Huquqiy axborot
363K subscribers
6.37K photos
470 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

🔹аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;

🔹давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;

🔹коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, адвокатга ўз ҳимоясидаги шахс билан монеликсиз ва холи учрашиш, маслаҳатлар бериш учун шарт-шароитлар таъминланади.

📌 Адвокат, унинг шаъни, қадр-қиммати ва касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади ва қонун билан муҳофаза қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚫 Қонунчиликка кўра, интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмаслиги белгиланган.

Аммо, давлат фуқаролик хизматчисининг интизомий жавобгарликка тортилиши унга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилишини бекор қилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📕 Қонунчиликка кўра, давлат фуқаролик хизматчисига белгиланган шаклдаги хизмат гувоҳномаси берилади. Унда давлат фуқаролик хизматчиси эгаллаган лавозими, унинг малака даражаси, давлат органининг тўлиқ номи, гувоҳнома берилган сана ва унинг амал қилиш муддати кўрсатилади.

🪪 Хизмат гувоҳномаси идентификацияловчи карта кўринишида ҳам берилиши мумкин.

🚫 Хизмат гувоҳномасини бошқа шахсларга бериш мумкин эмас.

🔍 Хизмат гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган ёки давлат фуқаролик хизматчиси лавозимдан озод этилган тақдирда уни берган давлат органига қайтарилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда қуйидаги турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг ҚҚС суммаси қайтариб берилади:

▪️Қўй гўшти;
▪️Парранда гўшти;
▪️Мол гўшти;
▪️Тухум;
▪️Ўсимлик ёғи;
▪️Ун;
▪️Шакар;
▪️Дори воситалари ва тиббий хизматлар.

📝 Ушбу харидни солиқ мобил иловасида, харид чекининг фискал белгисини рўйхатдан ўтказганда, уларнинг банк карталарига ҳар ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи миқдоридаги тўлов ўрнига, харид суммасида тўланган ҚҚС суммаси қайтарилади.

📌 Бунда ҚҚС суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача (3 млн 750 минг сўмгача) бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) Ўзбекистон фуқароси "Ёшлар дафтари"га кириши ва "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда қўллаб-қувватланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади.

Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.

➡️ Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.

📌 Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.

⚠️ Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

✳️ Банклар томонидан “яшил” истеъмол кредити қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун ажратилади.

✔️ БҲМнинг 500 бараваригача бўлган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисми учун 3 йил компенсация берилади.

Яъни бугунги кунда МБ асосий ставкаси 13,5 фоиз, агар кредит фоизи 18 фоиз бўлса унинг 5 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

📝 Мазкур компенсация учун алоҳида мурожаат қилиш талаб этилмайди, “яшил” кредит ажратадиган банклар автомат тарзда аризани ўзлари юборади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

☑️ Қонунчиликка кўра, ер участкаси олиб қўйилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасига ноқулайликлар келтириб чиқарилганлиги учун компенсация сифатида ер участкасида жойлашган кўчмас мулк бозор қийматининг 5 фоизи миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

📜 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотлар қуйидаги шахслар ва ташкилотлар томонидан 24 соат ичида асослантирувчи ҳужжатлар билан бирга (шу жумладан, электрон шаклда) бола аниқланган ҳудуддаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига йўналтирилади:

▪️ижтимоий ходим, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ;
▪️ички ишлар органлари;
▪️нотариуслар;
▪️соғлиқни сақлаш органлари;
▪️судлар;
▪️таълим муассасалари;
▪️фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари.

Ваколатли органга тақдим этиладиган маълумотларнинг асосланганлиги, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг раҳбарларига шахсий жавобгарлик юкланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, муомалага лаёқатли Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни муқобил жойлаштириш шаклларига олиш бўйича номзод бўлиши мумкин.

🔍 Номзодларни танлаш, кузатиб бориш ҳамда мониторинг қилиш Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар)лардаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан амалга оширилади.

📢 Ваколатли орган номзодлардан ариза қабул қилгунига қадар уларга болани тарбияга олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар, шунингдек, уларга муқобил жойлаштириш шакллари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, болани оилага олишнинг ҳуқуқий оқибатлари тўғрисида ахборот беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, васийлик ёки ҳомийлик етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга қуйидаги ҳолларда белгиланади:

🔹ота-онаси вафот этганда ёки суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқи чекланганда;

🔹ота-онаси икки ойдан ортиқ касал бўлиши оқибатида ўзларининг ота-оналик мажбуриятларини бажара олмаганда;

🔹ота-онаси суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилганда;

🔹ота-онаси бедарак йўқолганда;

🔹ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаганда, шу жумладан, ота-она тарбия, даволаш муассасалари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва шунга ўхшаш муассасалардан боласини олишдан бош тортганда, шунингдек, бошқа зарур ҳолларда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰Қонунчиликка кўра, қуйидагилар Болалар уйига қабул қилинади:

🔹 етим болалар;

🔹 ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган қуйидаги болалар:

▫️ота-оналари вафот этган, ота-оналар ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ёхуд ота-оналик ҳуқуқлари чекланган, ота-оналар муомалага лаёқатсиз деб топилган, ота-оналарда оғир касалликлар аниқланган, ота-оналар узоқ вақт (6 ойдан ортиқ) бўлмаган, шу жумладан ота-оналар ўз болаларини тиббиёт муассасаларидан олишни рад этган ҳолларда, шунингдек, ота-она қарови мавжуд бўлмаган бошқа ҳолларда;

▫️топиб олинган болалар;

▫️қолдириб кетилган болалар;

🔹ота-оналар розилиги билан ва ота-оналари бор ёки йўқлигидан қатъи назар ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имкони йўқлиги туфайли доимий равишда якка тартибда парвариш қилишга муҳтож психофизик ривожланиши бузилган болалар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot