imon.uz
4.66K subscribers
9.14K photos
1.54K videos
22 files
19.5K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz

Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot

Веб-сайт: www.imon.uz
Download Telegram
#КУН_ОЯТИ
"Дўзах эгалари ва жаннат эгалари тенг бўлмаслар. Жаннат эгалари, ўшалар ютуққа эришувчилардир".
(Ҳашр сураси, 20-оят.)

Роббим! Раҳматинг ва мағфиратингдан умидвормиз! Бизни жаннат эгаларидан, ютуққа эришувчилардан қилгин! Омин!

https://t.iss.one/imonuz
#Гуноҳи кабиралар

Макр-ҳийла

Аллоҳ таоло айтади:
«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» (Фотир сураси, 43-оят).
Яъни, ёмон макр-ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради.
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди:
«Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир» (Нисо сураси, 142).
Воҳидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қолади-да, зулматда қолиб кетадилар.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳли беш тоифа», дедилар-да, улардан бирига «тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса», деб таъриф бердилар
(Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади»
(Термизий, Абу Довуд ривояти).
Яъни, мўмин одам очиқкўнгил, содда бўлади. Бировга макр қилмайди. Балки ўзи ишонувчан, очиқкўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади.
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди», дедилар».
Термизий ривоят қилган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

"Гуноҳи кабиралар" китобидан
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Бурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Қабристонга чиқсалар қуйидагиларни айтишни ўргатардилар.

«Ассаламу ъалайкум аҳлад дияри минал муминийна вал муслимийн. Ваинна иншааллоҳу бикум лалаҳиқун. Ас`алуллоҳа лана валакумул ъафийаҳ»

(Маъноси: мўминлар диёри аҳли, сизларга салом бўлсин. Иншоаллоҳ бизлар ҳам сизларга албатта, йўлиқурмиз. Ўзимизга ва сизларга офият сўрайман)».

Имом Муслим ривоятлари.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#ОНА

• Онадан сўралди:
- Фарзандларингиздан қай бирини яхши кўрасиз?
• Она жавоб берди:
- Касалини яхши кўраман токи тузалгунича;
- Мусофирини яхши кўраман токи қайтгунича;
- Кичигини яхши кўраман токи каттайгунича;
- Ҳаммасини яхши кўраман токи ўлгунимча!

©️ Маҳбубий

https://t.iss.one/imonuz
05. ОДОБНИНГ ҒОЯСИ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамммад Юсуф
🔊 Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"ОДОБНИНГ ҒОЯСИ"

10 : 09 дақиқа
💾 09 : 03 mb

Манба: "Ижтимоий одоблар аудио китоби"

https://telegram.me/imonuz
#ДУО
Саҳобалардан бири айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
ҳузурларида ўтирган эдим, бир саҳобий келиб, «Эй
Аллоҳнинг Расули, шу кеча мени чаён чақиб олиб, тонг
отгунча ухлаганим йўқ»
, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Кеч кирганда:
«Аъуузу бикалимаатиллааҳит тааммати мин шарри
маа холақ»


(Аллоҳнинг мукаммал калималари ила У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман) десанг, иншааллоҳ, ҳеч нарса зарар бермайди».

Абу Довуд ривояти.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
5-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:13
Қуёш 04:55
Пешин 12:27
Аср 17:39
Шом 19:59
Ҳуфтон 21:40

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун жума,
ҳафтанинг бешинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 5-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулқаъда ойининг
2-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
"Бу икки гуруҳнинг мисоли худди кару кўр ҳамда эшитувчи ва кўрувчига ўхшайдир. Улар бир-бирларига баробар бўла оладиларми? Ибрат олмайсизларми?"
Ҳуд сураси, 24-оят.

Тафсир
Кофир билан мўминнинг орасида ер билан осмонча фарқ бор. Кофир кўр ва кар одамга ўхшайди. Мўмин эса, кўзи, қулоғи бутун, ҳам кўриб, ҳам эшитадиган одам кабидир. Куфри туфайли қалб кўзи кўр, ибрат қулоғи кар бўлиб қолган кофир бу дунёнинг ҳақиқатини кўролмайди, эшитолмайди. Ҳаммаёққа урилиб, туртилиб-суртилиб юради. Иймони сабабли қалб кўзи ва ибрат қулоғи очиқ бўлган мўмин эса, ҳамма нарсани кўриб, эшитиб, яхши йўлни танлаб, тўғри ва шаҳдам юради.

Аллоҳим! Тўғри ва шаҳдам ҳолда, Ўзинг рози бўладиган йўлдан юрмоғимизни насиб қилгин! Омин!

https://t.iss.one/imonuz
Forwarded from imon.uz (™️🇺🇿)
Дуолар қабул бўлади.

#Ҳадислар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар

(Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

https://telegram.me/imonuz
Жаннат боғларидан бир ҳаво келди,
Жомий масжидидан хуш садо келди,
Одамлар юзида қувонч жонсарак,
Азиз дўстларим, ЖУМА муборак!

https://telegram.me/imonuz
МУСУЛМОН БЎЛГАН ЯҲУДИЙ ҲИКОЯСИ

«Бир мусулмон инсон билан шерикликда анча йиллар тижорат билан шуғулландик. Ишимиз жуда катталашди. Катта фойдалар қилдик. Вақти келиб, иккимиз ажралишга қарор қилдик. Ўртадаги молимизни ҳисобладик. Иккимизнинг улушимиз аниқ бўлди. Шундан сўнг мусулмон шеригим менга деди:
— Мана шу мол ҳам сенга бўлсин.
— Нима учун?

— Биз сен билан шунча йил иш қилдик. Кўп фойдалар қилдик. Бизнинг динимизда «қул ҳаққи» деган бир гап бор. Бу жиддий масала. Яна бирор жойда сенинг ҳаққинг менга ўтиб кетган бўлмасин. Мен ғайри муслим бир инсоннинг ҳақидан қўрқаман. Меники сенга ўтган бўлса, мен розиман.
— «Қул ҳаққи» нима дегани?
— Мен бу масалани сенга тафсилоти билан тушунтира олмайман. Лекин, нозик масала эканини биламан. Истасанг, бу масалани яхшилаб тушунтириб берадиган бир домладан сўраймиз.

Бир илм одамининг олдига бордик. «Қул ҳаққи» тўғрисида маълумотлар олдик. Инсонларнинг молини ноҳақ ейишликнинг жуда нозик томонларигача англатди.

Мен у ердан чиқиб тўғри ўз динимнинг, яъни яҳудий олимининг олдига бордим. Ундан сўрадим:
— Муҳтарам! Мусулмонларда «қул ҳаққи» деган тушунча бор экан. Мусулмонлар ҳаётларида бу нарсадан жуда эҳтиёт бўлар эканлар. Бизда бу ҳақда нима дейилган?
— Бизда агар «қул ҳаққи» деган тушунча бўлганда, ҳеч бир иш қилолмаган бўлардик.
Бизда ҳар нарса «ҳалол».
Бир нарса, хусусан, мусулмонга тегишли бўлган бир молни агар тортиб ололсанг, бу сенинг учун савоб иш ҳисобланади....

Қандай разиллик!

Мусулмонлардачи?
Мусулмонларда бир мол, гарчи душманинг қўлида бўлса ҳам, уни ҳимоя қилишга буюрилган...

Қандай олийжаноблик!

Уйга қайтиб, дарҳол мусулмон бўлдим.»

Бир ғайри муслимни мусулмон бўлишини истасангиз, уни масжидларга олиб боришингиз, маърузалар тинглатишингиз шартмас. Фақат, улар билан муомалотда бўларкансиз, мусулмонларнинг феълатворига муносиб ҳаракат қилинг.
Бировнинг ҳаққига риоя қилинг.
Гўзал воиз бўлишингиз ҳам шарт эмас.
Ислом одоби билан безанинг!
Шунинг ўзи етади!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
ЛАБИРИНТДАН ЧИҚИШ ЙЎЛИ

Устоз шогирдини тоғ этагига олиб борди. У ерда деворлари тик ва баланд лабиринт қурилганди. Томи бўлмаганидан йўлакларнинг ичига қуёш нури тушар, ёп-ёруғ эди. Уста шогирдини лабиринтга киритиб, чиқиш йўлини топишни буюрди. Шогирд йўлаклар орасида бутун кун ва тун бўйи адашиб юрди, борган сари боши берк йўлларга кирди. Ҳориб-чарчаб, мадори қолмай, йиқилди ва уйқуга кетди.
Кимдир елкасидан туртаётганини сезиб, кўзларини очди. Тепасида устози турарди:
– Ортимдан юр, – деб буюрди у.
Лабиринтдан чиқишгач, устоз тоғ томон йўл бошлади. Чўққига кўтарилгач: “Пастга қара!” деди. Улар турган жойдан лабиринт кафтдек намоён эди.
– Бу ердан туриб чиқиш йўлини топиш осон-а?
– Албатта, – деди шогирд устозига жавобан. – Диққат билан қаралса бўлгани.
– Қани, чиқиш йўлини топ-да, эсингда сақлаб қол.
Тоғдан тушишгач, шогирд лабиринтга ишонч билан қадам қўйди ва қийналмай тезда чиқиш йўлини топди. Шундан сўнг устози унга бундай насиҳат қилди:
– Вазиятдан қанча узоқлашиб, унга қанчалик тепадан қарасанг, тўғри қарор қабул қилишинг шунчалик осон бўлади.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Ким Ислом динининг ривожи учун илм ўрганса, сиддиқлардан бўлиб, даражаси пайғамбарлардан кейинги ўринда туради.

Изоҳ: Бу илм Қуръон, ҳадис, фиқҳ, ақийда каби шаръий илмлар бўладими ёки Аллоҳнинг қудратини, қонуниятларини ўрганадиган астрономия, кимё, физика ёки бошқа фойдали илмлар бўладими, фарқи йўқ. Муҳими – холис Аллоҳ учун деган ниятда бўлса кифоя.

https://t.iss.one/imonuz
#Намоз_вақтлари
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
6-июль Ўзбекистон учун намоз вақтлари!

Тонг 03:14
Қуёш 04:56
Пешин 12:28
Аср 17:39
Шом 19:59
Ҳуфтон 21:40

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи билан (дақиқалари)

Аввал:
 
Чимкент (-1)
Конибодом (-5)
Хўжанд (-6)
Қўқон (-7)
Жамбул (-7)
Наманган (-10)
Фарғона (-10)
Марғилон (-10)
Андижон (-11)
Ўш (-14)
Жалолобод (-15)
Бишкек (-21)
Олма – ота (-21)


Кейин: 
Бекобод (+4)
Туркистон (+4)
Жиззах (+6)
Гулистон (+7)
Денов (+7)
Жомбой (+7)
Самарқанд (+9)
Шаҳрисабз (+10)
Каттақўрғон (+12)
Қарши (+12)
Нурота (+14)
Навоий (+19)
Бухоро (+21)
Хива (+35)
Нукус (+42)


Масжидларимиздаги намоз вақтларидан фарқ қилар экан деб чалғиманг! Юқорида кўрсатилганлар намознинг кириш вақтлари ҳисобланади. Оқшомингиз хайрли бўлсин азизлар! 

Каналимизни яқинларингизга ҳам улашишни унутманг! Каналга уланиш қуйидагини босинг
👇👇👇
 
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Бугун шанба,
ҳафтанинг олтинчи куни.
Милодий сана: 2019 йил
июль ойининг 6-куни
Ҳижрий сана: 1440 йил.
зулқаъда ойининг
3-куни


•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Каналга уланиш 👇

https://t.iss.one/imonuz
#КУН_ОЯТИ

هُوَ ٱلَّذِى خَلَقَكُم مِّن طِينٍ ثُمَّ قَضَىٰٓ أَجَلًا وَأَجَلٌ مُّسَمًّى عِندَهُۥ ثُمَّ أَنتُمْ تَمْتَرُونَ

(Анъом сураси, 2-оят.)

У сизларни лойдан яратган, сўнгра ажални белгилаб қўйган зотдир. Белгиланган ажал эса Унинг ҳузуридадир. Шундан кейин ҳам сиз шак келтирасиз.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Таом узатилганда ёлғондан «иштаҳам йўқ» дейиш...

Одатланиб қолинган ёлғонлардан бири: «Таом егин» дейилганида: «Иштаҳам йўқ» - дейиш. Иштаҳаси бўлиб туриб, ҳеч сабабсиз бундай дейиш манъ қилинган ишдир.
Мужоҳид Асмо бинти Умайснинг шундай деганини ривоят қилади: «Расули акрам Оишанинг ҳужрасига кирадиган кечаси мен ҳам бошқа аёллар билан бирга у ерда эдим. Оллоҳга қасамки, Расулуллоҳнинг ёнида бир коса сутдан бўлак ҳеч вақо йўқ эди. Расули акрам сутдан ичдилар, сўнг уни Оишага узатдилар. Оиша: «Уяляпман» - деди. Шунда мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлини қайтарманг, олинг» дедим. Оиша бироз тортиниб сутдан ичди. Сўнг Расули акрам: «Дугоналарингга ҳам узат» - дедилар.
Йўқ, биз хоҳламаяпмиз, - дедик.
— Очлик билан ёлғон ҳеч қачон жамланмайди,
- дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.
— Эй Оллоҳнинг расули, биз бир нарсани хоҳлаб турган ҳолда, хоҳламайман, деса, бу ҳам ёлғон саналадими? - сўрадим.
— Албатта ёлғон ёлғон деб, ёлғон гапирувчи аёл ёлғончи деб ёзилади, - дедилар Оллоҳнинг расули
».

Ибн Абу Дунё ривояти.

Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz
Даҳшатли якунланган воқеа...

Ривоят қилинадики, Мисрда намоз ўқиш ва азон айтиш учун масжидга боғланиб қолган бир киши бор эди. У ибодатга берилган, тақводор эди. Кунлардан бир куни одатдагидек азон айтиш учун минорага чиқди. Миноранинг ёнгинасида зиммий насронийнинг ҳовлиси бор эди. У ҳовлига кўз ташлади ва насронийнинг қизини кўриб қолди. У чиройли қиз эди.
Киши ўзини йўқотиб қўйди ва азонни ташлаб, қизнинг олдига тушди.
Қиз ундан сўради: «Нима юмушинг бор?» «Сени хоҳлайман ва сенга уйланаман». «Сен мусулмонсан, отам мени сенга бермайди». «Насроний бўламан». «Ундай бўлса, майли...»...
У қизга уйланиш учун насоро динига кирди ва уларнинг ҳовлисида қолди. Худди шу куннинг ўзида ҳовлидаги бир тепаликка чиқди-да, ерга йиқилиб ўлди. У дини билан муваффақият қозонмади, қиз билан бирга яшашга ҳам улгурмади.

Аллоҳдан макр-синови, хунук оқибат ва ёмон хотимадан паноҳ беришини сўраймиз. Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz 👉 | @imonuz