Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi
875 subscribers
8.4K photos
869 videos
50 files
1.86K links
Download Telegram
​​ШАХМАТ ОЛАМИНИНГ ЁШ СУЛТОНЛАРИ

Дунё осмонида момақалдироқ,
Хушхабар таралди қувонч – қўнғироқ,
Юракларда ёнди сиз ёққан чироқ,
Шахмат шарафининг янги шонлари,
Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари!

Бу ақл чархидан сочилган олов,
Ҳинднинг Ченнайида тикилган ялов,
Рақиблар сочини босди-я, қиров,
Карауна бўзлаб қолган онлари,
Икки Нодирбекнинг миллий шонлари!

Шахмат тожин кийган Гроссмейстерлар,
Кўрдик қаршингизда жиққа-жиқ терлар,
Ўзбекнинг бу янги тўлқини дерлар,
Чилпарчин бўлди-да, бор тўғонлари,
Сизга минг офарин, эл ўғлонлари!

Жаҳонгир жон тикди керак онида,
Макс Вармердам ёнди ўз армонида,
Шамсиддин шамс бўлди ҳинд осмонида,
Ер-кўкка сиғмади дил туғёнлари,
Шоҳларни мот қилолган эл ўғлонлари!

Жавоҳир қадрини шонида тутди,
Беш ўғлон бирлашиб дунёни ютди,
Учинчи Ренессанс туғини тутди,
Томирида оқмиш аждод қонлари,
Бу ўзбек халқининг бек ўғлонлари!

Элу юрт дуоси шукур, ёр бўлди,
Юртбошимиз меҳри мададкор бўлди,
Ўзбекистон бўлиб, сафда нор бўлди,
Шахмат оламининг ёш султонлари,
Янги Ўзбекистон қаҳрамонлари!

Маҳмуд Тоир,
Ўзбекистон халқ шоири
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадаси ғолиблари ва иштирокчиларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении победителей и участников 44-й Всемирной шахматной олимпиады"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ixtisoslashtirilgan_maktab

🔰Prezident taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarda qurilish va ta'mirlash ishlari qizg‘in davom etmoqda

Andijon shahar, Andijon va Oltinko‘l tumanlari
dagi yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablar yangi o‘quv yilidan iqtidorli o‘quvchilarni qabul qilishga tayyorgarlik ko‘rishmoqda. Jarayonlar videolavhada.

📌Eslatib o‘tamiz, Andijon viloyatida 2022-yilda jami 13 ta, shundan 12 ta ixtisoslashtirilgan maktab va 1 ta maktab-internatlari tashkil etildi.

⬇️ Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Shamsiddin Dilmuratov

"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun

Shamsidddin DILMURATOV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#men_ózbekman

🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Azimova Mohlaroy.

"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun
​​Қутлов!

УСМОН АЗИМ

13 август – Усмон Азим туғилган кун. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси устоз ижодкорни ушбу сана билан муборакбод этади.
Усмон Азимни халқимиз севимли шоир, ардоқли драматург, ёзувчи, киноценарийчи, юксак бадиий маҳоратли таржимон сифатида яхши билади ва ҳамиша қадрлайди.
Усмон Азим 1982 йили шоирларнинг халқаро беллушувида Грузиянинг
Виладимир Маяковский номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлди.
У Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) Журналистика факультетини тамомлаган. Шундан сўнг Ўзбекистон радиоси Адабий-драматик эшиттиришлар Бош муҳарририятида (1976-1988), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида (1988-1989), Ўзбекистон Президенти девонида (1991-1994), “Савдогар” газетасида (1995-1999) турли вазифаларда ишлади. 2003 йилдан Ўзбек Миллий Академик драма театрида адабий бўлим мудири вазифасида хизмат қилмоқда.
Шоир 1979 йилда чоп этилган “Инсонни тушуниш” илк шеърий китоби билан адабий жамоатчилик эътиборини қозонди. Шундан сўнг “Ҳолат” (1979), “Оқибат” (1980), “Кўзгу” (1983), “Сурат парчалари”, “Дарс” (1985), “Иккинчи апрель” (1987), “Бахшиёна” (1989), “Ғаройиб аждарҳо” (1990), “Уйғониш азоби” (1991), “Ғусса”, “Узун тун” (1994), “Бор экан-да, йўқ экан” (1995), “Куз” (2001), “Фонус” (2007), “Юрак” (2009) каби шеърий китоблари, “Жоду” (2003) насрий тўплами, “Адибнинг умри” (2011), “Жимлик” (2012) драматик асарлари босилди.
  “Сайланма” (1995), "Танланган асарлар" (2021) ҳамда кўп жилдлик шеърий китоблари адабий жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди. “Куз” ва бошқа ўнлаб тўпламига кирган бетакрор шеърлари, достонлари китобхон қалбидан жой эгаллади.
Усмон Азим жаҳоннинг Элюар, Доғларжа, Вознесенский, Вациетис, Марцинкявичюс каби ўнлаб шоирлари ижодидан намуналарни она тилимизга юксак бадиий маҳорат билан ўгирди. Ўз навбатида ўзининг шеърлари ҳам француз, немис, инглиз, поляк, эстон, грузин, македон, литва, турк, тожик, рус, қозоқ, қирғиз ва бошқа тилларга таржима қилинди. Кўплаб шеърлари элимизнинг севимли ҳофиз ва хонандалари томонидан ижро этиб келинади.
Радиодраматургия соҳасида “Бахтли бўлайлик”, “Ҳужжатли филм учун сюжет”, “Баҳодир ва малика” асарларини яратганидан сўнг драма жанрида “Кундузсиз кечалар” (1998), “Алпомишнинг қайтиши” (2000), “Бир қадам йўл” (2002), “Ўтган замон ҳангомалари” (2003), “Адибнинг умри” (2005) номли пьесалари саҳналаштирилди. Миллий театримиз саҳнасида қўйилган “Кундузсиз кечалар” спектакли Андижонда ўтган халқаро театр фестивалида “Энг яхши спектакл” номинациясига сазовор бўлди. “Алпомишнинг қайтиши” асари учун 1999 йилнинг “Энг яхши драматург”и деб эътироф этилди. Сценарийлари асосида “Севги” (1998), икки қисмдан иборат “Алпомиш” (2000) номли бадиий филмлар суратга олинди. “Алпомиш”нинг киноталқини учун Бухорода ўтказилган кинофестивалда махсус мукофотга лойиқ кўрилди.
Усмон Азимнинг миллий адабиётимиз ва маданиятимизни ривожлантириш бўйича хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, “Ўзбекистон халқ шоири” (2000) фахрий унвони, “Дўстлик” (1997), "Эл-юрт ҳурмати" (2020) орденлари билан мукофотланди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати
Forwarded from Yozuvchilar Uyushmasi Andijon Bo‘limi
#Tavallud_kun

Таниқли адиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Қамчибек Кенжа 76 ёшини нишонламоқда.
У 1946 йил 15 августда Андижон вилояти Избоскан туманидаги Гуркуров қишлоғида туғилган. “Соғинч”, “Яшил барг”, “Кўнгил кўчалари”, “Ишқинг тушса”, “Орзумандлар”, “Нотаниш гул”, “Тоғ йўлида бир оқшом”, “Соҳилдаги сув париси”, “Кулгибахш умр”, “Бобурийлардан бири”, “Бахт қуши ёки ушалган орзулар”, “Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар”, “Сайланма”, “Х,инд сориға”, “Буюклар изидан” каби насрий, шеърий асарлари, сафарнома китоблари мухлислар эътирофини қозонган. Жаҳонгашта адиб Қамчибек Кенжа халқаро Бобур экспедицияси аъзоси сифатида 50 дан зиёд мамлакатларда ижодий сафарда бўлиб, 5 китобдан иборат сафарнома асарлари яратган. АДУ фахрий профессори, халқаро Бобур мукофоти соҳиби
устоз адибни табаррук ёши билан муборакбод этиб, узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, улкан ижодий муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Yozning so’nggi oyini samarali o’tkazishga nima deysiz?🤓
Bunday imkoniyatni qo’ldan boy bermang🤩🤩🤩

👫Online “Raqamli avlod - 2022” IT oromgohi uchun ro'yxatdan o'tish boshlandi!
📅Darslar 25-avgustdan 30-avgustga qadar davom etadi.

Bu safargi 5 kunlik oromgohda siz quyidagi yo'nalishlar bo'yicha o'z bilimlaringizni yanada oshirishirishingiz mumkin:

IT oromgoh yo’nalishlari:
- Flutter
- .NET
- Python
- React.js

Eng faol ishtirokchilarni esa kutilmagan ajoyib sovg’alar kutib turibdi☺️🎁

Ro'yxatdan o'tish uchun havola
👉Raqamliavlod.uz👈

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook

__
Digital Generation Uzbekistan
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Dadajonova Sarvinoz

"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun

Dadajonova Sarvinoz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Zaynobiddinov Abdulloh

"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun

Zaynobiddinov Abdulloh
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi

"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Rahimberdiyeva Komila
"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun

Rahimberdiyeva Komila
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Muhammad Sodiq Shokirjonov

"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun

Shokirjonov MuhammadSodiq
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Anvaro'za Gulnoza
"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun

Anvaro'va Gulnoza
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Abdulloh Lutfullayev
"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun

Abdulloh Lutfullayev
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tanlov
#Men_Ozbekman
🔰Prezident ta'lim muassasalari agentligi tasarrufidagi Muhammad Yusuf nomidagi ijod maktabi o'quvchisi Ro‘zimannopova Rohilaxon
"MEN O'ZBEKMAN" tanlovi uchun

Ro‘zimannopova Rohilaxon
ОТАБЕК ҚЎШИҒИ

Сен Ширину мен ҳам Фарҳод эмасман,
Сен аччиғу мен ҳам наввот эмасман.
Зайнаб, Зайнаб, менга айтма зорингни,
Сен дилхуну мен ҳам дилшод эмасман…

Бошга неки тушса кўкдан атомиш,
Биз бир қафас аро гирён бир жуфт қуш.
Бир гўшада сен хомушсан, мен хомуш —
Сен вайрону мен ҳам обод эмасман.

Биз бир динда муридлар икки пирга,
Йўлатмасман сени мен билган сирга,
Биз на дўстмиз, биз на ғаним бир-бирга,
Сен жайрону мен хам сайёд эмасман.

Сенга қўйсин суймаганни суйишни,
Шундай яшаш айтгил, кўнглингга хушми?..
Сени қучиб, соғинаман Кумушни;
Жон омону ўзим ҳаёт эмасман.

Эй гул, суйиб не топдинг мен ёмондан,
Бекман, сенга ёр тилайман султондан,
Кўз узмасман мен Марғилон томондан,
Сенга кет ҳам, сенга қол ҳам демасман..

Сен Ширину мен ҳам Фарҳод эмасман,
Сен аччиғу мен хам наввот эмасман,
Зайнаб, Зайнаб, менга айтма зорингни,
Сен вайрону мен ҳам обод эмасман!

© Муҳаммад Юсуф
Ўзбекистон халқ шоири
#Imtihon_natijalari
#Ixtisoslashtirilgan_maktablar

📣📣Prezident ta'lim muassasalari agentligi tizimida yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablarga kirish imtihonlari natijalari e’lon qilindi!

❗️Joriy yilning 3-,4-,5-,6-,7- va 8-iyul kunlari va Qoraqalpog'istonda 25-,26-,27-,28-,29,30-iyul va 7-avgust kuni o‘tkazilgan imtihon natijalari e’lon qilindi.

👇Imtihon natijalarini quyidagicha aniqlashingiz mumkin:

1️⃣ Talabgorning ariza.piima.uz saytidagi Shaxsiy kabinetiga ID raqamini kiritish orqali;

2️⃣ @piima_natijabot orqali.

✔️Biz ijtimoiy tarmoqlarda:
Veb-sayt | Telegram | Instagram | YouTube
Diqqat, e'lon!

❗️Hurmatli
ota-onalar va o‘quvchilar

❗️Yangi tashkil etilgan ixtisoslashtirilgan maktablar Imtihoniari natijalarini quyidagi botlar orqali ham aniqlashingiz mumkin:

@piima_natijabot
@piima_natija2bot
@piima_natija3bot
@piima_natija4bot