Huquqiy axborot
361K subscribers
6.34K photos
439 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, меҳнат интизоми деб барча ходимларнинг меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, жамоа келишувларига, жамоа шартномасига, шунингдек ички меҳнат тартиби қоидаларига, бошқа ички ҳужжатларга ва меҳнат шартномасига мувофиқ белгиланган хулқ-атвор қоидаларига мажбурий бўйсуниши тушунилади.

📝 Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги учун юзага келадиган ва ушбу ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилишида ифодаланадиган юридик жавобгарликдир.

📋 Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

🔰 Қонунчиликка кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистондан олиб чиқиш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 625 минг сўмдан 11 млн 250 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

✔️ Шунингдек, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, БҲМининг 25 бараваридан 50 бараваригача (9 млн 375 минг сўмдан 18 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Амал_қилинг

⚡️ Қонунчиликка кўра, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.

✔️ Бунда, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш қуйидагича миқдорида жарима солишга сабаб бўлади:

🔹фуқароларга БҲМнинг 70 баравари (26 млн 250 минг сўм);
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 80 баравари (30 млн сўм).

📋 Шунингдек, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (112 млн 500 минг сўмдан 225 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

⚠️ Аммо, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot