Huquqiy axborot
346K subscribers
6.45K photos
535 videos
22 files
14.4K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Давлат_хизматлари

📊 2022 йилда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар

Батафсил инфографикаларда👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга компьютер хариди бўйича истеъмол кредити фоизларини қоплаб бериш тартиби

⚠️ Хизмат:
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).

💰Истеъмол кредити миқдори – ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган (8 млн 250 минг сўмгача) миқдорда.

📂 Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️⃣ Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали сертификатни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 5 иш куни давомида сертификатни верификациядан ўтказади.

3️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома ҳамда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини муваффақиятли тугатганлиги ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёшлар компьютер ҳариди учун шартнома асосида ишловчи дўкон топадилар.

4️⃣ Кредит расмийлаштириш учун АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда АТ “Алоқабанк”дан бирига мурожаат қилишлари мумкин.

🔰Банклар томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

▫️ Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
▫️ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотнома;
▫️“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқув курсларини тугатганлиги ёки ИТ-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлганлиги тўгрисидаги сертификат нусхаси;
▫️ Вакил ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
▫️ Компьютер ёки ноутбук хариди учун дўкон билан тузилган шартнома нусхаси.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш кунида.

♻️ Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (617-сон, 04.10.2021 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш тартиби

⚠️ Хизмат
: Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Кўчмас мулк эгалари бўлган юридик ва жисмоний шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️⃣ Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади ҳамда сўровнома тўлдиради.

2️⃣ Ваколатли oрган (Кадастр агентлигининг туман (шаҳар) филиаллари) жойлардаги ўлчовларни амалга оширади.

3️⃣ Ариза берувчи томонидан ҳисоб-фактурада кўрсатилган тўлов амалга оширилгач, кадастр паспорти шаклантирилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати

Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

● кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
● якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача.

➡️ Хизмат нархлари бу ерда.

🖥 ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов қиймати суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

🔹 кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
🔹 кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
🔹 кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

☑️ Қоғоз шаклидаги кадастр паспорти Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали, пластик шаклдаги кадастр паспорти фақат Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилади.

Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (535-сон, 02.09.2020 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари_регламент

Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш тартиби

⚠️ Хизмат: Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома бериш

🙎Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️⃣ Ўзининг ёки яқин қариндошларининг (эри ёки хотини, фарзандлари, неваралари, ака-ука ва опа-сингиллари) йўқолган ашёларини топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

2️⃣ Сўровнома тўлдирилиб, унга йўқотиб қўйилган ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар, электрон маълумотлар, агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхалари илова қилиниши мумкин.

Топиб олинган ашёлар Марказда 6 ой давомида сақланади.

Агар бу вақт ичида топилмани олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса, ашёни топиб олган шахсга унинг ашёга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида хабар берилади.

➡️ Ашёни топиб олган шахс уни қабул қилиб олишни рад этган тақдирда, ашё давлат мулкига ўтади ҳамда 3 иш кунида “E-auksion” савдо майдончасида электрон аукционга қўйилади.

🔘 Марказга келиб тушган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли хил расмий ҳужжатлар 1 ой ичида эгалари томонидан талаб қилинмаган тақдирда, ушбу ҳужжатни берган ташкилотга юборилади.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 1 иш куни мобайнида

💰Хизмат нархи: БҲМнинг 5 фоизи (ЯИДХП орқали мурожаат этилганда – БҲМнинг 4 фоизи) миқдорида.

Мазкур тартиб жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида йўқолган ашёларга нисбатан татбиқ этилмайди.

⚖️ Ҳуқуқий асос:
Ҳукумат қарори (28-сон, 18.01.2022 й.)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматлари

❗️ Номингизга расмийлаштирилган кредитлар ҳақида маълумотларни (ўз кредит тарихингизни) онлайн текшириб боринг ва фирибгарлардан огоҳ бўлинг

Батафсил видеороликда👆

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари

✔️ Қонунчиликка кўра, давлат хизматлари марказлари, "Лицензия" ахборот тизими (license.gov.uz) ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилиши белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари

🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидаги янги хизматлар Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портал (my.gov.uz) орқали кўрсатилиши белгиланган:

доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ҳамда муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олиш;

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисоб рўйхатига олиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитация қилиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Давлат_хизматлари

🔰 Қонунчиликка кўра,Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портал (my.gov.uz) орқали "доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома олиш ва уни тўғрилаш" каби давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилган.

🚫 Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга вақт йўқотиб ва овора бўлиб бориш шарт эмас.

Бунинг учун, my.gov.uz сайтига кириб, "Шахсий кабинет"га ўтиш ва "Фуқаролик" бўлимини танлаш, сўнг “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.

🌐Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу жойнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Давлат_хизматлари

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш (new.birdarcha.uz) тизимида янги “Менинг бизнесим” модули жорий этилди.

🔰Ушбу модул орқали тадбиркорлар ўз бизнесларига доир бир қатор муҳим маълумотларни бир жойда олишлари мумкин:

тадбиркорлик субъектларининг умумий маълумотлари;
солиқ ҳисоботлари ва маълумотлари;
лицензия ва интеллектуал мулк маълумотлари;
кўчмас мулк маълумотлари;
бандлик ва ЙҲХХ маълумотлари;
тақиқлар ва IT park маълумотлари;
Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотлари;
қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси маълумотлари.

❗️Янги имкониятлар ёрдамида бизнесингизни ривожлантириш учун зарур бўлган барча маълумотларга тезда эга бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM