* Изҳор
УЙҒОНМОҚ ФАСЛИ
Аъло мамлакатнинг аъло фарзанди,
Билиб қўйки, сени Ватан кутади!
Ғафур Ғулом
Фасллар алмашар, алмашар башар –
Янги наслларнинг келгайдир гали.
Янги уфқларга эшигин очар
Кўҳна мақсадларнинг сўнмас илҳоми.
Муштарак туйғулар айланар шахдга,
Улуғлар мероси бамисли маёқ.
Энг эзгу амаллар етаклар бахтга,
Хатолар ёв эмас, бўлади сабоқ.
Уйғонмоқ они бу, ёнмоқ они бу,
Ёритмоқ они бу кўнгилларни – тош.
Тирик яшамоқнинг зўр имкони бу,
Янги тафаккурдан чиқариб қуёш.
Ёшликда дил қонар, Ой бўлгай нишон,
Хаёл қанот ёзиб, парвоз этади...
Ҳаётга хуш келдинг, навқирон ўғлон,
“Билиб қўйки, сени Ватан кутади!”
Суҳроб ҲАМРОЕВ
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni

mini 16-son 2023-yil.pdf
2.7 MB
"Kitob dunyosi" газетасининг 2023 йилдаги 16-сони мутолаа учун ҳавола қилинади.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
* Шукрона
Ҳар кун – умримизнинг бир сафаридир,
Ҳар он – кунимизнинг бир гавҳаридир.
Тинчлик, омонликда отган ҳар бир тонг
Оллоҳнинг бизларга хушхабаридир.
Сирожиддин САЙЙИД

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боқий қадриятларимизни асраб, янгиликлар қилишда давом этишимиз керак!
Шодмон Сулаймонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Шодмон Сулаймонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Алишер Навоий ҳикматлари
Кишиким қилса олимларга таъзим,
Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим.
***
Илм ўқуб қилмаган амал мақбул,
Дона сочиб кўтармади маҳсул.
***
Билмаганни сўраб ўрганган олим, Орланиб сўрамаган ўзига золим.
***
Бефойда сўзни кўп айтма, Фойдали сўзни кўп эшитурдин қайтма.

* Челленж давом этади
Когон шаҳридаги 9-мактаб ўқувчиси Шахзода Умедова
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Когон шаҳридаги 9-мактаб ўқувчиси Шахзода Умедова
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
НАВОИЙДАН ТОПДИМ
Неки бир сўз изладим – Навоийдан топдим.
Азим Суюн
Қушдирман, мусаффо осмонда кўнглим,
Юракка ранг берган бўстонда кўнглим,
Ҳар куни беш гўзал достонда кўнглим,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Муҳаббат насими эсгайдир ҳур-ҳур,
Эй дил, бу “Арбаъин”, “Назм ул-жавоҳир”,
Не қилсам кўнгилга тақдир бўлгай нур,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Қалбга Ундан ўзга не ҳожот керак,
Бул денгиз соҳили зўр нажот керак,
Йиғласам, кулсам ҳам муножот керак,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Дил учун бекаму кўстлик эҳтиёж,
Поклар тутган йўли – ростлик эҳтиёж,
Англадим, дўст бирла дўстлик эҳтиёж,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Бир гулга ошиқлик қисмат истарам,
Мен фақат камолот, исмат истарам,
Элга Ҳақ йўлинда хизмат истарам,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Бемор юракларга даво сўздурур,
Бегумон хушнафас, ҳаво сўздурур,
Наво истаганга наво сўздурур,
Изладим, Навоий ҳазратдан топдим.
Ғайрат МАЖИД

* Адабий жараён
Бухоро давлат университети филология факультетида Обид Қўлдошнинг "Махлуқ" ҳикояси таҳлилига бағишланган адабий-маърифий кеча ташкил этилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* Челленж давом этади
Когон туманидаги 5-ИДУМ 5-синф ўқувчиси Сабрина Ўлмасова.

Когон туманидаги 22-умумтаълим мактаби 2-синф ўқувчиси Пўлатбек Шаропов.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
Когон туманидаги 22-умумтаълим мактаби 2-синф ўқувчиси Пўлатбек Шаропов.
Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni
* * *
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Дарду машаққатлар ўтгайдир бари,
Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт.
Умрингнинг фараҳбахш, тотли онлари
Ҳали олдиндадир, кўргайсан, деб айт.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Дўстларинг бордир-ку ҳали дунёда.
Сени кулфатларда қолдирмас, деб айт.
Ёвузлик бўлса ҳам ҳаддан зиёда,
Сени чангалига олдирмас, деб айт.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Олис муҳаббатинг сўнмаган ҳамон,
То ҳануз унутмай юрибди дегил.
Сарғайган дафтарин варақлаб пинҳон,
У сени тушида кўрибди дегил.
Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам…
Абдулла ОРИПОВ