imon.uz
4.45K subscribers
9.32K photos
1.56K videos
22 files
19.7K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ДУО

Ҳайит билан табриклаш!

Жубайр ибн Нуфайрдан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари агар ҳайит куни учрашиб қолишса

"Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум",

яъни Аллоҳ биз у сиздан (ибодатларимизни) қабул қилсин, деб бир бирларига айтишар эди.
Ҳофиз ибн Ҳажар бунинг санади ҳасан, деб айтдилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

(Қиёмат куни) сур чалиниши билан бирданига улар қабрларидан Парвардигорлари сари суғурилиб чиқурлар. Улар: «Ҳолимизга вой! Ким бизларни ухлаётган жойимиздан уйғотди?» – деганларида, (уларга айтилур): «Мана шу Раҳмон ваъда қилган ва пайғамбарлар сўзлаган рост нарса (қиёмат)дир».

Ёсин сураси 51-52 оятлар

Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ТАБРИК

Ҳайит айём муборак!
Дўстларингиз, яқинларингиз, оила азоларингизни хам табрикланг.
каналга уланиш!👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#ТАБРИК

Ҳайит айём муборак!
Дўстларингиз, яқинларингиз, оила азоларингизни хам табрикланг.
каналга уланиш!👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#ТАБРИК

Ҳайит айём муборак!
Дўстларингиз, яқинларингиз, оила азоларингизни хам табрикланг.
каналга уланиш!👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#ТАБРИК
#LIVE_ONLINE

"Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!"

Жиззах вилояти бош имом-хатиби Меҳмонали Жабборов Рамазон ҳайит айёмми куни билан самимий муборакбод этиб эзгу дуолар қилдилар.

Live: https://www.facebook.com/imonuz/videos/560104358041448/

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳайит куни мўминлар амири, умавий халифаларидан бири Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига мусулмонлар табриклагани киришди. Катта ёшлилар табрикдан кейин у ердан чиқиб кетгач ёш болалар ҳам киришди. Уларнинг орасида Умар ибн Абдулазизнинг ўғли ҳам бор эди. У эски ва жулдур кийим кийиб олган эди. Бошқа аъёнларнинг болалари эса янги ва чиройли кийим кийиб олишган эди. Умар ибн Абдулазиз бундан йиғига тушди. Шунда ўғиллари у кишининг ҳузурларига келиб: “Эй отажон! Нима нарса сизни бошингизни эгиб, йиғлатди?" деди. Шунда Умар: “Эй ўғлим, ҳеч нарса бўлмади. Фақат бошқа аъёнларнинг фарзандлари янги ва чиройли кийим кийганида сиз мана бу эски кийимда туриб қалбингиз синиб, ўксиб қолмадими, деб қайғурдим холос”, дедилар. Шунда фарзанд отасига: “Эй отажон! Аллоҳни таниб, осий бўлган ва ота онасига оққ бўлган фарзанднинг кийими йўқлигидан қалби синади. Аллоҳга қасам, мен ундайлардан эмасман, ҳайит байрами Аллоҳга итоат қиладиганлар учундир”, деди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўл

Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.

Имом Муслим ривояти.

КАНАЛГА УЛАНИШ •┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Шаввол ойи рўзаси

Яна бир рамазон ойини кузатдик. Муборак ойдан олган маънавий фойдаларимиз келаси йилнинг шу кунларигача етгулик.Ҳижрий тақвим бўйича рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Мазкур ойнинг ажойиб фазилати бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусда шундай марҳамат қилганлар: “Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир” (Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти).
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кофир кимса қачон бирор яхшилик қилса, шу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши бирор яхшилик қилса, Аллоҳ таоло охирати учун яхшиликларини захира қилиб қўяди ҳамда тоати қилишига ярашасини дунёда ҳам ризқ қилиб беради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
АСЛИДА КИМ УЛОВДА?

Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ ҳаж қилиш мақсадида йўлга пиёда отландилар. Шунда бир киши туяси устидан туриб:
— Эй, Иброҳим, йўл бўлсин!- деса, у зот:
— Ҳаж қилишни хоҳлаб кетмоқдаман, - дедилар. Туядаги киши:
— Қани улов, йўл узоқ-ку?! - деди. Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ:
— Уловим кўп, аммо сен уларни кўрмаяпсан, -дедилар. Туядаги киши:
— Қани ўша улов? -деган эди, Ҳазрати Иброҳим Адҳам роҳимаҳуллоҳ:
— Агар бирор мусибат юз берса, сабр уловига минаман. Агар неъмат келса, шукр уловига минаман. Агар қазои қадар рўй берса, розилик уловига минаман, -деб жавоб бердилар. Шунда ҳалиги киши:
— "Аллоҳнинг баракасига бурканган ҳолда йўлингизда давом этинг. Аслида сиз уловда экансиз, мен эса пиёда эканман, -деб айтган экан.

https://t.iss.one/imonuz
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг рамазон табриги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҒИЙБАТ УЧУН ҲАДЯ

Ҳасан Басрийга:
- Бир киши сенга ғийбат қилди, - дейишди. У дарҳол ғийбат қилган кишига бир товоқ хурмо юборди. У киши хурмони олган заҳоти Ҳасаннинг олдига етиб келди ва:
- Мен сизни ғийбат қилган бўлсам-у, сиз менга бир товоқ хурмо юборибсиз, бунинг сабаби нима? - деди.
Ҳасан Басрий унга:
- Сен менга яхшилик юборган экансан, мен эвазига хурмо жўнатдим, - деб жавоб қилди. Бундан англашиладики, ғийбат уни қилинган одамга яхшилик, қилувчига эса зарар ва кулфат келтиради.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ОДАМЛАР СИЗГА ҚИЛГАН МУОМАЛАСИДАН ҚАЙҒУРМАНГ, УЛАРНИНГ ХОЛИҚ БИЛАН БЎЛГАН МУОМАЛАСИГА ҚАРАНГ

Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ "Зуҳд" деб номланган китобларида Аллоҳ таолонинг ушбу сўзларини келтирадилар: "Эй Одам боласи, сенинг ишларинг қизиқ: сени Мен яратдим, Мендан бошқага ибодат қилдинг; сенга Мен ризқ бердим, ўзгага шукр қилдинг; Мен сендан беҳожат ҳолимда сени севинтирмоқчи бўламан, сен эса Менга муҳтож ҳолингда Менга ёмон кўриниш ҳаракатидасан; яхшиликларим сенга тушган сари сен томондан Менга ёмонликлар кўтарилади!"

Ҳазрат Исо алайҳиссаломнинг сийратларида зикр қилинишича, у зот ўттиз нафар беморни даволаб, жуда кўп кўзи ожизни тузатдилар, улар эса у зотнинг душманига айланишди.

"Ўкинма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Фарзандларингизни уч хислатда тарбияланглар: Пайғамбарингизни яхши кўриш, у зотнинг хонадони аҳл­ларига муҳаббатли бўлиш ва Қуръон қироат қилишни. Чунки Қуръон ҳомиллари (уни ёд олиб, доим ўқиб юрувчилар) соя йўқ кунда Аллоҳнинг соясида пайғамбар ва соф кишилар (чин дўстлар) билан бирга бўлишади.

Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти).

https://telegram.me/imonuz
​​Қалбни қотишдан ва мухрланишдан сақлайдиган 14 та сабаб

1. Аллоҳ таолога қалбни ислоҳ қилишини сўраб дуо қилиш.

2. Аллоҳнинг Каломини ҳар куни бир саҳифадан бўлса ҳам тадаббур билан ўқиш.

3. Солиҳлар билан бирга ўтириш, уларнинг суҳбатини лозим тутиш.

4. Ўлимни, унинг аччиғини эсга олиш.

5. Жаннат ва ундаги неъматларни, дўзах ва ундаги азобларни эслаш.

6. Ҳар хафта қабрларни зиёрат қилиб туриш.

7. Беморларни тез-тез кўргани бориб туриш.

8. Гуноҳларнинг кабирасидан ҳам, сағирасидан ҳам четланиш.

9. Нафл ибодатларни кўп-кўп қилиб бориш.

10. Мубоҳларга шўнғишдан эҳтиёт бўлиш. Масалан, кўп кулиш, кўп ейиш, кўп ичиш, кўп гапириш ва ҳоказо.

11. Уламоларнинг таъсирли мавъизаларини тез-тез эшитиб туриш.

12. Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш.

13. Аллоҳнинг яратган нарсалари ҳақида, хусусан, осмонлар ва ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиш.

14. Холи қолиб, нафсни тафтиш қилиш, гуноҳларга йиғлаш ва тавба қилиш.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ҲИКМАТ

Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:

– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.

Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.

Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.

Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.

Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.

Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.

Сўрадилар: – Қайси дард бедаво?
Айтди: – Тентаклик.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ФОСИҚЛИККА ОИД ҲУКМЛАР

1. Фосиқлик ҳаром. Ундан наҳйи қилинган, яъни у Ислом динида буткул тақиқланган. Фосиқ шахс гуноҳкор бўлади, фисқига қараб жазога тортилади ва таъзир берилади.
2. Ҳанбалий мазҳаби бўйича, фосиқ имом бўлиб намозга ўтиши мумкин эмас.
3. Фосиқ ҳадис ривоят қилиш ҳаққига эга эмас.
4. Фосиқнинг гувоҳлиги қабул қилинмайди.
5. Фосиқнинг фатвоси қабул қилинмайди.
6. Фосиқ кимса болани ўз қарамоғига олиши мумкин эмас.
7. Фосиқ кимса шофеъий ва ҳанбалий мазҳаблари бўйича, никоҳда валий бўла олмайди.
8. Фосиқни фисқи учун ўзига яқин олиб бўлмайди.
9. Фосиқни ғийбат қилиш жоиздир.
10. Фосиқнинг тавбаси, агар барча шартларни юзага чиқарса, қабул бўлади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ҳасан Басрий айтдилар:
- Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун?- дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди?- деди.
- Аллоҳ, - дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб, яна азоблаши мумкин?!- деди.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят)

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
25-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:20
Қуёш 04:56
Пешин 12:20
Аср 17:30
Шом 19:44
Ҳуфтон 21:20

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Имон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар эса, айнан улар жаннат аҳлидирлар ва улар у ерда абадий қолувчилардир.

(Бақара сураси 82-оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг