Huquqiy axborot
365K subscribers
6.39K photos
485 videos
22 files
14.3K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси баҳоланади

Ҳукумат қарори (134-сон, 13.03.2021 й.) билан Давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ошириш ва баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси белгиланган минимал талаблар асосида баҳоланади.

🖥 Бунда ходимлар Давлат хизматининг ягона электрон-ахборот таҳлил тизимидаги “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” – махсус тест тизимида онлайн тест синовидан ўтказилади.

🗓 Баҳолаш ҳар 3 йилда бир марта Адлия вазирлиги томонидан тегишли давлат ташкилоти билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган режа-график асосида ташкил этилади.

Давлат ташкилотларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган иш стажига эга бўлмаган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ой ўтгач тегишли тартибда баҳолашдан ўтказилади.

🧾 Ҳар бир ходим томонидан 40 та тест саволи бажарилиб, баҳолашдан муваффақиятли ўтган давлат ташкилотлари ходимларининг шахсий кабинетига электрон тарзда QR код орқали тасдиқланган маълумот баҳолаш натижалари чиқиши билан дарҳол юборилади.

💼 Юқори натижани қайд этган давлат ташкилотларининг ижобий тажрибаларини бошқа давлат ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш чоралари кўрилади.

📌 Адлия вазирлиги томонидан баҳолаш натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига баҳолаш ўтказилган йилнинг якунлари бўйича таҳлилий маълумот киритиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидагилар хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирларни қўллаш учун асос бўлади:

тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати;
жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари;
тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш фактларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;
давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган материаллар.

❗️Тазйиқ ва зўравонлик фактлари аниқланган тақдирда ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар бу ҳақда тегишли ички ишлар органларига дарҳол хабар қилиши шарт.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри

Муддатли ҳарбий хизматга 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган, саломатлигига кўра Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташга яроқли эркак фуқаролар чақирилади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Экологик аудит тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–678-сон, 15.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📋 Қонунга кўра, экологик аудит экологик аудиторлик ташкилоти ва экологик аудит буюртмачиси ўртасида тузиладиган, экологик аудит ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари белгиланадиган шартнома асосида ўтказилади.

🚫 Экологик аудит субъектининг фаолияти тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган тақдирда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан бир йил давомида текширилмайди.

☑️ Экологик аудит ихтиёрий ёки мажбурий шаклда ўтказилиши мумкин.

📌 Атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш хавфи кам бўлган ёки унчалик кам бўлмаган (локал таъсирга эга) экологик аудит субъектларининг фаолиятига нисбатан экологик аудит ихтиёрий тартибда ўтказилади.

🔎 Атроф-муҳитга юқори ва ўртача таъсир кўрсатиш хавфига эга бўлган экологик аудит субъектлари ҳар йилги мажбурий экологик аудитдан ўтказилиши лозим.

📂 Экологик аудит ўтказиш якунлари бўйича экологик аудит хулосаси тузилади.

❗️Ушбу хулоса махфий ҳужжат бўлиб, экологик аудит буюртмачисининг розилигисиз ошкор қилинишига йўл қўйилмайди.

Қонунга кўра, экологик аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилдир.

🧾 Экологик аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат экологик аудиторлик ташкилотининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

🏢 Экологик аудиторлик ташкилотлари Давлат хизматлари агентлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.

Экологик аудиторлик ташкилотлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ташкил этилиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Гаров шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Айнан Сизнинг жавобларингиз давлат хизматлари соҳаси ривожланишининг кейинги босқичдаги йўналишларини белгилайди.

Сўровдан ўтиш

—•—•—•—•—•—•—•—•—•—•—•—•—•—

#Опрос

Дорогие! Ваше мнение важно для нас.

Именно Ваши ответы будут определять направления дальнейшего развития сферы госуслуг.

Пройти опрос
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳар йилгидан камида 10 фоизга кўп майдонга картошка экилиши учун уруғлик захираси яратилади

“Ички истеъмол бозорини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (135-сон, 15.03.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йилда асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ички ресурслар ҳисобидан таъминлаш даражаси оширилади.

📂 Қарор билан ҳудудлар кесимида асосий турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланди.

🥔 Шунга кўра, республика бўйича жами 2 449 108 тонна картошка, 227 222 тонна гуруч, 1 584 863 тонна гўшт, 8 124 595 минг дона тухум ишлаб чиқариш белгиланган.

☑️ Шунингдек, 78 000 тонна ўсимлик ёғи, 64 000 тонна шакар, 300 000 тонна картошка, 40 000 тонна гўшт импорт асосида келтирилиши назарда тутилган.

♻️ Қарор билан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш, уларни ички бозорга тизимли етказиб бериш ҳамда нархларни доимий мониторинг қилиш ва тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.

💼 Республика ишчи гуруҳи раҳбари Бош вазирнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади.

➡️ Ҳар йили экиб келинаётган картошка майдонларидан камида 10 фоизга кўп майдонга, жами 87 минг гектардан кам бўлмаган майдонларга картошка экилиши учун уруғлик захираси яратилади.

🗓 2021 йилдан тупроқ ва иқлим шароити, сув таъминоти яхши бўлган қулай ҳудудларда 1 гектаргача бўлган майдонларда картошка етиштириш йўлга қўйилади.

💰 Четдан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтириш мақсадлари учун тижорат банклари хўжалик юритувчи субъектларга айланма маблағлар учун белгиланган тартибда кредитлар ажратади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тизими такомиллаштирилади

“Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5025-сон, 15.03.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, тартибга солиш таъсирини баҳолаш (ТСТБ)дан ўтказиш тизими такомиллаштирилади. Бунда:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказишда келиб тушган таклиф ва фикр-мулоҳазалар умумлаштирилиб, ТСТБ бўйича ҳисоботга киритилади ҳамда мажбурий тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи органга тақдим этилади ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинади;

жамоатчилик муҳокамасидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари қабул қилувчи органлар томонидан мажбурий тартибда ишлаб чиқувчиларга қайтарилади.

🗓 2022 йил 1 январдан тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ТСТБдан ўтказилади.

📋 Қарор билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🏢 Шунга кўра, давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг мониторинги (ҳуқуқий мониторинг) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТСТБдан ўтказиш билан бирга амалга оширилади ва унинг натижалари ТСТБдан ўтказишда инобатга олинади.

❗️Фуқаро ва юридик шахслар томонидан ўтказилган тартибга солиш таъсирини муқобил баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган хулосалар тегишли давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади.

📌 Адлия вазирлиги давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг ТСТБ соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри

16 ёшга тўлгунга қадар бўлган шахс бола ҳисобланади.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сурхондарё ва Қашқадарёдаги 10 та етакчи мактабда педагогик синфлар ташкил этилади

🔰 Термиз ҳамда Қарши давлат университетларининг Педагогика институтлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорлари (140, 141-сон, 16.03.2021 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарор билан Термиз ҳамда Қарши давлат университетлари педагогика институтларининг асосий вазифалари белгиланди.

☑️ Мазкур Институтларда ўқув жараёни 2021/2022 ўқув йилидан бошланади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Термиз ҳамда Қарши давлат университетларида педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича қабул тўхтатилади.

📚 Ўқувчиларни педагогик касбга йўналтириш мақсадида Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари етакчи таълим муассасаларининг 10 тасида қуйидагилар ташкил этилади:

● 3–4-синф ўқувчилари учун “Ўқиш ва математик саводхонлик бўйича синфлар”;

● 8–9-синф ўқувчилари учун “Математик ва табиий фанлар саводхонлиги бўйича синфлар”;

● 10–11-синф ўқувчилари учун “Педагогик синфлар”.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🗓 Фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда дам олиш куни 27 март — шанба кунидан 22 март – душанба кунига кўчирилган.

☑️ Шунга кўра, 20 март – шанба, 22 март – душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига давлат тилида ном бериш хизмати кўрсатилади

“Савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (144-сон, 16.03.2021 й.) қабул қилинди

📝 Қарорга кўра, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига давлат тилида ном бериш (нейминг) хизмати кўрсатилади.

🔰 Марказ ва унинг ҳудудий бўлинмаларига бу бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:

● давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган, миллий қадриятларга мос ҳамда объектларга қўйиш тавсия этиладиган номлар захирасини онлайн режимида шакллантириш ҳамда уни доимий янгилаб бориш;
● ташқи ёзув, пешлавҳа, реклама ва эълонлар матнини тайёрлаш, шунингдек, уларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқлиги, номларнинг бир хил ёки ўхшашлик даражаси юзасидан лингвистик экспертиза ўтказиш;
● объектлар учун давлат тилида номлар яратиш ва танлаш бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.

⚠️ Объектларга ном бериш “Давлат тили ҳақида”, “Фирма номлари тўғрисида” ва “Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги қонунлар талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент қарори (ПҚ–5027-сон, 15.03.2021 й.) билан Хуррам Фаттихович Тешабаев инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари – Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

“Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори мазмуни инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot