Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
22.8K subscribers
20.4K photos
7.9K videos
17 files
19K links
Download Telegram
👉 Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари бозордан мол ўғирлаганликда гумонланувчи шахсни қўлга олишди

2 июль куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга бозорда сотувчи бўлиб ишловчи 37 ёшли Малика Н. ариза билан мурожаат қилди. Унинг маълум қилишича, шу куни тахминан соат 06.30 да номаълум шахс дўкон ташқарисида қаровсиз қолдирилган молларни (10.000.000 сўмлик аёллар бўйинбоғ ва рўмомаллари) ўғирлаб кетган. Давомини ўқинг

👉 Сотрудники ГУВД Ташкента задержали мужчину, подозреваемого в краже товара на рынке

2 июля с заявлением в УКД ОВД Чиланзарского района обратилась 37-летняя Малика Н., работающая продавцом на рынке. Женщина сообщила, что в этот день примерно в 06.30 часов неизвестный похитил товар (шарфы и платки для женщин на сумму 10.000.000 сумов), оставленный без присмотра снаружи магазина. Читать далее
Қасддан баданга шикаст етказиш билан боғлиқ факт бўйича жиноий иш қўзғатилди

Олмазор тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 22 июнь куни тахминан соат 14.00 да 46 ёшли Жамолиддин А. таниши 46 ёшли Дилноза М. билан жанжаллашиб қолиб, унинг юзига уриб, бадан шикастлари етказган.

https://iibb.uz/uz/news/po-faktu-nanesenija

По факту нанесения умышленных телесных повреждений возбуждено уголовное дело

По сообщению, поступившему из УКД ОВД Алмазарского района, 22 июня примерно в 14.00 часов 46-летний Жамолиддин А. в результате ссоры со своей знакомой 46-летней Дилнозой М. нанес ей телесные повреждения, ударив по лицу.

https://iibb.uz/ru/news/po-faktu-nanesenija
Фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

https://iibb.uz/uz/news/firibgarlik-fakt

По факту мошенничества возбуждено уголовное дело

https://iibb.uz/ru/news/firibgarlik-fakt
Тошкент шаҳрининг айрим туманларида нохуш ҳидлар тарқалаётгани ҳолати юзасидан Миллий гвардия ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимларидан иборат ҳамкорликдаги ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ҳурматли фуқаролар, агар Сиз бу каби маълумотга эга бўлсангиз, Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармасининг ушбу 71-298-67-63 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

————————

По поводу распространения неприятных запахов в отдельных районах города Ташкента создана совместная рабочая группа из числа представителей Национальной гвардии и ГУВД столицы.
Уважаемые граждане, в случае наличия подобной информации можете обращаться в Управление Национальной гвардии по городу Ташкенту по номеру 71-298-67-63.

Website I Telegram I Facebook I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Карантин қоидаларининг бузилиш ҳолатлари
#COVID19

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИНГ ОҒИР АҲВОЛИ БАРЧАМИЗГА САБОҚ БЎЛСИН (видео)

Мазкур видеолавҳада акс этганидек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Миробод туманида яшовчи 72 ёшли ушбу беморнинг аҳволи ўта оғир. У йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келган, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечмоқда, бемор инсулинга муҳтож. Шунингдек, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжуд. Бу эса беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолат бутун дунё мамлакаларида шиддат билан тарқаётган коронавирус инфекциясининг нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйишимиз мумкин. Негаки, атрофимизда коронавирусга чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди...

Шундай экан, ўзимиз учун хулоса қилайлик, ҳар қадамда, ҳар қандай инсон орқали коронавирус инфекцияси юқиш эҳтимоли борлигини унутмаган ҳолда, озодаликни ва ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, кўчага чиққанда ниқоб тақиб юриш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишни асло ёддан чиқармайлик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин вақтида ярим тунда мақсадсиз юрган ҳайдовчилар аниқланмоқда

🎥 https://mover.uz/watch/lFsaT0um/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Карантин қоидаларига амал қилиш бўйича тадбир

🎥 https://mover.uz/watch/AvBdM0um/
Бефарқ бўлма, биз барчаси учун жавобгармиз

Учтепа тумани “Кўркамобод” маҳалласида баданга шикаст етказиш билан боғлиқ жиноят муҳокамаси бўлиб ўтди.

https://iibb.uz/uz/news/barchasi-uchun-zhavobgarmiz

Не стой в стороне, мы за все в ответе

В махалле «Куркамобод» Учтепинского района состоялось обсуждение преступления, связанного с причинением телесных повреждений.

https://iibb.uz/ru/news/barchasi-uchun-zhavobgarmiz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

📌 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

📌 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

📌 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

📌 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

📌 65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal pinned «⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ ❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида: а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди: 📌 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди; 📌 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий…»
👉 Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ ҳақида маълумот

2 июль куни тахминан соат 09.00 да Чилонзор туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўлида 29 ёшли “Damas” русумли автомобиль ҳайдовчии Отабек М. пиёдани – Тошкент вилоятилик 66 ёшли Холисхон А.ни уриб юборган. Давомини ўқинг

👉 Информационное сообщение о ДТП в Чиланзарском районе

2 июля примерно в 09:00 часов на ташкентской кольцевой автомобильной дороге в Чиланзарском районе 29-летний водитель автомобиля марки «Damas» Отабек М. совершил наезд на пешехода – 66-летнюю уроженку Ташкентской области Холисхон А. Читать далее
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЎЗ СОҒЛИГИГА ЭЪТИБОРСИЗЛИК БИЛАН ҚАРАГАН БЕМОРДА КОРОНИВИРУС ОҒИР КЕЧМОҚДА (ВИДЕО)

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан ҳамиша ҳам тўғри хулоса чиқаравермаймиз. Вазиятни кўз билан кўрганимизда эса беихтиёр эҳтиёт бўлиш лозимлигини ўйлаб қоламиз.

Беморга тиббий ёрдам кўрсатаётган шифокорнинг қайд этганидек, ушбу 69 ёшли бемор 30 июнь куни оғир аҳволда, тез тиббий ёрдам машинасида клиникага олиб келинган. Беморга коронавирус инфекцияси фарзандлари орқали юққан. Шунга қарамай ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган бемор уй шароитида даволанишга ҳаракат қилган. Натижада, касаллик зўрайиб кетган.

Айни пайтда беморнинг аҳволи ўта оғир бўлиб, икки томонлама пневония билан кечмоқда. Шифокор огоҳлантирганидек, коронавирус инфекцисининг энг ёмон томони, пневонияни тез ривожлантиради. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан касалликнинг илк аломатлари сезилган заҳотиёқ, зудлик билан шифокорга мурожаат қилишлари лозимлигини доимий равишда сўраб келади.

Мазкур видеолавҳа барчамизга катта сабоқ бўлиб, шунга яраша карантин қоидаларига қатъий риоя этиш, яқинларимизни, айниқса, кексаларимизни авайлашимиз, ҳар қадамда хушёрликни йўқотмасликни доимий одатга айлантиришимиз зарур эканини кўрсатмоқда. Акс ҳолда, видеода акс этган беморнинг аҳволига тушиб қолмаслигимизга ҳеч ким кафолат бера олмайди.

Ўзингиз ва яқинларингиз соғилигига эътиборсиз бўлманг, хушёр ҳолда карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишни асло утунманг!

@ssvmatbuotkotibi
Channel name was changed to «Toshkent shahar IIBB / Ўзингизни ва яқинларингизни асранг, карантинга риоя қилинг!»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Управлением по обеспечению безопасного туризма ГУВД г. Ташкента возбуждено уголовное дело по факту мошенничества

🎥 https://mover.uz/watch/MoGIA0um/
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурожаатлар ўрганилиб, ноқулайликлар бартараф қилинмоқда
- - -
Изучая обращения, устраняются проблемы

Website I Telegram I Facebook I Instagram I Youtube I Mover