imon.uz
4.4K subscribers
9.27K photos
1.55K videos
22 files
19.6K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ОЯТИ

قَالَ ٱللَّهُ إِنِّى مُنَزِّلُهَا عَلَيْكُمْ فَمَن يَكْفُرْ بَعْدُ مِنكُمْ فَإِنِّىٓ أُعَذِّبُهُۥ عَذَابًا لَّآ أُعَذِّبُهُۥٓ أَحَدًا مِّنَ ٱلْعَٰلَمِينَ

(Моида сураси, 115-оят.)

Аллоҳ: «Албатта, мен уни сизларга туширгувчиман. Бас, бундан кейин сизлардан ким куфр келтирса, уни оламларда ҳеч кимни азобламаган азоб ила азоблагайман», деди.

(Ҳақ таоло Ўзининг жалолига – улуғворлигига яраша жавоб берди:
«Албатта, мен уни сизларга туширгувчиман», деди.
Уламоларимиз моида – дастурхон ҳақида Қуръони Каримдан бошқа ҳеч қандай маълумот йўқ бўлишига қарамай, худди шу жумланинг ўзига таяниб: «Дастурхон тушган, чунки Аллоҳниг ваъдаси ҳақдир», дейдилар.
Аллоҳ таоло дастурхон тушириш ҳақидаги сўровни ижобат қилиш билан бирга, Ўзининг доимий одатини ҳам эсга солмоқда. У одат мўъжиза талаб қилган қавм, мўъжиза келгандан кейин ҳам куфр келтирса, уни қаттиқ азобга дучор қилишдир. Бу азоб ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда бўлади.
Кейинги оятларда қиёмат кунида Пайғамбарлар тўпланганда Ийсо ибн Марям алайҳиссаломдан саволлар сўраш саҳнаси давом этади.)

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Ким хонадонига барака тушишини хоҳласа, уйига кирганда аҳли оиласига салом берсин!

Анас розияллоҳу анҳудан марфуъ ҳолда ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Болажоним! Уйингга кирганингда салом бергин. Шунда ўзинг учун ҳам, аҳли оиланг учун ҳам барака бўлади», дедилар.

Имом Термизий ривояти қилиб, ҳасан ва ғариб ҳадис, дедилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ГУНОҲГА ЮРМАГАН ОЁҚ

Урва ибн Зубайр Мадинада фақиҳлик қилган вақтларида халифа Валид ибн Абдулмалик у кишини Сурияга зиёратга чақиртирибди. Урва у ерга кичик ўғиллари билан бирга борибдилар. Фақиҳ халифа билан суҳбат қураётган пайтда, у кишининг отларга қизиқувчан ўғилларини отхонада от тепиб ўлдириб қўйибди. Урва ўғилларини кўмиб бўлмаёқ, қорасон касаллигига дучор бўлибдилар. Қорасон тобора кенгайиб борар, табиблар оёқни кесиб ташлаш кераклигини айтишибди. Урва розилик бергач, табиблар:
— Озроқ ароқ ичсангиз, унинг таъсирида оғриқни сезмай турасиз, тезда кесиб оламиз.
— Аллоҳ таоло менга ато этган саломатлик неъматини сақлаб қолиш учун у ҳаром қилган ароқни ичмайман.

Табиб аввал катта пичоқ, сўнг суякни кесадиган аррани у зотнинг олдига қўйиб, сўнг 3-4 кишини чақирибди. Шунда Урва сўраган эканлар:
— Бу одамларни нима қиласиз?
— Улар сизнинг оёқ-қўлларингизни босиб туришади.
— Уларнинг ўрнига мен хизмат қиламан. Аллоҳни зикр қилиб тураман. Сиз эса кесаверинг.
Ҳазрат «Ла илаҳа иллаллоҳ» деб зикрга тушиши билан жарроҳлар ишга киришишибди. Кесиб бўлингач қонни тўхтатиш учун оёқларини қайнаб турган ёққа солишибди. Шунда у зот хушларини йўқотибдилар.
Урва ибн Зубайр кундуз куни 8 пора, кечаси 2 ракаат нафлда яна 8 пора Қуръон ўқишни одат қилиб, умр бўйи тарк қилмаган эканлар. У кишинг одатлари фақатгина шу куни тарк бўлган экан.

Хушларига келиб сўраганлари: «Оёғим қани?» – бўлган экан. Кесилган оёқларини олиб келиб кўрсатишибди. У зот уни ўпиб шундай дер эканлар:
«Эй оёғим, кечалари сенинг устингда мени масжидга юргизган Аллоҳга қасамки, мен сени ҳаргиз ҳаромга босмаганман. Мендан рози бўлгин».
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Қуйидагиларни қилиш
ёмонлик олиб келмайди:


Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
Меҳмон кетгандан кейин
орқасидан супурилса;
Қалампир, супурги каби
нарсаларни қўлдан қўлга берса;
Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
Остонада кўришилса ёки
ўтирилса;
Чап қовоқ учса;
Чап кафт қичиса;
Хўроз бемаҳал қичқирса;
Бир кунда икки келин
туширган ҳовлига иккала келин
бир вақтда, битта дарвозадан
кириб борса;
Бойўғли сайраса;
Дуо қилинаётганда дастурхон
устида қалампир ёки пичоқ
турган бўлса;
Ҳовлига мажнунтол экилса;
Сафар ойида тўй қилинса;
Анжир дарахтининг ўтини
ёқилса;
Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
Супрани ёзган одамдан
бошқаси йиғиштирса;
Шомдан кейин сўраб
чиққанга сигир сути берилса; Биров тишлаган нарсани еса;
Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
Пичоқ дамининг тепага қараб
туриб қолиши;
Одамнинг эгнида кийим
чатилиши, тикилиши.

2. Бахт ёки бахтсизлик
қуйидагиларга боғлиқ эмас:

Пешонанинг кенглигига;
Қўлнинг узунлигига;
Тана аъзоларининг шакли ва
ҳажмига;
Кўзнинг рангига;
Чиптадаги рақамларнинг
мутаносиблигига;
Синиқ ойнага қарашга;
Хонтахта ёки столнинг
бурчагига ўтиришга;
Супурги ёки ўқлов учи билан
туртишга.

3. Даромад ва баракага
қуйидагилар асос бўлмайди:

Чойнинг устидаги
пуфакчаларни сочга суртиш;
Ўнг кафт қичиши;
Биринчи сотилган нарсанинг
пулини барча матоларга
теккизиб чиқиш;
Дам урилган пулни ҳамёнда
асраш;
Эрталаб ҳеч кимга, ҳатто оила
аъзоларига ҳам пул бермаслик.

4. Туғруқнинг оғир ёки енгил
кечиши қуйидагиларга боғлиқ эмас:

Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
Ҳомиладорлик даврида
ғўзапоя ўтини тандирга илдиз
томони билан солинганига;
Касалхонага кетаётиб,
кийимларни илгичлардан
чиқариб ёки кир ёйиш учун
боғланган дорларни ечиб ёҳуд
жавон каби жиҳозларнинг
эшикларини очишга;
Сувда қайнатилган мошнинг
тез очилишига.

5. Қуйидагилар кўз тегишидан
асрамайди:

Дарвоза тепасига, ҳовлидаги
устунларга осиладиган
ҳайвоннинг калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби
нарсалар;
Буржга қараб тавсия
қилинадиган турли рангли
тошлар;
Қўлга, бўйинга осилган
кўзмунчоқ, кийимга қадаб
қўйилган дўлана.

6. Қуйидагиларга ишонсангиз
адашасиз:

Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо
кунлари) тирноқ олса, бир
ёмонлик келади;
Чақалоқни жума куни
чўмилтириб бўлмайди,
савобини кўтара олмайди;
Дуо қилинаётганда дастурхон
устида пичоқ турса, уйдан
барака учади;
Шомдан кейин сут, қатиқ
сотилса ёки берилса, сигирнинг
сути камаяди;
Азали хонадон аъзолари
марҳумнинг «қирқи чиққунича»
тухум ейишлари гуноҳ;
Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
Таомнинг қирмочини еган
ёки қозон тагини ялаган
қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
Эркак киши уйдан чиқаркан,
йўлини аёл киши кесиб ўтса
ўша куни иши юришмайди;
Тирик одамнинг бўйини
қаричлаб ёки бошдан оёғигача
метрлаб ўлчаб бўлмайди,
ўликни ўлчагандек бўлади;
Янги туғилган чақалоқни
«қирқи чиқмасдан» ювинтириб,
соч ва тирноқларини олиб
бўлмайди;
Шанба куни қўлдан пул кетса,
фақирлик келади, аксинча, пул
келса, бойлик келади;
Супургини қўшнига бериб
бўлмайди, уйдан барака
қочади;
Қўшнидан супурги, игна сўраб
бўлмайди, йўқсиллик
келтиради;
Нонни дастурхонга тоқ қўйиб
бўлмайди, азали жойда тоқ
қўйилади;
Чоршанба куни соч-соқол
олиб бўлмайди, чунки у куни
ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас
экан;
Тўқ кўк рангли либосни кийиб
бўлмайди, чунки у
азадорларнинг либоси
ҳисобланади.
Кимнингдир ўлими учун
юлдуз учади десангиз;
Идиш-товоқларни қозоннинг
ичига солиб ювиш керак
десангиз;
Гўдакни деразадан узатиш,
олиш керак десангиз;
Бешикни икки киши
кўтариши керак десангиз.



Аввало ҳар иш Аллоҳдан. Динда янгилик яратиш бидъат, ҳар қандай бидъат залолат, залолат эса дўзахга етакловчи йўлдир
Диндаги ҳар бир бидъат ҳаром ва адашишдир.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам Янги топилган ишлардан
сақланинглар, ҳар бир янги
топилган иш бидъатдир ва ҳар бир бидъат адашишликдир»
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний

5-дарс: م ҳарфи.
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

| Youtube | Facebook

https://t.iss.one/imonuz
Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш учун ўқиб, дам солинадиган оят ва дуолар:

Қўлни боланинг бошига қўйиб, қуйидаги шаръий руқяни ўқинг:
1. Фотиҳа сураси.
2. Оятул Курси.
3. Бақара сурасининг охирги икки ояти («Ааманар-росул…»).
4. Ихлос сураси (3 марта).
5. Фалақ сураси (3 марта).
6. Нас сураси (3 марта).

Сўнгра уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтиб, кейин етти марта

«Аъузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир», дейилади
(Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила кўриб, ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман)
Сўнгра:

«Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу», дейилади

(Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим)
Кейин боланинг боши ва баданига қўлимизни суртамиз.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
71-savol
Fatvo hay'ati
#ДУО

МУСИБАТДА ЎҚИЛАДИГАН ДУОЛАР

https://t.iss.one/imonuz
КАМЧИЛИКНИ КЎРАМИЗ, АММО...

Устоз ўз талабаларга бир қоғозни кўрсатиб, уларни фикрлашга чорлабди. Қоғознинг ўртасида биттагина қора нуқта бор экан.
- Айтингчи, нимани кўряпсизлар?
- Нуқтани – дебди биринчи талаба.
- Қора нуқтани – дебди иккинчиси.
- Қора ва қалин нуқтани – шошиб жавоб берибди учунчи талаба.

- Афсус, – бир муддат хаёлга берилиб қолган устоз аста сўз бошлабди. – Ҳаммангиз оқ қоғоздаги кичкинагина қора нуқтани кўрдингиз, лекин ўша нуқта турган катта ва оқ қоғозни пайқамадингиз.

Ҳаётда ҳам худди шунақа бўлади-да. Одамларни арзимаган кичик камчиликлари учун айблаймиз. Аслида эса ўша кичик нуқсон ортидаги катта ва олийжаноб юракни пайқамаймиз. Ёки шунчаки пайқашни истамаймиз...

Дўстларингизга ҳам улашинг.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кино

«Умар ибн Хаттоб» сериали (6-қисм)

Манба: MilliyTV

Дустларингизга ҳам улашинг:
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
ШАЪБОН ЯРИМИ КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ НАФРАТЛАНУВЧИ ҚАЛБ СОҲИБИНИ ҚАМРАМАЙДИ.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Рамазон ва Шаъбон ойларини улуғлаб хурсандчилик қилганидек бошқа ойларни тантанали равишда кутиб олмаганлари ҳақида саҳиҳ ривоятлар келган. Имом Насоий Усома ибн Зайд разийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради. "Эй Аллоҳнинг Расули биз сизни Шаъбон ойида рўза тутганингиз каби бошқа ойда рўза тутганингизни кўрмадик".
Давоми....

БАТАФСИЛ ЎҚИШ

https://t.iss.one/imonuz
#ЭСЛАТМА

"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзалардан бебаҳра қолманг!

Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишнинг фазилати ҳақида эшитган, билган ҳамда амал қилишни истаган ӯқувчиларимизнинг баъзилари бизга шу кунлар бошланишидан сал олдинроқ эслатиб қӯйишимизни илтимос қилишди.
Шунга жавобан энди "Аййамул бийз", яъни оқ кунлар бошланишидан уч ё тӯрт кун олдиндан эслатма бериб борамиз. Ушбу Шаъбон ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар душанба, кунидан бошланади. Яъни, якшанба кечаси саҳарликка туриб, душанба, сешанба ва чоршанба кунлари рӯза тутамиз.
Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар, иншаАллоҳ!

Демак, 6-7-8 апрел 3 кун саҳарлик Тошкент вақти билан соат 04:30, 04:28 гача тугалланиши керак. Мана шу уч кунда оғиз очиш вақтлари эса, оқшом соат 18:56, 18:58 га тӯғри келади.
Валлоҳу аълам
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ШАЪБОНДАГИ НАФЛ РЎЗАНИНГ ОҒИЗ ОЧИШ ВА ЁПИШ ВАҚТЛАРИ, ДУОЛАРИ
#рўза

📩298-CАВОЛ: Шаъбон ойида рўза тутишни ният қилиб турибмиз. Оғиз очиш ва ёпиш вақтлари ва дуоларини айтиб юборсангиз, илтимос.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, Кўплаб ҳадиси шарифларда Шаъбон ойида нафл рўза тутишга тарғиб қилинган. Жумладан, Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойини жуда ҳам кам (ҳолатларда) рўзасиз ўтказардилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Усома ибн Зайд разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: “Бир куни мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга шундай савол бердим: “Эй, Расулуллоҳ, мен (Рамазондан ташқари) бирорта ойда Шаъбондагидек рўза тутганингизни кўрмадим?” Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу шундай ойки, одамлар Ражаб билан Рамазон ўртасида ундан ғафлатда қолишади. Бу ойда амаллар Раббил оламийнга кўтарилади. Шундай экан, мен амалимни ўзим рўзадор ҳолимда кўтарилишини яхши кўраман», – дедилар (Имом Насоий ривоятлари).

Нафл рўзанинг вақти тонг отгандан қуёш ботгунча. Ҳаво булутли бўлмаганда оддий кўз билан ҳам тонг отиши ва қуёш ботишини билиб олиш мумкин. Киши тонг отгани ёки қуёш ботганини аниқлай олмаса ёки ҳаво булутли бўлса, намоз вақтларини кўрсатувчи тақвимдан фойдаланади. Тақвимда “Тонг” деб ёзилган вақт оғиз ёпишнинг охирги вақти. Ўша вақтдан кейин еб-ичса, рўзаси дуруст бўлмайди. Лекин саҳарликдан ухлаб қолган одам ҳеч нарса еб-ичмасдан нафл рўзани ният қилиб, тутиб кетаверади. “Шом” деб ёзилган вақт эса оғиз очиш вақтидир. Ундан аввал оғиз очиб юборилса, куни бўйи тутган рўзасини бузиб қўяди.

Нафл рўзанинг аксар ҳукмлари фарз рўзаникига ўхшайди, фақат ниятда “Тонг отгандан токи қуёш ботгунча нафл рўза тутишни ният қилдим”, дейилади. Оғиз ёпишда махсус дуо йўқ, у пайтда юқорида айтилгандек қилиб ният қилинади. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси қуйидагича:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَبِكَ آمَنْتُ وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَعَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ

Ўқилиши: “Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту”.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Валлоҳу аълам.


ЎМИ фатво ҳайъати.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Кеча 5-апрел куни "Тўптолобод" масжиди имом хатиби Ҳосилмурот Пармонов Махалла профилактика инспекторлари Бегимқулов Фаррух ва Юсупов Фитратлар билан "Ҳалкобод" МФЙ даги 5 та кўчага овоз кучайтиргич (микрофон) ёрдамида карантин даврида сабрли бўлиш, бундоқ ҳолатда оила аъзоларга ҳар доимгиданда меҳрли бўлиш кераклиги ҳамда карантин қоидаларига амал қилиш, карантин даврида фойдали ишлар билан шуғулланиш зарурлиги ҳақида мурожаат қилиб тушунчалар олиб борди.
САДОҚАТ

Машҳур бир раббоний олимнинг ҳузурига шогирди кирар экан, устозининг олдида бир бегона аёл ўтирганига кўзи тушди. Шогирд дарҳол ўзини четга олди. Бир оздан сўнг аёл ташқарига чиқиб кетди. Шогирдининг ишини сезган олим шогирдидан сўради:
- Олдимда бегона аёлни кўриб нима хаёлга бординг?
- Бу аёл фурсатни ғанимат билиб, илм ва дуоингиздан фойдаланай деган. Шундай фикрга бордим.
- Машааллоҳ! Аслида хам худди шундай эди.
Билиб қўй! Менинг олдимда шаробдан бўшаган шиша кўрган тақдирингда ҳам ёмон гумон қилмагин!
Садоқатнинг шаъни шу!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
7-апрель Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 04:37
Қуёш 05:56
Пешин 12:25
Аср 17:01
Шом 18:55
Ҳуфтон 20:14

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

Эй иймон келтирганлар! Исломга тўлиғича киринг...
(Бақара сураси, 208-оят.)

Эй Роббим! Амрингга мувофиқ муборак динингга тўлиғича, мукаммал кириб, буйруқларингга тўлиғича итоат қилиб, қайтариқларингдан тўлиғича қайтмоқлигимизни насиб қилгин!

Янги кун муборак!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ота-она хурмати

Бир йигит Расулуллоҳга (с.а.в.) шикоят қилиб дедики:
-Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар.

Сарвари коинот (с.а.в.) отани чақиртирдилар. Ҳузурларига келган қари, бечораҳол, уст-бошлари хароб одамдан: «Ўғлингнинг гаплари тўғрими?» - деб сўрадилар.
-Ҳа, тўғри, - деди чол. - Мен ўғлимни ўзим тарбия этганман. Онаси барвақт вафот этган эди. Ўзим емай - ўғлимга едирдим, ўзим киймай - ўғлимга кийдирдим. Қариганимда боқар, деб умид қилдим. Аммо у бераҳм чиқди. Мендан хабар олмайди. Ўзим уйига келиб, қўлимга илинган нарсани олиб чиқиб сотаманда пулига овқат олиб ейман. Ё Расулаллоҳ! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми?

Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғилнинг елкасидан маҳкам ушладилар-да, дедилар: «Топган нарсаларинг, ҳатто сенинг ўзинг ҳам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг етмаса, отанг сенинг ўзингни сотиб пулини емоқликка ҳаққи бор. Сен ўйламагинки, топган мулкларимга ўзим моликману отамнинг унга алоқаси йўқ, деб. Ҳаммасига отанг эгадир!»

Яна шу мавзуда бир ҳадис:

Бир қиз онасидан шикоят қилди:
-Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечораҳол она дедики: «Ё Расулаллоҳ(с.а.в.)! Сабр қилайин десам, қизим хабар олмайди. Ҳатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга ем бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на роҳат кўраман. Қизимнинг бепарволиги шунчалик.

Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар:
-Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат сени қорнида тарбия этган ким? Ўлим жари ёқасига келиб сени туққан ким? Сени икки йил эмизган ким? Сени балоғатга етказиб узатган ким? Шу онанг! Агар шу онангни рози қилмасанг, жаннат сенга ҳаром! Тавба қилсанг - қилдинг, йўқса ярим мулкингни олиб бераман.

Қиз тавба қилди...
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Кийимимиз чўнтагида унутиб қолдирган пулимизни топиб олсак, хурсанд бўлиб кетамиз. Худди шунингдек, Қиёмат куни бир пайтлар унутиб юборган яхшиликларимизни амаллар саҳифамиздан топиб олишимиз нақадар ажойиб бўлади!

Бу нарса ўша кунда кутилмаган совға бўлади!

Каналимиз манзили👇

https://t.iss.one/imonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муаллими_соний

6-дарс: ت ҳарфи
Шайх Алижон қори ҳафизаҳуллоҳ

| Youtube | Facebook

https://t.iss.one/imonuz
#ЎМИ_ФАТВОСИ

📩 САВОЛ: Ассалом алайкум! Намозда фотиҳа сурасидан кейин ўқиладиган зам суралар тартиб билан ўқилиши керакми? Яъни, фарз намози билан суннат намозида ўқиладиган зам суралар ўқилиш кетма-кетлиги ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аввалги ракатда ўқилган зам сура билан кейинги ракатда ўқилган зам сура орасида битта сурани қасддан қолдириб кетиш макруҳ ҳисобланса-да, намоз адо топган бўлади. Аммо икки ёки ундан ортиқ сура қолдириб ўқиса, макруҳ бўлмайди. Шунингдек, Фотиҳани ўқиб бўлиб, сўнг беихтиёр, билмаган ҳолда ўртада бир сура қолдириб зам сурани бошлаб юборса, давом эттираверади. Бунинг ҳеч қандай зарари йўқдир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz