шундай марҳамат қилинади:

۞قُلۡ أَئِنَّكُمۡ لَتَكۡفُرُونَ بِٱلَّذِي خَلَقَ ٱلۡأَرۡضَ فِي يَوۡمَيۡنِ وَتَجۡعَلُونَ لَهُۥٓ أَندَادٗاۚ ذَٰلِكَ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ (٩ ) وَجَعَلَ فِيهَا رَوَٰسِيَ مِن فَوۡقِهَا وَبَٰرَكَ فِيهَا وَقَدَّرَ فِيهَآ أَقۡوَٰتَهَا فِيٓ أَرۡبَعَةِ أَيَّامٖ سَوَآءٗ لِّلسَّآئِلِينَ (١٠) ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰٓ إِلَى ٱلسَّمَآءِ وَهِيَ دُخَانٞ فَقَالَ لَهَا وَلِلۡأَرۡضِ ٱئۡتِيَا طَوۡعًا أَوۡ كَرۡهٗا قَالَتَآ أَتَيۡنَا طَآئِعِينَ (١١)

“Айт: “Сизлар ҳақиқатан ҳам ерни икки кунда яратган Зотга куфр келтиряпсизми ва Унга (бошқаларни) тенглаштиряпсизми?! Ахир, бу оламларнинг Робби-ку! У Зот ўша (ер)нинг устида барқарор тоғларни қилди, уни барокатли қилди ва унинг (аҳли) ризқини тўрт кунда ўлчовли этиб тақдир қилди. Бу сўровчилар учундир. Сўнгра тутун ҳолидаги осмонга истиво қилиб, унга ва ерга: “Икковингиз ихтиёр қилган ҳолингизда ёки мажбур бўлган ҳолингизда келинг!” деди. Икковлари: Ихтиёр қилган ҳолимизда келдик”, дедилар”.
(9–11-оятлар).

Дунё яратилаётган вақтда осмон тутундан иборат бўлганлиги Қуръони Каримнинг мана шу оятидан билиниб турибди. Ҳозирги уламолар дунёнинг яралиши ҳақида турли фикрларни илгари сурганлар.

Жумладан, астроном олим сэр Жеймс Жинс шундай дейди:
Борлиқ яратилишидан аввал ундаги моддалар газдан иборат бўлган ва шу газларнинг ўзаро бирикиши натижасида саёралар келиб чиққан”.

Доктор Жаму эса:
“Дунё вужудга келаётган вақтда у тартибли тарқоқ газдан иборат бўлган. Унинг қалинлиги ва ҳароратини тасаввур қилиб бўлмайди ва шу газда турли моддаларнинг аралашуви натижасида атом парчаланиши вужудга келди. Мана шу ҳаддан ташқари иссиқ газга қаттиқ босимнинг таъсири натижасида булутлар вужудга келиб, улар юлдуз ва бошқа сайёралар сифатида шаклланди”, дейди.

Қуръони Каримда борлиқнинг тутундан яратилгани айтилади. Ўша вақтдаги арабларга мана шу сўз (яъни тутун) таниш бўлган. Бизга замондош олимлар эса тутунни “газ” деб атаганлар, холос. Моҳияти битта!

Яна савол туғилади: илм олмаган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган Муҳаммад Пайғамбар инсон зоти англаб етмаган ҳақиқатни қаердан олиб айтган? Бу пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган оят Аллоҳнинг сўзи эканлигининг исботи эмасми?!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
“Қуръон ва Суннатдаги Илмий Мўжизалар” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
​​“Аёлим ана шундай вафот этган...”

Менинг аёлим бор эди. Бунга анча бўлди. У бетоб бўлиб, ўлим тўшагига ётиб қолди.

Унинг онаси кўргани келиб, уни овутишга уринар эди.
У; “Болам ҳали яхши бўлиб кетасан, ҳали кўп яшайсан, мана кўрасан, тез орада соғайиб кетасан”- деб қизининг хаёлига қувончли кунларни келтиришга ҳаракат қилар эди.
Бу уринишларга қизнинг, яъни аёлимнинг жавоби нима бўлди, биласизми?
Онасининг гапидан аёлим сиқилиб кетди. У тахминан жон топширишга яқин қолган эди. Унинг бу гаплардан диққати ошиб кетди ва: «Онажон қўйинг, бу гаплар билан мени юпатманг. Сиз менга ҳозир ўзим кўриб турган, мени кутиб турган ва мен олдига бораётган неъматлар ҳақида сўзланг”- дерди.

Ушбу сўзларни айтишга уни нима ундади?
Мен унинг айтган бу гапларини ўз кўзларим билан кўриб, мана бу қулоқларим билан эшитганман.
У: “Қўйинг, менга бу дунёнинг арзимас нарсалари ҳақида гапирманг”- дер эди. Ваҳолангки, у ҳам инсонлар роҳатланиб яшаётган бу дунё неъматларидан баҳра олиб ҳаёт кечираётган эди.

Лекин Карийм, Роҳман ва Роҳийм бўлган Роббим аёлимга бу дунёдан Аллоҳ таолонинг ҳузурига жўнаб кетиш вақти яқин қолган вақтда у кўриб роҳатланадиган (охират) неъматларини кўрсатган эди. Аллоҳ субханаҳу ва таоло унга ушбу неъматларни кўрсатиб унинг кўзига бу дунё ҳаётидаги нарсаларни арзимас, кичкина, гўёки бир ахлатдек қилиб қўйган эди. Шунинг учун, у онасининг сўзларидан юраги сиқилиб: “Онажон мени қўйинг, менга бу гапларни айтманг. Сиз менга ўзим кетаётган анави ердаги (охират) неъматлари ҳақида сўзланг”- деб айтар эди.
Мен Аллоҳ азза ва жалладан барчаларимизни ўлим орқали роҳат берувчи кетишга тайёр турадиган кишилардан қилишини сўрайман.

Имом Бутийнинг «Мангуга кетиш» номли дастуридан
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Мазҳаблар – бирлик рамзидир

Ислом
дини тарихига назар ташланса, бу диннинг дунё бўйлаб тарқалиш жараёни мураккаб
кечганлигига, турли минтақаларда, турли шароитларда яшайдиган араб ва араб
бўлмаган халқлар мусулмон бўла бошлаганига гувоҳ бўламиз. Улар ўз ҳаётларига
Қуръони карим ва Пайғамбар алайҳис саломнинг суннатларидан шариат ҳукмларини
чиқариб олишларида муаммоларга дуч келишар эдилар. Турли минтақаларда
шароитларнинг, турли халқ урф-одатларининг хилма-хиллиги шариат масалаларида
табиий тафовутларнинг юзага келишига сабаб бўлар эди.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний

64-дарс: Қурайш сураси
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ


t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №62

Имом Фахриддин Розийнинг "Иҳдинас сиротол мустақийм" тафсирида айтган сўзларига қулоқ тутинг!

MubashshirAhmad саҳифасидан

t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан: Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат этдилар:

Ҳар туғилган бола мутлақо Ислом фитратида туғилади, лекин ота-онаси уни яҳудий, насроний ёки маъжусий айлайди.”

Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти.

Изоҳ:
Боланинг моддий ва маънавий таълим-тарбиясида ота-онанинг ўрни ва масъулиятига ишорат этилмоқда. Ҳар гўдак маъсум туғилади. Унинг эътиқоди ва ахлоқини аввало, ота-она шакллантиради. Яъни, бола тақлид йўли билан ота-онасининг эътиқодига, ишончига юзланади, йўналади, қабул қилади, ўзлаштиради.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЛАТОИФ
АДОЛАТЛИ ЭР

Бир эркак икки аёлга уйланмоқчилигини дўстига айтди. Дўсти - «Икки аёлга адолат қилиш лозим, қанча адолат қилмагин, адолат қилмадинг дея юзинга солади. Тавсия қилмайман» деди.
Адолат қилиш мумкинку ахир?! Мана мен адолат қиламан, дея икки аёлга уйланибди. Икки аёли билан Одил султон бўлиб яшабди.
Ҳақиқатдан адолат қилармиш, бирига берган меҳрни бошқасига ҳам берар экан. Уй-жойи, еб-ичиши, кийим-кечаги, барча-барча эҳтиёжларида баробар кўриб, бирини бошқасидан кам қилмабди. Шу тариқа узоқ яшабди. Кунлар ўтиб ҳар икки аёли ҳам заҳарланиб, бир кунда вафот топибди. Қариндошлари маййитни ювишга ҳозирлик кўришаётса, маййит ювадиган битта эмас, иккита кераклигини айтибди. Одамлар ҳайрон бўлиб сабабини сўрасалар, «Ҳаётим давомида буларга адолат қилдим. Бир-биридан кам қилмадим, бирини кечга суриб, бошқасини олдинга ҳам қўймадим. Вафотида ҳам адолат қилмоғим лозим» деб жавоб қилибди-да, бир вақтни ўзида икки гўрков, икки ғассолни ишга солибди. Барча маййит ҳозирликларини баробар қилдирибди. Ҳар икки маййит тайёр бўлгач, мозорга олиб кетар пайт қарасалар эшик битта экан. Эр - «Шу ерда ҳам адолат қилишим лозим. Бирини олдин чиқариб, бошқасини кейин чиқарсам адолат бўлмай қолади» деб эшик олдига янги яна бир эшик қурдирибди. Ниҳоят ҳар иккисини ҳам тенг олиб чиқиб, тенг кўмиб келибди. Уйга қайтиб келиб «Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! Ўлгунларига қадар адолат қила олдим» деб ўтириб, кўзи уйқуга кетибди. Тушига катта аёли кириб - «Мени эски нураган эшикдан чиқариб, ёш хотинингизни янги чиройли эшикдан чиқардингиз-а...?!!» дермиш.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Уйланиш учун яхши қиз қидираётган айрим йигитларга, сиз ҳам яхши бўлсангиз, яхшисини топасиз десангиз, энсалари қотади.

Йиллар давомида яхши қиз қидириб юрган биродарлар бор. Шу вақт давомида ҳеч ўзларини ислоҳ қилиш ҳақида ўйлаб кўришмайди.

Ўзи маъсиятда бўла туриб, чаманзордаги энг ифорли гулни орзу қилиш, жоҳилликни аломати саналади.

Билиб қўйинг!
Аллоҳ қимматли омонатини, уни қадрига етмайдиган бандасига бериб қўймайди.

Ҳар ким, ўзига муносибига эришади.

t.iss.one/imouz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://t.iss.one/imonuz/
#КУН_ОЯТИ

Парвардигорларининг «юзини» истаб, (турли машаққатларга) сабр қилиб, намозларини баркамол адо этган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилган ҳамда ёмонликка яхшилик қайтарадиган зотлар, айнан ўшалар учун дунё оқибати (жаннат) бордир.

(Раъд сураси 22 оят)

Каналимизга қўшилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Ҳазрати Умарнинг адолати!

Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг адолати ҳақида гапиришимизда ажойиб бир ҳикмат бор, чунки дунёда “Умар” ва “адолат” сўзлари бир-бирининг ўрнига ишлатса бўладиган даражада машҳур бўлган. Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ишлари адолатдан иборат бўлган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуни эслаганда “Умар одил” дейилмаса, қандайдир камчиликка йўл қўйгандек бўлиб қолади. Шундай бўлса ҳам, ҳозирги кунда адолатга муштоқлик кучайганини эътиборга олиб, адолатли одам ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун ва қадимги китобларимизда ҳам “Умар адолати” номли сарлавҳаларни кўрганимиз сабабли бу ривоятни сизларга мақул топдик.

Шаъбийдан ривоят қилинади:
Умар билан Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумонинг орасида (хурмо) талашув бўлиб қолди. Умар:
“Мен билан ўзинг орамизда (ҳукм қилиш учун) бир одам танла”,
деди.
Икковлари Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни танладилар. Иккиси унинг олдига бордилар. Умар:
Ҳузурингга иккимиз орамизда ҳукм чиқаришинг учун келдик. Ҳакамнинг уйига борилади”, деди.
Улар киришганда Зайд тўрдан жой кўрсатиб:
Бу ерда, эй мўминларнинг амири”, деди. Умар унга:
Ҳукмингда йўл қўйган биринчи жавр шудир. Мен талашган одам билан бирга ўтиришим керак”, деди.
Икковлари унинг қаршисига ўтирдилар. Убай даъво қилди. Умар инкор қилди. Шунда Зайд Убайга:
Мўминларнинг амирини қасам ичишдан афв қил. Мен бу нарсани ундан бошқа учун илтимос қилмайман”, деди.
Шунда Умар қасам ичиб, Умар билан авом халқдан биттасини тенг кўрмагунча Зайд қози бўлмаслигини таъкидлади”.

Байҳақий ривоят қилган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲИССИЁТЛАРНИ ЖИЛОВЛАШ

Икки ҳолатда, яъни ўта хурсандлик ва қаттиқ алам пайтида ҳиссиётлар аланга олиб, туйғулар қизишади. Ҳадисдан: “Мен икки аҳмақона, хато қичқиришдан қайтарилдим: бири неъмат келганида, иккинчиси мусибат пайтида”, дейилган.
То сизлар қўлларингиздан келган нарсага қайғурмайсиз ва (Аллоҳ) ато этган нарса билан шодланиб (ҳаволаниб) ҳам кетмаймиз...
(Ҳадид сураси, 23-оят).

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Сабр илк зарба онида бўлади”, деганлар.
Катта мусибат ва шод-хуррамлик дамларида ҳисларини бошқара олган инсон сабр-сабот, барқарорлик мартаба-даражасига эришади. Нафсга ғолиб бўлиш лаззатига, саодатга етишади. Аллоҳ таоло одамни мағрур ва мақтанчоқ деб сифатлаган. Қачон унга камбағалликми, кулфатми каби ёмонликнинг бир тури етиб қолса, ўта сабрсизлик қилади. Қачон унга яхшилик, яъни, бойлик ё саломатлик етса, ўта пишиқ, бахил бўлиб қолади.
Фақат намозхонларгина кулфат чоғи ҳам, шодлик чоғи ҳам ўртача холатда қолаверарлар. Фаровонликка шукр, балога сабр қиладилар.
Ҳиссиётлари ва ақлини бошқара оладиган, ҳар бир нарсаларни тарозуга солиб, ҳар нарсанинг ўлчовини билган киши ҳақни кўради, тўғри йўлни билиб, ҳақиқат узра бўлади.
Биз ўз элчиларимизни ҳужжат (мўжиза)лар билан юбордик ва улар билан бирга Китоб ҳамда одамлар адолатни барпо қилишлари учун мезон (тарози ёки ўлчов) туширдик”
(Ҳадид сураси, 25-оят).

“Ўкинма” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний

65-дарс: Мааъуун сураси
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

https://t.iss.one/imonuz
#Ҳикматдир_дунё

Имом Шотибий айтдилар:

Банданинг бахтиёр эканининг аломатлари – ибодатни унга осон қилиб қўйилиши;

амалида суннатга мувофиқ қилиб қўйилиши;

салоҳиятли кишилар билан ҳамсуҳбат қилиб қўйилиши;

биродарлари билан ахлоқини гўзал қилиб қўйилиши;

халойиққа яхшиликни улашувчи қилиб қўйилиши;

мусулмонларга эътиборли бўлиши;

ва вақтларидан унумли фойдаланувчи қилиб қўйилишидадир.

Дўстларингизга ҳам улашинг.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz