Huquqiy axborot
365K subscribers
6.39K photos
485 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Конституциявий_суд_ахбороти

🔰 Бола ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кузатилаётганлиги инобатга олиниб, болалар турли кўринишдаги зўравонликлардан ҳимоя қилинади, бу борада ота-оналар, таълим ташкилотлари, бошқа мутасадди идоралар масъулияти оширилади, тегишли қонунчилик ҳужжатлари янада такомиллаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциявий_суд_ахбороти

📌 Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносиблик, етарлилик конституциявий принципларига риоя этишни таъминлаш мақсадида айрим жиноий ва маъмурий жазо чораларини, молиявий санкциялар, неустойка (пеня, жарима) ҳамда бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциявий_суд_ахбороти

☑️ Конституция, қонун ва қонуности ҳужжатлари нормаларига шарҳ бериш амалиёти мамлакатимизда кенг учрамаслигига эътибор қаратилиб, бу кўп жиҳатдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга шарҳ бериш услубиёти ишлаб чиқилмаганлиги билан боғлиқ, деб ҳисобланади. Шу сабабдан Конституция, қонун ва қонуности ҳужжатлари нормаларига шарҳ бериш услубиётини ишлаб чиқиш бўйича масъул ташкилотларга тавсиялар берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциявий_суд_ахбороти

🔰 Алоҳида жиноятлар, биринчи навбатда фирибгарлик бўйича жазони енгилроғи билан алмаштиришда судланувчи томонидан жабрланувчига етказилган зарарнинг қопланилганлигини инобатга олиш талабини киритиш орқали жабрланувчиларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун шарт-шароитлар яратиш қайд этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциявий_суд_ахбороти

📁 Қонун ҳужжатларида суд қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда судья ўз лавозимини сақлаб қолиши кафолатларини белгилаш ва ушбу ҳуқуқни амалга ошириш тартиби аниқлаштирилиши таклиф этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Конституциявий_суд_ахбороти

Судларга муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Олий суд орқали Конституциявий судга мурожаат қилиш ваколатининг берилишини амалга ошириш тартиб-таомилларини батафсил тартибга солувчи ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилади ва шу орқали одил судловни амалга оширишда конституциявий қонунийлик таъминланиши таклиф этилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM