IIV | Rasmiy kanal
60.8K subscribers
67.9K photos
37.1K videos
13 files
85.4K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

Асосий мақсад аҳоли розилиги — Бўстонлиқ туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан репортаж

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилди

©️ "Ўзбекистон 24" телеканали "Янгиликлар 24" дастури

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Ички ишлар вазирига бириктирилган Бўстонлиқ туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича белгиланган вазифалар бажарилиши давом этмоқда.

Туманнинг “Угам” маҳалласида яшовчи, моддий ёрдамга муҳтож оилалар ўрганилиб, ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

Ўрганиш ишлари давомида аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, “Барраж” МФЙ ҳудудига махсус техника жалб этилди.

Маҳалла кўчаларида, йўл юзидаги тўпланиб қолган чиқиндилар ҳудуддан олиб чиқиб ташланди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Ички ишлар вазирига бириктирилган Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳининг аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни тегишли тартибда бартараф этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилиши давом эттирилмоқда.

«Думалоқ» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисининг мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда маҳалланинг ички кўчалари махсус техникалар ёрдамида шағаллаштирилмоқда.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Ички ишлар вазирига бириктирилган Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

“Кўктўнли” маҳалласининг, “Сойлик” ва “Байрам” кўчалари ўртасидан сой ўтган бўлиб, ёғингарчилик даврида бу ердан ҳаракатланиш қийинчилик туғдирарди.

Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида икки кўчани боғловчи кўприк қуриш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан ташқари “Кўктўнли” маҳалласининг асосий ва ички кўчаларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида аҳоли муаммоларини бартараф этиш ва ободонлаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Чимён маҳалласи ҳудудидан ўтган асосий йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилди. "Узун" маҳалласи ва “Испай” қишлоғида ички йўллар таъмирланиб хавфли ҳудудларга бетон тўсиқлар ўрнатилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғини ва профилактика инспекторининг хизмат хоналари таъмирланиб фойдаланиш учун қулай ҳолга келтирилмоқда

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Ички ишлар вазири сектори ҳисобланган Бўстонлиқ туманида ободонлаштириш ва аҳолини иш билан таъминлаш ишлари маҳаллабай тизимда давом этмоқда.

Хусусан туманнинг “Боғчаовул” маҳалласида тадбир бошидан бери 1000 метрдан зиёд ички йўллар махсус техника ва ҳашар ёрдамида шағаллаштирилди.

“Ёшлар дафтари”да рўйхатда турувчи Қ.Юлдашевга маҳаллий фермер ерлари ҳисобидан фойдаланишга 25 сотих ер ажратилган бўлса, С.Джусувалиева МФЙда жамоатчилик инспектори сифатида ишга кириши таъминланди.

“Аёллар дафтари”да ишсиз сифатида рўйхатда турган уч нафар фуқаро туман аҳолини бандликка кўмаклашиш маркази томонидан маҳалласига жамоатчи ишчи сифатида ишга олиниши таъминланди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан аҳоли муаммоларини ўрганиш давом эттирилмоқда. "Аччиқсой" маҳалласи аҳолиси ҳамда яйловдаги чорвадор фермерлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Фуқаролардан келиб тушган муаммоларни бартараф этиш мақсадида "Сари қангли" маҳалласининг учта ички кўчаларига махсус транспортлар ажратилиб, йўллар шағалланди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

“Барраж” мағалла фуқаролар йиғини У.Усмонов кўчасига аҳоли томонидан ҳашар йўли билан 370 метрли масофага тоза ичимлик суви тортилмоқда.

“Кўтарма” маҳалласида ҳудудидаги йўлларга асфальт қопланмоқда.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Постда_На_посту #Бўстонлиқ

Бўстонлиқ замонавий ҳудудга айланади
Батафсил
———
Спокойный отдых граждан на лоне природной красоты: сотрудники днем и ночью трудятся над этим
Подробно

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икромов Бўстонлиқ туманидаги ички ишлар органлари фаолиятини ўрганиш мақсадида мазкур тумандаги маҳаллаларни бориб кўрди.

"Ғазалкент" маҳалла фуқаролар йиғини, маҳалла раиси ва профилактика инспектори билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш ва жиноятларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Профилактика инспекторининг хизмат хонаси, яратилган шароитлар ўрганилди.

Вазир ўринбосари профилактика инспектори билан суҳбатлашиб, соҳани ривожлантириш ва иш фаолиятида камчиликларга йўл қўймаслик бўйича топшириқлар берди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида аҳоли муаммоларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

"Кўктўнли" маҳалла фуқаролар йиғини, "Чинор" кўчасида яшовчи аҳоли ўртасида "хонадонбай" шаклда фуқаролар билан суҳбатлашиб, ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маҳалланинг марказий кўчасида тозалаш ишлари амалга оширилиб, чиқиндилар махсус транспорт ёрдамида ҳудуддан олиб чиқиб ташланди.

"Сойлиқ" кўчасидаги кўприкни таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ободонлаштириш ва аҳоли муаммоларини бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

ИИВ ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг 100 нафар тингловчилари томонидан Бўстонлиқ тумани, "Қоронқул" МФЙ ҳудудида йўлнинг икки томони чиқиндилардан тозаланиб, уйлар атрофига тўкилган қум, шағал ва тупроқлар ёйилиб, текисланиб чиқилди.

Умумий ҳисобда 1,5 км масофада ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

8 тонна чиқиндилар махсус транспортларга юкланиб, чиқариб ташланди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан аҳоли ўртасида муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

«Аччиксай» маҳалла фуқаролар йиғини таркибидаги ички кўчалар, аҳоли хонадонларининг атрофида шағаллаштириш ишлари олиб борилди.

«Чинор» ҳамда «Угам» маҳаллаларидаги қабристонларда ҳашар ўтказилиб, қабристон биносининг том қисми таъмирланди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида аҳоли муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда “Қапал” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисини суюлтирилган газ билан мунтазам таъминлаш мақсадида туман газ таъминоти филиали ходимлари томонидан фуқароларга шартнома асосида ID-карталар берилди. Шунингдек “Хўжа” маҳалласи “Мадат тепа” кўчасининг ички йўлларида тупроқ ҳудудларида шағаллаштирилмоқда.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. “С.Ҳондойлиқий” маҳалласи, “Зиёкорлар” кўчаси аҳолисига 1 км масофада ичимлик суви ўтказилмоқда. “Хўжа” МФЙ “Кимёгарлар” кўчасида ҳам ичимлик суви ўтказиш учун махсус техника ёрдамида қазиш ишлари бошланди. “Чимган” маҳалласи раиси, “Tourist police” ҳамда профилактика инспектори томонидан “Ёнғоксой” кўчасида яшовчи фуқароларнинг камчилик ва муаммолари ўрганилиб, кекса ёшли ва узоқ вақтдан буён бемор бўлиб даволанаётган фуқароларнинг оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ҳудди шундай хайрли ишлар “Боғистон” маҳалласида ҳам амалга оширилди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида аҳоли муаммоларини бартараф этиш, ободонлаштириш ва коммунал хизмат кўрсатишни яхшилаш ишлар давом эттирилмоқда.

Боғистон кўчасига ичимлик суви учун жойлар қазилмоқда.

Автомобиль йўллари кенгайтирилиб, йўл четларига бетон ариқлар ўрнатилмоқда.

“Хўжакент” маҳалла фуқаролар йиғинидан ўтган йўл четларига 200 метр масофада пиёдалар йўлакчаси ва бетон ариқлар қўйилди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Бўстонлиқ туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. «Сарбоғ» маҳалласи «Муллабоев» ва «Наврўз» кўчаларига 400 метр масофада сув қувури ётқизилди.

«Санъаткор» кўчасида шағаллаштириш ишлари давом эттирилмоқда. Эскирган симёғочлар қайтадан монтаж қилиниб, яроқсизлари янгисига алмаштирилди.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
#Бўстонлиқ

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан аҳоли муаммоларини “маҳаллабай” усулда ўрганиш ва бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда. Бугунги кунда асосий эътибор “Сарбоғ” маҳалласига қаратилган бўлиб, фуқаролар ҳам ўз хонадонларнинг фасад қисмини таъмирлаш, дарахтларга шакл бериш каби ободонлаштириш ишларида фаоллик кўрсатишмоқда. “Сарбоғ” МФЙнинг “8 март” кўчасида шағаллаштириш ишлари давом этмоқда, ҳамда кўчанинг четига лотоклар ўрнатилмокда. “А.Қодирий” кўчасидаги таъмирталаб симёғочлар ўрнига мустаҳкам бетон устунлар ўрнатилмоқда.

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok