#КУН_ҲАДИСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади», деганлар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Дўстларингизни каналимизга
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz

#ҲИКМАТ
ДУНЁ ИМТИҲОН ДИЁРИДИР
Оиша онамиз бирорта ҳам фарзанд туғмаганлари, шу билан бирга бирорта ҳам ҳадисда у онамиз "Эй Аллоҳнинг расули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг", деб айтганларини топмаймиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларида у онамиз 18 ёшда бўлганларини ҳам биласизларми? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни қаттиқ севар ва рашк қилардилар.
Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар. Шу билан бирга эр ҳақида қайғурмаганлар. Лекин илм ва ибодатга машғул бўлганлар. У онамиз муаллима ва маърифатли аёл бўлганлар. Буюк саҳобаларнинг фатво берувчи муфтиси ҳам эдилар.
Ҳеч қачон ҳаёт фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота она ўлими ёки фарзанд нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди. Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, албатта ундан яхши нарсани ўринбосар қилиб беради.
Дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч қачон бир кишининг қўлида мукаммал бўлмайди.

ОДАМЛАР ҚИЗИҚ!
• Ҳар куни унинг умри камайиб боради. Унинг қисқаришига эътибор бермайди, аммо мол-мулкидан бирор нарса камайса, унга диққат-эътиборда бўлади. Ваҳоланки, мол-мулкнинг ўрнини босувчи нарса бор. Аммо умрининг ўрнини босувчи нарса йўқ.
• Ҳар куни Аллоҳ ато қилган ризқни ейди. Агар ўша ризқи ҳалолдан бўлса, у ҳақда сўралади. Агар ҳаромдан бўлса, унга жазо берилади. У эса, ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди ва ўйламайди.
• Ҳар куни охиратга бир миқдор бўлса ҳам яқинлашади ва дунёдан бир миқдор узоқлашади. Шундай бўлса ҳам, фоний бўлувчи дунёга эътибор берганчалик боқий қолувчи охиратга эътибор бермайди. Ваҳоланки, оқибати баландликдаги жаннатгами ёки жарликдаги дўзахми, уни билмайди.
Аллоҳим! Дунёни энг катта ғамимиз ва кенг кўламдаги илмимиз, оқибатимизни дўзах томон қилма. Ҳовлимизни жаннат қилгин!

#ЭЪЛОН
Бугун 19 май куни 20:40 да "Қадр кечасида, ЎМИ Жиззах вилояти вакиллигининг imon.uz расмий сайтининг "Facebook" саҳифаси орқали "ONLINE" хатмонани кузатинг. Хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг ижобат бўлишига умидвор барча Қуръон шайдоларини кутамиз.
Мурожаат учун тел:
+99 8722238530
Жиззах вилояти бош имом-хатиби: Меҳмонали Жабборов,
вилоят бош имоми ўринбосари: Ботирхон Рузиев
Қори: Саидазимов Абдулҳамид
Қори: Маматмуродов Йўлчи
Қори: Атабоев Иззатулло
Фурсатни ғанимат билиб дуолар ижобат бўладиган гўзал лаҳзаларда сафимизда бирга бўлишингиз қалбимизни беҳад қувончга тўлдиради. Қурьон хатмонасига марҳабо азиз юртдошлар!

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
ҚАДР КЕЧАСИ УЧУН ТАВСИЯЛАР!
— Ибодатга халал бермаслик учун ифторда кўп овқат еманг.
— Бу кечани ибодат билан ўтказаётганда тавба қилишга азм қилиш.
—Барча мўминлар ва мўминалар учун истиғфор ва дуони кўпайтиринг.
— Бутун аъзоларингиз билан Аллоҳга юзланинг, ҳаттоки, ақлингиз ва қалбингиз У Зотдан бошқасидан узилсин.
— Жанжал ва тортишувлардан узоқда бўлинг, сизнинг ҳаққингизни поймол қилганларни кечиринг.
— Фикрингизни бир жойга қўйиб, ибодат қилинг, Қадр кечасида хаёл бошқа нарсаларда бўлиб, юз ракатни тугатиб қўйишни фойдаси йўқ.
— Дуо ва ибодатда ихлосли бўлиш қалбингиз Аллоҳдан бошқаси билан машғул бўлиб ракатларни кўпайтиришдан муҳимроқ.
— Қадр кечасида имкон борича таҳоратли бўлишга ҳаракат қилинг.
— Дуоингиз ижобат бўлишига аниқ ишонинг. Чунки ижобат бўлишига ишонмаслик дуонинг орасига тўсиқ пайдо қилади.
— Аллоҳ дуоларингизни қабул қилиб, ижобат қилишига ишончингиз комил бўлсин.
— Дуода бор вужудингиз билан ёлвориб сўранг, чунки Аллоҳ азза ва жалла ёлвориб дуо қилган бандасини яхши кўради.
— Ҳар бир гуноҳингиз учун Аллоҳ таолога истиғфор айтинг, У Зот сизни афв қилишини сўранг.
— Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, У зотнинг оилаларига кўп саловот ва саломлар айтинг, саҳобаларга Аллоҳдан розилик сўранг (яъни “Розияллоҳу анҳу” деб айтиш).
— Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиб ортидан: “Аллоҳумма иннака аъфуввун, туҳиббул аъфва фаъфу аннаа” (яъни: “Эй Аллоҳ, албатта Сен гуноҳларни афв қилувчи зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни афв эт”), дуосини кўп айтинг.
— Аллоҳ таоло барча мусулмонларни дўзахдан озод қилишини кўп сўранг.
— Ҳалол ризқни осон қилиб беришини ва ҳолатларни яхши томонга ўзгартиришини сўраб дуо қилиш.
— Ўтган ота-оналарингизнинг ҳақига дуо қилиб, Аллоҳдан гуноҳларини кечиришини сўранг.
— Дуо қилганда ушбу дуоларни ҳам айтиш: “Роббанаа ҳаб ланаа мин азважинаа ва зуррияатинаа қуррота аъюн”, (яъни, Эй Роббимиз, бизларга жуфти ҳалолларимиздан, фарзандаларимиздан кўз қувочнчлари бер).
— Сажда қилган ҳолатингизда кўп дуо қилинг. Чунки банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати сажда қилган ҳолатидир.
— Саждада узоқ вақт дуо қилиб туринг. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда шундай деганлар: “Белларингиз гуноҳларингиздан оғирлашиб кетган. Уларни саждада узоқ туриш билан енгиллатинглар”.
— Бир сонияни ҳам зое кетказманг, вақтни ғанимат билинг. Чунки, илоҳий раҳмат ва шаббодалар бу тунда очик бўлади.
— Қодир бўлганингизча Қуръон ўқинг.
— Қадр кечасини ибодат билан ўтказиш тонг отгунича давом этади, ўша вақтда фаришталар осмондан тушиб, чиқиб туришади.
— Аллоҳ таоло сизни бу кечани ибодат билан ўтказишга муваффақ қилганига шукрлар айтинг, сиздан бошқа қанча-қанча кишилар бу бахтдан бебаҳра қолди.
— Қадр кечасида имкон қадар садақа беришни унутманг. Чунки бу кечада қилинган ҳар бир амалнинг ажри улуғ.
— Энг асосий мақсад Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин!

Қадр кечасининг тартиб жадвали:
– соат 21:30 дан соат 23:30 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.
– соат 23: 30 дан 24:00 гача зикр, дуо ва муножот.
– соат 24:00 дан 24: 30 гача бироз дам олиш (ёки саҳарлик тановул қилиш).
– соат 24:30 дан 01:15 гача таҳажжуд намозини ўқиш.
– соат 01:15 дан 01:45 гача зикр ва тасбеҳ айтиш.
(Масалан: "Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлоҳу акбар" 100 марта.
"Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳоналлоҳил ъазийм"ни 100 марта.
"Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъала кулли шай'ин қодийр"ни 100 марта .
"Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ"ни 100 марта.
"Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад"ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш).
– соат 01:45 дан 02:15 гача яна зикр, дуо ва муножотга машғул бўлиш.
– соат 02:15 дан 02:45 гача хатми Қуръон ва унинг дуоси билан машғул бўлиш.
соат 02:45 дан 03:00 гача агар масжидда витр ўқимаган бўлса, уни адо этиш.
Бу айтганларимиз Қадр кечасида нимага машғул бўлайлик, деб сўраганлар учундир. Умуман олганда қадр кечасида зикр, ибодат, Қуръон тиловати, таҳажжуд ва дуога машғул бўлинади. У кечада Аллоҳдан гуноҳларини кечириб, афв қилишини сўраб, қалбининг тўридаги истакларини Аллоҳдан ихлос билан сўрашга машғул бўлинади. Ҳар орада “Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”, деб айтиб турилади.
Маъноси: Аллоҳим, Сен афв қилувчисан, афв қилишни севасан, мени афв қилиб кечиргин.
Бомдод намози вақти киргач масжидга бориб, бомдодни жамоат билан ўқийди. Қуёш чиққач дам олиши мумкин бўлади.

ҚАДР КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАМИЗ?
Бисмиллаҳир Роҳмани Роҳийм!Аллоҳ таолога ҳамду санолар, ҳабибимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва уларнинг аҳли оилалари, саҳобаи киромларга саловату дуолар бўлсин!Муборак Рамазон ойида шундай кеча борки, у Қуръони Каримда “Минг ойдан афзал” дея таърифланади.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг бошқа кунларидан кўра сўнгги ўн кечаю кундузда тоат-ибодатга қаттиқ киришганлар.
Давоми....
БАТАФСИЛ ЎҚИШ ⬅
☪ https://t.iss.one/imonuz

Билингки, Аллоҳ кечаси қабул қилмайдиган кундузга оид амаллар бор. Шунингдек, Аллоҳ кундуз қабул қилмайдиган кечага оид амаллар бор. Аллоҳ фарз қилган амаллар бажарилмагунча нафл қабул қилинмайди. Аллоҳ Жаннатга ақли, амаллари гўзал бўлган бандалардан саралаб олади. Бу бандаларнинг қилган гуноҳини марҳамати билан кечиради. Аллоҳ умри давомида ёмонлик билан яшаган бандаларни дўзахга ташлайди. Уларнинг яхшилигини қабул қилмайди. Ҳар бир банда ҳам умид, ҳам қўрқув билан яшаши керак. Аллоҳга ибодат қилганда унинг раҳматидан асло умид узманг.
Абу Бакр ас-Сиддиқ

Бугун 19-май
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
сешанба
Рамазон ойининг 26-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар
Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
⏰ (19:39)
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***
Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

#ONLINE
#LIVE
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг
№ 27-Кун
#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/imonuz/videos/562373458034368/
#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид ➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2558343001145510&id=116159006738098👈
#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/Izzattulo/videos/254026765803892/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
#LIVE
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг
№ 27-Кун
#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/imonuz/videos/562373458034368/
#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид ➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2558343001145510&id=116159006738098👈
#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/Izzattulo/videos/254026765803892/
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Forwarded from Muslim.uz
#ОНЛАЙН_ХАТМИ_ҚУРЪОН
ҚАДР КЕЧАСИДАГИ ОНЛАЙН ҚУРЪОН ХАТМОНАСИГА МАРҲАБО!
🔸MUSLIMTV (youtube): https://youtu.be/WqePSjQubtk
🔸MUSLIMUZ (Facebook):
https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/2964590136959210/
🔸Uzreport https://mediabay.uz/tv/343/UzReportTV
🔸UzReort (Youtube) https://youtu.be/K3i-cjC5i0I
🔸 ITV.UZ https://itv.uz/#!/concert/16

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
UZREPORT TV da "Xatmi Qur'on va duo oqshomi"
Din ishlari qo'mitasi, O'zbekiston musulmonlar idorasi va UZREPORT TV taqdim etadi: Muftiy boshchiliklarida "Xatmi Qur'on va duo oqshomi"
Официальный сайт: https://uzreport.news/
UzReportTV @ Instagram: https://www.instagram.com/uzreport.news/
UzReportTV…

Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#ДУО
Қадир кечасида айтиладиган дуо
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул-афва фаъфу ъанний".
(Эй Аллоҳ! Албатта сен афв қилгувчисан, афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил гуноҳларимни кечир)
☪https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A

#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
20-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!
⏰ Тонг 03:26
⏰ Қуёш 05:00
⏰ Пешин 12:20
⏰ Аср 17:27
⏰ Шом 19:40
⏰ Ҳуфтон 21:14
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)
Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар!
#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар
20-май чоршанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
⏰ (03:25 --- 19:40)
Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)
ёки арабча:
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇

#КУН_ОЯТИ
Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!
Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!
(Қаҳф сураси 23-24-оятлар)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг!
Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!
(Қаҳф сураси 23-24-оятлар)
Дўстларингизга ҳам улашинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
☪ imon.uz 👉 | @imonuz
ИЙМОН НУРИНИ ЗАИФЛАШТИРУВЧИ ИЛЛАТЛАР:
▪️Зикр мажлислари, жамоат намози, яхши инсонлар суҳбатида иштирок этмаслик.
▫️солиҳ пешволардан узоқлашиш.
▪️узун орзу-ҳавас.
▫️мубоҳ саналган еб-ичиш, ухлаш, сўзлаш, ўйин-кулгида ҳаддан ошиш. Зеро, кўп ейиш зеҳнни ўтмаслаштиради, танани оғирлаштиради, кишини дангаса қилиб қўяди. Айтилишича, ким кўп овқат еса, кўп сув ичади, кўп ухлайди. Оқибатда умрининг кўп қисми лаззатларга сарфланиб, ажр-савоблардан маҳрум бўлади;
▪️гуноҳкорлар даврасига кириш, носоғлом муҳитда яшаш.
▫️ дунё ишларига муккасидан кетиш.
▪️қалбни ғафлат уйқусидан уйғотувчи диний-маърифий адабиётларни мутолаа қилмаслик.
▫️дунё билан овора бўлиб, Аллоҳга ибодат қилишни унутиш.
"Қуръон – қалблар шифоси" китобидан
Дўстларингизга улашинг

Ҳотам ал-Асом (р.а)дан ривоят қилинади: Кимки тўрт нарсани тўрт нарсасиз даъво қилса, унинг даъвоси ёлғондир:
1. Ким Аллоҳни севишни даъво қилса-ю, Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсалардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир.
2. Ким Пайғамбар (а.с.)ни севишни даъво қилса-ю, фақир ва мискинларни ёмон кўрса, унинг даъвоси ёлғондир.
3. Ким жаннатни севишни даъво қилса-ю, садақа қилмаса, унинг даъвоси ёлғондир.
4. Ким дўзахни ёмон кўришни даъво қилса-ю, гуноҳлардан тийилмаса, унинг даъвоси ёлғондир.
Дўстларингизга ҳам улашинг:

Асир сичқонча ва банданинг ризқи
Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар:«Хаттотлик билан шуғулланиб турардим. Устозимга «Саҳиҳи Бухорий»ни кўчириб турсам, хонадондагилар бугун ейишга ҳам ҳеч нарса қолмаганини айтишди. Менинг ҳам қўлимда ҳеч нима йўқ. Бугун энди сабр қиласизлар, эртага Аллоҳ бир йўлга бошлар, деб маъюсланиб, ёза бошладим. Бир маҳал ковакдан кичкина сичқон чиқиб, китобимнинг устида уёқдан буёққа ўтаверди. Менинг кўнглимни ҳадеб паришон қилавергач, косани олиб, сичқончанинг устига тўнкариб қўйдим.