Huquqiy axborot
367K subscribers
6.4K photos
489 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Антиқа_қонунлар

🌳Канада ўзининг бой табиати, айниқса, улкан ҳудудларни эгаллаган ўрмонлари билан машҳур. Шунингдек, айрим ғалати қонунлари билан ҳам донг таратган.

🚫 Хусусан, Торонто муниципал кодексига кўра, ҳеч бир шахс кўчалар ва боғлар ҳудудида жойлашган дарахтларга чиқиши мумкин эмас.

📝 Фақатгина шаҳар маъмуриятидан махсус рухсатнома олган шахсларгина дарахтларга чиқиши мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади

“Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 18.08.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

▫️олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;

🔰Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

▫️олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;
▫️кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;
▫️бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик маблағлар билан мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

Викторина 2022 йил 19 август куни соат 09:00 да бошланиб, 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️“Совринли викторина” бошланди

🤩 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган “Совринли викторина” ўтказилади.

➡️ Викторинада ушбу ҳавола орқали қатнашишингиз мумкин: t.iss.one/QuizBot?start=S2yrLD87

Викторина 13:00 га қадар давом этади!

🖥 Иштирокчилар ҳуқуқ соҳасига оид жами 10 та тест саволига (ҳар бир саволга 15 сония) тўғри жавоб топиши керак.

Белгиланган муддатда тест саволларининг барчасига тўғри жавоб берган иштирокчилар орасидан ғолиб Youtube-каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида аниқланади.

🎁 Ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Барча саволларга тўғри жавоб беринг ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлга киритинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Йўқолган нарсани топиб олган шахс уни йўқотган шахсни, нарса эгасини ёки уни олиш ҳуқуқи бўлган бошқа шахсни дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт.

🚕 Ашё бинода ёки транспортда топилганда, у шу бинонинг ёки транспортнинг эгасига топширилади.

☑️ Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади.

📝 Топилган ашё қайтариладиган шахс номаълум бўлса, ашёни топиб олган шахс ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️Юридик техникумларга кириш тест синовлари 2022 йил 25 августда бўлиб ўтиши кутилмоқда

🗓 2022/2023 ўқув йили учун Адлия вазирлигининг юридик техникумларига кириш тест синовлари 2022 йил 25 август куни стадион ва хиёбонларда ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️ Аввал хабар берилганидек, ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки ДТМнинг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Референдум куни ўз яшаш жойида бўлолмайдиган фуқароларнинг овоз бериш тартиби қандай?

Референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

🗓 Муддатидан олдин овоз бериш референдумга 10 кун қолганида бошланади ва референдумга 3 кун қолганида тугалланади. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва фуқароларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига ОАВ орқали етказилади.

➡️ Овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш учун референдум кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка комиссиясидан референдумда овоз бериш бюллетенини олади.

📝 Овоз берувчи бюллетенни олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида 2 нафар аъзоси ҳозирлигида овоз берувчи фуқаролар рўйхатига имзо қўяди.

☑️ Референдумда овоз бериш бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади.

✉️ Овоз берувчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган референдумда овоз бериш бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради, конверт тегишли участка комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг 2 нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри билан тасдиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Совринли_викторина

❗️Бўлиб ўтган “Совринли викторина”да 2052 иштирокчи фаол қатнашиб, улар орасидан 339 нафари барча саволга тўғри жавоб берди.

Ғолиб ушбу иштирокчилар орасидан бугун соат 17:00 да Youtube каналида тасодифий ғолибни аниқлаш (Рандомус рандомайзери) ёрдамида топилади.

📌 Тасодифий ғолибни аниқлашда иштирок этадиганлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишинг.

Викторинада фаол иштирок этган барчага ўз миннатдорлигимизни билдирамиз!

🎁
Эслатиб ўтамиз, ғолиб иштирокчи 10 та энг муҳим ҳуқуқий китоб билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

🔸 сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);
🔸 даволаш-профилактика озиқ-овқати;
🔸 газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);
🔸 махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланадилар.

⚠️ Бундай ишларнинг рўйхати, бериладиган нарсаларнинг нормалари, таъминот тартиби ва шартлари жамоа келишувларида, жамоа шартномаларида, агар улар тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўровнома

Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Каналимизда Сизга керакли ҳуқуқий маълумотларни Сиз истаган вақтда ва шаклда етказиш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномада фаол иштирок этишга чақирамиз👇
Ҳуқуқий маълумотларни қандай кўринишда олишни хоҳлайсиз?
Anonymous Poll
65%
Матн шаклида
8%
Расм шаклида
9%
Инфографика шаклида
12%
Видео шаклида
4%
Аудио шаклида
2%
Бошқа
Фаолиятимизни қандай баҳолайсиз?
Anonymous Poll
44%
Аъло
46%
Яхши
9%
Қониқарли
2%
Қониқарсиз
#Сўровнома

Канал фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиринг!

Изоҳ қолдириш манзили ➡️ https://bit.ly/3N7ALqZ