imon.uz
4.5K subscribers
9.17K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
ҒИЙБАТ

Ғийбат деганда гапирилаётган жойда бўлмаган киши ҳақида у эшитса хафа бўладиган гапларни гапириш тушунилади.

Аммо олтита ўринда бундай гапни гапиришга шариатда рухсат берилган:
👇👇👇
1. Мазлум киши ҳаққини ундириш учун қозига:
“Фалончи менга зулм қилди”, дейиши мумкин;

2. Ёмон ишни қилаётган кишини тўғри йўлга солиш учун, унга гапи ўтадиган кишига: “Фалончи фалон ишларни қилиб юрибди, уни тўғри йўлга солишга ёрдам беринг”, дейиш мумкин;

3. Фатво сўраш учун: “Фалончи менинг фалон сабаб туфайли бунча молимни олди, унинг бунга ҳаққи борми?” дейиш мумкин;

4. Мусулмонларни бирор ёмонликдан огоҳлантириш учун: “Фалончи ёлғон гапирадиган одам” дейиш мумкин;

5. Бирор ножоиз ишни ҳаммага ошкора қилиб юрадиган одамни, ўша иши билан гапириш: “Ароқ ичиб юрадиган фалончи одам” дейиш мумкин;

6. Танитиш учун, яъни уни одамлар фақат ўша сифати орқалигина танишадиган бўлса, танитиш мақсадида ўша сифатини айтиш мумкин.
Масалан:
“Фалончи чўлоқ” дейиш мумкин.

Албатта, танитишнинг агар у эшитса хафа бўлмайдиган бошқача йўли бўлса, ўша йўл билан танитиш афзал бўлади.

Ғийбат қилиб қўйиб, пушаймон бўлган киши нима қилиши керак?

Аввало, бу ишидан тавба қилиб надомат чекиши керак.

Иккинчидан, агар ғийбатини қилган инсонга бунинг ғийбати етиб борган бўлса, ундан розилик сўраши ва қилган ишидан пушаймонлигини билдириши керак бўлади.

Агар унга етиб бормаган бўлса, унинг ҳаққига истиғфор айтиши ва одамларнинг қалбларини ислоҳ қилиши учун, уларга олдин ғийбатини қилган кишисининг мақтовли сифатларини айтиши лозим бўлади.


"Нодир фатволар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳикматли_дунё

Бир куни саховати билан танилган Умар ибн Убайдуллоҳ йўлда кетаётиб, бир боғнинг ёнидан ўтди. Боғнинг девори ёнида бир қул бола овқат еб ўтирар эди. Шу пайт унинг ёнига бир ит келди. Бола ўзи бир луқма еса, итга ҳам бир луқма берар эди. Буни кўрган Умар ибн Убайдуллоҳ: «Бу сенинг итингми?» деди. Бола: «Йўқ», деди. Умар: «Унда нега овқатингга уни шерик қиляпсан?» деган эди, бола: «Ўзим еб, унга бермаётганим кўриб қолишларидан уяламан», деди. Боланинг жавобидан лол қолган Умар: «Сен ҳурмисан ёки қулми?» деди. Бола: «Мен шу боғ эгасининг қулиман», деди. Умар жўнаб кетиб, бироздан кейин қайтиб келди-да, «Суюнчи бер, Аллоҳ сени озод қилди. Бу боғ энди сеники бўлди», деди. Бола хурсанд бўлиб, «Гувоҳ бўлинг, бу боғнинг ҳосилини шу шаҳардаги камбағалларга атадим», деди. Боланинг ҳимматига қойил қолган Умар: «Мени ҳайрон қолдирдинг. Ўзинг муҳтож, камбағал бўла туриб, шундай қиласанми?» деди. Шунда бола иймон ва ишонч билан: «Аллоҳ менга сахийлик қилиб турганда мен бахиллик қилишдан уяламан» деб жавоб берди.
Ана сизга саховатнинг, розилик ва қаноатнинг чўққиси!
Аллоҳ барчамизнинг қалбимизга розилик нури ва иймон ҳаловатини, жисмимизга офият, қулоғимизга Қуръон эшитиш роҳатини, тилимизга Аллоҳнинг зикрини жойласин!Амиин!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҚУРЪОН, ДУО, ИСТИҒФОР ВА БОШҚА ЗИКРЛАР

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

- Эй Али! Азон ва такбир орасида дуо қил, чунки бу дуо қайтарилмайди.
Дуо қилаётганингда қўлларингни кўкрагинг баробарида оч. Қўлларингни бошинг устига (бошингдан юқорига - тарж.) кўтарма. Дуо қилаётганингда ўнг қўлингнинг ишора бармоғига қараб дуо қил.

Бошқа бировлар намоз ўқиётганида овоз чиқариб қироат қилма. Бундай қилиш уларнинг намозларига халақит беради.

Аллоҳ таолони тонг отмасдан, қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин эслаган кишини Аллоҳ оташ билан азоблашдан ҳаё қилади.

Бомдод намозини адо қилганингдан сўнг, қуёш чиққунга қадар ўтир. Аллоҳ жалла жалалуҳу бир Ҳаж ва Умра ёки бир қул озод этиш ёхуд Аллоҳ йўлида бир динор садақа қилиш савобини беради.

Ҳар кун йигирма беш марта "астағфируллоҳал азийм лий ва ливалиддаййа ва лижамийъил - муслимийна вал-муслимат, вал муминина вал муъминати, ал-аҳйаи минҳум вал амвоти" деган кишини, Аллоҳ таоло дўстлари қаторига ёзади.

Ҳар куни: «Ла илаҳа иллаллоҳ қобла кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ баъда кулли аҳад, Ла илаҳа иллаллоҳ йабқо роббуна ва йафна куллу аҳад» деган киши учун самодаги ҳар бир малак мағфират сўрайди.

Қуёш чиқмасдан ва қуёш ботмасдан олдин юз марта такбир (Аллоҳу акбар) айтган кишига, Аллоҳ юз обиднинг ва Аллоҳ йўлида мужоҳада этган киши савобини беради. Ва менга ҳар куни ва ҳар кеча юз марта саловат айтганга шафоатим вожиб бўлади.

Кўп истиғфор айтиш тавба қилганлар учун қалъадир.

“Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ҳазрати Алига (р.а.) насиҳатлари”. Имом Шаъроний.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
НАМОЗ – ҚЎРҒОН!

Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: “Талабамиз, унда-мунда ишга чиқиб турамиз. Бир куни бир ҳожи акамизникига ишлагани бордик. Қурилиш қилаётган эканлар, хандақ қазиб, атрофини бетонлаш керак эди. Тўрт-беш киши бўлиб кун бўйи тупроқ чиқардик. Қуёш ботганда ўн-ўн беш дақиқалик иш қолганди. Бирйўла ишни тугатиб, кейин намоз ўқиймиз, дедик. Аммо ҳожи акамизнинг: “Шом вақти қисқа, тезда ўқиб олиш керак”, деган даккилари билан хандақдан чиқишга мажбур бўлдик. Сўнг азон, такбир айтиб фарзни адо этдик. Суннат ўқиётганимизда бир нарса гупиллаб қулади. Намозни тугатиб ҳалиги томонга югурдик. Не кўз билан кўрайликки, биз ишлаётган ўша хандақ ёнидаги девор чуқурга ағанаган эди. Юракларимиз орқага тортиб кетди. Чунки, намозга чиқмаганимизда шу девор остида қолиб кетишимиз аниқ эди. Аллоҳ таоло шу ҳодиса билан намозни вақтида ўқиш лозимлигини яна бир бор таъкидлаб қўйгандек бўлди хаёлимда"...

"Намозда хушуъ" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
УНИНГ ЎЗИ ЎЙЛАМАГАН ЖОЙДАН РИЗҚЛАНТИРУР

Таннуҳий “Қийинчиликдан кейинги енгиллик” номли асарида Аллоҳ ризқни берувчи Зот экани ҳақида сўз юритган:
Яшаш шароити қийинлашиб танг аҳволга тушиб қолган, уйидан бирон егулик қолмаган бир киши айтади: “Мен ва оила аъзоларим икки кун оч қолдик. Қуёш ботаётган пайтда хотиним менга: “Боринг, бизга бирор егулик топиб келинг. Очликдан тинкамиз қуриди”, деди. Мен ўзим учун яқин бўлган бир аёлни эслаб, унинг олдига бориб ҳолатни тушунтирдим. Аёл менга: “Уйимизда мана бу балиқдан бошқа нарса йўқ. Бу ҳам эскириб, сасиб кетган”, деди. Мен аёлга: “Беравер, очликдан ҳалок бўлишга яқин турибмиз”, дедим-да, балиқни олиб бориб, уни ёрдим. Ичидан марварид чиқди. Уни минг динорга сотдим. Бунинг хабарини ўша аёлга айтганимда, у аёл: “Сизлардан фақат ўзимнинг ҳиссамнигина оламан”, деди. Натижада бой бўлиб кетдим. Уй-жойимни ростладим. Ризқимда кенгчилик бошланди. Буларнинг барчаси Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг шафқатидан бошқа нарса эмас”.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
Сизларда қайси бир неъмат бор бўлса, албатта, у Аллоҳдандир. Шунингдек, қачон сизларга мусибат етса ҳам, фақат Унгагина ёлворасизлар”. (Наҳл сураси, 53-оят).

“Ўкинма” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯ ИЗОҲИ

🕌 Диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» 🟢 ҳудудларда фаолиятини бошлайди. Хавфсизликни таъминлаш учун ушбу масканларда 5-8 июнь кунлари санитар чоралар кўрилади.

✔️ Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Бироқ, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️

🏠 15 июндан «яшил» 🟢 ва «сариқ» 🟡 ҳудудларда фақат хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Давлат боғчалари фаолияти эса Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич йўлга қўйилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
4-июнь Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:12
Қуёш 04:51
Пешин 12:22
Аср 17:35
Шом 19:53
Ҳуфтон 21:32

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга хушхабар берингки, улар учун (жаннатда) остиларидан анҳорлар (суви) оқиб турувчи боғлар бордир. Ризқ этилган мевалардан ҳар гал тановул қилганларида: «Бу илгари биз еган меваларнинг худди ўзи-ку?!» – дейдилар. Зеро, уларга (сурати) бир-бирига ўхшаш мевалар берилган эди. Яна улар учун у ерда покиза хотинлар бордир ва улар у ерда абадий қолувчилардир

(Бақара сураси 25-оят)

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин кишига унинг ўлимидан кейин ҳам етиб турадиган амали ва гўзал ишларидан: ўргатган ва тарқатган илми, ортидан қоладиган солиҳ фарзанди, мерос қолдирган Қуръони, бино қилган масжиди, ғариб мусофирлар учун қурган уйи, оқизган ариғи ёки ўз молидан қилган жорий садақаси бордир. Соғлик ва тириклик чоғида мазкур нарсаларни қилса, уларнинг савоби ўлимидан кейин ҳам етиб туради», дедилар».

Ибн Можа, Байҳақий ва Ибн Ҳузайма ривоят қилишган.

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖАННАТГА МУШТОҚ - ЯХШИЛИКЛАРГА ШОШАДИ

«Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр қилишингдан енгилроқдир. "Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу(азоб)дир" (Фурқон, 65). Тоатта озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни олиб келади.
Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.
Эй Одам фарзанди! Жаннатга муштоқ киши яхшиликларга шошади, дўзахдан қўрққан киши ёмонлиқдан тийилади. Кимки нафсини шаҳватлар (дунё истаклари)дан қайтарса, олий даражаларга эришади».

Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний

63-дарс: Фил сураси
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ


t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий тарбия №61

Ибн Ҳажар Ҳайсамий дўстлик ҳақида

MubashshirAhmad саҳифасидан

t.iss.one/imonuz
#ОХИРАТНИ_УНУТМАНГ

«Эй инсонлар! Бу дунё ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир, моли йўқлар учун молдир. Мол - дунёни ақли йўқлар йиғади. Фаҳми йўқлар эса мол-дунёга хурсанд бўлади. Таваккали йўқлар унга ҳирс қўяди. Маърифати йўқлар эса дунё истакларини талаб қилади. Ким йўқ бўлувчи неъмат, узуқ-юлуқ ҳаётни хоҳласа, ўз нафсига зулм этиб, Роббисига исён қилибди. Яна охиратни унутиб, дунёсига алданибди. "Гуноҳнинг очиғини ҳам, махфийсини тарк қилингиз!" Албатта гуноҳ қилувчи кимсалар ўзлари қилиб ўтган гуноҳларига жазо олажаклар» (Анъом, 120).
Эй Одам фарзанди! Менинг риоямни қилинг, Мен билан тижорат қилинг, Мен билан муомала қилинглар, фойдаларингиз нақд, дарҳол хазинамга жўнатаверинглар. Чунки ҳузуримда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳамда инсон қалби ҳис қилмаган нарсалар бордир. Хазина тугаб ҳам, камайиб ҳам қолмайди. Мен саховат ва улуғлик эгаси бўлган Зотман».

Қирқ ҳадиси қудсий. Имом Ғаззолий

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
МЕНИ ТОПА ОЛМАСАНГИЗ МЕНИ ҲАҚҚИМДА СЎРАНГЛАР!!!

Ибн Жавзийнинг қўлида йигирма мингдан ортиқ яҳудий ва насронийлар мусулмон бўлди. У зот сабабли юз минг одам тавба қилди. Бу олим икки мингдан ортиқ китобнинг муаллифи ҳамдир. Шу мақомда бўлишига қарамай, у зот шогирдларига: «Жаннатга кирганингизда ораларингизда мени топа олмасангиз, мен ҳақимда сўранглар ва «Роббим! Фалон банданг Сени бизга эслатар эди, денглар», деб, сўнг йиғлаб юбордилар. Мени хам худди шундай есланглар. Гарчи бунга лойиқ бўлмасамда...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Қуръондаги_баъзи_сураларнинг_фазилати

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўқи, эй Жобир», дедилар. «Ота-онам сизга фидо бўлсин, нимани ўқийин?» дедим. «Қул аъуузу бироббил-фалақ» ва «Қул аъуузу бироббин-наас»ни», дедилар. Мен уларни ўқидим. Шунда у зот: «Шу икковини (доим) ўқи. Буларга ўхшаганини асло ўқимагансан», дедилар».

Насоий, Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик (ичиш)да, (сув идишни оғизларидан ташқарига олиб), уч марта нафас олардилар".
Муттафақун алайҳ.

Фойда: Бирор ичимликни уч хўпламдан қилиб ичишнинг ва ҳар хўпламдан кейин нафас олишнинг ҳамда нафас олаётганда идишдан узоқда туришнинг маҳбублиги. Албатта бундай қилишнинг сиҳат-саломатлик учун фойдалари кўпдир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан БАЁНОТИ

Аввал хабар берганимиздек, 8 июнь, душанба кунидан бошлаб юртимизнинг «яшил» ҳудудларидаги масжидларда намоз ўқиш бошланади. Карантин шароитида масжидларда қай тартибда намозлар адо қилинади, жума намози ўқиладими? Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси шу каби саволларга жавоб берувчи баёнотни эълон қилди.

👉https://islaminstitut.uz/14773

🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA

Саҳифаларимиз:
Youtube | Facebook | Instagram
ЎҚИШ, МУТОЛААНИНГ ФОЙДАЛАРИ

1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди.

2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади.

3. Бекорчилардан узоқ бўлади.

4. Тили бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди.

5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди.

6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади.

7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради.

8. Илмий мақсадини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади.

9. Иймон зиёда бўлади, хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб-энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир.

10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зое бўлишидан паноҳ топади.

11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди.

"Маҳзун бўлма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#ДУО

БЕЗОВТА БЎЛИБ, УХЛАЙ ОЛМАГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Зайд ибн Собит (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга уйқусизликдан шикоят қилдим, у зот:

اللهُمَّ غَارَتِ النُّجُومُ وَهَدَأَتِ العُيُونُ وَأَنْتَ حَيٌّ قَيُّوم لاَ تَأْخُذُكَ سِنَةٌ وَلاَ نَومٌ يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ أهْدِي لَيْلِي وَأنِمْ عَيْنِي

«Аллоҳумма ғоротин нужуму ва ҳада атил ъуйуну ва анта ҳаййун қоййум, ла тахузука синатун ва ла навм, йа ҳаййу, йа қоййуму, аҳдий лайлий ва аним ъайний, деб айт», дедилар. Шу дуони айтган эдим, Аллоҳ мендан уйқусизликни кетказди».

(Маъноси : Аллоҳим, юлдузлар ботди, кўзлар тинди. Сен тирик, қоимдирсан. Сени мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди. Эй тирик ва қойим бўлган Зот, кечамни тинч қилиб, кўзимга уйқу бер.)
Ибн Сунний ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

https://imon.uz/