Huquqiy axborot
364K subscribers
6.38K photos
479 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Адлия вазирлиги барча ҳамюртларимизни кириб келаётган Янги – 2023 йил билан қутлайди!

Шу билан бирга, байрамни кўнгилдагидек ўтказишда айрим эслатмаларга эътиборингизни қаратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
🥇Каналимиз Ўзбекистонда ҳуқуқ йўналишидаги каналлар орасида 1-ўринга лойиқ деб топилди.

Каналдаги маълумотлар 2022 йил давомида 191 миллиондан ортиқ марта ўқилиб, 3 300 га яқин иқтибос қилинган.

Канал фаолиятига боғлиқ статистика билан юқоридаги расмда батафсил танишишингиз мумкин.

Бизни танлаганингиз учун миннатдорлик билдирамиз.

Ишончингиз биз учун қадрли!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2023_йил_1_январдан

🗓 1 январдан нималар ўзгаради?

▫️“Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 4 900 та штат берилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади БАТАФСИЛ

▫️Адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади БАТАФСИЛ

▫️Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Тошкентда жамоат транспортида молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди БАТАФСИЛ

▫️Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Пойабзал ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан озод қилинади БАТАФСИЛ

▫️Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси баёнлари электрон тизимга жойлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади БАТАФСИЛ

▫️UZKAD кафолатланган ягона ахборот тизими этиб белгиланади БАТАФСИЛ

▫️ЯТТлар учун ижтимоий солиқ суммасининг миқдори камайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди БАТАФСИЛ

▫️Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади БАТАФСИЛ

▫️Мактабларда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилган:

🔹2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
🔹2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
🔹2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
🔹2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

❗️
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Янги лимонзорлар барпо этиш ва кўчатлар харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳар бир сотих учун 300 минг сўмгача миқдорда субсидия сифатида қоплаб берилади.

💰Субсидия лимонзорлар барпо этиш ишлари якунланиб, туман ишчи комиссиясининг уларни фойдаланишга қабул қилиш юзасидан тасдиқланган далолатномалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этилгандан сўнг 1 ой муддатда ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:

БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақидаги битимни нотариал тартибда тасдиқлаш, уларга ўзгартишлар киритиш ёки уларни бекор қилиш, шунингдек мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаш ва тақиқлашни бекор қилиш чоғида давлат божи ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш:

БҲМнинг 50 баравари (15 млн. сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш 4,5 млн сўм жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

⚠️ Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни улардан касбий фаолиятда, спорт фаолиятида ёки хўжалик-маиший мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ ҳолларда, жамоат жойларида очиқ (ғилофсиз) ҳолда олиб юрганлик учун 150 минг сўмдан 300 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏢 Уй-жойларни сотиб олиш ва ипотека кредитларини расмийлаштириш жараёнларида фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида вилоятлар марказларида ипотека марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, ипотека марказларида ҳудудда уй-жой қурилишини амалга ошираётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг сотув офислари, тижорат банкларининг банк бурчаги ва кассалари ҳамда хусусий нотариал идоралар жойлаштирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.

☑️ Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Маъмурий_ислоҳот

Раҳбарларнинг аҳоли таклифлари асосида фаолиятини йўлга қўйиши қандай ижобий натижалар беради?

Батафсил
: https://youtu.be/uXcCVgYpgBw

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

💰 Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 500 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритаётган барча хўжалик юритувчи субъектлар тегишли ҳимоя белгиларига эга бўлган қуйидаги банкнотларни ҳеч қандай монеликсиз тўловга қабул қилишлари ва тушум пули сифатида банкларга топширишлари лозим:

🔸ҳар қандай қисмида тешик ёки йиртилиш бўлган, қоғози сийқаланган (ишқаланиш оқибатида юпқалашиб, юмшоқ қоғоз кўринишига келиб қолган) ҳамда доғлари бўлган ва турли расм ва ёзувлар ёзилган банкнотлар;

🔸йиртилиб бўлакларга ажралган ва елимланган пуллар
(агар пулнинг қисмлари шубҳасиз битта банкнотга тегишли бўлса);

🔸бўёқ моддалари ёки кислота тўкилган, табиий ранги ўзгарган, куйган, бўялган ёки чизилган пуллар;

🔸умумий ҳажмининг 55 фоизидан кам бўлмаган қисмини сақлаб қолган банкнотлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Энергетик ичимликлар тасвиридан фойдаланилган футболка ва бош кийимларни тарқатиш мумкин эмас

🚫 Энергетик ичимликлар рекламасида қуйидагилар тақиқланади:

🔹 соат 7:00 дан соат 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

🔹 ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) орқали энергетик ичимликларни реклама қилиш;

🔹энергетик ичимликлар намуналарини вояга етмаганлар ўртасида реклама қилиш мақсадида бепул тарқатиш;

🔹 вояга етмаганларга энергетик ичимликларни реклама қилиш;

🔹асосан вояга етмаганлар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;

🔹 вояга етмаганлар орасида энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан (хизмат кўрсатиш белгисидан) ёки тасвиридан фойдаланилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва бошқаларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

🔹 асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида ҳамда ташкилотларида энергетик ичимликларни реклама қилиш;

🔹 энергетик ичимликлардан фойдаланилган ҳолда рағбатлантирувчи акциялар ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ўзини ўзи банд қилган шахслар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланувчи, иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлайдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракат маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилса, 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланиши мумкин.

❗️Фуқароларнинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилганда, унга нисбатан етказилган зарар ва маънавий зиённинг ўрни ҳуқуқбузар томонидан қопланиши лозим.

⚖️ Ўзининг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан фуқаролар суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.

📝 Фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар ОАВда тарқатилган бўлса, айни шу оммавий ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ 2022 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити тўлов лаёқати ва бошқа шахсларни жалб қилиш ҳуқуқидан келиб чиқиб, тегишли ҳудуд учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоригача ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

🔹 сўровномада мактабгача таълим ташкилотининг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

🔹 болани туғилган вақтдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўйиш;

🔹 бир вақтда учтагача мактабгача таълим ташкилотига болани навбатга қўйиш;

🔹 хато киритилган маълумотларни тузатиш;

🔹 давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot