Huquqiy axborot
366K subscribers
6.33K photos
430 videos
22 files
14.1K links
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал.

▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin
▪️|Рус тилида — @pravoinf
▪️|Инглиз тилида — @leginf
▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Судга ёки меҳнат низолари комиссиясига мурожаат этиш учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

● ишга тиклаш низолари бўйича – ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой;
● ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарни тўлаш ҳақидаги низолар бўйича – зарар етказилганлиги иш берувчига маълум бўлган кундан бошлаб 1 йил;
● бошқа меҳнат низолари бўйича – ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб 3 ой.

Ушбу моддада белгиланган муддатлар узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин.

Ходимнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплашга доир низолар бўйича судга мурожаат қилиш учун муддат белгиланмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Миллий кинология маркази фаолияти такомиллаштирилади

“Ўзбекистон Республкаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (21-сон, 18.01.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан 2021–2023 йилларда Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси тасдиқланди.

Концепцияга кўра, жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш назарда тутилган:

кинология хизматини сифатли ташкил этиш мақсадида ходимларни рағбатлантириш ва кинологларга 1, 2, 3-даражали кинолог кўкрак нишонларини жорий этиш;

божхона хизмати органлари ҳисобидаги зотдор итларнинг келиб чиқиши бўйича таҳлил ишларини олиб бориш учун “Кинология хизмати” автоматлаштирилган ахборот тизимида алоҳида дастур яратиш;

фуқаролар ва ит боқувчиларга тавсиялар бериш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн режимида ишловчи “Ветеринария хизмати” интерактив хизматини йўлга қўйиш.

☑️ Марказ томонидан ветеринария ва даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматларни кўрсатиш Марказ ҳудудида алоҳида ташкил этиладиган ветеринария клиникаси орқали амалга оширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Президент ҳужжатлари ижроси бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Сўнгги 4 йилда 2 мингга яқин фармон ва қарорлар қабул қилингани, лекин уларнинг бажарилиши қониқарли эмаслиги қайд этилди.
Ҳужжатларни амалиётда қўллашга кўмаклашиш мақсадида адлия вазири ўринбосарлари марказий идораларга бириктирилди.
Қарорлар ижроси юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказиш топшириғи берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации новой системы исполнения актов Президента.
Указано на неудовлетворительное состояние исполнения указов и постановлений, которых за последние 4 года было принято около 2 тысяч.
В целях содействия практической реализации документов за центральными ведомствами закреплены заместители министра юстиции.
Поручено наладить целевое и тематическое изучение исполнения решений.

#Mirziyoyev #yigilish #ijro #adliya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Адлия_хабари

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

Давлат дастури лойиҳаси 276 та банддан иборат бўлиб, Президентнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида акс этган асосий ғоя ва таклифлари ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган асосий вазифалар асосида ишлаб чиқилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 regulation.gov.uz/uz/document/27993
👉 2021.strategy.uz

Барчани лойиҳа муокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Бу_қизиқ

🚦Светофорни ким яратган?

Ер юзидаги биринчи светофор Буюк Британияда, Лондондаги парламент биноси олдида ўрнатилган. Унинг ихтирочиси англиялик темирйўл ходими Жон Пик Найт ҳисобланади. Илк светофор қўл билан бошқарилган ва ундаги белгилардан бири тўхташни, иккинчиси эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни билдирган.

Электр токи билан ишлайдиган биринчи светофор эса Лестер Вайр исмли кашфиётчи томонидан АҚШнинг Солт-Лейк Сити шаҳрида 1912 йилда ўрнатилган. У фақат қизил ва яшил рангли чироқлардан иборат эди. Светофорга сариқ чироқ 1920 йилда қўшилган.

🚥 Уч рангли светофорлар дастлаб АҚШнинг Нью-Йорк ва Детройт шаҳарларида ўрнатилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қуйи поғонадаги раҳбарларда дунёқараш ўзгариши керак, масъулият ўзгариши керак. Ана шунда натижа бўлади

Шавкат Мирзиёев: У руководителей нижнего уровня должны измениться мировоззрение, понимание ответственности. Только тогда будет результат

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

Якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

🔸ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

🔸табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;

🔸давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади.

Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Қуйидагилар боланинг хусусий мулки ҳисобланади:

боланинг шахсий фойдаланишида бўлган;

бола томонидан ҳадя, мерос тариқасида олинган;

шахсий меҳнати эвазига ёки бошқа қонуний усулда олинган буюмлари ва мол-мулклари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда қуйидаги ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатилади:

● давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
● мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
● мактабларда дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
● мактаблар ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
● айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;
● санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, “Баркамол авлод” марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
● кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез – ортопедия буюмлари билан таъминлаш;
● ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:

🔸 кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;

🔸 гуруҳдаги жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Тайинлов

Махмуд Шухратович Истамов Бухоро вилоятининг прокурори этиб тайинланди.

Бунгача у Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар:

● қайд этилган тегишли шахснинг ўзига;
● унинг ота-оналарига;
● бошқа шахсларга (ишончнома асосида) берилади.

⚠️ Вафот этган шахсга нисбатан туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома берилмайди. Зарурият бўлган тақдирда, вафот этган шахснинг туғилганлиги ҳақида маълумотнома берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади

Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония ҳукумати грантидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (18.01.2021 й, 26-сон) қарори қабул қилинди.

📝 Қарорга кўра, Япониянинг етакчи университетлари магистратура ва докторантурасида Ўзбекистон вакилларининг ўқишини ташкил этиш бўйича ҳар йили алмашинув ноталари ва грант битимлар имзоланади.

➡️ Шунингдек, Япониянинг етакчи университетларида ўқиш учун стипендиялар ажратилади.

💰 Япония ҳукуматининг 291 млн Япония иенаси (2,6 млн АҚШ долларига эквивалентда) миқдоридаги гранти 2021-2022 йилларда фойдаланиш учун тақдим этилади.

🔰 Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш ва лойиҳани амалга оширишни мувофиқлаштириш:

👉 Ўзбекистон томонидан – Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги;

👉 Япония томонидан – Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ўзбекистон-Япония Инсон ресурсларини ривожлантириш маркази томонидан амалга оширилади.

🔎 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа доирасида Японияда таҳсил олаётган стипендиатларнинг ўқиши ва ўқишни тамомлаган стипендиатларнинг меҳнат фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб боради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Таълим олувчиларга ўқув машғулотлари вақтида қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
● телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;
● телефонни стол устига қўйиш;
● мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;
● сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
● суратга олиш ва видео тасвирга тушириш;
● телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.

☑️ Ўқувчиларга машғулотлар ва тадбирлар оралиғида фақат асосли ва кечиктириб бўлмайдиган зарур ҳолатларда ота-онаси, яқин қариндошлари, мактаб раҳбарлари ёки ходимлари билан зудлик билан боғланиш мақсадида телефонлардан фойдаланишга (қўнғироқ қилишга, SМS, ММS, GPRS жўнатишга, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар хизматидан фойдаланишга) рухсат этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot