Huquqiy axborot
291K subscribers
6.75K photos
724 videos
22 files
15.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади

Қарорга кўра, вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича янги тизим яратилади.

Жумладан, “барча учун иш” тамойили асосида “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдони ишга туширилади.

Унда қуйидагилар назарда тутилади:

● ишсизлар, айниқса, аёллар, ёшлар, талабалар, ногиронлиги бўлган шахслар учун ишлар, масофадан туриб бажариладиган ишлар, уйда бажариладиган ишлар, касаначилик ишлари, фрилансерлик фаолияти, иш графиклари, талаб этиладиган малака даражаси, иш ҳақи миқдори ва бошқаларни акс эттириш;

● ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) ҳамда уларга эҳтиёжи бор бўлган иш берувчилар тўғрисида маълумотларни олиш;

● ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари)ни реклама қилиш;

● ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматига эҳтиёжи бор иш берувчилар ўртасида кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш.

Вақтинча бир марталик ишлар тўғрисидаги кунлик маълумотлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) тўғрисидаги эълонлар “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн майдони орқали бепул тақдим этиб борилади.

🖥 2021 йил 1 июлгача
янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича ҳисоботларни юритиш, уларни реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитасининг ягона интеграциялашган ахборот ресурс базаси билан мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Ҳукумат қарори (252-сон, 28.04.2021 й.) билан Улуғбек Шухратович Ташходжаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг директори этиб тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилади

Ҳукумат қарори (248-сон, 28.04.2021 й.) билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 августдан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:

ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар;

давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар;

болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар;

ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;

давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.

Уларга давлат хизматлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади.

Мурожаат қилувчи ДХМга ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий) келиши ёки электрон тарзда ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.

Давлат хизматини кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5097, 29.04.2021 й.) қабул қилинди

📋 Қарор билан 2020 йил 6 ноябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган МДҲ иштирокчи-давлатларининг жамиятни рақамли ривожлантириш соҳасида ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргач Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сарҳисоб

2020 йилда жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича амалга оширилган ишлар (пандемия шароитида)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_майдан

Барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижрони назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат Ijro.gov.uz тизимида амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰Ҳукумат қарори (256-сон, 29.04.2021 й.) билан 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистонга ўсимлик ёғини олиб кириш ҚҚСдан озод қилинади

🔰 “Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-689, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

☑️ Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

🔸Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш;

🔸ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.

☑️ Қонунга мувофиқ, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача:

айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади;

тадбиркорларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 – 1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

❗️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Транспортда тўхташ қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори камайтирилди

🔰 "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–688-сон, 29.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

✈️ Ҳаво кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво кемаларининг аҳоли манзилгоҳлари устидаги парвози ердаги одамларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига ва (ёки) уларнинг мол-мулкига хавф солмаган ҳолда белгиланган йўналишлар ва учиш баландликларида амалга оширилади.

⚠️ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга мувофиқ, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузганлик учун жарима миқдори қатъий белгиланди.

Бунда фуқаролар учун БҲМнинг 20 баравари (илгари 20 бараваридан 30 бараваригача), мансабдор шахсларга эса – 30 баравари (илгари 30 бараваридан 50 бараваригача) миқдорида жарима назарда тутилган.

🚖 Шунингдек, транспортда тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 2 баравари (илгари 3 баравари) этиб белгиланди.

❗️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Анонс

30 апрель соат 16:20 да “Ўзбекистон 24” телеканали орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилади.

Кўрсатув темир йўллар тизимида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш масаласига бағишланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат ташкилотларида аутсорсинг шартлари асосида автотранспортлар хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади

🔰 “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (258-сон, 29.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан:

🔸хизмат автотранспорт воситалари республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;

🔸республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.

🚕 Шунингдек, республика давлат бошқаруви органларида аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспортлар хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 июлдан давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларни рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади.

🔘 2021 йил 1 августга қадар
уларнинг тегишли ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилиши таъминланади ҳамда бунинг учун тўлов ундирилмайди.

🔘 2021 йил 1 августдан
эса янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

⚖️ Эндиликда, конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари муайян ишда қўлланилган ва Конституцияга мувофиқ бўлмаган қонунда бузилган деб ҳисобловчи фуқаролар ва юридик шахслар Конституциявий судга мурожаат этиши мумкин.

Бунда, шикоятлар судда ҳимоя қилишнинг бошқа барча воситаларидан фойдаланиб бўлинган ва судда ишни кўриб чиқиш тугаган кундан эътиборан 1 йилдан кечиктирмай берилади.

Ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича Конституциявий суд қонунни ёки унинг бир қисмини Конституцияга мувофиқ ёки мувофиқ эмас деб топиш тўғрисида қарорлардан бирини қабул қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сарҳисоб

2020 йилда жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ўтказилган танловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўловлари тўланади

Ҳукумат қарори (253-сон, 28.04.2021 й.) билан “Соғлом турмуш тарзи” платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

🚶🏻Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:
туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
Республика бўйича – 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

🧮 Платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

📲 Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида HealthKit иловаларини мобил қурилмаларига ўрнатиши лозим.

⚠️Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилда Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади

🔰Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-5098, 29.04.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда май ойида Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивали ўтказилади.

Фестиваль 2022 йил 21–25 май кунлари ва унинг доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ташкил этилади.

💍 Шунингдек, Тошкент шаҳрида хорижий мамлакатларнинг заргарлик тармоғи вакиллари, хорижий инвесторлар, экспертлар ва мутахассисларни жалб этган ҳолда “Uzbek Jewellery Fair” заргарлик саноатининг замонавий асбоб-ускуналари, технологиялари ва буюмларининг йиллик халқаро кўргазма-савдоси ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади

“Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5099-сон, 29.04.2021 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, дастлаб қуйидаги ҳудудларда Туризм ва спорт вазирлиги ҳузурида бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаблари давлат муассасаси сифатида ташкил этилади:

● Андижон вилояти (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари);
● Бухоро вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари);
● Қашқадарё вилояти (Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари);
● Тошкент вилояти (Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, Тошкент шаҳри).

🥊 Бокс мактаблари фаолияти иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ва уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади.

Ўқиш 7-синфдан ташкил этилади, таълим олиш муддати 5 йил этиб белгиланади.

Қарор билан Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ҳамда унинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

❗️Унга кўра, 2025 йилгача қуйидалигиларни амалга ошириш белгиланган:
🔸спорт таълим муассасаларидаги бокс билан мунтазам шуғулланадиган ўқувчилар сонини 27 минггача етказиш;
🔸келгуси 5 йил ичида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 7 та бокс залларини ташкил этиш;
🔸бокс бўйича терма жамоаларнинг 46 га яқин халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш.

🔘 2021/2022 ўқув йилидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари, ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бокс бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари икки бараварга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_майдан

Янги қурилиши режалаштирилаётган кўп қаватли бино ва иншоотларнинг конструктив тизими, қурилиш майдонининг сейсмик даражаси, юк кўтарувчи конструкциялар материалларининг мустаҳкамлик кўрсаткичларини назарда тутувчи электрон техник паспортларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми | #2021_йил_1_майдан

1 майдан нималар ўзгарди?

🔸 IELTS, TOEFL, GMAT, GRЕ, SAT
имтиҳонларидан юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. БАТАФСИЛ

🔸 Мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромади ҳамда харажатлари ОАВ ва интернетда эълон қилинади. БАТАФСИЛ

🔸 Барча давлат ташкилотларида ижрони назорат қилиш фақат Ijro.gov.uz” тизимида амалга оширилади. БАТАФСИЛ

🔸 Қурилиш майдонининг сейсмик даражаси ва бошқаларни назарда тутувчи электрон техник паспортлар шакллантирилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сарҳисоб

2020 йилда жамиятда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ташкил этилган акция, флешмоб ва лойиҳалар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot