Huquqiy axborot
364K subscribers
6.4K photos
491 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🏢 Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан етказилган зиённинг ўрни қуйидагича қопланади:

🔹вояга етмаган шахсларга — 18 ёшга тўлгунига қадар;

🔹18 ёшдан ошган ўқувчиларга — кундузги таълимни тугатгунига, лекин кўпи билан 23 ёшга тўлгунига қадар;

🔹55 ёшдан ошган аёлларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга — умрбод;

🔹ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига;

🔹марҳумнинг қарамоғида бўлган болаларини, набираларини, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлаш билан банд бўлган ота-онасидан бирига, эрига (хотинига) ёки бошқа оила аъзосига — қарамоғидаги шахслар 14 ёшга тўлгунига қадар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

🔰 Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши белгиланган.

Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (5 млн 100 минг сўмдан) ошмаслиги лозим.

☑️ Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_табриги

Ҳурматли давлат божхона хизмати органлари ходимлари!

Сизларни 26 январь – Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этамиз.

Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланиши йўлидаги шарафли ва фидокорона фаолиятингизда ҳамиша муваффақият ёр бўлсин!

Ҳурмат билан Адлия вазирлиги жамоаси

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Амал_қилинг

🔰 Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

✔️ Шунингдек, мазкур ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб, содир этилган бўлса 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

❗️Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларига кўра, раҳбарлар бўйсунувидаги давлат хизматчиларига қўпол муомалада бўлиши, ҳақорат қилиши, шахсиятига тегиши, уларга асоссиз танбеҳ бериши ёки айблаши ҳамда камситиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_февралдан

🔰 Ўзбекистон ҳудудига олиб киришда айрим маҳсулотлардан уларнинг сифати, хавфсизлиги ҳамда сервис кафолатини таъминлайдиган ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинади.

❗️ Бунда, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерларнинг сервис хизмати мавжуд бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Ўқиш контракти, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун субсидиялар: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 муҳим имтиёз

Ўтган сафарги мақолада “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун дастлабки 5 та имтиёз ҳақида маълумот берилган эди. Ёшларга бундан ташқари контракт пули, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун ҳам субсидиялар берилиши мумкин. hudud24.uz “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги имтиёзларга тўхталади.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=19878

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#Биласизми

Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилиши белгиланган.

📌 Бунда ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оила таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (34 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_февралдан

📝 "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази томонидан "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилиши белгиланган бўлиб, ушбу реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан кафолатланган ижтимоий хизматлар ва ёрдам ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси асосида кўрсатилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига қонунга хилоф равишда ҳар қандай шаклда таъсир ўтказиш қуйидаги жавобгарликка сабаб бўлади:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 2 млн 380 минг сўмгача) миқдорда жарима;

мансабдор шахсларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (2 млн 380 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоқ.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_февралдан

🗂 Қонунчиликка кўра, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ичимлик ва оқова сув йўналишидаги лойиҳалар доирасида қурилиш материаллари, ускуна ва жиҳозлар фақат маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:

🔹 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан;

🔹 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан;

🔹 5 йилдан 10 йилгача
иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизидан;

🔹 10 йилдан 15 йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 150 фоизидан;

🔹 15 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун – ўртача ойлик иш ҳақининг 200 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Hudud24.uz’да ҳафталик ҳуқуқий дайжест

⁉️“Ҳаж” ва “Умра”га бормоқчи бўлганлар нималарни билиши керак? 5 та маълумот

⁉️Hudud24.uz'га мурожаат: адвокатлик учун лицензия қандай олинади?

⁉️Авария ишораси қандай ҳолларда ёқилади?

⁉️Кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси қандай миқдорда тўланади?

⁉️Дастлабки синов даври меҳнат стажига қўшилади

⁉️“Телефонни қолдириб киринг!” – бу талаб қонунийми?

⁉️Интернетда сўкинганлар учун жазо борми?

⁉️Энагаларга стаж ёзилади

⁉️Hudud24.uz'га мурожаат: "Декрет"дан қайтганларга ўз иш ўрни берилиши керакми?

⁉️Автомактаб харажатларидан тортиб деҳқончилик учун субсидияларгача – “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун 5 муҳим имтиёз

⁉️Ҳомиладорларни ишга қабул қилишни рад этиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

⁉️Hudud24.uz'га мурожаат: аёллар ўзи учун ҳам алимент талаб қилиши мумкинми?

⁉️Пенсия ва нафақанинг нима фарқи бор? 6 та муҳим маълумот

⁉️Талаба мактабда дарс бериши мумкинми?

⁉️Олис ҳудудларга ишлаш учун борган олий маълумотли мутахассисларга қанча пул компенсацияси берилади?

⁉️Ўқиш контракти, хорижий тил ўрганиш ва даволаниш учун субсидиялар: “Ёшлар дафтари”га киритилганлар учун навбатдаги 5 муҳим имтиёз

⁉️Никоҳ ёши 18: унга мажбурлаш мумкин эмас!

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (170 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2024_йил_1_февралдан

Касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади.

⚠️ Бунда, таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ БҲМ нинг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM