IIV | Rasmiy kanal
60.8K subscribers
68.1K photos
37.1K videos
13 files
85.5K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТ

Шу билан бирга, республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

👉Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф этилган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;

👉Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

👉алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

👉тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

👉тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

👉ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

👉N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

👉вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;

👉йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;

👉етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

👉фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

👉дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

👉йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.

Қайд этиш лозимки, махсус рухсатнома талаб этиладиган автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

❗️Адлия вазирлиги томонидан бериладиган махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъиян ман этилади.

@koronavirusinfouz
#bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin
#мывместе #мыпобедим #карантинбезпаники
❗️❗️❗️Махсус Рухсатнома олиш учун Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида Давлат хизматлари марказларининг рўйхати


Тошкент шаҳри
1.Бектемир тумани (71) 231-84-56
2.Мирзо Улуғбек тумани (71) 262-04-70
3.Миробод тумани (71) 233-13-47
4.Олмазор тумани (71) 231-71-36
5.Сергели тумани (71) 230-08-84
6.Учтепа тумани (71) 217-47-82
7.Чилонзор тумани (71) 203-60-16
8.Шайхонтоҳур тумани (71) 231-12-75
9.Юнусобод тумани (71) 235-41-42
10.Яккасарой тумани (71) 231-88-12
11.Яшнобод тумани (71) 231-19-34
Тошкент вилояти
12. Нурафшон шаҳри (70) 762-63-47
Андижон вилояти
13. Андижон шаҳри (74) 223-03-03, (74) 223-00-30
Бухоро вилояти
14. Бухоро шаҳри (65) 223-21-45
Навоий вилояти
15. Навоий шаҳри (79) 210-11-48
Наманган вилояти
16. Наманган шаҳри (69) 227-00-32, (69) 227-00-31
Жиззах вилояти
17. Жиззах шаҳри (72) 226-33-23, (72) 226-33-22
Сирдарё вилояти
18. Гулистон шаҳри (67) 225 83 41, (67) 225 28 22
Самарқанд вилояти
19. Самарқанд шаҳри (66) 237-70-39
Фарғона вилояти
20. Фарғона шаҳри (73) 241-85-49
Хоразм вилояти
21. Урган шаҳри (62) 224-75-62, (62) 224-73-47
Қорақалпоғистон Республикаси
22. Нукус шаҳри (61) 222-70-35, (61) 222-70-96
Қашқадарё вилояти
23. Қарши шаҳри (91) 4730030, (91) 6357201,
Сурхондарё вилояти
24. Термиз шаҳри (76) 225-19-08

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
❗️ Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

⚡️Ҳозирча рухсатномани олиш учун:

-фуқаролик паспорти;

-автомототранспорт техник паспорти;

-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

-ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

Ҳурматли фуқаролар!

Ҳозирда карантин эълон қилинганлигига қарамасдан, Давлат хизматлари марказларига жуда кўп фуқаролар келаётганлигини инобатга олган ҳолда, Марказлар фақат Сизларнинг ҳужжатларингизни қабул қилиш билан чекланади. Шу сабабли тўғри тушунган ҳолда, ҳужжатларингизни Давлат хизматлари марказлари ходимларига топшириб кетишингиз сўралади.

РУХСАТНОМА фақат, "Давлат белгиси" ДИЧБ томонидан белгиланган тартибда рухсатномалар бланклари тайёрланганидан сўнггина, белгиланган тартиб бўйича берилади. Давлат хизматлари марказлари ходимлари Сизларни телефон орқали хабардор қиладилар.

Буларнинг барчаси карантин даврида Марказларимизда фуқаролар йиғилишининг олдини олиш ва тавсия этилаётган масофани сақлаш мақсадида талаб этилмоқда.

Тушунганингиз учун миннатдормиз! Саломат бўлинг!

Давлат хизматлари агентлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Республика Махсус комиссиясининг қарори юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов томонидан берилган изоҳ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
❗️Как будут наказывать водителей за вождение личного автомобиля без стикера?

В МВД сообщили об ответственности за нарушение порядка, связанного с запретом на вождение личного автомобиля.

Статья 54. Нарушение правил борьбы с эпидемиями

Нарушение обязательных правил, установленных в целях предупреждения возникновения или распространения карантинных и других опасных для человека инфекций, в том числе в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций несоблюдение внутреннего распорядка лечебного учреждения и невыполнение без уважительных причин требований о прохождении медицинского обследования и лечении, прибытии в места, определенные для прохождения карантина и непокидании данных мест в установленный период, разглашении сведений о лицах, с которыми был контакт и местах посещения в период риска заражения заболеванием, а также других законных требований органов государственного санитарного надзора —
влечет наложение штрафа на граждан от двадцати до тридцати, а на должностных лиц — от тридцати до пятидесяти базовых расчетных величин.

‼️Начиная с 15.00 можно будет подавать заявку на получение специального разрешения (стикера) в электронном виде через портал my.gov.uz!

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
❗️Рухсатнома стикери ёпиштирилмаган шахсий автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо чораси кўрилади?

ИИВ шахсий автомобилни бошқариш тақиқлангани билан боғлиқ тартибни бузгани учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабар қилди.

54-модда. Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш

❗️❗️ Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Бугун соат 15:00дан бошлаб махсус рухсатномани олиш учун аризани электрон тарзда my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин бўлади!

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 13:30 да АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Мен Дамас автомашинасида одам ташиб юраман, 7 кишилаб. Бу тўпланиб юришга кирмайдими? Йўловчилар ҳам ҳар жойдан, ҳар хил. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак.

❗️Карантин тартибидан келиб чиқиб, 30 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида, Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида йўловчи ташиш қатъиян ман этилган. Агар лицензиянгиз бўлса фақат юк ташиш ёки курерлик хизматини амалга оширишингиз мумкин. Агар Сиз йўловчи ташиётганлигиз аниқанса МЖтК 54-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортиласиз.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун соат 13:30 да АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилмоқди.

Кеча Юнусобод туманида тўй маросимини ўтказаётган отахон ҳақида ахборотда кўрдик. Уларга нисбатан қандай чора кўрилди?

Зарур ҳолатларда “ими-жимида” кичик йиғинларни ўтказиб юборсак бўладими, бунда қариндошлардан ташқари хеч кимни таклиф этмаймиз. Шунга жавоб беринг.

❗️Ҳақиқатдан, 28 март куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи 1965 й.т. фуқароимиз қизини узатиш мақсадида “куёв навкар” маросимини ўтказган. Тадбирга, ўзининг қариндошларини, куёв ва унинг дўстларини таклиф этган.

Ваҳолатки бир кун олдин бу фуқаро профилактика инспектори ва маҳаллари раиси томонидан бундай тадбир ўтказиш крантин қоидаларини қўпол равишда бузиш эканлиги билан, расмий равишда тилхат олиб огоҳлантирган.

Ҳозирда, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257 прим 1-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган.

Савол юборган фуқарога эслатиб ўтамиз “ими-жимида” тўй маросимини ёки бошқа йиғинларни ўтказиш тақиқланган. Агар ички ишлар органлари тўй ёки бошқа маросимларни ўтказаётганингизни аниқласалар, Сиз жиноий жавобгарликка тортиласиз.

Албатта дафн маросимлари бундан мустасно.
Хозирча саволлар шу, агар аҳолида бошқа саволлар бўлса биз жавоб беришга тайёрмиз. Фуқароларимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз. Раҳмат.

#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссиясининг хабари

Махсус рухсатномани бериш бепул амалга оширилади.

Бунинг учун онлайн шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сўровнома тўлдирилиши лозим.

https://bit.ly/2Uvd5F9

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Давлат хизматлари агентлиги директори Халилулло Турахужаев BMW X7, Mercedes, Leksus, Hyundai, Captiva, Malibu-2, Tracker автомобилларида «курьерлик» учун стикер сўраётганларга мурожаат ёзди.

Айтилишича, ушбу аризаларга илова қилинган ҳужжатларда мазкур тоифадаги автомашиналарни ҳайдовчилари курьер сифатида расмийлаштирилган иш берувчининг буйруғини тақдим қилмоқда.

«Мамлакатимизда ҳукм сураётган ушбу оғир кунларда бундай ишларни амалга оширишга “уддабурон” тадбиркорларимизнинг виждонлари қандай қилиб йўл қўймоқда экан?

Айнан ушбу “премиум-класс” машиналар эгалари вирус тарқатувчи бўлиб чиқса-чи? Майли, пул учун ҳамма нарсага тайёр экансиз, ҳеч бўлмаса, яқинларингиз соғлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Ахир бу вирус “домино” эффекти орқали тарқалади-ку?

❗️Айнан Сиздек “ҳурматли”лар туфайли, ҳақиқатдан ҳам озиқ-овқат, дори-дармон, дон маҳсулотларини етказиб берувчилар тегишли рухсатномасини ўз вақтида ололмаяпти!

Балки Сизда уят, виждон каби ҳис-туйғулар камроқ, худбинлик эса кўпроқдир, лекин Сизни жиноят кодексидаги жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи нормалари ҳам қўрқита олмайдими? Инсонийлик ҳис туйғулари ҳам шундай вазиятда уйғонмайдими?

❗️Бироқ битта нарсани аниқ билишингизни ҳоҳлаймиз, ғаразли мақсадингиз йўлида ҳужжатларни сохталаштиришга жиноий жавобгарлик муқаррардир», — деб ёзган ДХА раҳбари.

Изоҳга ҳожат йўқ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
⚡️⚡️КОРОНАВИРУС КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИНГ АХБОРОТИ

Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

‼️Хусусан, жорий йил 4 апрель санасида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида бу йўналишда қуйидаги қўшимча чора-тадбирлар белгиланди:

👉🏻Биринчидан, жорий йил 6 апрелдан эътиборан қуйидагиларни назарда тутган ҳолда “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилади:

◾️шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари (озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситаларни харид қилиш ва б.) учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади, иш жойига бориши ва келиши билан боғлиқ ҳолатлар бундан мустасно;

◾️ҳаракатланишда ҳамда савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш талаб этилади;

◾️65 ёшдан юқори ёшда бўлган ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилади.

❗️Ушбу талабларни бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарликка тортилиши мумкин.

👉🏻Иккинчидан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуаларининг (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) кириш-чиқиш жойлари тегишли мутахассислар билан таъминлаган ҳолда пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозланади.

Бунда ушбу мажмуаларга ташриф буюраётган ҳар бир фуқаронинг тана ҳарорати ўлчанади ҳамда 37 С ва ундан юқори бўлганда, мазкур фуқаролар ушбу мажмуаларга киритишга йўл қўйилмайди.

Бунда ушбу фуқароларга зудлик билан тез тиббий ёрдам хизматига мурожаат этиш тавсия этилади.

Шунингдек, марказлашган ҳолда пирометрларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига икки кун муддатда етказиб берилади.

👉🏻Учинчидан, йирик деҳқон бозорлари ва савдо мажмуалари (супермаркет, гипермаркет ва бошқалар) ҳамда карантин тадбирлари учун ажратилган жойларда дезинфекция ишлари мунтазам равишда мажбурий тартибда амалга ошириб борилади.

👉🏻Тўртинчидан, карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида ‼️автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилади.

👉🏻Бешинчидан, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланади.

‼️Бунда фақатгина ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

Website | Telegram | Facebook | ВКонтакте | Twitter | Instagram | Youtube | Мover
IIV | Rasmiy kanal
⚡️⚡️КОРОНАВИРУС КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИНИНГ АХБОРОТИ Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни…
⚡️⚡️Сообщение специальной республиканской комиссии по борьбе с коронавирусом:

👉🏻С 6 апреля в Ташкенте, Нукусе, а также областных центрах режим самоизоляции, введенный с 1 апреля, становится обязательным.

👉🏻Строгое ограничение на покидание места жительства, кроме посещения в районе проживания объектов торговли при крайней необходимости (для приобретения продуктов, лекарств и медицинских изделий) либо медучреждений. Исключение составляют посещение места работы;

👉🏻При передвижении по улицам, а также посещении объектов торговли и других мест требуется сохранение социальной дистанции в 2 метра;

👉🏻Гражданам старше 65 лет и имеющим хронические заболевания категорически запрещено выходить из дома без крайней необходимости.

‼️Граждане, нарушившие эти требования, могут быть привлечены к ответственности в соответствии с законодательством.

👉🏻С 6:00 6 апреля в Ташкенте, Нукусе и областных центрах временно ограничивается передвижение на мототранспорте (скутерах) и велосипедах.

‼️Пользоваться ими можно только в случаях крайней необходимости — для покупки продовольствия, лекарств, медизделий, посещение врача, а также поездок на работу.

👉🏻 Крупные дехканские рынки и торговые центры (супермаркеты, гипермаркеты и другие) в течение двух дней будут оснащены пирометрами и антисептическими средствами.

‼️У каждого посетителя этих объектов будет измеряться температура тела. Если она равна 37 градусам и выше, вход в эти объекты запрещается. Этим гражданам в срочном порядке рекомендуется обратиться в службу скорой медицинской помощи.

👉🏻Работы по дезинфекции на крупные дехканские рынки и в торговых центрах, а также в местах проведения карантинных мероприятий будут регулярно проводиться в обязательном порядке.

‼️Автотранспортные средства, передвигающиеся без специального разрешения, будут доставляться на штрафплощадки.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бир бемор аввал ота-онасига юқтирган. Отасидан яна 36 ҳамкасбига коронавирус ўтган — Алишер Шодмонов

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши бўйича «Ўзбекистон 24» каналида маълумот берди. Xabar.uz мухбири Зафар Қосимов вазирнинг сўзларини келтирди.

«Асосан хорижда ишловчи шахслар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг оила аъзоларига касалликни юқтириб қўйган. Бунга бир қатор мисоллар келтириш мумкин.

15 март куни хориждан келган ҳамюртимиз 15 нафар шахсга касалликни юқтирган. 27 март куни Андижонда касаллиги аниқланган шахсдан ота-онасига коронавирус юққан. Унинг отаси яна 36 ҳамкасбига коронавирусни ўтказган.

Ҳамкасбларидан бири 4 нафар қариндошига юқтирган. Ундан ташқари яна мулоқотда бўлганлардан 3 кишига касаллик ўтган. Бир кишидан 46 нафар одамга коронавирус тарқаган.

Афсуски бу беморимиз касаллик аломатлари кўрина бошлаганда ҳам шифокорларга хабар бермаган.

Тошкент шаҳридаги беморимиз турмуш ўртоғи билан Туркияга бориб келган. У 8 нафар оила аъзоларига касалликни юқтирган. Уларнинг барчасини ҳозир даволаяпмиз.

Тошкент вилоятидаги яна бир беморимиз эса 26 мартда касаллик бошланганига қарамай 5 кун давомида уйида ётган. У фақат 30 март куни шифокорларга мурожаат қилган ва уни даволашга олдик. Айни вақтда уни сунъий нафас берувчи (ИВЛ) аппаратига улаб қўйишга мажбур бўлганмиз.

Тошкент вилоятидан бошқа бир беморимиз эса йўталиш, тана ҳароратининг кўтарилиши ва нафас сиқишига қарамай тўртта ташкилотга борган. Биз мажбур бўлдик ўша ташкилотларнинг барчасини ёпишга. Бу бемор 52 киши касалликни юқтирган.

Яна бир бемор учта ташкилотда ишлаётган бўлган. У сабабли 100 дан ортиқ инсонларни кузатувга олишга мажбур бўлдик. Касаллик бошланганини билгани ҳолда шунча одам билан мулоқотда бўлган.

❗️Бу жиноят. Била туриб шунча одамга касални юқтириш хиёнатдир.

Яна бир фуқаромиз хорижда бўлгандан сўнг 7 нафар оила аъзосига юқтирган. У билан мулоқотда бўлган 153 шахсни кузатувда ушлаб турибмиз.

Умумий ҳисобда 7 мамлакатдан кириб келган 123 киши ва улар билан мулоқотда бўлганлар туфайли беморлар сони 390 нафарга етди.

Энг ёмони — тўрт нафар беморимиз ким билан учрашганини сир сақлаган. Фақатгина улар билан мулоқотда бўлганларда иситма чиққандан кейин биз буни биляпмиз.

Яна бир мисол — Туркиядан келган эр-хотинда шамоллаш белгилари бўлган. Аммо улар хориждан келганини айтмаган ва тиббиёт ходимларини чалғитган. Кейинчалик тест ўтказилиб коронавирус аниқлангандан кейин улар касални яширганларини йиғлаб тан олишди. Натижада бутун оила касалга чалинган.

❗️Афсуски беморлар орасида касаллик аниқлангандан сўнг ҳам шифокорларга қулоқ солмасдан, ўз билганини қилиб юрганлар учраб турибди. Ўзинг бутун маҳаллага юқтириб бўлдинг, керак бўлса яшириб юрдинг, хиёнат қилдинг, энди ҳеч бўлмаса шифохонага келгандан кейин шифокорларнинг айтганини қилиш керак эмасми? Йўқ, манманлик билан тавсияларга қулоқ солмасдан юрганлар ҳам бор. Мана шундай беморлардан бири ҳозир ИВЛ аппаратига улаб қўйилган, сунъий нафас бериляпти.

Мамлакатда чеклов чоралари кўриляпти. Ҳозир уйда бўлишимиз шарт. Машинасида, велосипедида, пиёда айланиб келишга чиқаётганларга мурожаатим — ҳаммамиз сабр қилишимиз керак.

Қачонки интизом бўлса, барча тартиб-қоидага бўйсуниб, икки ҳафта уйимизда ўтирсак, ҳаммаси ўтиб кетади. Шунда биринчи навбатда оила аъзоларимизни сақлаб қолган бўламиз.
Ҳатто оилада ҳам қучоқлашиб кўришманг. Ҳамма билан масофада гаплашинг», — деди Алишер Шодмонов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу кунларда, афсуски, карантин талабларини бузаётган ва бу орқали ўзининг ҳам, атрофдагиларнинг ҳам саломатлигига жиддий хавф туғдираётган юртдошларимиз ҳам бор.

Энг ёмони, карантин талабларини бузаётган айрим фуқаролар ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига жиддий қаршилик кўрсатаётганлари ҳам учраб турибди.

Ички ишлар вазирлиги томонидан тайёрланган ушбу роликда ана шу ҳақда сўз боради.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Бугун АОКА штабида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан вазирлик фаолиятига оид кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кўчага нонга чиққанимда велосипедимни олиб қўйишди. Қонунан тўғрими шу? Қайтариб олиш тартиби қандай? Автотранспортга ўхшаб ЖАРИМА ПУЛИ тўламаймизми?

❗️Ҳукумат автотранспортда ҳаракатланишга чеклов қўйишга мажбур бўлди. Шунда нима бўлди — фуқаролар тушунмасдан, ишончни суиъстемол қилиб, велосипедларда бемақсад кўчаларда юришни бошлади. Хатто автотранспорт йўқлигидан фойдаланиб катта кўчаларда пойга ўйнадилар. Одамлар велосипедда сайр қилиб юрди.

Шундан сўнг ҳукумат буни ҳам чеклашга мажбур бўлди.

Хукумат комиссиясининг қарори Ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига карантин қоидаларини бузиб, бемақсад кўчада юрган фуқароларга қатъий чора кўриш ҳуқуқини берган.

✔️ Булар ичида:

🔻 қоидабузарларнинг автотранспорт воситаларини карантин тугагунча жарима майдонларида сақлаш, бунда жарима майдонида сақланаётган транспорт воситасини кунлик тўлови тўлиқ тартибда ундириб олинади;

🔻 кўчага бемақсад чиққан фуқароларга тегишли велосипед ва скутерларни олиб қўйиб, ички ишлар органларида карантин тугагунча сақлаш, бунда КУНЛИК ТЎЛОВ ЙЎҚ, карантин тугугандан кейин шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан келиб олиб кетишингиз мумкин;

🔻 кўчага бемақсад чиққан пиёда фуқароларни тўхтатиб, уларни огоҳлантириш, улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини талаб қилиш, ҳужжати бўлмасдан шахсини аниқлашга зарурат туғилса, ички ишлар органларига олиб бориш, қаршилик кўрсатган фуқароларга қатъий ҳуқуқий чоралар кўриш ва хоказо.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
«Бир аёл, «Фейсбук»да фикр билдирмоқда:

«Ҳукуматимизга катта раҳмат, карантин чекловлари оқибатида уйда ўтирган эркаклар, уйда ўтириш аёллар учун қанчалик қийинлигини тушуниб етмоқда.

Масалан, мен институтда ўқиганман, маълумотим олий, лекин эрим мени 10 йилдан бери уйда ўтирасан, ишламайсан, мен ўзим сени боқаман деб, уйда ўтиришга мажбур қилган. Ҳозир ўзи ҳам уйда ўтириш қанчалик қийинлигини тушуниб етди. Ўйлайманки, бу чоралардан кейин кўпчилик эркаклар эски сарқитлардан, яъни аёл киши уйда ўтириш керак деган фикрдан халос бўлишади.

Мен хурсандман, карантин тугагандан кейин албатта ишлашга чиқаман».

Бошқа аёл ёзмоқда:

«Карантиндан олдин эрим, иш баҳона фарзандларимизни дарсларига умуман қарамас эди. Ҳозир эса, ҳар куни дарсларини текшириб ўтирибди, болаларимиз тарбиясига ҳам катта таъсир бўляпти. Қанчалик биз аёлларга қийинлигини тушуниб етяпти. Давлатимизга катта раҳмат, менинг эримни оиламга қайтардингиз. Ишқилиб, карантин тезда тугаб қолмасин»

Шоҳрух Ғиёсов, ИИВ Ахборот хизмати раҳбари

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники