imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ONLINE
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг

№ 23-Кун

#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/imonuz/videos/306717770319682/

#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид ➡️ https://m.facebook.com/ravalliq/videos/3170421819647272/

#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди ➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=715679445868670&id=112731783748170
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
16-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:31
Қуёш 05:03
Пешин 12:13
Аср 17:25
Шом 19:36
Ҳуфтон 21:08

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

16-май шанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:30 --- 19:36)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир».

(Иброҳим cураси, 7-оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Қуръон_мўъжизалари (Албатта ўқинг👈)

Ғарб олимлари Қуръондан хато топиш учун йиғилишди...

(Улар Қуръондаги қуйидаги оятни келтиришди):

"قَالَتْ نَمْلَةٌ يَا أَيُّهَا النَّمْلُ ادْخُلُوا مَسَاكِنَكُمْ لا يَحْطِمَنَّكُمْ سُلَيْمَانُ وَجُنُودُهُ وَهُمْ لا يَشْعُرُون". (سورة النمل/ ١٨)

«...бир чумоли айтди: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар».
(Намл сураси 18-оят).

Уларнинг "хато" деб топган сўзи:

"يَحْطِمَنَّكُم"

...калимаси эди.

(Бу калима "яхтиманна" синдирмоқ, парчаламоқ маъносини беради).

Олимларнинг айтишича бу сўзни қаттиқ (кристалл) жисмларга нисбатан қўлланилиши керак, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан «синдирмоқ» сўзини ишлатиш хато, уларга «эзмоқ» сўзи ишлатилса тўғри бўлар эди, дейишди.

Уларнинг ушбу даъвосидан кейин орадан икки йил ҳам ўтмай худди шу олимлар: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлигини кашф қилишди ва ҳаммаси исломга киришди.

Субҳаналлоҳ🤲
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЗУЛМ

وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ لَيُمْلِي لِلظَّالِمِ، فَإِذَا أَخَذَهُ لَمْ يُفْلِتْهُ، ثُمَّ قَرَأَ: {وَكَذَلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَى وَهِيَ ظَالِمَةٌ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَديدٌ}.
 
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло золимга (зулмдан тўхташи учун) муҳлат беради. Агар энди жазолайдиган бўлса, уни жазодан халос этмайди», деб қуйидаги оятни ўқидилар:

📖 «Парвардигорингиз (аҳли) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши – азоби аламли ва қаттиқдир» (Ҳуд сураси, 102-оят).

Муттафақун алайҳ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний

44-дарс: Идғом қоидаси
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №42

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойналари энг олий намунали ойна. Киши ўзининг қалбий хасталикларини ўзи муолажа қила оладими?

MubashshirAhmad саҳифасидан

https://t.iss.one/imonuz
ЁМОНЛИКДАН ҚАЙТАРМАСАК

#Ҳадислар

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши: «Эй инсонлар, сизлар қуйидаги оятни ўқиганмисизлар?

📖 «Эй мўминлар, ўзингизни билинг! (Яъни, гуноҳлардан сақланинг!) Модомики, ҳақ йўлни тутган экансиз, адашган кимсалар сизларга зарар етказа олмас» (Моида сураси, 105-оят).

Чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Албатта кишиларда золимликни кўрсанглар-у, унинг қўлидан тутиб, (бу ишидан қайтармасанглар) тез фурсатда Аллоҳ таоло барчаларингни умумий бир азобга гирифтор қилади», деб айтганларини эшитдим», дедилар.

Абу Довуд, Термизий ва Насаийларнинг саҳиҳ санад билан қилган ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
САЛАФЛАР

Саҳобалар тунда андак Қуръон тиловат қилган бўлса, кундузи уларнинг юзидан буни билиб олса бўларди. Чунки улар Қуръондан қаттиқ таъсирланар эдилар. Айниқса жаҳаннам ҳақидаги оятлар уларнинг рангларини сарғайтириб юборарди. Бугунги одамлар эса кечаси билан хатм қилган бўлса ҳам Қуръондан таъсирланмай қўйишди...

Ҳасан ал-Басрий «Танбеҳ алмуғтаррин»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
САҲОБАЛАРИМДАН БИРОРТАСИНИ СЎКМАНГЛАР!

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «لَا تَسُبُّوا أَصْحَابِي، فَلَوْ أَنَّ أَحَدَكُمْ أَنْفَقَ مِثْلَ أُحُدٍ ذَهَبًا مَا أَدْرَكَ مُدَّ أَحَدِهِمْ وَلَا نَصِيفَهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳобаларимдан бирортасини сўкманглар! Сизлардан бирингиз Уҳуд мислича олтин нафақа қилса ҳам, улардан бирининг муддига ёки ярим муддига ҳам ета олмас», дедилар»*.
Муслим ривоят қилган.

* Бирингиз Уҳуд тоғи мислича олтинни садақа қилса ҳам, унинг савоби саҳобаларим садақа қилган бир мудд, ҳатто ярим мудднинг савобига ҳам тенг бўлмайди. Мудд – бир соънинг тўртдан бири, яъни ярим килограммдан бир оз камроқ.

«Жавомеъул калим» китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЯХШИ ВА ЁМОН АЁЛ

Донишмандларнинг биридан «Энг яхши аёл» ҳақида сўралганида, у шундай жавоб берди:

Энг яхши аёл:

Роббисини рози қиладиган;

Эрини ҳурмат қиладиган;

Эри ва оиласининг орасини бузмайдиган;

Беш маҳал намозини ўқийдиган;

Рамазонда бир ой рўзасини тутадиган;

Сирини ташқарига чиқармайдиган;

Оёқ кийимига кўз тушмайдиган;

Қомати, сифати билинмайдиган;

Эрини рози қиладиган;

Уйидан (эрининг изнисиз) чиқмайдиган;

Яхшиликка чорлаб, ҳалол яшашга рағбатлантирадиган;!

Ётоққа чорлаганда бош тортмайдиган;

Овози бегоналарга эшитилмайдиган;

Қавм-қариндошлари ичида обрўли, шарафли;

Ўз нафсида ҳокисор бўлган;

Фарзандлари учун меҳрибон, намуна;

Уйи - жаннат, саранжом, саришта, файзли;

Эридан бирон яхшилик кўрса, миннатдор бўладиган;

Ёмонлик кўрса, сабр қиладиган;

Эри уйдан чиққанда чиройли кузатиб, келгунича интизор кутадиган;

Қайтганида чиройли табассум ила қаршилайдиган;

Унга боққанда кўзни қувонтирадиган;

Эри сафарда бўлиб уйдан ғойиб бўлганда, мол-мулкини ва номусини муҳофаза қиладиган;

Унда бирон айб кўрса яширадиган;

Узр сўралса, кечирадиганидир.


«Энг ёмон аёл» ҳақида ҳам сўралди.
Донишманд шундай жавоб берди:

Тез - тез ўзини касалликка соладиган;

Сабабсиз йиғлайдиган;

Ажабланмаса ҳам куладиган;

Кўчага очиқ кийиниб, ясанадиган;

Уйда эса, бир аҳвол бўлиб юрадиган;

Гаплари қўпол;

Овози қaттиқ;

Яхшиликни билмайдиган;

Ёмонликга йўядиган;

Машаққатга сабр қилмайдиган;

Эрига қарши бошқаларни қўллайдиган;

Эрини қувватламайдиган;

Эри кирса, чиқиб кетадиган;

Чиқиб кетса, кирадиган;

Яқинлашса, қочадиган;

Эрининг оиласига беписанд;

Ғазабланса, ёмон сўзлар қўллайдиган;

Боласини оч қолдирадиган;

Фарзларни зоъе қиладиган;

Роббисини ғазаблантирадиган;

Эрини надомат қилдирадиган;

Шайтон уни севадиган;

Ўзи золим бўлиб туриб, шикоят қиладиган;

Кўрмаган нарсасига ҳам, гувоҳлик берадиган;

Тили заҳар ва узун;

Либоси калта;

Уйи бетартиб, файзсиз;

Кўзёши ёлғон;

Доим жанжал қиладиган;

Сеҳргар - жодугарга қатнайдиган аёлдир.

© Умму Абдуллоҳ таржимаси
Дўстларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

Закотга оид фатволар
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
36-ФАТВО

Турли нав чорва моллари нисобга етган одам уларнинг бир-икки навидан закот берганидан кейин шу закоти берилган моллар ўлиб қолса, берган закоти қолган молларининг закотига ўтмайди.

«Оламгирия», «Муҳит»

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
37-ФАТВО

Йил тўлмай олдиндан берилган закотни қабул қилган фақир йил охирига етмай бойга айланса ё ўлиб қолса, ёки диндан қайтиб муртад бўлса, берилган закот ўз кучини йўқотмайди.

«Оламгирия», «ас- Сирожул-ваҳҳож».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
38-ФАТВО

Закот фарз бўлган одам уни адо этмай туриб вафот топса, закот соқит бўлади.

«Оламгирия», «Муҳит».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
39-ФАТВО

Чорва молларининг эркагу урғочисидан нисобга етгач, закот берилади. Лекин шарти ярим йилдан ортиқ далада, ўтлоқда боқилган бўлиши ва мақсади сутидан фойдаланиш, наслини кўпайтириш, семиртириш, баҳосини ошириш бўлиши белгиланган. Ҳайвонларни боқишдан мақсади уларда юк ташиш, миниш бўлса, закот вожиб бўлмайди.

«Оламгирия», «Муҳит».

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
40-ФАТВО

Чорва молларини сотиб фойдаланиш, яъни тижорат нияти билан боқаётган бўлса, уларнинг неча бош эканига қараб эмас, қийматини пулга ҳисоблаб, закот чиқаради.

«Оламгирия», «Бадое».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бугун 16-май
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
шанба

Рамазон ойининг 23-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:36)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
ҚАБР АЗОБИ ВА НЕЪМАТИГА ИЙМОН

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, банда қачон қабрига қўйилса-ю, ундан соҳиблари қайтиб кетса, у уларнинг кавушларининг тақиқланганини эшитиб турганида олдига икки фаришта келиб, уни ўтирғизишади ва (Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни назарда тутиб):
«Бу одам ҳақида нима дер эдинг?» дейишади. Мўмин бўлса:
«Гувоҳлик бераманки, албатта, у Аллоҳнинг бандаси ва Расулидир
», дейди.
Унга:
«Дўзахдаги ўрнингга назар сол, батаҳқиқ, Аллоҳ сенга уни жаннатдаги ўринга алмаштириб берди», дейилади. У икковини ҳам кўради», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллан икки қабр ёнидан ўтдилар ва:
«Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Катта нарса учун азобланаётганлари йўқ. Ҳа! Улардан бири пешобидан покланмас эди. Бошқаси бўлса чақимчилик қилиб юрар эди», дедилар. Сўнгра бир хурмонинг ҳўл шохини опкелтириб, иккига бўлиб, ҳар бир қабрга биттадан санчиб қўйдилар-да:
«Шоядки, иккови қуригунча у иккисидан (азоб) енгиллатиб турилса», дедилар.
(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан бирингиз ёки бир инсон қабрга қўйилса, унинг олдига қорамтир-зангори рангли икки фаришта келади. Улардан бири Мункар, бошқаси Накир дейилади». дедилар.
(Термизий ривояти)

Хулоса шуки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг сўроқ-савол қилиши ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир хабарлар келган. Бунинг собитлигига иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади.
Аммо ўша азоб ёки неъмат қандай бўлади? Бу ҳақда гапирмаймиз. Чунки бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл унинг кайфиятини тасаввур қила олмайди. Шариат эса бу борада ақл кўтарадиган нарсани эмас, балки ақлларни лол қолдирадиган нарсаларни олиб келди. Чунки руҳнинг қабрда бандага қайтиши бу дунёда ҳамма биладиган тарзда эмас, ғайриодатий тарзда амалга ошади.

«Ақийдатут - Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан.
Дўстларга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Hudaybiya sulhi
Tasadduq Yo Rosulalloh
#СИЙРАТ №45
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ

"Ҳудайбия сулҳи"

🗣 Нуриддин Холиқназаров 

https://t.iss.one/imonuz
#ONLINE
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қориларни кузатинг

№ 24-Кун

#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/imonuz/videos/692130814919721/

#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид ➡️ https://m.facebook.com/ravalliq/videos/2596729790579543/

#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди ➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=585177565440871&id=112731783748170
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ДУО

▪️Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Тонг отса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма, инний ас`алука ъилман нафиъан, ва ризқон тоййибан, ва ъамалан мутақоббалан»

(Аллоҳим Сендан фойдали илм, покиза ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман) дер эдилар.

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривояти.


▪️Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Ким ҳар куни тонг отганда ва кеч кирганда:

«Ҳасбийаллоҳу, лаа илааҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм»

(Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади».
Ибн Сунний ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•
imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
17-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:30
Қуёш 05:02
Пешин 12:13
Аср 17:26
Шом 19:37
Ҳуфтон 21:10

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

17-май якшанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:29 --- 19:37)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Албатта, охиратга имон келтирмайдиган кимсаларнинг (қилаётган) амалларини ўзларига чиройли кўрсатиб қўйгандирмиз. Бас, улар гангиб юраверадилар.

(Намл сураси 4 оят.)

Дўстларингизга ҳам улашинг
#КУН_ҲАДИСИ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Албатта, дуо ер ва осмон ўртасида мавқуф (тўхтатилган) бўлиб туради. То Набиййинга салавот айтмагунингча, ундан бирор нарса кўтарилмайди”, деди.

Термизий ривоят қилган

Дўстларингизга ҳам улашинг
​​#Ҳикоя

"Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар!"

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (“Шуаро” сураси, 100-101) оятлари ҳақида сўралганда, шундай дедилар:

"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бири киши:

– Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку! – дейди. Шунда унга:

– У дўзахда, – дейилади. Шунда ҳалиги киши:

– Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, – дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

– Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Ёки солиҳ амали бормиди?! – дейдилар.

– Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди, – дейилади".

Ҳасан Басрий яна айтардилар: "Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар!"

Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ:
"Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз, "Эй Роббимиз, фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди, денглар", деб йиғлардилар... Оҳ!

© Хайрулла ҲАМИДОВ