Huquqiy axborot
362K subscribers
6.37K photos
470 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Давлат_дастури_2021

Фармон билан, “Е-Антикоррупция” лойиҳаси амалга оширилади.

🖥 Лойиҳага кўра, жумладан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан киритилган коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш, соҳа ва тармоқлар кесимида чуқур таҳлиллар ва жамоатчилик сўровларини ўтказиш натижасида “Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри” шакллантирилади.

📰 2021 йил 1 майдан
мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади.

➡️ 2021 йил 1 июнга қадар жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати
жазони ижро этиш муассасаларидан янги ташкил этиладиган инсонпарварлик комиссияларига ўтказилади.

❗️2021 йилда 6 тагача манзил-колониялар қисқартирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 йил 8–12 февраль кунлари Ўзбекистонда илк бор “Фаол фуқаролар” умуммиллий фестивали бўлиб ўтади

♻️ 5 кун, 8 та шаҳар, 2 000 мингдан зиёд иштирокчилар.

📌 Форумлар, конференциялар, мунозаралар, тақдимотлар, маҳорат дарслари – оффлайн ва ижтимоий тармоқларда онлайн трансляция қилинадиган 20 га яқин турли форматдаги тадбирлар.

🏢 Фестиваль “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Адлия вазирлиги ташаббуси билан қатор ҳамкорлар иштирокида ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Анонс

Бугун соат 22:10 да “Ўзбекистон 24” телерадиоканали орқали “Президент қарорлари – ҳаётда ва назоратда” кўрсатувининг илк сони эфирга узатилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 декабрь куни Президент Мурожаатномасида Адлия вазирлиги телеканаллар орқали ушбу мазмунда кўрсатувлар ва чиқишлар ташкил қилиши таъкидланган эди.

Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (05.02.2021 й.) билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.

🔰 Мазкур низом қоидалари:

шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.

📋 Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.

🔰 Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан:
● бозор ставкасида;
● 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
● бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
● сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.

🚫 Мазкур тартиб якка тартибдаги уй-жой қурлишига рухсат олиб, лекин кейинчалик бирламчи бозорда сотиш мақсадида қурилган кўп квартирали уйлардаги квартираларни ипотека кредитлари орқали сотишга татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.

ИНОБАТГА ОЛИНМАГАН ГУВОҲЛИК

Чикагонинг чекка массивларидан бири. Жиноят оламига алоқадор, таниқли тадбиркор Баффало Феннанинг жасади у яшайдиган меҳмонхона ҳужрасида топилди. У хонада турган электрон уйғоткич (будильник) соатнинг сими билан бўғиб ўлдирилгани кўриниб турарди. Тонгги 7:30 га созланган уйғоткич-соат 7:00 да тўхтаб қолганди.

Инспектор Винтерс жиноят тафсилотларини пухта ўрганишга киришди. Баффало жиноят оламининг яна бир вакили “Жаллод” лақаби билан танилган Пит Сконс билан азалий адоватда бўлган. Инспектор уни чақириб сўроқ қилди. У қотиллик юз берган пайтда “Рояль” казиносида шериклари билан покер ўйнаётган экан.

Инспекторнинг боши қотди. Баффалода яна кимнинг қасди бўлиши мумкин?

Паст бўйли, тепакал, соқолдор бир кимса кутилмаганда уни йўқлаб келди. Никки исмли бу кимса инспекторга яхши таниш. Зарур пайтларда у полицияга жиноятчилар ҳақидаги маълумотларни етказар, эвазига чойчақа олиб турарди. Лекин Никкининг пул учун айрим ҳолларда ёлғон маълумотлар ёки далилларни топиб келиши ҳам инспекторга маълум эди. У баъзида суриштирув жараёни билан матбуотда танишиб, кейин гоҳида шу ҳолатга мос тушадиган ёлғон далиллар, баҳоналар ҳам тўқиб, полициядан пул ундирмоқчи бўларди.

– Беш юз долларга арзийдиган маълумот топдим, – деди Никки айёрона кулимсираб. Баффалонинг Бродвей Бэн деган қўшниси бор. Битта меҳмонхонада, битта қаватда туришади. У эрталаб коридордан ўтиб кетаётганида Баффалонинг эшиги чала очиқ турган экан. Аввалига у ичкарига қулоқ тутиб, будильникнинг чиқиллашидан бошқа ҳеч нимани эшитмаган, кейин рўпарадан келаётган “Жаллод”ни кўриб қолган. Бродвей Бэн пастга тушиб, янги газеталар билан танишган ва ярим соатлардан кейин яна ўз қаватига кўтарилган. Шу пайтда “Жаллод” Баффалонинг эшигидан чиқаётганди. “Жаллод” пастга тушиб кетгач, Бэн қўшнисининг ҳамон чала очиқ турган эшигига яна қулоқ солган. Бу сафар ҳатто будильникнинг ҳам чиқиллаши эшитилмаётганди. Сўнгра Бэн кийиниб ишга кетган. Қотиллик ҳақида унга кейин қўнғироқ қилиб айтишган. Шу пайтгача у қўрққанидан бу маълумотни яшириб юрган экан. Истасангиз, Бэнни чақириб келаман. Фақат беш юз...

– Сен ҳам, ўша фирибгар танишинг ҳам қулоғимга лағмонни илма, – дея энсасини қотирди инспектор. – Бор, бошимни қотирма, қиладиган ишларим кўп.

Никки тарвузи қўлтиғидан тушиб ортгга қайтди.

Савол: Айтинг-чи, инспектор унинг алдаётганини қаердан билди экан?

Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишнинг янги тизими жорий этилади

“Қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (55-сон, 05.02.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарорга кўра, қурилиш соҳасида давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказишнинг янги тизими жорий этилади.

🔰 Унга кўра:

қурилиш соҳасида давлат харидларини ўтказишда танлов ҳужжатларининг умумий ва техник қисмларини тақдим этиш талаб этилмайди;

электрон танлов (тендер) савдоларини амалга ошириш учун танлов ҳужжатлари ва техник вазифалар фақат товарлар (ишлар, хизматлар) ҳажмларини ва уларнинг нарх параметрларини баҳолаш қисми бўйича комплекс экспертизадан ўтказилади;

танлов савдоларида жорий йил учун молиявий мажбуриятлари ҳажми қурилиш-пудрат ташкилотларининг сўнгги уч йиллик ҳисобот даврининг бир йилида бажарилган энг йирик ишлар ҳажмининг 1,5 бараваридан ошган оферентлар иштирок этмайди;

танлов натижалари бўйича шартномада белгиланган нархга нисбатан сифати ва ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда тежалган маблағлар пудрат ташкилоти тасарруфида қолдирилади.

🔄 Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими ҳамда танловларни ўтказиш бўйича махсус ахборот портали операторлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилади.

📁 Қарор билан қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ақл_чархи

Бугун каналимизда эълон қилинган жумбоқнинг жавоби қуйидагича: ⬇️

Никки будильникнинг чиқиллаган овозини эшитганини айтади. Бироқ электрон будильник ҳеч қандай овоз чиқармайди.

Жумбоқни топишда фаол иштирок этганларга миннатдорлик билдирамиз ва тўғри жавоб топган барчани қутлаб қоламиз!

Эслатиб ўтамиз, “Ақл чархи” рукнида ҳафтада бир марта янги жумбоқлар эътиборингизга ҳавола қилиб борилади. Биз билан ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказиб боринг.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри

Эр ва хотиннинг никоҳ давомида ҳадя тариқасида олган мол-мулки уларнинг умумий мулкидир.
#Кун_тарихи

🗓 8 февраль (2017 йил)

“Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган.

🏢 Унга кўра, Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича барча давлат органлари ва ташкилотларига электрон шаклда етказилишини таъминлайди.

☑️ Давлат органлари ва ташкилотлари қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🩺 Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:

● аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;

● юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;

● тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;

● 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;

● фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилган давлат хизматлари учун қанча миқдорда тўлов ундирилади?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔘 Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:

кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).

⚠️ O‘zbekcha | Русская | English| hudud24.uz| huquqavto

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Ҳуқуқингизни_билинг

58 ёшга тўлган ва иш стажи камида 25 йил бўлган эркаклар ҳамда 53 ёшга тўлган ва иш стажи камида 20 йил бўлган аёллар меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилганда ёшга доир пенсияни муддатидан олдин олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тўғри_Нотўғри

Пенсиялар ва нафақалар олиш учун ишончномани тасдиқлатганлик учун давлат божи тўланмайди.
#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхатларига киритиш тартиби белгиланди

➡️ Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхати мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.

🔈Тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

Чет давлатларда турган фуқаролар ўзларини сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисида сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссияларига ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

🔰 Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари:

чет давлатларда турган фуқароларнинг уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва фуқарони сайловчилар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади;

сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.

Ташқи ишлар вазирлиги сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига тегишли тузатишлар киритиш учун тақдим этади.

Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан соат 8.00 дан 20.00 гача ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Конституцияга ўзгартиришлар киритилди

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–671, 08.02.2021 й) қабул қилинди.

🔰 Ўзгартиришга кўра, Ўзбекистонда суд тизими қуйидагилардан иборатлиги белгиланди:

● Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди;
● Ўзбекистон Республикаси Олий суди;
● ҳарбий судлар;
● Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари;
● Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судлари;
● фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман, шаҳар судлари;
● жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судлари;
● туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судлари;
● туманлараро маъмурий судлари.

▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Президент Фармонлари (ПФ–6163-сон, ПФ–6164-сон, 08.02.2021 й.) билан:

● Адхам Шарипович Бекмуродов Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига;

Шу муносабат билан А.Бекмуродов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

● Абдуманноп Абдужаббарович Туляганов Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot