imon.uz
4.54K subscribers
9.16K photos
1.54K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#ҚАРОР

• Касаллик насибангдир, даво излаш эса сенинг қароринг!
• Уйланиш насибангдир, талоқ эса сенинг қароринг!
• Ҳаётингдаги шахслар насибангдир, уларни ҳаётингда асраб қолишинг эса сенинг қароринг!
• Фарзанд насибангдир, унинг тарбияси эса сенинг қароринг!
• Ота-она насибангдир, уларнинг розилигини олиш сенинг қароринг!
• Демак насибаларингдан эмас айнан қарорларингдан жавобгар бўласан!
• Шуни унутма!

©️ Ғолиб Сафо
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Кун_ҳикояси

Инсон нега бақиради?

Ислом олимларидан бири талабалари билан бирга қаёққадир кетаётган эди. Йўл бўйидаги уйларнинг биридан эр-хотиннинг бақир-чақир қилаётгани эшитилди. Устоз талабаларига юзланиб:
– Одамлар нега бир-бирига ғазаб билан қичқиради?.. – деб сўради.
Талабалардан бири:
– Одам жаҳли чиққанда бақиради-да, – деди.
Шунда у муборак зот:
– Аммо жаҳлимизни чиқарган инсон шундоққина пешонамизда турган чоқда унга нега бақириб гапирамиз? Унга айтмоқчи бўлган гапларимизни пастроқ овозда айтишимиз ва сўзлашга катта куч сарфлашимиз мумкин бўла туриб нега бўғзимизни йиртадиган даражада катта куч сарфлаб бақирамиз? – деб яна сўради.
Талабаларидан сас чиқмагач, ўзи тушунтира бошлади:
– Икки инсон бир-биридан ғазаблангани заҳоти уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашади. Шундан кейин улар узоқ масофадан бир-бирига овози эшитилсин учун бақиришга мажбур бўладилар. Уларнинг ғазаби қанчалик кучайса, ўртадаги масофа ҳам шунча узоқлашиб бораверади ва улар янада қаттиқроқ бақириб гапиришга мажбур бўладилар.
Хўп, икки инсон бир-бирини севса-чи, унда нима бўлади? Улар бақириш ўрнига мулойим оҳангда гаплашади. Чунки қалблари бир-бирига жуда ҳам яқиндир ёки орадаги масофанинг ўзи ҳам йўқдир.
Хўш, икки инсон бир-бирини жуда ҳам қаттиқ севса нима бўлади? У ҳолда уларга сўзлашишнинг кераги йўқ. Шунчаки шивирлашади, холос. Негаки, уларнинг қалби бир-бирига янада яқинлашгандир. Бора-бора уларнинг шивирлашига ҳам эҳтиёж қолмайди, бир-бирига қараб қўйсалар бас, шунинг ўзи етарли бўлади. Икки инсоннинг бир-бирига бўлган ҳақиқий севгисининг изҳори ана шудир.
Яна бир оздан сўнг талабаларига қарата бундай деди:
– Шундай экан, бирор сабаб билан баҳслашиб қолсангиз, қалбларингизнинг орасига масофа киришига йўл қўйманг. Орангизга масофа олиб кирадиган сўзлардан узоқ бўлинг, йўқса, сизларни узоқлаштириб юборади у.

Демишларки…

“Cабзавотчи бақирур, сарроф бақирмас,

Эскичи бақирур, антиқачи бақирмас...”

Фикри қийматли бўлган бақирмайди, бақирган ўйламайди, ўйламаган ғавғо қилади.

Сасимизни эмас, сўзимизни юксалтирайлик.

Раббим бизни гўзал сўзли, ҳикматли ва назокатли бандаларидан айласин, иншоаллоҳ!

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Сирдарёдаги “Сардоба” сув омборидан сув чиқиши оқибатларини бартараф этишни тилаб дуо қилинди

Бугун, 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.Қайд этиш жоизки, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. Ушбу воқеа жойига тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб бориб, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф етиш бўйича ишларни бошлаб юборилган.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#БИЛАСИЗМИ?

Мия - инсоннинг энг мураккаб ва энг кам ўрганилган тана аъзоси. Биз у ҳақида кўп тасаввурга эга эмасмиз, аммо мия ҳақида ажойиб факторлар етарлича.

1. Нерв импулси 270 км/с тезликка эга.

2. Мия иш фаолияти учун шундай энергия керакки, ҳатто унинг қувватидан 10 ваттли лампочка ёқиш мумкин.

3. Инсон миясидаги бир ҳужайра исталган энсклопедиядан 5 марта кўп маълумот сақлаш кучига эга.

4. Қон айланиш системасига кирадиган Кислороднинг 20%и мия учун сарфланар экан.

5. Кунга нисбатан тунда инсон мияси фаолроқ бўлади.

6. Нейронлар(мия ҳужайралари) инсонни бутун умри давомида ўсиб ривожланиб боради.

7. Ахборотлар турли нейронлардан турлича тезликда тарқалади.

8. Мияни ўзи оғриқни ҳис қилмас экан.

9. Миянинг 80%и сувдан иборат.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!👇👇👇👇
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №32

Нафс ва руҳ тарбияси билан шуғулланмасак, бизга душманнинг кераги йўқ.

MubashshirAhmad саҳифасидан

https://t.iss.one/imonuz
ОДАМЛАРНИНГ СИРЛАРИГА ҚУЛОҚ ТУТИШ - ЖОСУСЛИК

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
"...(Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз..." (Ҳужурот сураси, 12-оят).
Яъни, бир киши биродарининг айбини қидирмасин. Аллоҳ беркитган нарсани ошкор қилишга уринмасин.
Муфассирлар: "Жосуслик - мусулмонларнинг айбу нуқсонларини қидириш", деганлар.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: "Валид ибн Уқбанинг соқолидан хамр томиб юради", дейишган эди. У зот: "Батаҳқиқ, биз жосуслик қилишдан қайтарилганмиз. Бироқ унинг ростдан ҳам ичувчи экани маълум бўлса, уни жазолаймиз", дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким бир қавмнинг гапларига ёқтирмасалар-да, қулоқ солса, қиёмат кунида унинг қулоқларига эритилган қўрғошин қуйилади".
Аллоҳдан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган ишларга муваффақ этишини сўраймиз. У марҳаматли ва саховатли Зотдир.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Бугун 1-май
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
жума

Рамазон ойининг 8-куни
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан очадилар

Тошкент вақти билан
оғиз очиш вақти
(19:20)

Ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли зунуби я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. ***


Яъни:Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечирувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
siyrat_Tasadduq_ya_Rosulalloh_28_Tarixda_qolgan_yolboshchi_mp3_crdownload
9.7 MB
#СИЙРАТ №28
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ

"Тарихда қолган йўлбошчи"

🗣 Нуриддин Холиқназаров 

https://t.iss.one/imonuz
Tasadduq yo Rasululloh - Yasrib shahri nurga to'ldi
@mp3muslim
#СИЙРАТ №29
Тасаддуқ ё
Росулаллоҳ

"Ясриб шаҳри нурга тўлди"

🗣 Нуриддин Холиқназаров 

https://t.iss.one/imonuz
#ONLINE
#LIVE

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Жиззах вилояти вакиллиги интернет тармоқи орқали ONLINE тарзда хатми Қуръон қиладиган қорилар

№ 9-Кун


#LIVE👇
1) Саидазимов Абдулҳамид қори Зомин тумани ”Маърифатли” жоме масжиди ➡️ https://www.facebook.com/imonuz/videos/656827418492521/

#LIVE👇
2) Маматмуродов Йўлчи қори Жиззах шахар "Раваллиқ" жоме масжид ➡️ https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=265295474593371&id=116159006738098

#LIVE👇
3) Атабоев Иззатулло қори Ш.Рашидов тумани "Имом Аъзам" жоме масжиди ➡️
https://www.facebook.com/Izzattulo/videos/2686926228101602/

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
2-май Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:52
Қуёш 05:19
Пешин 12:20
Аср 17:17
Шом 19:22
Ҳуфтон 20:48

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)

Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

#РАМАЗОН_ТАҚВИМИ
Тошкентдан бошқа вилоят шаҳарлар вақтлар фарқи
билан ёпадилар

2-май шанба
Тошкент вақти билан
Оғиз ёпиш  ва очиш вақти:
(03:52 --- 19:21)

Рўзанинг нияти:
(Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун.)

ёки арабча:

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#РЎЗА

РЎЗАГА БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР

27- Ким Рамазон рўзасини тутаолмай қолган бўлса, кечиктирмасдан тезда унинг қазосини тутади. Чунки узрсиз Рамазон рўзасини қазосини кечиктириш гуноҳ бўлади.

28- Рўзанинг қазосини тутишда бир кунни ёки бир вақтни тайин қилиш шарт эмас. Бирор кунни тайин қилмасдан қазо нияти билан рўза тутса қазоси дуруст бўлади.
•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ОЯТИ

«Ўша Қиёмат кунида тақводор бўлган дўстлардан бошқа дўстлар бир-бирига душмандир»

«Зухруф Сураси 67-Оят»
---------------
Тафсир👇🏼

Қиёмат куни ҳамма ўз оқибатини билгач, гарчи бу дунёда ўзаро ақин дўст бўлса ҳам, бир-бирига душманга айланади. Чунки у дунёда бир-бирларини турли амалларга ундаган дўстларнинг дўзахга тушиб жазо тортишлари аниқ маълум бўлиб қолади. Ана ўшанда, ёмон билан дўст бўлганига афсусланиб, дўстлар дўстини ёқтирмай қўяди. Дўстлар душманга айланади. Бир-бирига маломат қилиб, сени деб шундай бўлди, дейишга ўтади.
-----
Фақат тақводор дўстларнинг оқибати хайрлидир. Чунки уларнинг дўстлиги Аллоҳ учун, тақво асосига қурилган эди. У дўстлар доимо яхши амалларни қилган бўладилар, шунинг учун қиёмат куни бирга жаннатга тушадилар ва дўстликлари яна ҳам ортади.

"Тафсири ҳилол" китобидан

♻️ Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари оппоқ ва оёқ-қўлларидан нур таралиб турган ҳолларида чақирилурлар. Бас, сиздан ким ўз пешонасидаги қашқасини узайтиришга қодир бўлса, шуни қилсин», дедилар».

Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Дўстларингизни таклиф қилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
РИЗҚ ТАШВИШИ

Баъзи салафи солиҳлар даврида ҳам маҳсулотларнинг нархи кўтарилган. Шунда бир улуғ зотга “Нарх-наво қимматлашибди” дейишди. Буни эшитган зот: “Аллоҳга қасамки, агар арпанинг бир донаси бир динор бўлса ҳам парво қилмайман. Менинг зиммамда Аллоҳ буюрганидек ибодат қилиш, У зотнинг зиммасида эса, Ўзи ваъда қилганидек, менга ризқ бериш” деб жавоб бердилар.

Каналимизга қўшилинг
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
БИРОВНИНГ АЙБИНИ ЯШИРИШ

Мўмин банда биродарининг ўзгаларга зарари етмайдиган айбини билиб, уни яшириши улкан савобдир. Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор банда дунёда бир бан-дани(нг айбини) яширса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни(нг айбла-рини) яширади”, дедилар”. (Имом Муслим ривояти) Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилган:Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қайси киши ўзганинг айбини кўриб, уни яширса, худди тириклай кўмилган қизни қабридан қутқарган каби бўлади”, деяётганларини эшитдим”.
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний

31-дарс: Ташдидли ҳарфлар
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳий_тарбия №33

Робиатул Адавийянинг машҳур сўзлари. Бир шайхнинг намозларини қайта ўқиш сабаби.

MubashshirAhmad саҳифасидан

https://t.iss.one/imonuz
Мусибатни енгиллатадиган асосий омиллар!

– Қуръон оятларида тааммул қилиш; фикр юритиш.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда;
"Албатта сизларни бир нав хавф-хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни бироз камайтириш билан имтиҳон қилурмиз. Мусибат етганда "Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун – Албатта биз Аллоҳнинг бандасимиз ва албатта биз Унга қайтажакмиз" деган бандаларимга хушхабар беринг. Ана ўшаларга Роббилари томонидан салавот ва раҳмат бордир".
(Бақара, 155-157-оятлар)

Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўминларни имтиҳон қилишини олдиндан эслатиб, гўё уларни имтиҳонга тайёр туришга ундамоқда. Имтиҳон нималарда бўлишини бирма-бир санаб, уларга енгиллик яратиб бермоқда. Имтиҳоннинг бўлиши эса зарур. Имтиҳон бўлмаса, аълочи билан иккичи ажрамайди.
👇👇👇

Имтиҳон қилинадиган соҳалар жадвали қуйидагича:
1- Хавф-хатар. Қалбга қўрқув солувчи таҳликали ҳолат. Бу
ғолибан ёв қўли баланд келганда рўй беради.

2- Очлик – озиқ-овқатда етишмовчилик.

3- Молга нуқсон етиши. Фойда эмас, зарар, талаф кўриш.

4- Инсоннинг ўзига, бола-чақасига етадиган касаллик ёки ўлим каби мусибатлар.

5- Мева-чевадаги етишмовчилик, нуқсон, кам ҳосиллик.
Ушбулар мўмин учун синов, жазо эмас. Синов иймонга яраша келади. Иймони мустаҳкамнинг имтиҳони оғирроқ, заифники ўзига яраша. Аълочига берилган савол, иккичига берилмайди.Художўйга келган синов, худосизга келмайди.
Айтишларича, чумоли ўзидан 50 марта оғир юкларни кўтарар экан. Инсон бунча оғир юкни кўтаролмайди-ю, лекин ўзидан 50, балки 500 баробар катта синовларни кўтара олади. Бунга Пайғамбарлар, саҳобалар ҳаётида мисоллар талай. Уҳудда уч минг аскар мусулмонларга ҳужум қилади. Бу уларни чўчитиш ўрнига хотиржам қилади.


"Қайғудош" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ҲАЗРАТИ УМАР ҚУЁШГА ҚАРАГАН ЭДИ, ҚУЁШ СЎНДИ

Бир куни Ҳазрати Умар (р.а.) хирқасини ямар эди. Умарнинг елкаси очиқ қолганидан қуёш қаттиқ қиздирди. Бу иссиқдан Ҳазрати Умарнинг муборак қалби сиқилди. Умар қуёшга бирдан қараган эди, Аллоҳ амри ила қуёш ҳарорати, нури сўниб пасайди. Жаброил (а.с.) Расули Акрам (с.а.в.)га келиб:
- Ё Расулуллоҳ! Умарга буюринг, қуёшга шавқат назари ила боқсин. Бўлмаса қуёш то қиёматгача шундай қолади, қуёшсиз ҳаммаёқ зулмат бўлади, - деди.
Расули Акрам:
- Ё Умар! Жаноби Ҳақ сенга қуёшга шафқат ила қарашингни буюрди, - деб амр қилди.
Ҳазрати Умар қуёшга шафқат ила боққан эди, қуёш ёришди, аввалги ҳолига келди.

Изоҳ ва ўгит
Ҳазрати Умарни Умар этган Исломдир. Ҳазрати Умар исломнинг буйруқларидан (амрларидан) қилчалик айрилмагани сабабли Ҳазрати Умарга жуда буюк неъматлар, мартабалар берилди. Ҳазрати Умар Аллоҳни севар эди. Аллоҳ ҳам Умарни севди. Қуёшга сўзини ўтказган Умар, албатта, Аллоҳнинг розилигига ноил бўлганлиги ва етишганлиги учунгина бундай даражага эришгандир.

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz