Huquqiy axborot
360K subscribers
6.44K photos
526 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ЎРМОНЧИНИНГ ҚОТИЛИ КИМ?

Финляндиянинг кичик шаҳарларидан бирида юз берган қотиллик ҳақида хабар газетада чоп этилгач, чор-атрофга ёйилди. Шаҳарча унча катта бўлмагани учун ҳамма бир-бирини танир, барчанинг оғзида фақат шу гап.

Газета ахборот полиция баённомасига асосланганди. Унда айтилишича, марҳум, кекса дурадгор бошига ўтмас жисм билан қаттиқ урилиши натижасида жон таслим қилган. Дастлабки тахминларга кўра, марҳумнинг беваси ундан анча ёш бўлиб, кейинги пайтларда бир рус денгизчиси билан илакишиб қолган. Воқеадан бир кун илгари денгизчини марҳумнинг уйи атрофида кўришган. Марҳумнинг мурдаси топилгани куни эса уйда унинг хотинидан ном-нишон бўлмаган.

Гарчи марҳумнинг бевасига нисбатан қидирув эълон қилинган, уни топишнинг имкони бўлмаган бўлса-да, тахминларга кўра, у ўша кун кечқурун денгизчи билан кемада Петербургга қараб равона бўлган.

Шаҳар газетаси мухбири чекка тамаддихонага кирганида ҳам саноқли мижозлар чамаси ўша мавзу доирасида гап сотиб ўтирарди. Мухбир чеккада пиво ичиб ўтирган миқти, ўртаёш қоровулнинг ёнига бориб ўтирди. У қоровулни сиртдан бўлса ҳам танирди. Қоровул марҳум билан қўшни яшарди.

– Марҳумнинг бевасидан хабар йўқми? – сўради мухбир ўзига емак буюргач, қоровулга қараб.

– У аллақачон Питерда ҳалиги денгизчи билан ялло қилиб юргандир?

– Ҳа, ўртада бечора дурадгорнинг ўлиб кетгани қолди.

– Нимасини айтасиз, – қоровул бош чайқади. – Унга қариган чоғида ёшгина жувонга уйланишни ким қўювди. Ўзи, шундоғам дурадгорнинг боши жанжалдан чиқмай қолганди.

– Қарияни хотини ўлдирганмикин ёки ҳалиги денгизчими? – сўради мухбир ўз-ўзига савол бергандек хаёлчан.

– Ким билади дейсиз? Қария ўзи нимжонгина одам эди. Қайси бири бўлса, бечоранинг бошига оташкурак билан бир тушириб, ишни битирган-қўйган. Беозор одам эди, бояқиш!

Мухбир то овқатланиб бўлгунча бу сергап, лақма қоровул билан гаплашиб ўтирди. Кейин эса тўғри полиция маҳкамасига йўл олди. Терговчи уни кўриши билан энсаси қотди.

– Дурадгорнинг хотини билан денгизчи ҳалиям қўлга олингани йўқ.

– Уларни излашнинг ҳожати йўқ, сиз яхшиси қотил қоровулни яхшилаб сўроқ қилиб кўринг.

Сўнг суриштирувлар натижасида қоровул чиндан ҳам қотил бўлиб чиқди.

Савол: Айтинг-чи, мухбир буни қаердан билган бўлиши мумкин?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot