imon.uz
4.02K subscribers
10.6K photos
1.83K videos
22 files
20.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
#Мулохаза

Ё АХМОҚ, Ё МУНОФИҚ...
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Бир куни Искандар Зулқарнайн маслаҳатчисига:
- Шу пайтгача сенга қанчадан-қанча инъом-эҳсонлар бердим, аммо менга чин дилдан, садоқат билан хизмат қилганингни кўрмадим, - деди.
Довдираб қолган маслаҳатчи:
- Авф этасиз ҳукмдорим, айбим нимада? - деб сўради.
- Бир мартаям камчилигимни юзимга айтмадинг. Бу қандай садоқат, бу қандай яқинлик?
- Ҳукмдорим, сизда бирорта ҳам камчилик йўқ!
- Янглишяпсан, менда камчилик борлиги аниқ. Чунки бирор инсон айбсиз-нуқсонсиз бўлмайди. Агар мендаги қандайдир хато-камчиликни кўрмаётган бўлсанг, ғирт ахмоқсан! Мабодо кўратуриб айтмаётган бўлсанг, аниқ мунофиқсан! - деди Искандар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
"АХИР, УЛАР ТУЯЛАРГА ҚАРАБ, ҚАНДАЙ ЯРАТИЛГАНИГА БОҚМАЙДИЛАРМИ?!" (Ғошия сураси, 17-оят).
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
"Аллоҳ барча нарсани чиройли қилиб яратган зотдир" (Сажда сураси, 7-оят).
"Ёки сизларнинг гумонингизча, Биз сизларни беҳуда яратдиг-у, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизми?!" (Муъминун сураси, 115-оят).
Эйнштейн шундай дейди: "Ким борлиққа ибрат назари билан қараса, унинг Яратгувчиси ноёб нарсалар ила кўнгилхушлик қилмайдиган Ҳаким Зот эканини билади".
Ушбу сўзлари билан олим: борлиқдаги барча нарса аниқ ҳисоб-китоб, ҳикмат, тартиб ва низом билан ишлайди, унга қараган киши бу ерда ҳар ишни палапартиш қилиб кетавермайдиган олий қодир Илоҳ мавжудлигини билади, демоқчи.
Аллоҳ таоло яна бундай марҳамат қилади: "Қуёш ҳам, Ой ҳам (аниқ) ҳисоб билан (сайр қилур)" (Ар-Раҳмон сураси, 5-оят).
"На қуёш Ойга етиши мумкин ва на тун кундан ўзувчидир. (Қуёш, Ой ва юлдузларнинг) ҳар бири (бир) фалакда сузиб юрадилар" (Ёсин сураси, 40-оят).

"Ўкинма" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•
┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
ҒИЙБАТ УЧУН ҲАДЯ
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Ҳасан Басрийга:
- Бир киши сенга ғийбат қилди, - дейишди. У дарҳол ғийбат қилган кишига бир товоқ хурмо юборди. У киши хурмони олган заҳоти Ҳасаннинг олдига етиб келди ва:
- Мен сизни ғийбат қилган бўлсам-у, сиз менга бир товоқ хурмо юборибсиз, бунинг сабаби нима? - деди.
Ҳасан Басрий унга:
- Сен менга яхшилик юборган экансан, мен эвазига хурмо жўнатдим, - деб жавоб қилди. Бундан англашиладики, ғийбат уни қилинган одамга яхшилик, қилувчига эса зарар ва кулфат келтиради.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
8-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:16
Қуёш 04:57
Пешин 12:28
Аср 17:39
Шом 19:58
Ҳуфтон 21:39

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун душанба,
ҳафтанинг биринчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 8-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулқаъда ойининг
5-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

وَمَا تَأْتِيهِم مِّنْ ءَايَةٍ مِّنْ ءَايَٰتِ رَبِّهِمْ إِلَّا كَانُوا۟ عَنْهَا مُعْرِضِينَ

(Анъом сураси, 4-оят.)

Мудом уларга ўз Роббилари оятларидан бир оят келса, ундан юз ўгирувчи бўлдилар.

(Қуръони Каримда «оят» сўзи Қуръоннинг бошланиши ва ниҳояси маълум бир бўлагини, яъни урфда ишлатаётганимиз оят маъносини англатишидан ташқари, белги-аломат, далил ва мўъжиза маъноларида ҳам қўлланилади. Бу ўринда ўша маъноларнинг барчаси назарда тутиляпти, яъни кофир-мушрикларга Аллоҳнинг ягоналиги, ҳақиқий ибодатга сазовор Зот эканлиги, Робб – тарбиячи эканлиги ҳақида Қуръон оятлари нозил бўлса ёхуд ўша маъноларга ишорат қилувчи белги-аломатлар ва мўъжизалар келса, юз ўгирадилар.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ota-onaning yuziga bir nazar-bir hajning savobidir
imon.uz
Бир хаж қилишлик савобига тенг амал

💬Раҳимберди Раҳмонов

Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби
💾 614 КБ
🕑 01:17

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEL6qMsv8neeLDzT5A
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун сешанба,
ҳафтанинг иккинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 9-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулқаъда ойининг
6-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

فَقَدْ كَذَّبُوا۟ بِٱلْحَقِّ لَمَّا جَآءَهُمْ فَسَوْفَ يَأْتِيهِمْ أَنۢبَٰٓؤُا۟ مَا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ

(Анъом сураси 5-оят)

Уларга ҳақ келганда уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Тезда уларга ўзлари истеҳзо қилган нарсанинг хабари келадир.

(Юқоридаги оятларда сифатлари зикр қилинган мушриклар Аллоҳ таолодан уларга ҳақиқат, яъни, ҳақ дин, ҳақ китоб, ҳақ Пайғамбар ва ҳақ шариат келганида, бурунги саркашликларини ишга солиб, уни ҳам ёлғонга чиқардилар.)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳикматли_дунё

Ота меҳри

Бир ота-болани гуноҳкор қилиб, ҳар бирини юз даррадан уришга ҳукм қилишибди. Аввал отани ётқизиб, юз дарра урдилар - ғинг деган овоз чиқмади. Кейин ўғилни ётқизиб, энди бир дарра урган эдилар ҳамки, ота фиғон чекиб юборди. У шунақанги нола қилардики, тоқат қилиб бўлмасди. Ноилож болани уришдан тўхтаб, ундан сўрадилар:
- Ўзинг-ку юз дарра есанг-да, ғинг демадинг нега энди ўғлингни бор-йуғи бир дарра урганларида шунча нола қиласан?
Ота деди:
- Аввал дарра менинг баданимга теккан эди, шунинг учун чидадим. Энди эса жигаримга тегаяптики, бунга сира тоқат қилиб бўлмаяпти
.

Шарқ Ҳикоят ва Ривоятлар китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Дуода қўлни кўтариш

Имом Бухорий бу мавзуга бутун бир боб очиб, унга бир неча ҳадисларни киритганлар. Лекин ҳозир “дуода қўл кўтармаслик керак” дейдиган одамлар ҳам учраб туради. Шу билан бирга, улар ўзларини “ҳадисга амал қилувчилармиз”, дея жар ҳам соладилар.
Абу Нуъаймдан – у Ваҳбдир – ривоят қилинади:
Ибн Умар ва Ибн Зубайрнинг дуо қилаётганларини, икки кафтларини юзларига суртаётганларини кўрдим”.

Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Умар ва Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо энг улуғ саҳобалардан. Икковлари ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган зотлардан.
Айниқса, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир қилган ишларини – у ҳамма учун суннат бўлса ҳам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос амал бўлса ҳам – ҳаммасини ипидан-игнасигача аниқ бажариб, амал қилиб юрган зотдир. Амал қилганда ҳам, ў зотга ўхшатиб, қилча ўзгартирмай амал қилиб юрганлар. Шу зот дуо қилганларида икки кафтларини юзларига суртар эканлар.

“Одоблар хазинаси” китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Иёс ибн Салама қиссаси

Табарий Иёс ибн Саламадану отасидан ривоят қилади:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бозордан ўтди.
Унинг дарраси бор эди. У мени бир туртиб:
“Йўлдан четда тур”, деди. Кийимимнинг бир четига тегди. Келиси йили менга учраб:
“Эй Салама, ҳажга бормоқчимисан?” деди.
“Ҳа”, дедим.
У қўлимдан тутиб, мени уйига олиб борди. Олтин юз дирҳам берди ва:
“Ҳажинга ишлат. Билиб қўй, бу ўша туртганим учун”, деди.
“Эй мўминларнинг амири, менинг эсимдан чиқибди”, дедим.
“Менинг эсимдан чиқмаган”, деди у”.

Ўйлаб кўрайлик-а, бир одамни дарра билан ноўрин салгина туртиб қўйгани учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша ишни бир йил давомида ўйлаб юрганлар. Қандай қилсам ўша ишни ўрнига келтираман, ҳаёл билан юрганлар. Ҳолбуки, ўша иш иштирокчиси Салама розияллоҳу анҳу бўлган ишни унутиб юборган. Эҳтимол, эътиборга сазовор иш деб ҳисобламаган бўлиши мумкин. Аммо Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша иш кўнгилларида қолган нохушликни ювиб юбориш учун Салама розияллоҳу анҳунинг ҳаж сафари сарфиётини кўтаришга қарор қилган эдилар.
Бу қандай ҳам ажойиб адолат! Оддий фуқарога бўлган муомалада содир бўлган оддий бир иш учун узри айтиб қўйилса ҳам бўлар эди. Лекин ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўша одамнинг ўзининг ёдидан ҳам чиқиб кетган ҳодисанинг узрини бошқача қилиб, олий мақомда қилиб айтдилар ва қалбларида бирор нуқтачалик ҳам афсус-надомат қолмайдиган қилиб ишни ҳал этдилар. Бундай ишни қилиш учун мустаҳкам иймонга соҳиб бўлган ҳоким бўлиши керак эди. Бундай адолатни ўрнатиш учун Аллоҳ таолодан қўрқадиган ҳоким керак эди. Бундай адолатни юзага чиқариш учун Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларидан баҳраманд бўлган шахс лозим эди. Бу сингари ишни амалга ошириш учун Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудек адолатли зот керак эди.

"Руҳий тарбия" китобидан.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
10-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:18
Қуёш 04:57
Пешин 12:28
Аср 17:39
Шом 19:58
Ҳуфтон 21:37

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

"У ердаги (жаннатдаги) дуолари: «Эй бор Худоё, сени поклаб ёд этамиз»дир. У ерда саломлашишлари «ас-Салом»дир. Охирги дуолари эса: «Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин»дир".
Юнус сураси, 10-оят.

Аллоҳим! Бу ҳолу ҳаёт — мусофирлик ҳаётидан эсон-омон, Ўзинг рози бўладиган ҳолатда ўтмоқлигимизни насиб қилгин! Раҳматинг ва мағфиратинг билан дўзах азобидан асраб, жаннатингни насиб қилгин! Омин!

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ҲАДИСИ

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:
Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни ризқлантиргани каби сизларни ҳам ризқлантириб қўяр эди. У қушлар қорни оч кетиб, қорни тўқ бўлиб қайтиб келади”, деб айтганларини эшитдим.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЖАННАТДА КИМЛАРГА УЙ ҚУРИЛАДИ?

Зуҳо намозини адо этувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
Кимки ўн икки ракат зуҳо намозини ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатда бир уй барпо қилади”

(Имом Термизий, Имом Ибн Можа, Имом Байҳақий ривояти).

Масжид қурувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
Ким Аллоҳ розилигини истаб масжид бино қилса, Аллоҳ унинг учун жаннатда бир уй барпо этади”

(Имом Аҳмад, Баззор ривояти).

Ихлос” сурасини ўқувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким “Қул ҳуваллоҳу аҳад”ни ўн маротаба ўқиса жаннатда у киши учун бир қаср бино қилинади”,
дедилар

(Имом Доримий ривояти).

Таровеҳ намозини адо этувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Кимки таровеҳ намозини адо этса, Аллоҳ таоло жаннатда унга нурдан уй барпо этади”, дедилар.

Сабр қилувчиларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Агар бир инсоннинг ёш боласи вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига айтади: “Бандамнинг гўдагини жонини олдингларми?” Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Унинг қалбининг мевасини қабз қилдингларми?” деб сўрайди. Улар: “Ҳа”, деб жавоб берадилар. “Бандам нима деди?”, деб сўрайди. Улар: “У Сенга ҳамд айтди ва албатта, биз Аллоҳнинг ихтиёридамиз ва албатта, биз Унинг ҳузурига қайтгувчилармиз,- деди”, деб жавоб берадилар. Шунда Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандам учун жаннатда бир уй барпо этинглар ва уни “ҳамд” уйи деб атанглар!” деб буюради”, дедилар.

Хушфеълларга:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
Мен хушфеъл инсонга жаннатнинг энг юқорисидан уй берилишига кафилман” , дедилар

(Имом Абу Довуд ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz