#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (26.01.2021й, 38-сон) билан “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.
❕Унга кўра, Молия вазирлиги ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар ва халқаро бухгалтер сертификатлари рўйхатини белгилайди.
🔰 Мазкур харажатлар қуйидаги тоифадаги шахслар учун қоплаб берилади:
● ОТМнинг “Бухгалтерия ҳисоби” ва “Аудит” фанлари бўйича педагог кадрлари;
● ОТМнинг талабалари;
● ОТМнинг битирувчилари (олий таълим муассасасини тугатгандан сўнг 6 ой давомида);
● давлат органлари ходимлари.
👨🏻💻 Ўқитиш фақат бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотнинг аккредитациясидан ўтган ўқув марказлари томонидан амалга оширилади.
❗️Мазкур тартиб 2025 йил 31 декабргача амал қилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

#Биласизми
📋 Қонунчиликка мувофиқ тегишли маълумоти, касбий тайёргарлиги бўлган ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Магистратурани тамомлаган шахслар ва дипломли мутахассислар ўз мутахассислиги бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
☑️ Педагогик олий маълумотга эга бўлмаган шахсларга қайта тайёрлаш курсларидан ўтганидан кейин таълим ташкилотларида (бундан олий таълим ташкилотлари мустасно) педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.
✅ Ишлаб чиқариш таълими усталари қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.
❕Зарурат бўлганда профессионал таълим ташкилотлари ишлаб чиқариш таълими усталарини, шунингдек тегишли билим ҳамда амалий кўникмаларга эга бўлган, олий маълумоти бўлмаган бошқа мутахассисларни амалий ва қўшимча машғулотларни олиб бориш учун жалб этиши мумкин.

#Адлия_хабари
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2021 йилнинг 3 февраль куни соат 10:00 да хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳони ўтказилади.
Малака имтиҳони жараёнларини Адлия вазирлигининг www.adliya.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.

“Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Ҳукумат қарори (39-сон, 28.01.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, қуйидагилар “Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
➖ Эксимбанк (Корея Республикаси)нинг 40 йилга, 10 йил имтиёзли давр билан, 0,15 фоизли 40 млн АҚШ доллари кредити;
➖ “Ўзкимёсаноат” АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотлардан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган малағларнинг 50 фоизини йўналтириш ҳисобидан 13,8 млн АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 6 декабрда мазкур инвестиция лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида Корея Республикасининг Эксимбанки билан меморандум имзоланган.

❗️Қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши шарт
“Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (40-сон, 28.01.2021 й.) қабул қилинди.
📋 Қарорга кўра, қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
❕Унга мувофиқ, барча турдаги қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши шарт.
✅ Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш харажатлари лойиҳа-смета ҳужжатларида мажбурий тартибда назарда тутилади ҳамда қурилиш ишлари қийматига қўшилади.
🔰 Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлаш уларнинг хавфлилик синфига кўра:
➖ хавфсиз қурилиши чиқиндиларини вақтинча сақлаш жойларининг очиқ майдончаларида;
➖ хавфли қурилиш чиқиндилари мажбурий тартибда контейнерлар, чиқинди қутилади ва чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи бошқа идишларда амалга оширилади.
▫️ Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

#Халқаро_кун
🗓 29 январь – Ядро уруши таҳдидларига қарши сафарбарлик куни
1985 йил 29 январь куни Деҳли шаҳрида Ҳиндистон, Греция, Мексика, Аргентина, Танзания ва Швеция вакиллари иштирокида ядро қуролидан воз кечиш бўйича декларация имзоланган. Шундан сўнг бу кунни Ядро уруши таҳдидларига қарши сафарбарлик куни сифатида нишонлаш анъанага айланган.
Қайд этиш лозим, ядро қуролининг ишлатилиши маълум давлатлар эмас, балки бутун сайёрамиз учун катта хавф туғдириши ўз исботини топган. Ундан тарқаладиган радиация ҳам табиий мувозанатга, инсонлар ҳаётига мисли кўрилмаган даражада зарар келтириши мумкин. Шу боис, жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар дунё мамлакатларини ядро қуролидан фойдаламанмасликка, инсониятни унинг хатарли оқибатларидан огоҳликка чорлаб келмоқда.

⚡️Интеллектуал мулк соҳасида тезкор экспертиза тартиби жорий этилади
“Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 апрелдан:
🚫 товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг фақат тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахс номига рўйхатдан ўтказилишига нисбатан қонунчиликдаги мавжуд чекловлар бекор қилинади;
🔎 интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатига олиш муддатларини кескин қисқартириш имкониятларини яратувчи тезкор экспертиза тартиби жорий этилади.
🏢 Интеллектуал мулк агентлиги (Агентлик) фаолиятида интеллектуал мулк объектларига талабномаларни давлат экспертизасидан ўтказиш жараёнида аутсорсинг усулларини қўллаш тажрибаси йўлга қўйилади.
📝 2021 йил 1 июнга қадар давлат бошқаруви органлари ва давлат корхоналари, илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотларига тегишли бўлган интеллектуал мулк (муаллифлик ҳуқуқи, турдош ҳуқуқлар ва саноат мулки) объектлари тўлиқ хатловдан ўтказилади.
✅ Экспорт улуши умумий товар айланмасининг 60 фоизидан ортиғини ташкил этадиган экспорт қилувчи, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ҳунармандчилик соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун товар белгиларини 2021-2022 йилларда миллий рўйхатдан ўтказиш бепул амалга оширилади.
🖥 2021 йил 1 октябрга қадар Агентлик ҳузуридаги “Патент платформаси” ишга туширилади.
➡️ Платформа электрон шаклда реал вақт режимида юритилади ҳамда унга тадбиркорлар ихтиёрий ва бепул асосда киритилади.
✏️ Шунингдек, энг яхши интеллектуал мулк объектлари яратувчиларини Агентлик томонидан Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг махсус мукофотларига тақдим этиш бўйича тавсиялар киритилади.
💰 Агентлик томонидан бир йилда бир марта “Энг яхши интеллектуал мулк объекти” танлови ташкиллаштирилиб, танлов ғолибларига тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг 30, 25, 20 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилади.

Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси ва марказлари ташкил этилди
🔰 Қарорга кўра, Агентлик тузилмасида қуйидагилар ташкил этилди:
🔸 Интеллектуал мулк ҳимояси бошқармаси;
🔸 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Интеллектуал мулк ҳимояси марказлари.
🏢 Бошқарма марказлар фаолиятига ташкилий ва методик жиҳатдан раҳбарлик қилади.
➡️ Марказлар ҳудудий адлия бошқармалари биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
✅ Марказлар, жумладан:
👉 контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомаласига, шунингдек, интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилишига қарши тизимли ва самарали курашишда бевосита иштирок этади, хусусан, огоҳлантирув ва тақдимномалар киритади, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузади;
👉 жойларда интеллектуал мулк объектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши билан боғлиқ фаолиятга кўмаклашади.

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

🔰 Фуқаролар томонидан фамилия, исм, отасининг исми ўзгартирилганлиги учун:
➖ 16 ёшдан 18 ёшгача – БҲМнинг 50 фоизи (111 минг 500 сўм) миқдорида;
➖ 18 ёшдан катталар – БҲМнинг 1 баравари (223 минг сўм) миқдорида давлат божи тўлайди.

#Тўғри_Нотўғри
Сайлов кунигача 18 ёшга тўлмаган, лекин такрорий сайлов ўтказиладиган кунгача 18 ёшга тўлган фуқаролар такрорий сайловларда қатнашиши мумкин.

Президент қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана – 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (41-сон, 29.01.2021 й.) қабул қилинди.
➡️ Қарорга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча вазифалар юкланди.
🖥 Шунга кўра, вазирлик маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва давлат буюртмачилари томонидан ариза ва мурожаатларни Электрон кооперация порталида онлайн қабул қилиб, натижаларини қайта юбориш алоқа механизмини назарда тутувчи электрон тизимни жорий этади.
📋 Қарор билан давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🌐 Унга мувофиқ, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рўйхатда келтирилмаган, бироқ ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган товарларни рўйхатга киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг Электрон кооперация портали маркази (Ишчи орган)га www.cooperation.uz портали орқали ихтиёрий равишда мурожаат этади.
⏳Ишчи орган мурожаат келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида мурожаат тегишли талаблар асосида тақдим этилганлигини текширади.
☑️ Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, Давлат статистика қўмитасига тегишли маълумотларни тасдиқлаш учун сўровнома юборилади.
⏳Қўмита сўровномани 5 иш кунида ўрганиб чиқади.
♻️ Ишчи орган сўровнома натижаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида мурожаатда келтирилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш таклифини тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун тегишли вазирлик, идора ва ташкилотларга киритади.
📌 Таклифлар 15 иш кунида кўриб чиқилади.
➡️ Шунга кўра, мурожаатни кўриб чиқиш якуни билан Ишчи орган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда келишилган товарларни рўйхатга қўшиш ёки рўйхатдан чиқариш таклифини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритади.

❗️Бошловчилар реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас
Телекўрсатувларнинг бошловчилари, дикторлари ва бошқа қатнашчилари реклама учун ажратилган вақтдан ташқари пайтда маҳсулотни билатуриб намойиш қилиш ёки унинг истеъмол хусусиятларини бевосита ёки билвосита тавсифлаш ҳуқуқига эга эмас.

#Тайинлов
Президент фармонига мувофиқ Даврон Абдулпаттахович Ҳидоятов Тошкент вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшашига алмаштирилмайдиган товарларни биласизми?
⏳ Истеъмолчи сифатли ноозиқ-овқат товарини (масалан, совун, идиш-товоқ, ўйинчоқлар, канцелярия моллари ва шу кабилар) сотиб олган кунидан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириб олишга ҳақли.
✅ Агар сотувчида бундай товар мавжуд бўлмаса, истеъмолчи тўланган пулни қайтариб олиши мумкин.
♻️ Алмаштирилаётган товарларнинг нархида тафовут бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинади.
↪️ Шунингдек, зарур сифатдаги, қайтариб олинмайдиган ёки шунга ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин.

❗️Ходим соғлиғига меҳнатда етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт
Ходимнинг соғлиғига меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки у ўз меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни иш берувчи тўлиқ ҳажмда тўлаши шарт.

#Ақл_чархи
“Ақл чархи” рукнидаги навбатдаги жумбоқ билан танишинг ҳамда ўз билимингиз ва иқтидорингизни синовдан ўтказинг.
АҲДИДАН ҚАЙТГАН ШОГИРД
Бағдоднинг чекка маҳалласида бир қария ёлғиз ўзи, фақирона умргузаронлик қиларди. Одатда уни йўқлаб келувчилар камдан-кам топиларди.
Кунларнинг бирида эшикнинг туйқусдан тарақлаши сабаб чол сергак тортди. Бўсағада соқол-мўйлаби энди сабза ура бошлаган йигитча турарди.
– Сенга ким керак?
– Отахон, мен узоқ Басрадан келяпман. Сизга бир юмушим бор эди.
Чол кутилмаган меҳмонни уйига киритди.
– Айбга буюрмайсан, ўғлим, – деди чол дастурхон устига икки бурда, уч-тўртта хурмо келтириб қўяркан. – Топганим шу бўлди.
– Отахон, овора бўлманг, меҳмондорчилик учун келганим йўқ. Таърифингизни кўп эшитганман. Сизни ўз касбининг чинакам устаси дейишади. Ҳамкасбларингиз орасида шу пайтгача сиздан ўтадигани чиқмаган экан.
– Ҳа, бир пайтлар шунақа дейишарди. Энди эса қаридим. Кўзимдан нур, белимдан қувват кетди.
– Наҳот ортингиздан бирор муносиб шогирд қолдиришни истамасангиз?
– Э, ўғлим, ким ҳам бу оғир касбнинг машаққатига дош берарди? Шу пайтгача олдимга “мени шогирдликка олинг” деб келганлар кўп бўлди, лекин ҳаммаси биринчи дарсданоқ жуфтакни ростлаб қолишади.
– Отахон, мен ҳар қанча машаққатга чидайман. Сизга садоқатли шогирд бўлай. Ҳозироқ дарсни бошлашингиз мумкин.
– Тайёрман дегин? Унда биринчи дарсни бошладик.
Чол ўрнидан туриб, кўп ўтмай иккита косада овқат сузиб келтирди. Йигит очқаган, шўрванинг хушбўй ҳиди иштаҳасини очиб юборди. Косага қошиқ солган эди ҳамки, мезбон уни тўхтатди.
– Шошма, ўғлим, овқатни... чап қўл билан ейиш керак.
– Бу нимаси? Ота-онам менга ўнг қўлда овқат ейишни ўргатишган.
– Агар менга издош бўлмоқчи экансан, аввало, чап қўлда овқат ейишни ўрганишингга тўғри келади.
Йигит ажабланиб чап қўлига қошиқни олди. Қўли қовушмай, овқатни дастурхонга тўкиб юборди.
– Ҳечқиси йўқ, ўрганасан, – деди чол чап қўлида шўрва ичиб кўрсатаркан. – Биринчи дарс ана шундай бошланади, ўғлим.
– Майли, буни-ку ўрганарман. Бироқ бунинг касбингизга қандай алоқаси бор?
Чол унинг гапига жавоб қайтараши билан йигит ўйга толди. Сўнг қошиқни косага ташлаб, ўрнидан турди:
– Узр, отахон, энди менга рухсат. Айтганингиздек бошқа касб қидириб кўрарман.
❓Савол: Ўйлаб кўринг-чи, чолнинг касби нима бўлган ва у йигитга нима деганки, йигит ўз қароридан воз кечган?
Жавобларингизни изоҳларда қолдиришингиз мумкин. Жумбоқнинг жавоби бугун соат 18:00 да эълон қилинади.