Huquqiy axborot
361K subscribers
6.39K photos
481 videos
22 files
14.2K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🌱 Ёғочбоп дарахтлар плантацияларини ташкил этган тадбиркорлар 2022 йил 1 январгача терак, павловния ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтлар экилган ер майдонлари учун ер солиғи тўламайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🚖 Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариши транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

🚫 Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, 8 млн 920 минг сўм миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

❗️Маст ҳолдаги шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан икки йилдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

1 февралдан иш ҳақлари 10 фоизга ошади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Маъмурий ишлар бўйича апелляция муддати узайтирилган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади

Ҳукумат қарори (35-сон, 23.01.2021 й.) билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📋 Низомга кўра, Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари (кўмаклашувчи отрядлар) чегара зонасида, давлат чегарасига туташ туманларда яшовчи фуқаролар, шунингдек, давлат чегараси яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.

♻️ Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.

📌 Чегарадош аҳоли пунктларида амалга ошириладиган тадбирларда Чегара қўшинлари назорати остида қатнашиш, белгиланган ҳудудларда кузатув олиб бориш ва фаолиятининг тунги вақтларида жамоат жойлари, маҳалла кўчалари ва чегарадош ҳудудлардаги қаровсиз жойларда тунги патруллик фаолиятида иштирок этиш кўмаклашувчи отрядларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

☑️ Кўмаклашувчи отряд Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинмалари ҳузурида 1 нафар сардор ва 9 нафаргача бўлган отряд аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.

Аъзоликка қабул қилишда меҳнат шартномаси тузилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди.

📝 Кўмаклашувчи отрядга қабул қилиш ва рўйхатдан чиқариш Чегара қўшинлари ва ҳарбий қисм командирининг буйруғи асосида амалга оширилади.

🏢 Кўмаклашувчи отряд аъзоларига гувоҳнома берилиб, гувоҳнома шакли ва уни бериш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.

➡️ Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, зарурат туғилганда, кўмаклашувчи отряд аъзолари ўзларининг асосий иш жойи иш берувчиси розилиги асосида фаолиятидан йил давомида жами 30 иш кунидан ошмаган ҳолда вақтинча озод қилинади ва бунда уларнинг иш стажи ҳамда ўртача ойлик маоши ўз ҳолича сақланиб қолинади.

🔰 Кўмаклашувчи отряд аъзоларига қуйидаги миқдорда ойлик тўловлари белгиланади:

сардорларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваригача;
аъзоларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 бараваригача.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори (36-сон, 23.01.2021 й.) билан Қуролли Кучлар ҳарбий тиббиёт академияси ҳамда Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тузилди.

🔰 Жамғармалар маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирлари;

25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда – аҳолига ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.

📋 Қарор билан мазкур жамғармалар тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади

“Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4963-сон, 25.01.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 мартдан:
халқ таълими ходимларининг малака ошириш бўйича эҳтиёжлари ўрганилади ҳамда уларнинг индивидуал касбий ривожланиш траекторияси тузилади;
ҳар бир халқ таълими ходимининг электрон портфолиоси шакллантирилади;
касбий ўқитишнинг уйғунлашган, иш жараёни билан биргаликда олиб бориладиган, масофавий ва бошқа турлари жорий этилади.

🔰 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;

узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттестациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).

🖥 Халқ таълими вазирлиги томонидан халқ таълими ходимлари малакасини ошириш фаолияти билан шуғулланаётган нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади.

➡️ Давлат бюджетидан маблағлар фақат Реестрга киритилган нодавлат таълим ташкилотларига ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🏫 Қонунчиликка кўра, мактабларнинг 1-синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

🗓 Шунга кўра, 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга 2014 йил 31 декабрга қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Шунингдек, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади

📂 Қарорга кўра, 2021 йил 1 июнга қадар А.Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказларида олий таълим ташкилотларининг педагогик бўлмаган бакалавриат таълим йўналишларида таҳсил олаётган талабалари учун педагогик тайёргарлик модуллари ишлаб чиқилади.

Модуллар бўйича бакалавриатнинг сўнгги икки босқичида таҳсил олаётган талабалар ўқишга қабул қилинади.

🏫 Модулларни ўзлаштирганлик тўғрисидаги сертификатга эга шахсларга олий таълим ташкилотида ўқишни битирганидан сўнг қайта тайёрлаш курсларидан ўтмасдан мутахассислигига оид фанлардан умумий ўрта ва профессионал таълим ташкилотларида педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилади.

📝 Қарорга кўра, Институт ходимларининг хориждаги етакчи илмий марказларда малакасини ошириши режа-графиги тасдиқланди.

🌎 Шунга кўра, белгиланган йилларда жами 32 нафар ходимнинг хориждаги етакчи илмий марказларда малака ошириши назарда тутилган.

🔰 2021 йил 1 июнга қадар Институтда қуйидагиларни тайёрлаш йўлга қўйилади:
● тўлов-контракт асосида “Таълим менежменти” ва “Катталар таълими” бир йиллик магистратура мутахассисликлари бўйича кадрларни;
“Таълимда менежмент”, “Фанларни ўқитиш назарияси ва методикаси” ҳамда “Электрон таълим назарияси ва методикаси” ихтисосликлари бўйича педагогика фанлари докторларини (PhD, DSc).

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_февралдан

🔰 Суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Судьялар олий кенгаши (Кенгаш) ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида:

🌐 илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнлари Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилади;

🖥 судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастур (“психологик тест”) ишлаб чиқилади;

📊 судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонлар амалиётга (рейтинг дастури) татбиқ этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_февралдан

Бир қатор нефть маҳсулотлари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига солиқ ставкалари оширилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Халқаро_кун

27 январь – Халқаро Холокост қурбонлари куни

1945 йил 27 январь куни нацистларнинг Освенцим (Польша) концентрацион лагери озод қилинган эди. БМТ Бош Ассамблеясининг 2005 йил 1 ноябрда қабул қилинган резолюциясига кўра, ушбу санани Халқаро Холокост қурбонлари куни сифатида нишонлаш белгиланган.

“Холокост” сўзи қадимги юнон тилида “бутунлай ёқиб юбориш, маҳв этиш, қирғин” сингари маъноларни беради.

Нацистлар Германияси томонидан бунёд этилган Освенцим лагерида 1,5 миллиондан 4 миллионга қадар инсонлар ваҳшиёна усулларда ўлдирилган. Қурбонлар орасида кўплаб совет ҳарбий асирлари, яҳудийлар, поляклар, лўлилар, қора танлилар бўлган.

Халқаро Холокост қурбонлари куни муносабати билан дунёнинг турли давлатларида геноцид ва оммавий қирғинга қарши ҳамжиҳатликни курашни тарғиб этишга қаратилган анжуманлар, хайрия тадбирлари, кўргазмалар ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 27 январь (1992 йил)

“Ўзбекистон Республикаси таркибида Навоий вилоятини қайтадан тиклаш ҳақида” Олий Кенгаш Раёсатининг қарори қабул қилинган.

👉 Тикланган вилоят таркибига Бухоро вилоятининг Навоий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари, Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Навоий, Томди, Учқудуқ туманлари, Самарқанд вилоятининг Нурота ва Хатирчи туманлари киритилган.

👉 Навоий шаҳри вилоятнинг маъмурий маркази этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ўрнига янги паспорт бериш тартиби жорий қилинади

Президент фармони (ПФ-6146, 26.01.2021й) билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

📰 Шунга кўра, эндиликда паспорт бериш учун “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни билан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади (илгари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи ундирилган).

➡️ Қарор билан, суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ўрнига янги паспорт бериш тартиби жорий қилинди.

🔍 Қидирувда бўлган айбланувчи ёки судланувчи
республика ҳудудида ушланган тақдирда суд ажрими билан амал қилиши тўхтатиб турилган паспорт ички ишлар органлари ёки чегара назорати бўлинмалари томонидан маълумотларни йиғиш пунктига йўқ қилиш учун жўнатиш мақсадида олиб қўйилади ва унга паспорти олиб қўйилганлиги ҳақида далолатнома берилади.

📑 Вақтинча хорижда бўлган паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини олиш учун Ўзбекистоннинг консуллик муассасасига мурожаат этганда унинг паспорти олиб қўйилади ва унга бу ҳақида далолатнома берилади. Олиб қўйилган паспортни йўқ қилиш учун Ташқи ишлар вазирлиги орқали маълумотларни йиғиш пунктига юборилади.

Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчига ёки судланувчига янги паспорт маълумотларни йиғиш пункти томонидан ушбу бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун ичида берилади.

🔰 Бунда янги паспортни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
● белгиланган шаклдаги ариза;
● процессуал мажбурлов чораси бекор қилинганлиги ҳақидаги тасдиқланган қарор нусхаси;
● давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Суд ажрими билан паспортининг амал қилиши тўхтатиб турилган айбланувчи ёки судланувчи паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

☑️ Тергов ҳибсхоналари ёки вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсга янги паспорт расмийлаштириш ушбу шахслар сақланаётган жойга борган ҳолда амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#2021_йил_1_февралдан

Божхона чегараси орқали ипак чиқиндилари ва хом ипак олиб чиқилишини мониторинг қилинади

Мониторинг қилиш босқичлари билан батафсил танишинг☝️

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президент томонидан ўз ихтиёрига кўра маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиш тартиби белгиланди

📋 Фармонга кўра, Президентнинг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг Фуқаролик, афв этиш ва сиёсий бошпана бериш масалалари бўйича шўъбаси – Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларининг фуқаролик ва афв этиш шўъбаси этиб ўзгартирилди.

Эндиликда Президент маҳкумнинг ёки жазони ўтаб бўлган шахснинг афв этишни сўраб ёзган илтимосномаси мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар ўз ташаббуси билан исталган маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этиши мумкин.

📝 Бу ҳақда Шўъбага Президентнинг топшириқ хати юборилади.

Шўъба Президентдан топшириқ хатини олган кундан эътиборан 1 иш куни ичида Президент ҳузуридаги Афв этиш масалалари бўйича Комиссияси аъзоларига мажлис ўтказилиши куни ва жойи ҳақида хабар беради.

♻️ Комиссия мажлиси якунида бўйича Шўъба томонидан маҳкумларни ёки жазони ўтаб бўлган шахсларнинг шахсини ва ҳужжатларини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар шакллантирилади ва уларнинг жойларга чиқиши ташкил этилади.

🧾 Ишчи гуруҳ Комиссия муҳокамасига киритиш учун ҳужжатлари ажратиб олинган маҳкумлардан ёки жазони ўтаб бўлган шахслардан уларга нисбатан афв этиш масаласи кўриб чиқилишига эътирози йўқлиги ҳақида розилик хати олади. Розилик хатига зарур ҳужжатлар илова қилинади.

Маҳкум ёки жазони ўтаб бўлган шахс розилик хатини ёзмаган тақдирда, унинг ҳужжатлари Комиссиянинг муҳокамасига киритилмайди.

➡️ Комиссия ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган ҳужжатларни муҳокама қилиб, афв этилиши мумкин бўлган маҳкумлар ёки жазони ўтаб бўлган шахслар бўйича баённома қарорини қабул қилади ва Президентга таклиф киритади.

☑️ Комиссиянинг маҳкумни ёки жазони ўтаб бўлган шахсни афв этишга тавсия қилишни рад этганлиги, уларга келгусида афв этишни сўраб илтимоснома билан мурожаат қилишга монелик қилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланган

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуаси яратилади

“Давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш жараёнларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (37-сон, 26.01.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра:

● 2021 йил 1 апрелгача давлат харидлари соҳасидаги махсус ахборот порталида қурилиш соҳасида давлат харидларини электрон шаклда ўтказишни назарда тутувчи алоҳида саҳифа яратилади.

● 2021 йил 1 майгача Марказий ахборот порталини яратиш бўйича техник-лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида экспертизадан ўтказилади.

🗓 2021 йил 1 сентябргача давлат харидлари бўйича барча маълумотларни жамловчи ва ташқи ахборот тизимлар билан ўзаро электрон ҳамкорликни таъминловчи Давлат харидлари марказий ахборот портали дастурий мажмуаси яратилади.

🔎 Марказий ахборот порталини ишлаб чиқиш ва уни кузатишни таъминлаш Молия вазирлигининг Ахборот-ҳисоблаш маркази томонидан амалга оширилади.

🖥 2021 йил 1 апрелдан давлат харидлари ижрочисининг муассислари тўғрисидаги маълумотлар давлат буюртмачилари билан тузилган шартномалар реестрига киритилади.

📋 Қарор билан шунингдек, давлат харидлари марказий ахборот порталини юритиш бўйича функционал талаблар тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot