Huquqiy axborot
370K subscribers
6.34K photos
445 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#2023_йил_1_февралдан

🗞 Адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган "Электрон адвокатлик ордери"ни бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Бунда, адвокат сўрови юборилган давлат органи ёки ташкилот, тегишли ишни кўриб чиқаётган суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатнинг муайян ишга ваколатлилигини аниқлаш муқобил равишда QR-код қўйилган "Электрон адвокатлик ордери" орқали ҳам амалга оширилиши имконияти яратилади.

📝 Ордер муқобиллик асосида қоғоз шаклда расмийлаштирилганида, ушбу ордер ҳақидаги маълумотни "Юридик ёрдам" ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади.

❗️Адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_февралдан

🔰 Қимматбаҳо металларни товар-хомашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотганда:

🔸 сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўлов мажбуриятларини "Ўзмиллийбан" АЖнинг кафолати билан бир қаторда бошқа банкларнинг кафолатлари ҳамда тегишли ташкилотнинг кафиллиги билан ҳам таъминлашга;

🔸 банк кафолатини заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга ҳам беришга;

🔸 тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати бўйича хизмат ҳақини тарафларнинг келишувига асосан қатъий миқдордаги суммада белгилашга рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_февралдан

☑️ Қуйидагиларга рухсат этилади:

🔹 резидент ва норезидент жисмоний шахсларга — қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга;

🔹 заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга — заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_февралдан

2022–2026 йилларда педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича йўл харитасига асосан, хорижий олий таълим муассасаларининг етакчи олимлари билан ҳамкорликда халқаро доирадаги илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_февралдан

🔰 Қуйидаги йўл-патруль хизмати стационар постларида автотранспортларнинг “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартиби жорий этилади:

🔹Андижон вилоятининг 45-ЙПХ стационар постида;
🔹Тошкент шаҳрининг “А.Турбонов”, “Эркин”, “Бектемир”, “Шарқ” ЙПХ стационар постларида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_февралдан

🗓 1 февралдан нималар ўзгаради?

▫️“Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиёти йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ЯТТларга банк кафолати берилади БАТАФСИЛ

▫️Педагог кадрлар тайёрлашда халқаро доирадаги илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим постларда "Яшил" ва "Қизил" тамойили асосида автотранспортлар ҳаракатланиши йўлга қўйилади БАТАФСИЛ

▫️Қиймати 100 миллион сўмгача заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан олиб чиқиш мумкин БАТАФСИЛ

▫️Касаначиликни кенгайтириш учун ҳоким ёрдамчилари тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори оширилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot