#Қутлов
Республика маънавият-маърифат маркази Андижон вилоят бўлими бош мутахассиси Аҳмедова Иродахон Шоҳитбековна Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими Иродахон Аҳмедовага келгуси ишларига муваффақият тилайди.

22 февраль
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Одил Абдурахмон таваллуд топган сана
Одил Абдураҳмон (Одилжон Абдурахманов) 1943 йил 22 февралда Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Маъмирабод қишлоғида таваллуд топган. 1962-1969 йиллар Андижон давлат педагогика институтида таҳсил олган. 1962-1965 йиллар ҳарбий хизматда бўлган. 1978 йилдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.
Дастлабки меҳнат фаолиятини 1969 йилда Андижон вилоят комсомол комитети ходими вазифасидан бошлаган. Шундан сўнг, 1969-1971 йиллар Андижон радиосида мухбири, муҳаррири, 1979-1984 йиллар Ўзбекистон телерадиокомпанияси Фарғона водийси бўйича мухбири, 1991-1996 йиллар Фарғона водийси “Олтин водий” газетасида муҳаррир вазифаларида ишлаган.
Бадиий ижод билан жуда эрта шуғуллана бошлади. Умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқиётган кезда унинг “Розим” номли илк шеъри “Ғунча” журналида босилган. Ёш шоир ижодига ўшанда “Юқори ҳосил” газетасида шоир Пўлат Абдулла оқ йўл тилаган эди.
Ҳарбий хизматни ўтаётган 1965-1967 йиллари шоирнинг болалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Қувноқ болалар”, “Салом, қуёш” тўпламлари чоп этилган эди. Шундан сўнг тез орада Абдулла Орипов, Восит Саъдулла, Қудрат Ҳикмат, Сафар Барноев, Наримон Орифжонов каби таниқли ижодкорлар назарига тушди.
Унинг Рауф Толиб, Отаёр, Сергей Макаров, Сергей Скаченков сингари болалар шоирлари билан дўстлашуви эса ижодида янги босқичлар бўлишига туртки бўлди. Шундан кейин унинг кетма-кет “Ойга ремонт тушармиш”, “Қувноқ болалар”, “Ўзбеклар юрти”, “Милтиқ отилмади”, “Азим кичик армиясининг хазинаси”, “Шамол қандай яшайди”, “Беланчак” каби шеърий ва насрий тўпламлари нашрдан чиқди.
Одилжон Абдурахмановнинг охирги йилларда катталар учун бир қатор насрий асарлари нашр этилди. “Ошиқларга ўлим йўқ” қиссаси, “Уруш ва қисмат”, “Сен менинг қўшиғимсан” романлари шулар жумласидандир.

Forwarded from Yozuvchilar Uyushmasi Andijon Bo‘limi
#Қутлов
11 март Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори, доцент Ҳалим Карим таваллуд топган сана
Ҳалим Карим (Каримов Ҳалимжон) 1960 йил 11 мартда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. 1977-1982 йилларда Тошкент давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган.
Дастлабки меҳнат фаолиятини 1982 йилда Андижон шаҳридаги
110-ҳунар-техника билим юртида ўқитувчиликдан бошлаган. 1983-1984 йиллар Андижон Давлат педагогика институти (Ҳозирги АДУ) Ўзбек адабиёти кафедраси лаборанти, 1984-1986 йилларда АДПИ талабалар касаба уюшмаси раиси, 1986-1987 йиллар Андижон вилоят Адабиёт музейи илмий ходими, 1987-1999 йиллар АДПИ Ўзбек адабиёти кафедраси ўқитувчиси, катта ўқитувчиси бўлиб ишлайди. 1999 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида академик Салоҳиддин Мамажонов раҳбарлигида “Тарихий шахс ва бадиий образ” мавзусида номзодлик диссертатсиясини ҳимоя қилди. 2006 йилда докторлик диссертайиясини ёқлади.
Ҳ.Каримов 1999-2016 йилларда Андижон Давлат университети қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази услубчиси ва марказ директори ўринбосари, 2016 йил АДУ бошланғич таълим методикаси факультети декани, 2016-2019 йилларда АДУ Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси мудири бўлиб ишлади. Ҳозирги пайтда АДУ Ўзбек адабиётшунослиги кафедраси доценти вазифасида ишлаб келмоқда.
Ҳ.Каримнинг илк шеърий тўплами “Мана, мен борман” номи билан 1996 йилда чоп этилган. У институтдаги фаолияти давомида узоқ йиллар ижодкор талабалар тўгарагига раҳбарлик қилди. Республикада биринчи бўлиб талаба шоирларнинг “Талаба таронаси ” тўпламини чоп эттирди (1996). Бу китоб учун у Бобур номли жамғарма мукофотига сазовор бўлди. Кейинги йилларда унинг “Туйғулар талқини ” номли адабий-танқидий мақолалар тўплами (1998) , “Тарихий шахс ва бадиий образ ” монографияси (2006), “Янги ўзбек адабиётидан маьрузалар” (2008), “Андижондан эсган саболар ” мақолалар китоби (2010), “Юрак билан сўзлашув” (2010), “Кўнгил ҳаловат истайди” (2017), “Боғбон бола” (2019), “Меҳрим ” (2020) шеърий китоблари чоп этилди.
Адабиётшунос олимни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, келгуси ҳаёти ва ижод фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаймиз
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими

12-май Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдумутал Абдуллаев таваллуд топган сана
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдумутал Абдуллаев 1949 йил 12 майда Андижон вилояти Хўжаобод тумани Кўтарма қишлоғида туғилган.
Меҳнат фаолиятини “Андижоннома” (собиқ “Коммунист”) газетасида бошлаган. 1975-1980 йиллар мобайнида Республика “Қишлоқ ҳаёти” (собиқ “Қишлоқ ҳақиқати”) газетасининг Фарғона водийси бўйича мухбири,
1980-1982 йилларда Андижон вилояти фирқа қўмитасида матбуот йўриқчиси, 1982 йилдан “Андижоннома” газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари, 1990 йилдан бош муҳаррир, 1996 йилдан бош муҳаррирнинг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. 2012 йилдан 2016 йилга қадар бош муҳаррир вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Андижон вилояти бўйича минтақавий вакили сифатида фаолият юритган.
1991 йили Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист фахрий унвонига сазовор бўлган.
2005 йили Халқаро “Олтин қалам” мукофоти совриндори сифатида эътироф этилган.
Унинг ватанпарварлик, эл-юртга меҳр-муҳаббат, умуминсоний қадриятлар, маърифий-маънавий, лирик, фалсафий-тасаввуфий мавзулардаги “Муҳаббатдан сўз очма менга”, “Кўнгил тинчирмиди?”, “Андижоннома мутоибалари”, “Сийратга сайр”, “Дунёнинг калити”, “Алушта эртаги”, “Ишққа даво йўқ”, “Дард”, “Умрки бир синоат”, “Альфонс”, “Ҳаждаги ҳаётим”, “Қубайс тоғидаги нидо”, “Қақнус”, “Йигит йиғламасин”, “Муҳаббат мактуби”, "Орзулар фасли" каби китоблари чоп этилган.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат бўлиш билан бирга ўзи фаолият кўрсатаётган ташкилот нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган аёлларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, муносиб тақдирлаш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида Андижон вилояти оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан "Йил аёли" миллий танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Танловда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилояти бўлими раҳбари, таниқли шоира Хуршида Ваҳобжон қизи "Йилнинг энг фаол ижодкор аёли" деб эътироф этилди.
Устоз ижодкорни юксак мукофот билан муборакбод этамиз ва келгусида янги асарлар кутиб қоламиз.