Forwarded from MILLIY GVARDIYA UZ ǀ Rasmiy kanal
Мурожаатлар ўрганилиб, ноқулайликлар бартараф қилинмоқда
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида ёқимсиз ҳид таралаётганлиги ҳолати юзасидан Миллий гвардия ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимларидан иборат ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ тузилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг (71) 298-67-63 телефон рақамига ва 102 рақами орқали фуқаролардан бир неча мурожаатлар келиб тушган.
Мазкур мурожаатларни ўрганиш мақсадида, ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 7-8 июль кунлари соат 22:00 дан тунги 03:00 гача бўлган вақт оралиғида пойтахтимизнинг бир қатор туманларида рейд тадбирлари ўтказилди.
Тадбир давомида айрим ҳудудларда ёқимсиз ҳид таралишининг сабаблари аниқланди. Хусусан, Чилонзор тумани Оқ тулпор маҳалласида фаолият юритаётган гилам тўқиш цехида тунги вақтда бўяш ишлари амалга оширилиши, туманнинг Эшонгузар маҳалласи ҳудудидан ўтувчи канализация қувури ёрилганлиги ҳамда туманнинг 11-даҳасидаги 40-уйнинг олдида канализация қувури очиқ қолгани ёқимсиз ҳидларга сабаб бўлаётганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Бектемир тумани сувни қайта ишлаш корхонасининг тунги вақтдаги иш фаолияти ҳамда туман ҳудудида жойлашган кичик корхонада томат пастаси ишлаб чиқарилиши жараёнида атрофга ноҳуш ҳид таралаётганлиги кузатилди.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан ишчи гуруҳ томонидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб, жойида ҳал қилиниши имкони бўлган муаммолар тезкорликда бартараф этилди, шу билан бирга, қайд этилган ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга тегишли тақдимномалар киритилиб, қисқа муддатларда муаммоларни ҳал этиш сўралди.
Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover

Изучая обращения, устраняются проблемы
Как ранее сообщалось, по поводу распространения неприятных запахов в отдельных районах города Ташкента создана совместная рабочая группа из числа представителей Национальной гвардии и ГУВД столицы.
В связи с чем в Управление Национальной гвардии по городу Ташкенту по телефону 71-298-67-63 и по короткому номеру 102 поступило несколько жалоб от жителей города.
В целях изучения достоверности данных обращений 7-8 июля текущего года с 22:00 до 03:00 часов рабочей группой проведены рейды в ряде районов столицы.
В ходе мероприятий были выявлены причины распространения неприятных запахов на определенных территориях нашего города. В частности, выяснилось, что ковровый цех, расположенный в махалле Ок Тулпор Чиланзарского района, в ночное время выполняет покраску ковров, также распространению неприятных запахов способствует оставленный открытым люк колодца канализации перед домом №40 11-квартала и прорыв канализационной трубы, проходящей через территорию махалли Эшонгузар того же района.
Кроме того, во время выездных рейдов было установлено, что неприятный запах распространяется в связи с ночной деятельностью Бектемирского районного водоочистного сооружения и производством томатной пасты малым предприятием, расположенным в районе.
По вышеуказанным фактам рабочей группой определен ряд конкретных задач, при этом некоторые проблемы устранены на месте. Также по выявленным случаям оформлены соответствующие представления об устранении имеющихся недостатков, которые переданы в хокимият города Ташкента и ответственные организации.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари фуқарога кўмак беришди
Forwarded from Uchtepa tuman hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қариндошлар бир сонияда душманга айланишди
🔹Албатта бунга сабаб меъёридан ортиқ спиртли ичимликлар истеъмол қилингани. Учтепа тумани "Кўркамобод" маҳалласида истиқомат қилувчи С.В. қариндоши К.С. билан алламаҳалгача отамлашиб, гап талашиб қолишади.
🔹Натижада жанг пичоқбозликка айланди. Оқибатда иккала қариндош ҳам бир бирига совуқ қурол (ошхона пичоғи) орқали оғир тан жароҳати етказишади. Хонадон эгаси С.В. оғир аҳволда жонлантириш бўлимига ётқизилди.
🔹Куни-кеча маҳаллаларда бу каби нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида "Кўркамобод" маҳалласи аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказилди.
🔹Учтепа тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат гуруҳ аъзолари томонидан фуқароларни огоҳликка чақирувчи профилактик тадбирлар доимий олиб бориладиган бўлди.
Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
👉https://t.iss.one/uchtepahokimligi
facebook | instagram | youtube | twitter

Кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний савдоси қонунан жазоланади
27 июнь куни соат 18.00 да Шайхонтоҳур туманида «Елита Фарм ЛТД» МЧЖга тегишли дорихонанинг 45 ёшли ишчиси Нурали К. 1.200.000 сўм эвазига 12 флакон «Тропикамид» сотмоқчи бўлганида қўлга олинди.
https://iibb.uz/uz/news/kuchli-tasir
Незаконный оборот сильнодействующих веществ преследуется по закону
27 июня в 18.00 часов в Шайхантахурском районе при продаже 12 флаконов «Тропикамида» за 1.200.000 сумов с поличным был задержан 45-летний работник аптеки, относящейся к ООО "Елита Фарм ЛТД" и расположенной в Шайхантахурском районе, Нурали К.
https://iibb.uz/ru/news/kuchli-tasir

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ: келишмовчиликларни бир-бирингизга бадан шикастлари етказмасдан тинчлик йўли билан ҳал қилишни ўрганинг
https://iibb.uz/uz/news/guvd-tashkenta-prizyvaet
ГУВД Ташкента призывает: учитесь выходить из конфликта мирным путем, не причиняя друг другу телесных повреждений
https://iibb.uz/ru/news/guvd-tashkenta-prizyvaet

👉 Тошкент шаҳар ИИББ психологик таъминот гуруҳи мутахассисларининг фаолиятлари тўғрисида
Тошкент шаҳар ИИББ психологик таъминот гуруҳи мутахассислари судланган шахслар билан мунтазам равишда суҳбатлар, психологик тренинглар ўтказиб, ижтимоий характерга эга муаммоларни аниқлашда ва ҳал этишда ёрдам беришади. Давомини ўқинг
👉 О работе специалистов группы психологического обеспечения ГУВД г. Ташкента
Специалисты группы психологического обеспечения ГУВД Ташкента на регулярной основе проводят с ранее осужденными лицами беседы, психологические тренинги, выявляют и помогают в решении проблем социального характера. Читать далее

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.
—
Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.
#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
АХБОРОТИ
❗️Мамлакатимизда жорий йил 8 июль санаси ҳолатида коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 10 982 нафарни ташкил этмоқда.
Июль ойининг биринчи ҳафтасида беморлар сони 2 167 нафарга кўпайган, шундан 1 267 та (58 фоиз) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Бу карантин давридаги энг юқори кўрсаткичдир. Афсуски беморлар орасида ўлим сони ҳам ортиб бормоқда, ҳозирги кунда жами 45 киши бевақт ўлим топганлиги ҳам барчамизни жиддий ташвишга солиши шарт.
📌Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 8 июль санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишда таъкидланганидек, бу жуда мураккаб синов ва оғир курашда кўп нарса ўзимизга, ақл билан ҳаракатимизга, сабр-тоқатимизга, темир интизом билан қатъият ва жипсликда иш кўришимизга боғлиқ. Лекин, минг афсуски, аҳоли ўртасида кўпчилик мана шу талабларга тўла амал қилмаяпти.
⛔️Айниқса, тиббий ниқоб тақмаслик ёки уни номига тақиш, санитария-гигиена қоидаларини бузиш, ўзаро қўл бериб кўришиш, ижтимоий масофани сақламаслик, заруратсиз оилавий тадбирларни ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.
❗️Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Республика махсус комиссиясига коронавирус пандемиясини жиловлаш бўйича барча чораларни кўриш юзасидан зарур топшириқлар берилди.
❗️Юқоридагиларни инобатга олиб Республика махсус комиссияси қарори билан 2020 йил 10 июлдан эътиборан республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий этилмоқда:
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) тўхтатилади (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно);
✔️ жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади;
✔️ автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) тегишли ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
❗️Бунда автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши давомида сантария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилади;
✔️ вилоятлар марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари атрофидаги йўл патрул хизмати масканлари, блокпостлар ва тўсиқ постлар фаолияти ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги кучларини ҳамда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси вакилларини жалб қилган ҳолда кучайтирилади.
❗️Карантин даврида фуқароларнинг мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишига фақатгина тиббий ниқобдан фойдаланган ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари – дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш учун рухсат этилади.
❗️Автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.
🚫 Шу билан бирга рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида карантин талабларни бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳамда автотранспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши назарда тутилди.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

⚡️Вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (мева-сабзавот, полиз, кўкат маҳсулотлари ва б.қ.) жойларга етказиш ва сотиш мақсадида вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга оширишга татбиқ этилмайди.
❗️Бунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг автотранспорт воситалари бозорлар, ярмаркалар ва савдо нуқталарига киритишдан олдин дезинфекция қилинади.
✔️Қолаверса, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосида рухсат берилади:
👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;
👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;
👉фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;
👉 фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.
❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа диний конфессияларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда республикадаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб 2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар диний ташкилотлар фаолияти тўхтатилмоқда.
❗️Карантин талабларига зид равишда кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб юриш, шунингдек, ниқобсиз юриш ҳолатлари белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

⚡️Республика махсус комиссияси қарори билан Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати тасдиқланди.
Мазкур рўйхатга қуйидагилар киритилган:
✔️ Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамда хусусий тиббиёт ташкилотлари, тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари.
✔️ Фармацевтика маҳсулотлари (дори воситалари ва тиббий буюмлар) ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари.
✔️ Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, туғруқ, тана жароҳати, ОИВ/ОИТС, онкологик ёрдам, нурланиш терапияси, гемодиализ ёрдамини кўрсатиш, жарроҳлик амалиёти зарур бўлганда, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситалари.
✔️ Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга.
Бунда:
👉йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;
👉ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;
👉йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши шарт.
✔️Етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситалари.
✔️ Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг махсус автотранспорт воситалари.
✔️ Олий Мажлис палаталари, суд ва прокуратура органлари, Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Савдо-саноат палатасининг хизмат автотранспорт воситалари.
✔️ Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, бошқа давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг хизмат автотранспорт воситалари.
✔️ Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари.
✔️ “Республика инкассация хизмати” ДУК хизмат автотранспорт воситалари.
✔️ Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда “CMD”, “D”, “UN”, “T”, “М” ва “Х” давлат рақами белгиларига эга бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари, Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, хорижий давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, савдо ваколатхоналари ходимларининг автотранспорт воситалари (хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда).
✔️ Алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖга тегишли хизмат автотранспорт воситалари.
✔️ N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари.
✔️“Тошшаҳартрансхизмат” АК таркибига кирувчи автобус саройларининг М2 ва М3 тоифага кирувчи автотранспорт воситалари.
✔️ Йўл-патруль хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.
✔️ Дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситалари (фақат дафн маросимлари хизматини кўрсатиш мақсадида).
✔️ Мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари.

Тиббиёт маҳсулотлари олиб келишни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Давомини ўқинг
В отношении мужчины, пообещавшего привезти медицинские изделия, возбуждено уголовное дело
Читать далее
📱Telegram📱Facebook 📱Instagram 📱ВКонтакте📱 Twitter
Давомини ўқинг
В отношении мужчины, пообещавшего привезти медицинские изделия, возбуждено уголовное дело
Читать далее
📱Telegram📱Facebook 📱Instagram 📱ВКонтакте📱 Twitter
Forwarded from Times.uz
❗️Карантин чекловлари даврида (10 июль – 1 августга қадар) автотранспорт воситалари ҳаракатланиши бўйича БРИФИНГ
🕥 Бугун соат 11:00 да
📍АОКА анжуманлар залида
〰️〰️〰️〰️
📹 Онлайн ёритилади👇
🔹 UzReport TV
🔹 @aoka_uz
〰️〰️〰️〰️
Қатнашувчилар:
🔘 Ички ишлар вазирлиги
🔘 Миллий гвардия
🔘 шифокорлар ва бошқа масъул мутасаддилар
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🕥 Бугун соат 11:00 да
📍АОКА анжуманлар залида
〰️〰️〰️〰️
📹 Онлайн ёритилади👇
🔹 UzReport TV
🔹 @aoka_uz
〰️〰️〰️〰️
Қатнашувчилар:
🔘 Ички ишлар вазирлиги
🔘 Миллий гвардия
🔘 шифокорлар ва бошқа масъул мутасаддилар
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ота-она ва фарзандлар орасидаги оилавий келишмовчиликларни ҳал қилишда ёрдам бермоқдалар
Давомини ўқинг
Сотрудники ГУВД Ташкента помогают урегулировать семейные разногласия между родителями и детьми