#Биласизми

“Яшил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди). Жиззах вилоятида нималар мумкин ёки мумкин эмас

@ikki_qalb_izdoshlari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 270 минг сўмдан 1 млн 350 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (2 млн 700 минг сўмдан 4 млн 50 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

Бугунги кунда Ўзбекистонда 159 та, шу жумладан Тошкент шаҳрида 72 та, ҳудудларда 87 та олий таълим муассасаси мавжуд. Шундан:

🏛Университет — 28 та;
🏛Институт — 47 та;
🏛Академия — 3 та;
🏛Консерватория — 1 та;
🏛Филиал — 26 та;
🏛Хорижий ОТМ ва унинг филиаллари — 30 та;
🏛Нодавлат ОТМ — 24 та.

✔️Давлат олий таълим муассасалари тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар тасарруфига бириктирилган:

🔹Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги - 53 та;
🔸Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - 5 та;
🔹Соғлиқни сақлаш вазирлиги - 11 та;
🔸Маданият вазирлиги - 9 та;
🔹Бадиий академия - 1 та;
🔸Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги - 7 та;
🔹Адлия вазирлиги - 2 та;
🔸Транспорт вазирлиги - 1 та;
🔹Навоий кон-металлургия комбинати - 2 та;
🔸Ташқи ишлар вазирлиги - 1 та;
🔹Дин ишлари бўйича қўмита - 1 та;
🔸Қурилиш вазирлиги - 2 та;
🔹Туризм ва спорт вазирлиги - 4 та;
🔸Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - 3 та;
🔹Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси - 1 та;
🔸Давлат солиқ қўмитаси - 1 та;
🔹Президент таълим муассасалари агентлиги - 1 та.

Ушбу рўйхатга ҳарбий ва диний олий таълим муассасалари, жумладан, магистратура мутахассисликлари ташкил этилган ташкилотлар киритилмаган.

💾 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РЎЙХАТИ

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари БҲМнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

▫️1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига – 450 баравари;
▫️2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига – 250 баравари;
▫️3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига – 150 баравари.

Шунингдек, халқаро олимпиада ғолиблари давлат ОТМга тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз кириш имкониятига эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Педагогларнинг фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш орқали аралашиш ёки педагогнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача);

🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Педагоглар, уларнинг фаолиятига ва хизмат вазифаларига аралашилганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаганда ҳам, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚡️2022-2023 ўқув йилидан бошлаб мактабдаги баҳолар ОТМга киришда ҳисобга олинади

Ҳукумат қарори (696-сон, 19.11.2021 й.) билан Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Низомга мувофиқ, мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилади. Баҳолар электрон платформалар орқали ҳисобланади ва ДТМнинг “ABITUR” дастурига юборилади.

Баҳоларнинг ўртача кўрсатгичи 6-11-синфлардаги ёки 6-9-синфлар ва 1-2-босқичлардаги йиллик баҳоларнинг умумий йиғиндисини ўқитилган фанларга бўлиш орқали чиқарилади.

Максимал балл 100 фоиз деб олинади ва баллар баҳо тизимига қуйидагича ўтказилади:

👉 86-100% учун5 баҳо;
👉 71-85% 4 баҳо;
👉 56-70% 3 баҳо ва 56%гача2 баҳо.

❗️Ушбу тартиб 2022/2023 йил ўқув йилидан қўлланилади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               👇👇
👉 @Yurist_Xizmati
👍1
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик 300 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Шунингдек, болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Юқоридаги халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

➡️ Имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб беришга ариза юбориш тартиби билан бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot