#Ҳуқуқингизни_билинг
Чин етим сифатида давлат таъминотига олинган болалар таълим муассасасини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа буюмлар сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (24 млн 500 минг сўм) миқдорида, йўл харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 225 минг сўм) миқдорида пул нафақаси берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Мутахассисларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади
“Давлат хизматчилари ва мутахассисларни хорижда тайёрлаш ҳамда уларнинг салоҳиятини янада ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6168-сон, 11.02.2021 й.) қабул қилинди.
➡️ Фармонга мувофиқ, “Эл-юрт умиди” жамғармасининг қўшимча вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.
☑️ Шунга кўра, мутахассисларни излаб топиш, танлаш ва уларнинг хорижда таълим олишини ташкил этиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади.
🔰 Бунда:
➖ очиқ стипендия танловлари асосида хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш дастурлари Жамғарманинг асосий таълим дастурлари ҳисобланади;
➖ Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларни саралаш танлови мунтазам равишда ва Ўзбекистоннинг барча фуқаролари учун уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга оширилади;
➖ Жамғарма томонидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича стажировкадан ўтиш дастурлари ташкил этилади.
✅ Жамғарма таълим дастурлари бўйича номзодларнинг очиқ саралаш танлови қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
👉 давлат ва жамият бошқаруви;
👉 қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳаси;
👉 таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа ижтимоий соҳа тармоқлари;
👉 иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари.
🎓 Жамғарма 2021 йилда очиқ стипендия танловлари асосида ёшларнинг нуфузли хорижий мамлакатларда бакалавриат дастури бўйича таълим олиши учун 100 та ўрин, магистратура ва докторантурада ўқиш учун аввалги йилларга нисбатан ўртача 5 баробар кўп ўрин ажратади.

Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон Республикасининг айрим кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун (ЎРҚ–673-сон, 12.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
☑️ Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахснинг 18 ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
➡️ Ушбу жиноятни содир этган шахсга 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
📌 Шунингдек, вояга етмаган шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
❗️Ушбу жиноятни содир этган шахсга 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.
📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига киритилган ўзгартиришларга кўра вояга етмаган шахсни меҳнатга бирор-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаган шахс тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланди.
(Илгари маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг такрор содир этилган тақдирда жиноий жавобгарлик белгиланган.)
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

☑️ I ва II гуруҳ ногиронлари 60 квадрат метр доирасида жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан ва ер солиғидан озод қилинадилар.
⚠️ Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

#Биласизми
Васиятнома бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома: ҳужжатлар ва тўловлар
Каналга уланиш 👇👇👇

Forwarded from hudud24.uz | Расмий канал
Адлия вазирлиги: қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби такомиллаштирилади
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=25654
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=25654
Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official
Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
#Кун_тарихи
🗓 14 февраль (1483 йил)
Буюк шоир, шоҳ, саркарда ва олим Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.
“Бобур турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган бир подшоҳ эди. Ушбу барча фазилатларидан шижоат ва муруввати устун турарди. Туркий шеърни Навоийдан кейин ҳеч ким Бобур ёзган даражада ёзган эмас”.
Мирзо Муҳаммад Ҳайдар, “Тарихи Рашидий”дан
“Бобур дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучи, тадбиркор кишиси бўлиб, санъат, адабиётни гўзалликни севарди”.
Жавоҳарлаъл Неру, “Ҳиндистоннинг кашф этилиши” китобидан
“Бобур феъли-сажиясига кўра Цезарга қараганда севишга арзигуликдир. Унинг манглайига юксак фазилатли инсон деб битиб қўйилган”.
Эдуард Холден, инглиз тарихчиси
“Саховати ва мардлиги, истеъдоди, илм-фан, санъатга муҳаббати ва улар билан муваффақиятли шуғулланиши жиҳатидан Осиёдаги подшоҳлар орасида Бобурга тенг келадиган бирорта подшоҳ топилмайди”.
Уильям Эрскин, “Бобурнома” таржимони

#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
УЧИНЧИ НОМЗОД
Изқувар Жон Адамс ўз қабулида ўтирган уч нафар талабгор йигитга зимдан кўз ташлади.
– Демак, сизлар ҳам изқувар бўлмоқчисиз?
У бир ҳафта муқаддам газетада ўзига ёрдамчи қидираётгани, номзодлар махсус синов асосида танлаб олиниши ҳақида эълон берган, айтилган вақтда унинг Скотленд-Ярд яқинидаги офисига ўнлаб талабгор келди. Бироқ танловнинг биринчи босқичидаёқ уларнинг аксарияти “йиқилиб” ортга қайтди.
Ҳар учала номзод юридик маълумотга эга, нуфузли таълим муассасаларини битирган. Битта лекини Адамсга фақат биргина ёрдамчи керак.
Адамс яхши билади: инсонларнинг ақлий салоҳияти бир хил бўлиши мумкин эмас. Унга энг билимдон, энг сергак ва ақлли ёрдамчи керак.
Ниҳоят миясига жўяли фикр келиб, туйқусдан кўзлари чақнаб кетди.
– Йигитлар, китоб ўқишга қизиқасизми?
Учовлон бараварига “ҳа” деб жавоб беришди.
– Талабалик йилларимда Лондон кутубхонасига аъзо бўлганман. Ўша йиллари у ердан Даниэль Дефонинг 1897 йилда Оксфорд университети нашриётида босилган “Робинзон Крузо” китобини олиб ўқиганман. Китобнинг 123-124 бетлари орасида битта варақ қоғозча қистириб қўйганман. Унда нима ёзилганини китобни топганингиздан сўнг билиб оласиз. Қай бирингиз шу қоғозчани биринчи бўлиб менга олиб келсангиз, ишга қабул қилинади ва мендан изқуварликнинг энг махфий сирларини ўрганиши мумкин.
Адамс ҳали гапини тугатмасдан, номзодлардан иккитаси ўрнидан шарт турди-да, ўзини эшикка урди. Фақат учинчи номзод кулимсираганча изқуварга тикилиб тирарди.
– Сиз нега қараб турибсиз? Ёки менга ёрдамчи бўлиш қароридан воз кечдингизми?
– Мен-ку, қарордан воз кечганим йўқ, фақат...
Учинчи номзод ўз гапини тугатиши билан Адамс тантанавор оҳангда эълон қилди.
– Бугундан менинг ёрдамчимсиз, ишга олиндингиз.
❓Савол: Айтинг-чи, учинчи номзод жаноб Адамсга нима деган бўлиши мумкин?

Ҳукумат қарори (66-сон, 12.02.2021 й.) билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
🏢 Низомга кўра, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, геодезия ва катрография ҳамда давлат кадастрларини юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминловчи ваколатли республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида бевосита Давлат солиқ қўмитасига бўйсунади.
💼 Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Агентлик директори раҳбарлик қилади.
🔎 Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.
📝 Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг функционал вазифаларни бажариш, билим даражаси, иш олиб бориш бўйича касбий қобилиятларини тест синовидан ўтказиш бўйича бериладиган тоифаларга қараб лавозим маошларига 10 фоиздан 50 фоизгача миқдорда махсус рағбатлантирувчи устамаларни ҳар йили тест синовидан ўтказиш асосида қўллаш тартиби Агентлик томонидан тасдиқланади.
☑️ Агентлик бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддат узлуксиз хизмати, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

✅ Шунингдек қарор билан тасдиқланган низомга кўра, Давлат кадастрлари палатаси Кадастр агентлигининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва унинг тизимига киради.
📌 Давлат кадастрлари палатаси, жумладан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказади ҳамда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрини юритади.
💼 Давлат кадастрлари палатасига Кадастр агентлиги директори тавсиясига биноан Давлат солиқ қўмитаси томонидан лавозимга тайинланадиган раис раҳбарлик қилади.
💰 Қарорга кўра, Кадастр агентлиги ходимларининг лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти 1,7 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.

#Очиқ_адлия
Адлия вазири Русланбек Давлетов жамоатчилик олдида ҳисобот беради
✅ Мақсад — Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларининг 2020 йилдаги фаолияти, истиқболли режалари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан қайта алоқани ўрнатишдир.
📌 Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси янги тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
🔰 Тадбир очиқ мулоқот тарзида ўтказилади ва Интернетда онлайн трансляция қилинади:
Facebook
▫️Халқ билан мулоқот /Диалог с народом
▫️Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией
YouTube
▫️Adliya vazirligi Ministry of Justice
Қачон?
⏰ 15 февраль, соат 11.00 да.
Қаерда?
📍Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5.

📟 Табиий газ ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш ваколатли орган вакиллари томонидан бевосита истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.
❗️Бунда ечиб олинган прибор ўрнига текширилган бошқа прибор газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатиб берилади.

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️
Китобнинг 123-124 саҳифалари битта варақнинг икки томонида жойлашган бўлади. Уларнинг орасида нимадир сақлашнинг иложи йўқ.
Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

15 февраль (1991 йил)
📋 “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
📌 Қонунга мувофиқ сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади.
☑️ Жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади.
🚫 Ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, шунингдек диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа структура бўлаклари ташкил этиш тақиқланади.

#Адлия_хабари
Адлия вазири Р. Давлетовнинг журналист ва блогерлар иштирокида ҳисобот учрашуви бошланди
Мақсад – Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасаларининг 2020 йилдаги фаолияти, истиқболли режалари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш, аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан қайта алоқани ўрнатишдир.
Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси янги тизими тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.
📹 Онлайн трансляция:
● Facebook
● Youtube

💊 Дорихоналардан реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди ва шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.

Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг янги тизими амалда
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент қарорлари ва топшириқлари ижросининг янги тизими амалда
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг
Ёшга доир нафақа иш стажи бўлмаган ёки пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган шахсларга тайинланади
🔰 Нафақа:
● эркакларга – 65 ёшга етганларида;
● аёлларга – 60 ёшга етганларида;
● болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга – 55 ёшга етганларида тайинланади.
✅ Ёшга доир нафақа шахсга унинг меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари бўлмаган тақдирда тайинланади.
➡️ Нафақа тайинлаш учун яшаш жойи бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилинади.
⏳ Ариза 10 кунлик муддатда кўриб чиқилиб, нафақа тайинлаш ёки уни тайинлашни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
🏢 Нафақа тайинланмаганлик устидан судга шикоят қилиниши мумкин.